Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Muxlis
САВОЛ: Ассалому алайкум, Кахрамон ака. Анчадан бери мени кизиктириб келган саволни сизга беришга карор килдим. Узбекистонда футбол клубларини карамогига олган ёки клубларга хомийлик килувчи корхоналарга соликдан кандай имтиёзлар бор? Жавобингиз учун олдиндан рахмат

Савол берилган сана: 14.04.2012 00:09

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Футболга сарфланган хомийлик туловлари фойда ва даромад солигидан озод қилинади, билишимча. Лекин бу ерда нозик нуқта бор ва кўпчилик буни тушунмайди. Сарфланган сумма миқдорича эмас, сарфланган суммадан олинадиган солиқ миқдорича камайтирилади. Масалан,
Корхона 100 миллион фойда кўрди ва айтайлик, бундан 16 миллион фойда солиги тулаши керак. Энди уша корхона 10 миллион футболга сарфласа, факат 6 миллион солик туламайди.
Ўша 10 миллион фойдадан чегириб ташланади ва 90 миллиондан солик хисобланиб, 14.4 миллион солик тулайди. Яъни 1.6 миллион кам солик тулайди.

Жавоб берилган сана: 14.04.2012 00:51


raulstar
САВОЛ: Макола йозмайсизми? )))

Савол берилган сана: 13.04.2012 10:34

ЖАВОБ: Ёзаман.
Узилиш бўлиб қолганининг сабаби, бу ҳафта "Стадион" газетаси чиқмади. Натижада, берилган мақолаларни бера олмадим. Алоҳида блог учун эксклюзив, бошқача тил билан айтганда, "автоматик" ёзиш учун бирор мавзу керак. Мен билган мавзу, албатта...

Жавоб берилган сана: 13.04.2012 11:54


FabregaS
САВОЛ: UZUR YANA SAVOL BERVOMMAN.O'ZI SAYTDA ENG AKTIV SIZ.BABAYAN YOKI PAXTAKOR RAXBARIYATI HAQIDA 1TA MAQOLA YOZMISIZMI?YAXSHILISIZMI?YOMONLISIZMI?FARQI YO'Q.

Савол берилган сана: 13.04.2012 00:08

ЖАВОБ: Очиғи, у ерда муаммо нимада эканини аниқ билмайман. Четдан мураббий олиб келишди, унга баҳо беришга эрта. Янги футболчилар қўшилди... Гуёки ҳаммаси жойидадек. Балки, ички муҳитда бирор муаммо бордир...

Жавоб берилган сана: 13.04.2012 11:55


estoca
САВОЛ: Salom, Qahramon aka! Bugun bo'lib o'tgan Paxtakor-Nasaf o'yinini ko'rgan bo'lsangiz kerak. Nima deb o'ylaysiz Paxtakorning o'tgan yilgi yoshartirilgan tarkibi kuchlimidi yoki bu yilgi tarkibi?
2. Ro'ziqul Berdiyevni bosh murabbiylikka loyiq deb hisoblaysizmi? Jamoa o'yini deyarli yo'q faqat havoga tepish bilan mashg'ul, Berdiyev hech qanday yangilik qilolmayapti.

Савол берилган сана: 12.04.2012 21:45

ЖАВОБ: Cалом. Иккови жамоанинг ҳам ўйини ёқмади. Муаммо қаердалигини дарров айтиш қийин, бунинг устига утган йилги билан солиштиришдан наф йўқ. Ахир ўтган йилгидан кучли дегани бу - яхши деганимас-ку..
Энг ёмони, етакчи жамоаларимиз бир бириларидан шунчалик қўрқадиларки... Мен ўтган йили ҳам, бу сафар ҳам 0:0 таҳмин қилувдим ва адашмадим. Англия жамоаларининг йил бошидаги ўйинлари эсингиздами? 5:1, 8:2, 5:3... Жамоа доимо гол уриш ҳақида ўйлаши керак. Бу қадар қўрқоқ бўлмаслик керак. Мана, шунинг учун ҳам АПЛ жамоалари руҳан ЕЧЛ да ўзларини кўрсата олдилар. 0:4, 1:3 каби ҳисоблар ҳам қўрқитмади. "Арсенал" ҳам ҳатто 0:4 ни тенглаштириши мумкин эди. Биздачи?
Терма жамоадан тортиб, клубларимизгача, битта голгача тактика қилишади холос. шунинг учун ўша голни ўтказиб юборишдан шунчалиқ қўрқишадики...Футбол бу мухлис сотиб олаётган маҳсулот. Майли, таннарҳдан арзонга сотишаётгандир, аммо бу маҳсулотга мен пул тўламасдим. Асабни эса, "тем более"...

Жавоб берилган сана: 12.04.2012 22:44


FabregaS
САВОЛ: SALOM QAHRAMON AKA.BUNYODKOR STADIONI QURIB BITIRILSA QAYSI MASHUR JAMOA KELADI DIB O'YLISIZ.YOKI QAYSI JAMOA KELISHINI XOHLIRDIZ?

Савол берилган сана: 12.04.2012 15:33

ЖАВОБ: Бирор машҳур клубни таклиф қилиб, байрам шоу қилишдан фойда йўқ. Яхшиси, терма жамоамининг қайсидир ўртоқлик ўйинини шу кунга тўғрилаб, Европанинг кучли жамоасини таклиф қилишса зўр бўларди.

Жавоб берилган сана: 12.04.2012 17:08


Beknazarov
САВОЛ: Ассалому алайкум Қахрамон ака ишларингиз яхшими? стадион.уз да "стадион" газитаси шу хафта айрим сабабларга кўра сешанба куни эмас пайшанба куни чиқади дейилганди, лекин бугун хам чиқмабдику. Бунинг сабаби нимада

Савол берилган сана: 12.04.2012 09:29

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Газета тайёр қилинганди. Типография билан муаммо бўлди. Кейинги ҳафтадан яна чиқади.

Жавоб берилган сана: 12.04.2012 10:27


Mobitel
САВОЛ: сиз нега Умид аками удалит килдиз? Ахир танкидни кутариш керакда

Савол берилган сана: 12.04.2012 07:41

ЖАВОБ: Ўша ерда тўғри ёзилган. Мен кўтара олмайман. Точка.

Жавоб берилган сана: 12.04.2012 10:13


djbekfm
САВОЛ: Qahramon Aka Assalomu alaykum. Bunisi endi sal ortiqcha bo'ldimi deymanda? Bu Bobobomurod deganlari siz orqali o'zini reklama qilmoqchi shekilli. "Umidjon Saydаhmedov" deganlari ham o'zi bo'lsa kerak. Bitta javob yozmasangiz bo'lmaydiyov...

Савол берилган сана: 11.04.2012 16:37

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Илтимос, бошқа масалалар ҳақида гаплашайлик. Сизгаям бу қизиқмас-ку, тўғрими? (Умид Сайидаҳмедов - Бобомурод Абдулла эмас. У болани яхши танийман. Ёмон бола эмас.)

Жавоб берилган сана: 11.04.2012 16:53


ilmdor
САВОЛ: Ассалому алайкум. Булаётган ишлардан ёкамни тишлаябман.(хозир хам тишлаб утирибман))))). "Чемпион" газетасини олдинги таркиби нима чачилиб кетганлигини билмадиму, манимча "Стадион"ни хам келажаги шунака буса керак. Бу хакда бошка гапирмайман дебсиз, майли жавоб шартмас. Урушда узини боса олган голиб дейишармиди(?) лекин бир нарса ёзиб, масалани хал килиб куйин, кейин Сиз хаккизда, уйланиб гийбат килсин. Гийбатни танкидга алмаштирволиб огзим (кулим)бор экан деб. хар нарсани гапириш яхшимас. Сиздан "встречный удар" кутамиз. Омон булин.

Савол берилган сана: 11.04.2012 12:55

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Йўқ, унақа бўлмайди, деб умид қиламан. Биласизми, бундай муаммолар ҳамма ерда бор. Айниқса бу соҳада. Чунки ўнта ижодкор дегани бу ўнта ўзгача фикрловчи инсон дегани. Бу соҳада, фикрлар тўқнашуви, зиддиятлар, табиий ҳол. Бу соҳада вертикал бошқарувни мукаммал даражада қўйин умуман имконсиз ва бу нормал ҳолат.
Гап бошқа ёқда. Асосийси, ушбу муаммога бўлган муносабатда. Уни ҳал қилиш усулида. Ҳаммада ўз ҳақиқат борлигини, олам ўз ҳақиқатини ўтказишдан кўра, бошқаларнинг ҳақиқатини ҳам хурмат қуриш устига қурилганини тушуниш керак. Ҳозир ҳаммаси жойида, ўйлайманки, кейин ҳам жойида бўлади.

Жавоб берилган сана: 11.04.2012 13:24


Smile
САВОЛ: Aka Assalomu alaykum! Yumor hissizga gap yoq!)) Bobomurod akani 95foiz gaplariga quwilmasamda baribr gaplarida saal-pal busayam jon bor manimcha, chunki ijodizi 3yildan ortiqroq kuzatib kelaman ammo Quqon futboli haqida utkir maqola kuzatmaganman yana bilmadimu...)) wunga nima deysiz?

Савол берилган сана: 11.04.2012 12:00

ЖАВОБ: Қўқонда футбол жамоаси йўқку, нимани ёзаман. Ҳа, айнан шу ҳақидаям ёзиш мумкин. Лекин бу битта мавзу холос, ҳадеб “Қўқонда нега футбол йўқ, қачон бўлади, бўлсин, тезроқ бўлсин, ҳомийлар қанисизлар, ҳалиям йўқ” деб ҳадеб такрорлайвермайсиз-ку, тўғрими? Мен кўп ёзганман, жумладан:
“Татимаган байрам” (2007), “Бизга футбол беринг” (2008), “Отинг ўчкур маблағ” (2008), “Қўқонда нима гап” (2009), “Футболни оммалаштирайлик” (2009), “Қўқон деган томонларда” (2010) каби фақат Қўқон ҳақида мақолалар ва интервьюлар қилганман. Бундан ташқари, ушбу мавзулардан келиб чиқиб, умумий таҳлиллар ҳам ундан кўп.
Ҳа, айтишингиз мумкин, нима фойда? Ҳеч нарсани ҳал қилмабсизу, деб. Журналист ўз ўрнини билиши керак, вазифаси ахборот ва таҳлил етказиш. Мен амалий вазифасини айтяпман. Қаранг, мен Қўқон ҳақида айтдим. Хўш, “Ҳонқа”, “Наримонвчи”, “Хива” каби жамоаларимиз бўларди. У ерда нима аҳвол? Биласизми? Журналист мухлисдан сўраши ғалати бу саволни. Мен шунчаки риторик қилиб беряпман. Биз “Хоразм” ҳақида, фақат олий лигада қатнашиб юрганида, қандайдир жанжалли воқеаларни ўқиганмиз холос. Ҳа, мухлислар ахборот олишган-ку! Хўп, қанақа ахборот? Турли позицияларнинг турлича фикрлари. Сиз “Хоразм”да айнан нима бўлгани ҳақида, у ердаги асосий муаммо ҳақида бирор нима биласизми? Барибир мавҳумлик, тўғрими? “Пахтакор” тинч қўймаётганди, ўтди-кетди. Вали Султонов еб қўяётганди, тўйди –кетди. Баҳром Ҳакимов муҳитни бузаётганди, қўйди-кетди. Хўш, муаммо ҳал бўлдими? Ҳозир ҳаммаси жойидами? Ишониш қийин...
Фарғонада журналистларнинг кириши қийинлиги ҳақида ёзиш керакми? Ва қанақадир Давлатовни топиш керак, шундайми? Ахир муаммони фақат айрим шахсларга қаратиш билан ҳал бўлмаслигини тушуниш қийинми? Бу муаммо Андижондаям, Жиззахдаям, бошқа жойдаям бор. Ҳамма жойда Давлатовми? Бундай ҳолларда ҳеч қачон ша айбдор шахсга чора кўрилмайди, чунки унинг ижобий томонлари ҳам албатта бўлади. Натижада танқид ҳам эътиборлан четда қолади. Мен дунёни ўзгартиряпман, деб ўйлаш аҳмоқлик. Асосийси, инсон ўзини назорат қилиш керак. Замонни Ўзига қўйиб беринг...

Жавоб берилган сана: 11.04.2012 13:19


TURONIY
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka! Narigi ko'chada ko'ppaklar akillab yotibdi. Siz esa jimsiz?

Савол берилган сана: 11.04.2012 09:30

ЖАВОБ: Салом. Кирмай қўйганман. Муаммо камроқ бўлади. Ўзимга муаммо излаб юрмайман-ку ))

Жавоб берилган сана: 11.04.2012 10:50


puyol
САВОЛ: yana salom! Qahramon aka kun tartibiz qanaqa, qaysi payt maqola yozas,

Савол берилган сана: 11.04.2012 08:51

ЖАВОБ: Салом. Кимдир нимадир ёзиши билан "сразу" )))) Хазил. Унақа тартиб йўқ. Вазият, кайфият, бўш вақт.

Жавоб берилган сана: 11.04.2012 10:51


puyol
САВОЛ: salom..Carles Puyol ga savol berish imkoni tugilganda nima sovol berardiz)

Савол берилган сана: 10.04.2012 22:39

ЖАВОБ: У ҳақида ҳар қандай маълумотни шундоқ ҳам топса бўларди. Қўлини қаттиқ қисиб, "гап йўқ" деб қўярдим. ))

Жавоб берилган сана: 10.04.2012 22:41


Muhandis
САВОЛ: Ассалому алайкум,
Бобомурод Абдуллани устозим дегандингиз кайсидир бир жойда. Уни халиям устозим деб хисоблайсизми?
Кейин нима учун уни устоз деб атагансиз, кайси хислатини ёки айнан нимани ундан ургангансиз?

Савол берилган сана: 10.04.2012 21:25

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Мен журналистикада ўқимаганман. Табиийки, кимнидир ёзган мақолаларидан нимадир олганман.
Бу маънода устозларим жуда кўп. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ўрганган нарсани каллангиздан чиқариб юбора олмайсиз-ку ))

Жавоб берилган сана: 10.04.2012 22:12


MANUTDBARSA
САВОЛ: САЛОМ КАХРАМОН АКА,АКА ПЕПНИ ТАКРОР-ТАКРОР ТАЪКИДЛАТАЁТГАН ЧЕМПИОНЛИК ХАКИДАГИ ФИКРИНИ КАНДАЙ КАБУЛ КИЛАСИЗ.БИЗ ЧЕМПИОНЛИКДАН УМИДИМИЗНИ УЗГАНМИЗ ДЕГАН ФИКРИНИ.БУ МОУРГА НИСБАТАН УЗИГА ХОС ЮРИШМИ.СИЗНИНГ ШАХСИЙ ФИКРИЗ.

Савол берилган сана: 10.04.2012 11:25

ЖАВОБ: "Реал" 10 очколик фарқни бой бериши мумкинлигига Пеп ҳам ишонмаган бўлиши мумкин. Лекин бу дегани, "Барселона" чемпионат ўйинларида ғалаба қозонишни истамайди, дегани эмас. Албатта, жамоа барча ўйинларни ютишга ҳаракат қилиши шубҳасиз эди. Шунчаки, ҳадеб орадаги фарқ ва "Реал" масалани ҳал қилгани ҳақида ўйлайвермаслик учун, босимдан қутулишга ҳаракат қилди холос.

Жавоб берилган сана: 10.04.2012 11:38


Plaza
САВОЛ: Ассалому алайкум!
Қаҳрамон ака, газеталарнинг сўнгги саҳифанинг бир чеккасида турадиган "Таҳририятнинг нуқтаи назари муаллифникидан фарқ қилиши мумкин" деган ёзув бор. Шу ёзувнинг чегараси қаерда тугайди?
Айтайлик, газета бош муҳаррири ё масъул котиби мақола ёзса, бу муаллифнинг фикри бўладими ёхуд таҳририятнинг?

Савол берилган сана: 09.04.2012 16:07

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бош муҳаррир ёки котиб раддия, билдириш, тузатиш, газета талқини ва шунга ўхшаш мақола ёзса, таҳририят позицияси бўлади. Шуҳрат Шокиржонов "Мураббий истеъфога чиқсин" деб мақола ёзса, бу Шухрат аканинг ўз фикри бўлади.

Жавоб берилган сана: 10.04.2012 11:05


estoca
САВОЛ: Salom. Qahramon aka, Barselonaga hakamlar yordam beradi degan fikrdamisiz? Agar yöq bölsa, shunday fikrlovchilarga nima degan bölardiz? Rahmat.

Савол берилган сана: 09.04.2012 11:27

ЖАВОБ: Салом.
Масалага қандай ёндошишга боғлиқ. Масалан, ҳакамнинг ёрдами мухлислар наздида қандай кўринади? Қизил карточка, белгиланган пенальти ёки ноҳақ урилган гол. Ҳоказо. Агар ҳакам вазиятларнинг ун фоизида адашиши мумкин деб ҳисобга олсакчи? Масалан ҳакам вазиятларнинг ўн фоизида хатога йўл қўяди, деб таҳмин қиламиз. Биласизми, ҳакам битта хато қилиш учун 10 та шунақа вазият (пенальти, карточка) яратилиши керак. "Барселона"га ўхшаган клублар учун ўша 10 та вазиятни яратиш учун камроқ вақт сарфлайдилар, ўз ўзидан, ҳакамлар тез тез уларнинг фойдасига қарор қабул қиладилар. Бу шунчаки ҳисоб китоб.
Яна битта сабаби, айтайлик, "Барселона" дарвозасига белгиланмаган пенальтилар. Ўша "Сарагоса" билан ўйинни олайлик. Бундай вазиятларда ҳакам имкони борича босимдан халос бўлишга интилади. "Барселона", (ёки Реал) унинг хатоси билан очко йўқотишини истамайди. "Сарагоса" эса - бомж, унинг гапи унчалик эътиборга олинмайди, "барибир ютқазардинг" қабилида муносабат пайдо бўлади футбол оммасида. Бу фақат Испанияда эмас, ҳамма жойда пешқадам жамоаларга нимсбатан шундай муносабат мавжуд. Масалан, кеча "КПР" ўйинчи ноҳақ четлатилди ва пенальти белгиланди. Худди шу вазият нариги томонда бўлганда, ҳакам бироз ўйлаб қарор қилган бўларди, менимча.

Қандайдир "заговор"лар, ҳакамларнинг атайлаб "Барселона"га ён босиши, айниқса, бу ишнинг давомийлигидан қандайдир сабаб ахтариб бонг ураётганларнинг фикрига қўшилмайман. Бу мухлисларнинг фикри, уларни тўғри тушунса бўлади. Нариги жамоа мухлислари бироз бошқач фикр айтишлари мумкин. Бу фикрларни мунозара қилиш шарт эмас.

Жавоб берилган сана: 09.04.2012 12:32


MANUTDBARSA
САВОЛ: салом ака ишлариз яхшими манимча иккаловимизни севимли клубимиз тажриба эвазига хам чемпион булади шекилли.ХУДО ХОХЛАСА албатта.кувончим чексиз.нима дедиз ака.

Савол берилган сана: 09.04.2012 08:30

ЖАВОБ: Табриклайман.

Жавоб берилган сана: 09.04.2012 10:59


puyol
САВОЛ: salom. B. Abdulla bn teldayam ozaro gaplashib omadizmi ? Siz sukunat bn parvo qilmay jovob bermoqchisiz,lekin bu qarga qargani kozini choqirkandee a? Oylamen gijgijlavotti dib. U jurnalist yana yozzadi yaqinda manimcha..

Савол берилган сана: 09.04.2012 07:09

ЖАВОБ: Салом. Ҳаммаси жойида.

Жавоб берилган сана: 09.04.2012 11:00


Gayratbek
САВОЛ: Qoyilmasman kecha javob maqolangiz blokda bor edi bugun yuq sizni hurmat qilardim afsus

Савол берилган сана: 08.04.2012 19:30

ЖАВОБ: Хўп, хурмат қилмай қўяверинг.

Жавоб берилган сана: 08.04.2012 20:09

 

‹ First  < 104 105 106 107 108 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.