22/12 00:45 | Лечче | 1-2 | Лацио | ||
22/12 01:00 | Барселона | 1-2 | Атлетико | ||
22/12 16:30 | Рома | 5-0 | Парма | ||
22/12 18:00 | Валенсия | 2-2 | Алавес | ||
22/12 19:00 | Фулхэм | 0-0 | Саутгемптон | ||
22/12 19:00 | Лестер | 0-3 | Вулверхэмптон | ||
22/12 19:00 | Ман. Юнайтед | 0-3 | Борнмут | ||
22/12 19:00 | Эвертон | 0-0 | Челси | ||
22/12 19:00 | Венеция | 2-1 | Кальяри | ||
22/12 20:15 | Реал Мадрид | 4-2 | Севилья | ||
22/12 21:30 | Тоттенхэм | 3-6 | Ливерпуль | ||
22/12 22:00 | Аталанта | 3-2 | Эмполи | ||
22/12 22:30 | Леганес | 2-5 | Вильярреал | ||
22/12 22:30 | Лас-Пальмас | 1-0 | Эспаньол | ||
23/12 00:45 | Монца | 1-2 | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | 1-1 | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | - | Удинезе | ||
24/12 00:45 | Интер | - | Комо |
nasafiya |
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka. Pastdagi savolga bergan javobiz bn mening B.Abdullaning maqolasiga qarwi bildirilgan fikrlar bir joydan 4iqibdi. Men ham xar bir jurnalistning uz uslubi buladi, Aslanov uz uslubini wu yunaliwda tanlabdimi bu uning xoxiwi, Sizning aralawiwingizga nima xaqqiz bor deb komment qoldirganman. Lekin bilam B.Abdulla u4un yuzerlar tomonidan bildirilgan fikrlar bir tiyin ekan. Buni uning konferenciyasidagi savol-javoblarni uqib bilib oldim. Savolim wuki B.Abdullaning maqolasidan keyin kup4ilik yuzerlar xuddi u xaqiqatni gapirgandek qabul qilib Siz tugringizdagi fikrlari uzgarganliklari aniq. Wuni inobatga olgan holda yuzerlar u4un bulsada uwbu maqolaga qarwi maqola bulmasa ham, izohmi, uz fikringiznimi bildirib utiw niyatiz yuqmi? Waxsan men waxsiyatga tegadigan maqolani ommaga namoyiw qiliwni qoralayman. Lekin sukut saqlaw ham ...? Савол берилган сана: 08.04.2012 14:59 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Мен ёзсам, "ие, ҳақиқат буёқда экан-у" деб қайтиб келишса, кейин уям ёзса, "ҳа, аслида буям синдирибди-ку" деб яна қайтиб кетишса...))) Унақалар учун мақола ёзмайман. Аввалдан, мен ҳақимда хоҳ ижобий, хоҳ салбий фикрга эга бўлганлар эса, битта мақола билан ўзгариб қолишмайди. Қайтараман, ўша "мақола" менинг эмас, Бобомурод Абдулланинг қандай инсон эканини ифодалайди. Тамом. Бу мавзуда бошқа жавоб бермайман. Жавоб берилган сана: 08.04.2012 16:31 |
FabregaS |
САВОЛ: SALOM QAHRAMON AKA.IJODIZGA OMAD VA ZAFARLAR.B.ABDULLA SIZZI SAVIYASIZLIKDA AYBLABDIYU LEKIN O'ZIYAM KO'P XATOLILAGA YO'L QO'YIBDI.AGAR B.ABDULLA BILAN KO'RISHIB QOSELA UNGA NIMA DGAN BO'LARDIZ?YANA 1TA SAVOL SIZ ROSTANAM HERLION NIKIDA BO'GANMISIZ?HOZIR YANA QAYSI FUTBOL SAYTIDA QANAQA NIKLARIZ BOR?JAVOB UCHUN OLDINDAN RAXMAT! Савол берилган сана: 08.04.2012 14:15 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. stadion.uz да herolion, pirlo, uff.uz да montyor Жавоб берилган сана: 08.04.2012 16:28 |
djbekfm |
САВОЛ: Qahramon aka, Bobomurod Abdullaga nimaga seryozniyroq javob yozmadiz? Yoki "Deydilar it hurar, o'tadi karvon dedingizmi"? Савол берилган сана: 07.04.2012 22:35 |
ЖАВОБ: Агар футбол ҳақида мунозара пайдо бўлса, жоним билан жавоб ёзган бўлардим. Бунақа ҳол кўп бўлган. Лекин мақола менинг шаҳсиятим ҳақида. "Вой нега энди, мана, фалон пайтда Қосимовниям танқид қилганман-ку, Инилеев ҳақида ҳам мақолалар ёзгандим, Қўқон ҳақида мана бунча ёзганман" деб ўзимни оқлаш пасткашлик туюлди. "Мантиқдан ҳоли бўлган" мақолаларимни фош қилиниши, гуёки, уч йилдан бери буни "сезмаган" мухлисларни ҳам "аҳмоқ" ёки "сўқир" дейиш билан баробар. Баъъзилар эса, "ростанам сезмаган эканмиз" қабилида "кўзлари очилгани"ни байрам қилибдилар :))) Мен бундай нарсаларга оддий қарайман. Мухлислар қандайдир нашрни танқид қилишлари мумкин - чунки, ҳар қандай газета футболни мунтазам ёритиш ва ахборот етказишни ўз бўйнига олади. Аммо журналистга ундай талаб қўйиш нотўғри. Журналист ўзи истагани, ўзи қизиққанини, эплаганини ёзади. Айтайлик. кимдир йиллаб фақат АПЛ ҳақида мақолалар ёзиб юриши мумкин. Лекин уни ҳеч ким, "ўзбек футболи муаммоларини ёз, Англияни ёзгунча", дейишга ҳаққи йўқ. Бу-профил. Мухлис ҳам, танлаб, ўзига кераклигини ўқиб юргани яхши. Бошқалардан талаб қилиш керак эмас. П.С. Мен аллақачон бухгалтерликни ташлаганман. Жавоб берилган сана: 08.04.2012 01:31 |
raulstar |
САВОЛ: Ассалому алайкум! Хабарингиз бордир Ж. Корея Испания бн уйнаркан... Уйланиб колдим, биз ЖЧ га чика оламиз тугрими? Жаа булмаса плэй-оффга илинамиз, ишонасиз-?! Шундай экан кандайдир Уммонлар бн уралашмасдан биз хам ИФФХС рейтингидаги топ-30 ичидаги термалар бн уйнашимиз шартдир(асосий таркибда) ? Хозирдан кучлилар бн уйнашни урганиб бормасак Бразилияда шарманда булмаймизми? Ио чинданам у тарафга музкаймок учун борамизми? Шу мавзуда маколами йоки Абрамов ( или М. Усмонов, колганлари мужмал.) сухбат уюштирарсиз? Савол берилган сана: 07.04.2012 13:20 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Балки. Жавоб берилган сана: 07.04.2012 14:07 |
FANATFUTBOLA |
САВОЛ: Salom har Dushanba va Payshanba soat 18:10 da radio Mashalda Arena muhlislar minbari buladi! Unda Barcha Uzbek Fanatlari har hil uyinlarni taxlil obsujdat qilishadi! Hatto Qushni davlatlardagi Uzbek muhlislari telefon qilib Uyinlar hakida fikr bildiradi! Eshitishni tavsiya etaman! Савол берилган сана: 07.04.2012 05:15 |
ЖАВОБ: Мен учун қизиқ эмас. Жавоб берилган сана: 07.04.2012 10:37 |
RONNI |
САВОЛ: Келинг ака блитц савол киламан : 1. Луис Назарио Роналдо ёки Зинедин Зидан 2. Роналду ёки Месси 3. Марадона ёки Пеле 4. Кагава ёки Шахин 5. Шумахер ёки Болт 6. Тетчер ёки Макбрайт 7. Шарапова ёки Курникова...) Савол берилган сана: 06.04.2012 14:52 |
ЖАВОБ: 1. Роналдо 2. Роналду 3. Марадона 4. Шумахер 5. Икковиям 6. Икковияммас 7. Айшварья Рай :)) Жавоб берилган сана: 06.04.2012 15:17 |
puyol |
САВОЛ: abramov taktik ojizligi pand bermasmikin digan manoda sovol berdim... Савол берилган сана: 05.04.2012 20:29 |
ЖАВОБ: Балки панд берар...Балки йўқ. Жавоб берилган сана: 05.04.2012 22:11 |
puyol |
САВОЛ: hormang,tuzumisiz ! Aybini tan olib,xulosa chiqarib va uni togrilagan odam olqishga sazovordir! Abramovga imkoniyat berildi yana bir bor, hosh u bu imkondan foydalanarmikin? Man ham aniq shu yoki boshqa odam bizni jch ga olib chiqa oladi dib oylamiman ham, faqat abramovning qolda turgan biletni bervorishi va aynan shunday ojizligi bizga pand bermasmikin? Савол берилган сана: 05.04.2012 11:17 |
ЖАВОБ: Рахмат. Очиғи саволни яхши тушунмадим. Абрамовнинг қўлига билет ўтган йилнинг август ойида берилганмиди ё шу йилнинг февралидами? Ким берганди? Жамоанинг ўзи ютиб олмаганмиди? Жавоб берилган сана: 05.04.2012 19:33 |
Plaza |
САВОЛ: Ассалому алайкум, Қаҳрамон ака. "Стадион"да тур ўйинчилари мақоласини тайёрлаяпсиз. Адашмасам, "Чемпион"да ҳам шу рукн муаллифи Сиз эдингиз. Ўйинларни кўрмай буни қандай уддалаяпсиз? Савол берилган сана: 04.04.2012 12:04 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Олий лиганинг иккитадан ортиқ ўйинларини кўрадиган одам Ўзбекистонда йўқ бўлса керак. Қачон ТВ да берса, бу ишларни қиламиз деб кутиб юраверсак, бу иш бўлмайдиганга ўхшайди. Бундан мақсад - асосан бошқа жамоалар ўйиннларига ҳам эътибор қаратиш ва мавсум охирида ПФЛ да барқарор ўйнаган футболчилар ҳақида ўзига хос базага эга бўлиш. Аслида, ўйинни кўриб ҳам, футболчи ҳаракатларини баҳолаб бўлмайди. Мутахассис бир ўйинда нари борса 1-2 футболчини кузатиши мумкин холос. Биз эса, гуёки, ҳаммани баҳолаяпмиз, демак маълумотлар, бироз нисбий. Лекин зарари йўқ. Ўтган йили ҳатто футболчилар ҳам бу лойиҳага алоҳида эътибор қаратишганини эшитгандим ва давом эттиришни лозим топдим. Ўтган йили тўхтаб қолганига келсак, бу лойиҳа мунтазам ишлаши керак. "Чемпион" бир неча ҳафта чиқмай, ўртада узилишлар бўлди, кейин мен у ердан кетганимдан кейин, ҳеч ким давом эттирмади. Бевосита саволингизга қайтаман. Деярли ҳар бир ўйинни қайсидир "Стадион" журналисти кузатади, бу бир. Матбуот ҳодимлари билан ва ўйинни кузатган бошқа мухлислар билан гаплашаман, бу икки. "Машъал" ва ТВ га, шунингдек протоколларга эътибор қаратаман, бу уч. Умуман ҳаммаси маслаҳатлашган ҳолда бўлади, битта менинг фикрим билан эмас. Кейин, баҳолашнинг ўзига хос осдда усулини қўллаймиз - Гол урган ҳужумчи, гол ўтказмаган дарвозабон... тизимида.. Жавоб берилган сана: 04.04.2012 12:32 |
FabregaS |
САВОЛ: SALOM QAXRAMON AKA!SIZGA QAYSI O'YINCHINI XARAKTERI YOQMIDI?MISOL UCHUN MANGA IBRAGIMOVICHNI XARAKTERI YOQMIDI.SIZGACHI? Савол берилган сана: 01.04.2012 20:06 |
ЖАВОБ: Бу ҳақида ўйламаган эканман. Жавоб берилган сана: 01.04.2012 21:46 |
dilshodbek |
САВОЛ: assalomu alekum qahramonaka eron ga qarshi o'yinda markaziy himoyada kimlar tusharkin fikrizni bilmoqchi edim. Савол берилган сана: 01.04.2012 19:29 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Билмадим Жавоб берилган сана: 01.04.2012 21:50 |
almuniya |
САВОЛ: шунакаликка шунакаюю. лекин мю ни очикчасига кучи етмади тугрими? кейин икки уйинда хам? шалке ни хам охирги 30 минутда кучи етмай колди. бир суз билан айтганда аник куринди атлетикни кучлилиги.. мисол омад келмади .. туп киргиси келмади.. сал омад булганда мю ютиши мумкин эди деган гаплар ишлатиш умуман нотугрику? очикчасига кучи етмади шунга айттим! бу гап шалъкега хам тегишли! кахрамон бу йили ла лига апл дан кучли деса булаверса керак? Савол берилган сана: 31.03.2012 00:43 |
ЖАВОБ: Балки. Ла Лига АПЛ дан кучлидир. Лекин буни ўлчашнинг кимга қизиғи бор, тўғрими? )) Жавоб берилган сана: 31.03.2012 00:54 |
almuniya |
САВОЛ: ассалому алайкум кахрамон! шу атлетик ни уйинларини куриб хайрон коляпман. мю ни эзиб ташлади шалкени кучи етмай колди. шу дейман локо мю билан шалъкедан кучлирокмикан хар холда ундан кийналиб утти хатто биринчи уйинни ютказди хам локога! Савол берилган сана: 30.03.2012 22:04 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. "Атлетик"нинг алоҳида ўйинларига қараб хулоса чиқариб бўлмайди. Умуман Испаниянинг жуда кўп жамоалари каби, "Атлетик"да ҳам шу муаммоки - жамоада деярли битта таркиб бор. Узоқ масофадаги турнирларда бу ўз сўзини айтади. Ўша МЮ билан ўйинлардан кейин ҳам жамоа кетма-кет уч марта мағлубиятга учради. Масалан, статистикани қарашингиз мумкин, жамоа Льоренте уйнамаган ўйинларда умуман ғалаба қозона олмаган. "Атлетик" МЮ ни эзиб ташлади, демак, ЛА Лига кучли, Атлетик у ерга борса, чемпионлик учун курашади, дейиш нотўғри. Ўз вақтида "Ньюкасл" ҳам эзиб ташлаган МЮ ни... Кубок ўйинларда эс аҳар нарса мумкин. Жумладан, "Шальке" билан ҳам ҳам. Жавоб берилган сана: 30.03.2012 23:28 |
nasafiya |
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka. Kechangi Ummon bn bulgan uyinda man wunday uyladimki, uyinchilarning uzlarida bizga noma'lum va mavhum sabablarga kura galaba qozoniw maqsadi yuqdek edi, wuningdek BAA va Suriya bn bulgan uyinda ham. Aks holda futbol4ilarimiz uwbu jamoalarni bar4asini maglubiyatga uchratishga qodir edi. Uwbu farazimga qanday fikr bildirasiz, ma'qullay olasizmi? Савол берилган сана: 30.03.2012 21:15 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Билмасам... Жавоб берилган сана: 30.03.2012 23:22 |
puyol |
САВОЛ: salom. Noodatiy sovol bosa aybga buyurmen. Ishda misol siqilganizda nima qilas, vaziyatni qanaqib qolga olas yoki qanaqib chiqib ketas. Савол берилган сана: 30.03.2012 17:12 |
ЖАВОБ: Салом. Менимча, одам сиқилганда бирорта машғулот ёки ўзини чалғитиш орқали, бир юмалаб ҳолатни унутиши имконсиз. Аввалдан ўша вазиятга нисбатан бироз енгилроқ қаралса, кифоя. Мен кўпинча, энг бадтарини тассавввур қилиб, кўниктириб боришга ҳаракат қиламан. Масалан, кеча Уммон биринчи голни уриши билан, ютқазиб қўйишимиз мумкинлигини ўйлаб бўлгандим )))) Жавоб берилган сана: 30.03.2012 17:37 |
RONNI |
САВОЛ: Шархловчилар хакида савол бермокчи эдим, токи бу нарса хали хали биз учун бош огрик булиб келмокда. Агар "Спорт" каналимиздан олиб курсатилган "Милан" - "Барселона" жамоаларини бахсини курган булсангиз, оддий мухлис хам майдонда уйиндан олдин канакадир ёгингарчилик булганлигини билса буларди, лекин бизнинг энг зукко шархловчимиз буни гуё "пайкамади", одамни энсасини котириб "Негадир уйин жуда секин буляпти", "Аввал бу жамоалар ута тез эди" деб энсамизни котирди. Нахот оддий бир мухлис пайкаган нарсани бизни шархловчилар пайкамаса... P.S. Ишкилиб уйинни бошка рус каналидан курдим деманг ))) Савол берилган сана: 30.03.2012 16:52 |
ЖАВОБ: Узр, лекин ўйинни бошқа каналдан кўргандим. :))) Менимча, футбол учрашуви пайтидаги шарҳни эътиборсиз қолдириб ҳам, уни кўрса бўлади деб ҳисоблайман. Яъни аввал, мухлис ўзи учун белгилаб олиши керак - ҚАНАҚА ШАРҲ КЕРАК МЕНГА? деган саволни. Масалан, сизнинг ўзингизни тасаввурингизда ИДЕАЛ ЎЗБЕКЧА ШАРҲ борми? Кимники? Қайси шарҳловчига нисбатан солиштиряпмиз? Қайси мезон бўйича ўлчаяпмиз? Ҳозир кўпчилик "зўр шарҳ" деб эслайдиган Хайрулла аканинг шарҳларида ҳам "муболаға", "пукак" жуда кўп эди. Лекин халққа ёққан, тўғрими* Лекин айнан унинг бу камчиликларидан энсаси қотган одамлар ҳа бўлган.Рус шарҳловчиларими? Албатта, улар нисбатан савиялироқ туюлади. Ростанам шундай. Лекин агар танқидий ёндошилса, улардан ҳам энсани қотирса бўлади) Агар бу нарса бўлмаса, албатта, шарҳловчининг ҳар бир гапидан энсамиз қотиши мумкин. Баъзида рус шарҳловчилари ҳам қандайдир "приколлар" қилади, хазм қилиб юборамиз. Айтайлик кеча, бир таҳлилий кўрсатувда "Барса" - "Милан" ўйинини таҳминий ҳисоблари ҳақида сурашда рус шарҳловчиларидан. Биттаси (Поленов) "3:1 бўлади, Хави гол уради" деб юборди. Албатта ярим хазил ҳам, асосланган қандайдир фикр ҳам бор, албатта. Лекин худди шундай воқеа "Турдан тургача" кўрсатувида бўлса - "фолчими улар, ўзича ҳисобларни ёзяпти, деревня!!!" дейишни бошлаймиз. Мен ўзимизникиларни ёнини олмаяпман. Асло. Лекин "ўзбек шарҳловчилари ёмон" деган фикрга келиш учун мезонлар, идеал шарҳ ҳақида тушунчаларни ўзимиз учун белгилаб олишимиз керак. Акс ҳолда, ҳамма ёқмайди. Энди, шарҳловчиларимизга маслаҳат - футбол шарҳлаш фақат касб эмас, унга қизиқиш ҳам керак. "Реал" клуби шарҳланаётганда, "Реал" мухлислардан ҳам кўпроқ маҳълумотга эга бўлиш керак. мухлис ўз жамоаси ҳақида мутахассис фикрини билишни истайди. Жавоб берилган сана: 30.03.2012 17:48 |
FabregaS |
САВОЛ: SALOM QAXRAMON AKA!ETINCHI, OLIMPIYACHILARIMIZDAN KIM KELAJEDA MTJMIZ SHANINI HIMOYA QILISH UCHUN KURASHADI?KIMLAR CHEMPIONATIMIZDA CHIRIB KETADI? Савол берилган сана: 30.03.2012 14:54 |
ЖАВОБ: Буни олдиндан айтиш қийин. Шахсан менга Тўхтахўжаев, Исматуллаев, Мусаевнинг ўйинларида потенциал бордек туюляпти. Тағин, ким билади... Жавоб берилган сана: 30.03.2012 17:29 |
MANUTDBARSA |
САВОЛ: Салом ака уйинни кургандирсиз хеч булмаса 1-таймини олимпиячиларимиз уйнашни хохлашмадими ёки кучимиз шу холосми.Менимча куч бор буни бир неча бор исботлашган.Унда жаноб Карленовични айби борми. Савол берилган сана: 29.03.2012 19:14 |
ЖАВОБ: Салом. Билмадим. Буни Абрамов ҳам билмас экан. :))) Жавоб берилган сана: 30.03.2012 13:33 |
nasafiya |
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka, ijodizga xurmatimni bildirgan holda sizga berish uchun mana shu savol javoblarni uqib turib bitta savol tugilib qoldi. Nega Oliy ligadagi stadionlarga bormaysiz? (Жавоб берилган сана: 28.03.2012 08:38) Савол берилган сана: 29.03.2012 16:17 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Мен Қўқонда яшайман. Олий лига ўйинлари ўтказиладиган энг яқин стадион шаҳримиздан 100 километр. Жавоб берилган сана: 30.03.2012 13:32 |
ilmdor |
САВОЛ: Ассалому алайкум. Карасам сайтда факат Сиз купрок актив экансиз. Кечирасиз бир савол Б. Абдулла кайси вактларда саволларга жавоб бераркин. Кеча савол йуллагандим. "Адашганимдан зурсандман-2"ни качон ёзасиз деб. Роса кутяпман жавобини. Сиз етказиб куйолмисими? Олдиндан прахмат! Савол берилган сана: 28.03.2012 12:46 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Шерзод Боймуродовнинг битта хазили эсимга тушиб кетди. Анвар Санаев сатидонда концерт бераётган экан, узоыдан битта ыиз "Анвар акааааа" деб бақираверибди. У хурсанд бўлиб кетиб, югуриб борса, ҳалиги қиз "Сизда Асилбекнинг телефони йўқми?" деб сўрармиш. :)))) Бобомурод ака нетга кам кирадилар. Кирсалар албатта жавоб берадилар. Жавоб берилган сана: 28.03.2012 13:06 |
‹ First < 105 106 107 108 109 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|