Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Malika
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрмон ака. Айтингчи нима учун охирги вактларда Стадион газетасида жуда хам куп хатолар учраяпди. Биргина мисол 24 сахифалик илк сонда мен узи 10га якин хатоларни топдим. Янги йил кириб келишидан олдинги сонларда хам хатолар учраб турар эди. Кейин хатолар кузатилмади. Лекин яна уша хатолар бошланди. Хатолар кайси маънода, шу маънодаки нотугри маълумотлар берилаяпди. Мисол тарикасида "Ал-Иттиход" жамоаси хакида маълумот берилган сахифада ушбу жамоа 2011 йил ОЧЛ финалида иштирок этганлиги, шунингдек, "Ал-Вихдат" жамоаси 2011 йил ОФК финалида иштирок этганлиги хакида маълумотлар келтириб утилган. Нима учун шундай булаяпди. Ахир "Чемпион"да хизмат килаётган вактларингизда бундай хатолар деярли булмас эди. Агар иложи булса ушбу сузларимни тахририят аъзоларига етказиб куйсангиз. Жавобингиз учун рахмат

Савол берилган сана: 10.03.2012 17:18

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Албатта етказиб қўяман. Рахмат

Жавоб берилган сана: 10.03.2012 22:00


menejer
САВОЛ: salom aka! öqidizmi yoki yöqmi yaqinda uff.uzda bir sher chiqdi chempiondi tashlab ketganlar degan! öqigan bölsangiz kerak, shu tögrisida fikriz

Савол берилган сана: 10.03.2012 15:23

ЖАВОБ: Салом. Ўқидим. Ёқмади, албатта.

Жавоб берилган сана: 10.03.2012 15:30


sobiruz
САВОЛ: Assalomu aleykum aka termamiz JCH saralash ohirgi bosqichda, dastlabki uch turdagi g'alabasi, JCHga chiqish imkonyatini 80 % ga hal qiladi! Qo'shilasmi?

Савол берилган сана: 10.03.2012 11:36

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Биринчи уч турда Эрон ва Корея билан Тошкентда, Ливан билан сафарда ўйнаймиз. Агар бу ўйинларда 9 очко олсак... Фикрингизга қўшиламан.

Жавоб берилган сана: 10.03.2012 12:12


realchi
САВОЛ: salom qahramon aka,sizi maqolalarizi sevb uqiman....sizga savolim quydagicha:siz aslida jurnalistika sohasida uqmagansiz deb ewitodim adashmasam sizning asl sohangiz buxgalterlik,lekin qanday qilb muhlislar qalbiga tez etb boradigan haqiqiy jurnalistlar olib chiqmagan yul orqali maqolalar yozasiz.....yana bir savol maqola yozb turganda asosan nimalarga e'tibor berasiz javob uchun oldindan rahmat

Савол берилган сана: 09.03.2012 11:55

ЖАВОБ: :)))
Кўп гапирмасдан, эртага келгин, бирга футбол кўрамиз :)

Жавоб берилган сана: 09.03.2012 12:08


seriy
САВОЛ: Салом Кахрамон ака!!!! мана мамлакатимизнинг 4 та жамоаси Очл ва Офк ларда уйин утказди, лекин улар ичида Насаф яхши уйнади, Нефтчи эса галаба козонди ( лекин яхши уйнай олгани йук). Менимча хали чемпионатнинг бошланмаганлиги хам уз кучини курсатди. Фаргонага Нефтчи уйинларига хар харда келиб турасизми (адашмасам Куконликсиз)? ха эсдан чикибди, сизга кандай савол беришни чин дилдан истайсиз (бирорта юзер бермаган)? олдиндан рахмат.

Савол берилган сана: 08.03.2012 20:52

ЖАВОБ: Салом. Фарғонадаги ўйинларга деярли бормайман.
Бу ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман. :) Одатда, бирор фикр туғилиб қолса, савол беришларини кутиб ўтирмасам керак. )

Жавоб берилган сана: 08.03.2012 22:47


azamturgunov
САВОЛ: бошка футбол сайтларида юзерла томонидан уфф.уз хакида салбий, танкидий фикрла билдирилди олдинлари сайтни табир жоиз булса огзидан бол томиб мактаган купчилик бу сайтга бошка кирмаслигини айтиб юз угиришди а сиз сайтни аввалги обруини кайтаришга харакат килиш урнига осонгина бу сайтга утволдиз шунга тушунмадим

Савол берилган сана: 08.03.2012 15:55

ЖАВОБ: Барибир фикрингизга тушунмаяпман. Агар мен ишлаган пайтимда, ҳамма уфф.узни танқид қилиб, ундан юз ўгирган бўлса, мен қандай қилиб обрусини тиклашим мумкин? "Сен ишлаган пайтингда. сайтнинг обруси учун харакат киламагансан" демокчимисиз? Унда мендақа ходимнинг сайтга нима кераги бор?
Иккинчидан, мантиқ йўқ гапингизда. уфф.уз хозир гуллаб ётибди. Беш баробар кўп одам киради. Осон йўлни истаганимда, бу сайтда ҳаммасини "нол"дан бошлашга рози булмасдим. Качоки, кайсидир сайт кучайиб кетса, уша ерда блог очиш қийин эмас.
Айтганча, менинг журналистликдан мақсадим, уфф.уз ёки стадион.узга эмас, мухлисларга хизмат килиш.

Жавоб берилган сана: 08.03.2012 17:43


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka. Sog`ligingiz, ishlaringiz yaxshimi? Ruhsat bersangizga siz bazi bir savollarim bor edi. Savol:
1. Qahramon aka OCHL Paxtakor-Al-Ittihod uchrashuvini ko`rgan bo`lsangiz kerak. Ko`rmagan bo`lsangiz ham manimcha bu savolimga javob bera olasiz deb o`ylayman. Nega klublarimiz hususan Paxtakor Saudiya klublariga qarshi mehmonda ham o`z maydonida ham umuman o`ynay olishmaydi? Sababi nimada? Axir klublarimiz Eron klublari bilan mehmonda ham o`z maydonlarida ham yaxshi o`ynashadiku. Vaholanki o`sha Eron klublari bir necha bor Saudiya klublarini mehmonda yutib qaytishganini guvohi bo`lamiz. Paxtakor-Al-Ittihod uchrashuvini ko`rib ochig`i futbolimizga futbolchilarimizga achinib ketdim. Bu birinchi marotaba bo`lyotgani yo`q, hatto bunga ko`nikib ham qoldik. Klublarimizga Saudiya klublari ro`para kelsa bo`ldi oldinda maglubiyatni tan olamiz. Xatto Bunyodkor ham yulduz murabbiy va futbolchilar bilan ham Saudiya klubidan o`ta olmaganndi. 4:0, 3:0 axir bu bizning futbol uchun katta sharmandalikku yana bu g`alabalarni Saudiya klublari osonlik bilan qo`lga kiritsa. To`g`risi charchadi odam bu sharmandagarchiliklardan. Paxtakor bunaqa mag`lubiyatga uchragandan ko`ra umuman OCHLda o`ynamagani bizning futbolga foydaliroq bo`lardi manimcha. Uzr Qahramon aka gapni cho`zib yubordim. Iltimos Aka savolimga batafsilroq va kengroq jjavob bersangiz.
Vaqtingizni olgan bo`lsam uzr. Oldindan rahmat.

Савол берилган сана: 08.03.2012 15:37

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Бунинг алохида сабаби йук. Шунчаки, Саудия Арабистони жамоалари нисбатан кучлирок. Агар статистика керак бўлса, ўз вақтида "Бунёдкор" ҳам Эрон клубига ютқазган, ёки "Пахтакор" Саудия жамоасини сафарда енга олганди. Ҳар бир ўйин ва тўқнашув ўзига хос тарих, бу ерда қандайдир қонуният йўқ. Барча қонуният жамоаларнинг кучлар нисбатидан келиб чиқаверади.
Нега "Байер" Испания жамоаларидан йирик ютқазди-ю, Англия жамоаларидан ютқазмайди? Чунки Испания жамоалари, ҳусусан, "Барселона" ҳозир кучлироқ.

Жавоб берилган сана: 08.03.2012 17:47


newdizelplus
САВОЛ: Салом ака! Нима деб ўйлийсиз жамоаларимиз шу уйинлари бн хам ОЧЛнинг плей оффига чиқа олишармикин..

Савол берилган сана: 08.03.2012 12:40

ЖАВОБ: Салом. Энди, биринчи планга ўйин эмас, турнир имконияти ҳақида гаплашиш вақтидамиз. "Бунёдкор" ва "Насаф" стратегик жиҳатдан жуда муҳим ўйинда мағлуб бўлишди. Энди кимнидир сафарда енгишга тўғри келади, ишониш қийин.
"Пахтакор" эса сафарда ютқазди. Бу жиҳатдан уларда имконият кўпроқ.

Жавоб берилган сана: 08.03.2012 14:55


azamturgunov
САВОЛ: салом Кахрамон ака адашмасам сиз аввал уфф.уз да ишлагансиз бу сайтга нима сабаб уттиз? Огир кунда ташлаб кетиш хичкачон окланмаган-ку, ''Соткин''га чикариб куйишмаганми?

Савол берилган сана: 08.03.2012 01:51

ЖАВОБ: Аввал, оғир кун деганда нимани назарда тутаётганигизни тушунтирсангиз?

Жавоб берилган сана: 08.03.2012 14:50


speaker
САВОЛ: Агар сизда бош тренер урнида булсанггиз 14 март кунги Узбекистон ОТЖ - БАА ОТЖ уйин олдидан футболчиларимизга нималар дердинггиз ?

Савол берилган сана: 08.03.2012 00:29

ЖАВОБ: Европа чемпионати финали олдидан, Гаврил Качалик футболчиларга: "Бугун ғалаба қозонинглар, ундан кейин бутун умр автогрф тарқатиб юрсаларинг ҳам майли" деган экан.
Алекс Фергюсон 1999 йилги финал танаффусида: "Бугун ғалаба учун бор имкониятни сарфламай туриб, кейинчалик, қачондир менда бундай имконият яна бўлади деб ўйлаб ҳам ўтирманглар"

Жавоб берилган сана: 08.03.2012 14:53


Gayratbek
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka!
Menimcha OChLdagi 3 ta mag'lubiyatda umumiylik yo'q siz nima deb uylaysiz
Ya'ni biz autsayder emasmiz (Indiya,Indoneziya, va hkz. davlatlar klublari singari) tekin ochko beradigan. yana omadga ham to'lig'incha bog'liq emas Saudiya klublaridan yaqqol kuchsizmiz. Avstraliya jamoalari noqulay raqib. BAA mtj, otj va klublari bilan uyinlargina faqat omadga ko'proq bog'liq bulgan. bunga misollar ko'p
1999 yilgi LIVAN 2000 saralash uyini
QATAR 2011 saralari Toshkentdagi uyin
Menimcha NASAFning yaxshi uyin ko'rsatishiga tarkibning deyarli o'zgarmagani sabab bo'ldi va "BAYROQDOR"larimizning mag'lubiyatiga noto'g'ri transfer siyosati sabab bo'ldi
Siz nima deb uylaysiz???

Савол берилган сана: 07.03.2012 23:28

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Нотуғри трансфер сиёсати ҳақида ҳали эрта деб ўйлайман. Чунки Карни, Шибимура каби футболчиларнинг имкониятлари ҳақида тўлиқ билиш учун битта ўйин камлик қилади. Менимча, ушбу фтуболчиларни илк ўйиндан майдонга тушириш мураббийларнинг хатоси бўлди. Энди барча босим уларга тушмоқда.

Жавоб берилган сана: 08.03.2012 14:57


Gayratbek
САВОЛ: Assalomu Alaykum Qahramon aka
OchLdagi 3 ta mag'lubiyat sababini nima bilan izohlaysiz
Menimcha omad desak buladi chunki favorit bulmasak ham Yaponiyani yutgandikku

Савол берилган сана: 07.03.2012 22:44

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
"Насаф" ва "Пахтакор" тўрттадан гол ўтказиб юборишди. Омаднинг ўзига боғлаш нотўғри, менимча.

Жавоб берилган сана: 08.03.2012 14:58


REALBARSA
САВОЛ: Ассалаума алайкум,хурматли Кахрамон Асланов.Ишларингиз яхшими.Мен мухлисингиз аввалги "BARSAREAL"(никимни узгарттирдим).
1).Айтингчи "Стадион" газетасидаги "СИЗ ХАКАМСИЗ" рукни остида ёзилаётганларни бир китоб килиб футбол мухлисларига етказишнинг иложиси борма.
2).Мен болалар футбол мактабида мураббий булиб ишлаганим боис шунака футбол китобларидан фойдалансам девдим,каердан олсам булар экан.
3).Авваламбор оилангизда тинчлик,хотиржамлик,соглик тилайман.

Савол берилган сана: 07.03.2012 21:48

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1-2.Бу рукн оммабоп ва кенг аудитория қизиқиш билан ўқиладиган эмас. Кейин саволлар кўпроқ интернет материаллари асосида тузилади. Айтмоқчиманки, сизга керак бўлса, интернетдан шунга ўхшаш материлларни топиб, принтердан чиқариб, қўллансангиз бўлади.
3. Рахмат, сизга ҳам.

Жавоб берилган сана: 08.03.2012 15:00


djbekfm
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka. Pep Gvardiola haqida bitta maqola yozmaysizmi? Sizningcha u Barsada qoladimi? Meni fikrim unga Barsadan yaxshi joy yo'q, lekin u Barsada nimaga erishish mumkin bo'lsa hammasini oldi, endi yangi sarguzashtlar boshlash kerak, ya'ni o'zini (g'oyalarini) boshqa jamoada sinash. Balki u Maurinioni Realdan ketishini kutayotgandir(agar Maurinio qolsa, u ham kelasi yili Primyeroni olish uchun qoladi demoqchiman). Adashmasam Luish Filippo Scolari Portugaliya bilan Evropa chempioni bo'lsam, keyin Marsga borib ishlayman, menga yerda ish qolmaydi degandi. Demoqchimanki, inson doim nimagadir intilib yashashi kerak-ku, shu haqda bitta maqola kutyapman sizdam. To'g'ri ikki uch oydan keyin hammasi oydinlashadi, lekin hozirdan bir tahmin qilib ko'rish mumkinku, nima dedingiz? Javob uchun oldindan RAHMAT!!!

Савол берилган сана: 07.03.2012 15:21

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Бу ҳақида ҳатто Пепнинг аторофидагилар ҳам кўп нарса билишмайди. Пепнинг ўзига ҳам қандайдир хулосага келмасидан туриб, таҳмин қилишдан фойда йўқ. Масалан, Моуриньо, Хиддинк каби мураббийлар ҳолатида таҳлил қилиш мумкин - чунки, бу мураббийлар илгари ҳам шунга ўхшаш ҳолатларга тушишган. Гвардиолани биз ҳали бу жиҳатдан умуман билмаймиз.

Жавоб берилган сана: 08.03.2012 15:02


Djayxun
САВОЛ: Салом Кахрамон ака. Кеча Пахтакор-Ал-Иттикод учрашувини курган булсангиз керак,шархловчига 10 балл системасида неча балл берган булардингиз? Ал-Иттиходнинг тезкор голи Пахтакор фойдасига булиши мумкин экан,сабаби Пахтакор янада олдинга ташланишар экан :)) Келинг энди Пахтакор тезкор гол урди деб тасавур этайлик Шархловчи: Пахтакор тезкор гол киритди энди Пахтакор янада хужумни кучайттиради.деган булар эди. Нима деб уйлайсиз шархловчиларга хам таёрлаб беришармикан Спорт телеканали нима деб айтишни,ёки шархловчининг дунё караши пастми?

Савол берилган сана: 07.03.2012 10:54

ЖАВОБ: Салом.
Қайтараман - шарҳловчиларнинг савиясини ўлчаш ниятим йўқ.
Мурод Ризаевнинг фикрига келсак, сиз унга қўшилмаслигингиз мумкин. Шарҳловчи майдондаги вазиятларни шарҳлаш билан бирга, ўз нуқтаи назарини билдириш ҳуқуқига эга. Сиз унга қўшилмаслигингиз мумкин холос. Менимча, Мурод ака ўша фикрни етарлича асослаб бермаган бўлиши мумкин, шунинг учун сизда норозилик уйғонган.

Жавоб берилган сана: 08.03.2012 15:04


Muxlis
САВОЛ: Салом Кахрамон ака. МТЖ асосий базаларидан булган клубларимиз футболчиларини жисмоний ва рухий холатини яхшиламас экан, ЖЧ-2014 ни орзу килмай куя колайлик. Худо курсатмасин иш шу зайлда кетса В.Абрамов тугул Моуриньони олиб келсак хам ЖЧга чика олмаймиз. Илтимос агар шу фикрларга кушилсангиз, шу хакда танкидий макола ёзсангиз

Савол берилган сана: 07.03.2012 03:23

ЖАВОБ: Мен бу ҳақида жуда кўп ёзганман.
Масалан, Япония ёки Корея жаҳон чемпионатига бора олмаса, мураббийни тўлиқ айблаш мумкин. Бизда эса, нафақат Абрамов, балки бошқа мураббийлар ҳам фақат "карточний домик" қурадилар - чунки, пойдевор йўқ.
Жаҳон чемпионатига боришимиз ҳам мумкин, лекин ўшандан кейин ҳам, "биз энди мунтазам фаворит бўламиз" дея олмайман.

Жавоб берилган сана: 07.03.2012 03:26


MANUTDBARSA
САВОЛ: САЛОМ КАХРАМОН АКА, ИШЛАРИЗ ЯХШИМИ,АКА ЭСИНГИЗДА БУЛСА ДАВРОН КОБУЛОВНИ ШАРХЛОВЧИЛИГИ БОРАСИДА САВОЛ БЕРГАН ЭДИМ.ШУ ЖУРНАЛИСТ БИЛАН КАНДАЙДУР АЪЛОКАНГИЗ БУЛСА АКА СУРИШТРИНГЧИ НЕГА ФУТБОЛЛ ШАРХЛАМАС ЭКАН.ИЛТИМОС.

Савол берилган сана: 06.03.2012 19:39

ЖАВОБ: Cалом. У билан шахсан таниш эмасман.

Жавоб берилган сана: 06.03.2012 23:11


LIVERPOOL
САВОЛ: ASSALOMU ALEYKUM QAXRAMON AKA SIZGA SAVOLIM ROSSIYA PRIMER LIGASI XAQIDA OZ FIKRLARIZNI BILDIRING OKA JAVOB UCHUN OLDINDAN RAXMAT

Савол берилган сана: 06.03.2012 14:04

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Россия чемпионати яхши чемпионат. )) Умуман бу хакида соатлаб ёзиш мумкин. Яхшиси савол беринг )

Жавоб берилган сана: 06.03.2012 16:23


TURONIY
САВОЛ: Salom, Qahramon aka. Davids ish uslubining qaysi jihatlari sizga to'g'ri kelmadi? Ochiqroq yoza olasizmi?

Савол берилган сана: 05.03.2012 10:41

ЖАВОБ: Cалом. Буни билишингиз шарт деб ўйламайман. Менимча. бу мавзуни ёпсак бўлади.

Жавоб берилган сана: 05.03.2012 10:57


Nofelet
САВОЛ: Салом Кахрамон ака. Термизда булганмисиз?

Савол берилган сана: 04.03.2012 18:20

ЖАВОБ: Cалом. Йўқ. Деновда бўлганман лекин.

Жавоб берилган сана: 04.03.2012 20:44

 

‹ First  < 108 109 110 111 112 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.