Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


FabregaS
САВОЛ: SALOM QAXRAMON AKA!
1-SAVOLIM(UZR!RUSLARDA BU SAVOL:'НЕ В ТЕМУ' DIYILADI, XOLASEZ JAVOB BERMEN):WUNAQA AJOYIB ISMNI SIZGA KIM Q6YGAN VA NIMA SABABDAN?
2-SAVOL:O'ZBEKISTON U-23 OLIMPIDAGA YO'LLANMANI KIRITA OLADIMI(WAXSIY FIKRINGIZ)?BU BORADA IMKONIYATLARIMIZ QANAQA DIB 6YLISIZ?

Савол берилган сана: 14.03.2012 22:17

ЖАВОБ: Салом.
1. Ҳақиқатан ҳам, "не в тему" савол экан. :)
2. Бир нима дейиш қийин. ўз жамоамизни билсак ҳам, Уммон, Сурия, айниқса, Сенегал ҳақида маълумотга эга эмасммиз. Лекин 40 дақиқа 2:0 ҳисобидаги ғалабани ушлаб туришдан кўра қийинроқ бўлиши аниқ.

Жавоб берилган сана: 14.03.2012 23:51


sobiruz
САВОЛ: Assalomu aleykum! Xar bir bola kabi siz ham futbolchi bölishni orzu qilgan bölsangiz kerak. Sir bölmasa orzuyingiz nega amalga oshmagan? Futbolchi bölganizda qaysi ampulada öynardiz?
Oldindan rahmat!

Савол берилган сана: 14.03.2012 12:07

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Орзу қилганман. 14-15 ёшгача, "Темирйўлчи"нинг ёшлар жамоасида шуғулланганман. Ўқиш ва футбол орасидан ўқишни танлаганман. Марказий ярим ҳимоячи бўлардим. :))

Жавоб берилган сана: 14.03.2012 12:09


Smile
САВОЛ: Assalomu alaykum! kupincha saytga yangi kirib savol yullamoqchi bulganlar avvalo sizni bir sidra maqtab keyin savol yullawadi manam wu an'anani buzmagan holda qisqagina: man bu saytdan faqat sizga savol yullaw uchun registratsiyadan utdim))) oldindan uzr! saal sersavolroqman))
Agar baqquvatroq homiy topilib jonajon shahrimizga (Quqonga) futbol qaytsa bow murabbiy nomzodligini sizdan surawsa kimni tavsiya qilardiz? agar iloji busa sababiniyam ayting (aytmasezam hapa bugan uris))))

Савол берилган сана: 14.03.2012 10:32

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Рахмат.
Баҳром Ҳакимов.
Эшитишимча, ушбу мавсумда 1-лигада Қўқондан ҳам амоа қатнашади. Буни аниқлаштириб, мақола қилишга ҳаракат қиламан.

Жавоб берилган сана: 14.03.2012 10:59


Xalilbek
САВОЛ: кучайиб кетиб бош мухаррир бу'ганиздаям биз мухлислар учун ёзиб турарсиз :)))) лекин сизи футбол борасидаги билимизга гап йу'к :)

Савол берилган сана: 14.03.2012 10:32

ЖАВОБ: Албатта. Мен шунчаки, журналист кучайса, барибир журналистлича қолиши тарафдориман.

Жавоб берилган сана: 14.03.2012 11:00


MANUTDBARSA
САВОЛ: салом кахрамон ака сизга саволим.Хасанали ота ким узи.жавобини ака илтимос e-mail имга ёзинг ака.биламан сайтда жавоб бермисиз.s-chaqir7778@mail.ru

Савол берилган сана: 13.03.2012 20:40

ЖАВОБ: Cалом. Ҳасанали ота бу - Ҳасанали ота. Қизиқ савол бердингиз-у.

Жавоб берилган сана: 13.03.2012 21:39


turdibay
САВОЛ: Салом Кахрамон афсус мен яшаятган Коракалпогистон Республикаси Кунгирот туманига Стадион газетаси келмайди.Узингиз буш вактингизда футбол уйнаб турасизми

Савол берилган сана: 13.03.2012 20:26

ЖАВОБ: Салом. Газета тарқалиши, қаерга етиб бориш ёки бормаслиги ҳақида, очиғи, ҳеч нарса билмайман. Илгари кўп футбол ўйнардим, ҳозир анчадан бери ўйнамаяпман.

Жавоб берилган сана: 13.03.2012 21:40


Casillias
САВОЛ: Qahramon aka bitta iltimos man surxondaryolikman biz muxlislar juda qiynalib ketdik. Sizdan iltimos Surxondaryo futboli xaqida tanqidiy maqola tayorlab gazetaga chiqarishni iloji bormi oldindan raxmat

Савол берилган сана: 13.03.2012 19:27

ЖАВОБ: Албатта, жойларга сафар уюштириб, мақолалар тайёрлаш газетан ва сайтнинг режасида бор. ана ўшанда бу масала албатта кўтарилади. Ҳозир, "Сурхондарёда нега футбол йўқ, илгари бўлган-ку" деб мақола ёзилиши тўғри эмас. Мухлисларга, жумладан сизга ҳам, ушбу ҳолатнинг сабаби қизиқроқ. Буни суриштиришга ҳаракат қилинади. (Ҳаракат қиламан, дея олмайман, меннинг имкониятим йўқ).
Сизлар эса, мухлис сифатида, муаммони жойида ечиб кўришга ҳарака қилинглар. Бошқарув органларига, хомийларга мурожаат номалар қилиш орқали. Кўпчилик номидан. Зора...

Жавоб берилган сана: 13.03.2012 21:43


Casillias
САВОЛ: salom Qaxramon aka sizdan iltimos iloji bo'lsa stadion gazetasida chop etiladigan maqolalardi saytga xam chiqarshni iloji bormi

Савол берилган сана: 13.03.2012 17:56

ЖАВОБ: Cалом. Имкон қадар чикариляпти. Тўлиқ чиқаришнинг иложи йўқ барибир. Баъзан эскириб ҳам қолади.

Жавоб берилган сана: 13.03.2012 17:58


Xalilbek
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамон ака. Сизни маколаларизи у'киб туриб, ''нимага шу одам бирор жамоада хеч йу'ги маслахатчи мураббий бу'либ ишламас экан'' деб у'йлаб коламан, шундай таклиф тушса кабул киласизми? Ёки шундай таклиф тушганми?

Савол берилган сана: 13.03.2012 13:51

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Мен газетада журналист бўлиб ишлайман. Кўтарилиб кетсам, муҳаррир, янада кучайиб кетсам, бош муҳаррир бўлишим мумкин. Шунақа бўлиши керак.

Жавоб берилган сана: 13.03.2012 15:00


Barcas
САВОЛ: nimaga uff.uz fan ketgansiz

Савол берилган сана: 13.03.2012 01:47

ЖАВОБ: Кетгим келиб қолган.

Жавоб берилган сана: 13.03.2012 12:49


raulstar
САВОЛ: Халиги пенальти тепа олмайдиган болами Баджо? :) бошка одам куриб колдими кумир булишга ))) хазил албатта. Малол кемаса Мухримга шипшитиб куйсангиз уни мухлислари хам бор, сайтда хам йозсин у-бу нарса ))
Биз тарафга Стадион газет кемайди.

Савол берилган сана: 12.03.2012 02:11

ЖАВОБ: Хўп.

Жавоб берилган сана: 12.03.2012 10:38


MANUTDBARSA
САВОЛ: салом акагинам.пешкадамлик муборак.ака бу ёгига кокилмасмиканмиз.таквимга назар ташлаб бир мулохаза килиб коринг ака илтимос.кайси клуб хакидалигини биласиз.жавоб учун рахмат ака.

Савол берилган сана: 12.03.2012 00:49

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Тақвимга назар ташлаб, "Стадион"нинг эртанги сонига материал қилинган.

Жавоб берилган сана: 12.03.2012 10:38


Polimonolog
САВОЛ: Ассалому алайкум, Қаҳрамон ака, ҳорманг! Баъзан аччиқ баъзида сассиқ, бир ширин, бир яширин ҳар қандай гапларга қарамай, парво ҳам қилмай, мухлислар учун чарчамай ижод қиляпсиз, гап йўқ. Сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим. Эшитган бўлсангиз, 14 март куни ОТЖ ўйинидан сўнг "Чемпион"чилар ва "Стадион"чилар бирга чойхонада ош емоқчимиз. Довон ошиб келасиз-а? Кутяпмиз))

Савол берилган сана: 11.03.2012 23:05

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Рахмат. Эшитдим.
Афсуски, иш кунимда экан. Бора олмайман. Ҳаммага салом айтинг.

Жавоб берилган сана: 12.03.2012 00:18


FANATFUTBOLA
САВОЛ: SALOM Qahramon AKA SIZ BN Sal KECH Bulsada 1TUR OCHL HAKIDA GAPLASHMOKCHIMAN... 1BUNYODKOR ADELAIDA YUNAYTED BU UYIN JUDAYAM YOKDI GARCHI YUTKIZISHGAN BULSAYAM... KARNINI UYININI VASHE YOKDI BUNYODKORDAGI ENG YAHSHI TRANSFER DEB UYLAMAYMAN... BUNYODKOR 1UYINDAN ZOR UYNADI... Faqat markazda yarimximoyada Dispeycher yetishmadi!!! BUNYODKOR SHU YULDAN KETSA OPTIMAL FORMAGA KIRSA ANIQ FINALGACHA CHIQADI... 2 NASAF AL JAZIRA BU UYINDA NASAFGA TAJRIBA YETISHMADI( MURRABIY VA JAMOANING OCHLDAGI DASTLABKI UYINI) NASAFDA YAHSHI HUJUMCHI YOQ( Qanday Ochlda hujumchisiz uynamokchi hayronman) 3 PAXTAKOR BU JAMOADA juda kup Kamchiliklar mavjud!( Himoyachilar asosan) Legionerlar umuman yahshi tassurot uygotmadi! Undan kura uzimizni Sotivoldilar uynasa yahshi bulardi! PAXTAKOR BOSH MURABIYI Djorvechichga kelsak U siz xam Guruhdan Chikamiz! BILMADIM QILINADIGAN ISHLAR KUP! NEFTCHI Yahshi Tassurot uygotdi! LEGIONERLARSIZ YUTISHDI! 4tala uyin hakida Fikrlariz? XUDO XOXLASA AFK VA OCHL KUBOGI BU YIL UZBEKISTONGA KELADI...

Савол берилган сана: 11.03.2012 21:50

ЖАВОБ: Аҳа, умид қиламиз...

Жавоб берилган сана: 12.03.2012 00:22


raulstar
САВОЛ: Ассалому алайкум ака! Вой-бу роса танкид килишибти-ю ))) адашмасам кумирингиз Батистута эди, кун келиб сиз хам унингдака мухлисларнинг нохак айбловларига дуч келаман деб уйлаганмидиз? (Батистута Фиорентинадан Ювега утганда уни флоренцияликлар нохак айблашади, Чемпионда укидим :D)
П.С: негадир сиз бн дуниокарашимиз бирдай доим ичимдагини йозасиз тугри уфф.уздан кетганизда бироз ранжигандим, утиб кетди. Сизни мухлисингизман ижоддан тухтаманг! ОЛГА!
Яна бир саволим (кайерда айтишни билмадим, Мухримни конф-яси йугекан) Мухрим нега блог йозмаяпти? Сайтдан кетдими у?

Савол берилган сана: 11.03.2012 21:06

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Менинг кумирим доим Роберто Баджо бўлган :)
Муҳримнинг нега блогга ёзмаётганини билмайман. Лекин "Стадион"да мақолалари чиқяпти. Кетгани йўқ.

Жавоб берилган сана: 12.03.2012 00:19


Toshkentiy
САВОЛ: Ассалом алайкум Қаҳрамон ака!
Соғ-омонмисиз? Бир вақтлар, китоб ёзмайсизми, деган саволга, ҳали тайёр эмасман, қабилида жавоб бергандингиз.
Яқинда қўлимга Аюбжон Муҳаммаджоновнинг энг сара мақолалари жамланган «Торнинг чўмичдан фарқи» китоби тушиб қолди.
Сиз ҳам сара мақолаларингизни тўплаб китоб қилиб чиқарсангиз бўлмайдими? Ҳеч бўлмаса 1000 дона! Таклиф-да буям. Сарлавҳани мен топиб бераман :) Ғанимат..

Савол берилган сана: 11.03.2012 20:11

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Ўша жавобимдан кейин ҳеч нарса ўзгармади. Лекин жидди йният бор. Нафақат футбол ҳақидаги, балки бадиий ҳикоялар ҳам тўпланиб қолган. Шунчаки, хаваскорлик. Бу соҳадаги устозларга кўрсатиш керак.
Китобнинг номи эса аллақачон топилган - "Суянчиқ" :))

Жавоб берилган сана: 12.03.2012 00:21


juventino
САВОЛ: Sizzi uhlavotganizzi bilmamman. Ataylab uyg'otganim yo'q hafa bo'misiz! Bemalol uhlivurin! Uyg'o yursez chiqvogan tomizzi shipiri singani qoladi!

Наҳот сароб бўлса ўшал гўзал онлари,
Бу ижоднинг бўлса наҳот кўп ёмонлари,
Бир кундаёқ жангдан қочса "ҚАХРАМОНлар"и,
"Чемпион"ни оғир кунда ташлаб кетганлар!

Инсон агар юрса турфа қўш томон бўлиб,
Кўринса гоҳ яхши бўлиб, гоҳ ёмон бўлиб,
Жангдан қочиш мумкинмиди қаҳрамон бўлиб,
"Чемпион"ни оғир кунда ташлаб кетганлар!

Siz asl basharezzi namoyish etishiz uchun shu sherri o'zi yetarli bo'gan va buni hamma tushunibam bo'gan! Ustozlani o'zi siz haiyonatkorligizzi etib turishibdiyu man bo'sam haqiqatda siz etgande ahmoq bo'lib bitta YOMON bilan talashib o'tirimman. Marhamat holagancha obro'yizzi to'kurin!

Савол берилган сана: 11.03.2012 15:06

ЖАВОБ: Обрў, эътибор, лавозим, пул - барчаси ўткинчи нарсалар. Чунки, бу нарсалар кўпинча, ноҳақ тарқатилади. Ифлос одам обрўли бўлиши, яхши одам обрўсиз бўлиши мумкин. Буни сиз ҳам тан оласиз. Демак, бунинг кетидан қувиш, обру талашиш, булар ҳақида қайғуриш - умуман бекорчи ишлар.
Менинг асл башарамни Худодан бошқа ҳеч ким билмайди. Ким буни "биламан" деса "худолик"ни даъво қилибди. Хайр.

Жавоб берилган сана: 11.03.2012 16:22


juventino
САВОЛ: O'zbekiston jamoalarini trenerlariga hos tarzda savolimmi chetlab o'tganiz uchun rahmat! Savolli man va uff.uzzi bir guruh fanatlari sizdan javob kutgan qismiga javob beromasligizzi bilardim!

Савол берилган сана: 11.03.2012 12:45

ЖАВОБ: 1. Аҳмоқ одам ўзи хурмат қилмайдиган инсоннинг фикрига қизиқади.
2. Аҳмоқ одам жавоб берилмаслигини билса-да, савол бераверади.
Сиз ва бир гуруҳ мухлисларни аҳмоқ демоқчи эмасман, (яна кейинги саволда, "ким аҳмоқ" деб юрмаслигингиз учун) шунчаки, аҳмоқни ишини қилманглар. Фойдали, ҳеч бўлмаса бировга зарари тегмайдиган ишлар ҳам бор. Масалан, ухлаш...

Жавоб берилган сана: 11.03.2012 14:14


REALBARSA
САВОЛ: Ассалаума алайкум,Хурматли Кахрамон Асланов.
1).Шу дейман,конференциянгизга келган барча саволларга муносиб жавоб берар экансиз,миннатдорман.Мен Сизнинг хар бир маколанингизни укиб бораман.
2).Мен узим утиб кетган уйинларни узимча тахлил килиб бораман.Мен БАРСЕЛОНА ва РЕАЛ мухлисиман.Айтингчи БАРСЕЛОНА-СПОРТИНГ ХИХОН учрашувини агар курган булсангиз,БАРСЕЛОНАнинг 1-голига канака фикрдасиз(Инъеста),офсайд булмадими деб уйлаб куяман баъзида,чунки гол булган вазиятда Инъеста химоячи ва дарвозабондан утиб кетган эди, пас олган вазиятда,шунга изох бераолмайсизми(ЖЧ-2010 1-уйинга ухшаб кетмаябдими демокчиман).
3).Ижодий ишингизга омад тилайман.

Савол берилган сана: 10.03.2012 23:07

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Нетдан кўрдим.
Умуман офсайд йўқ. Тўп Иньестага оширилганда, у шеригидан кўра орқароқда турганди. Яъни Адриано тўпни орқага оширди.

Жавоб берилган сана: 11.03.2012 16:37


juventino
САВОЛ: Sizzi qanaqa yomon ko'rishimmi bilasiz (tan olaman maqolalarizga 5 ketaman)holamasez javob bermen! Bir paytla o'ziz bn ishlagan odamlaga akillama diyishga uyalmadizmi? Nima diganimmi tushundiz!

Савол берилган сана: 10.03.2012 20:29

ЖАВОБ: Cизни танимайман-у, қандай қилиб, "мени ёмон кўришингизни" билишим мумкин?

Жавоб берилган сана: 10.03.2012 21:59

 

‹ First  < 107 108 109 110 111 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.