Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


granero
САВОЛ: Men bitta narsani tushunmayman. Nimaga pleyoffda ikki uyin bir xil tugasa qushimcha vaqtta safardagi gollar amal giladi? noldan boshlash tugrimasmi? 2-uin uzida uynagan jamoaga adolatsizlik

Савол берилган сана: 07.05.2012 13:08

ЖАВОБ: Нега икки ўйин бир хил натижа билан тугаса, қўшимча вақт жамоалардан бирининг майдонида бўлади? 15 минут у ерда, 15 минут бу ерда бўлиши адолатлирок бўлмасмиди? :)))

Жавоб берилган сана: 07.05.2012 13:10


Muxlis
САВОЛ: Жавоблар учун рахмат, 6+5 дегани бу асосий таркибда 6та, захирада 5та деганими ёки бошкачами?

Савол берилган сана: 03.05.2012 18:09

ЖАВОБ: Йўқ. Кўпи билан бир вақтда 6 та легионер майдонга тушиши мумкин.

Жавоб берилган сана: 03.05.2012 22:50


Eldarado
САВОЛ: bu degani hech kim deganimi?)) man prosta siz uchun kim deb suradim xolos. Siz qaysi jurnalistday bulishni orzu qilasiz. (jurnalistlar ichida kumiringiz, chet davlardan bulsa ham farqi yuq)

Савол берилган сана: 03.05.2012 17:15

ЖАВОБ: Барибир бу саволга жавоб бериш қийин. Ҳеч бир соҳада идеал шахс йўқки, бутунлай унга тақлид қилсангиз. Мен хавас қилган журналистлар кўп. Ҳаммасининг ўз йўналиши бўйича. Мисол учун,
жуда кўп маълумот ва ахборотларни қамраб олиш ва ундан ўринли фойдаланиш борасида Алишер Никимбаев,
уқувчига қизиқарли услуб ва тилда ўқувчига етказишда Аваз Бердиқулов,
телебошловчи ва устозлик қобилияти учун Хайрулла Ҳамидов ва давлат Турдиалиев,
Таҳлилда ва муносабатда доим чегара ва мувозанатга амал қилиш бобида Шуҳрат Мустафоев,
Эксклюзивлик бўйича Улуғбек Мирзаев...
кабиларга хавас қилганман ва улардан доимо нимадир олишга ҳаракат қиламан.
Чет элдан кўпроқ рус ОАВ ни кузатаман. Розанов ва Стогниенко шарҳловчи сифатида, Уткин публицист сифатида менга ёқади.

Жавоб берилган сана: 03.05.2012 17:43


Muxlis
САВОЛ: Маълумки МТЖ бош мураббийи В.Абрамов хозирда Россия-Украина сафаридалар. Шахсан мен учун якин келажакдаги В.А.нинг сафар таассуротлари хакидаги интервьюсини «Барча легионерлар билан сухбатлашдим» каби эмас, «Марков хам МТЖда уйнашга тайёр» деб номланишини истардим.
Асли узбекистонлик булган «Краснодар» химоячиси Николай Марковнинг Узбекистон МТЖда уйнашига халакит бераётган Россиядаги легионерлар лимити хакида. Гап бу ерда ватанпарварлик хакида эмас, футболчини хам тугри тушуниш керак- лимит узи шундогам асосий таркибга зурга илиниб юрган футболчини клубдаги фаолиятига рахна солиши мумкин.
Савол: Россияда легионерлар чеклови кандай? Марков МТЖмизда уйнаса Россия учун тулик легионер булиб коладими, масалан, Бикмаев, Турсунов, Галиулинлар Россия сайтларида Россия ва Узбекистон фукаролари деб курсатилган, уларчи?

Савол берилган сана: 03.05.2012 16:02

ЖАВОБ: Россияда 6+5 тизими амалда қоладиган бўлди. Фақат энди, икки фуқароликка эга бўлган футболчилар ҳам легионер ҳисобланади. Бу қоида ҳам 2013/14 мавсумдан бошлаб амал қилади, яъни яна 1.5 йил вақт бор.
Марков ҳолатига келсак, ҳозир унинг МТЖ даги ўрни, ватанпарварлиги ҳақидаги гапларга эрта, деб ўйлайман. Аввал жуда кўп масалалар ҳал қилини керак. Абрамов Марковга қай даражада умид боғлаяпти? Клубда Марковнинг позицияси қандай, яъни мабодо легионерга айланса, салбий таъсир қилмайдими? Марковнинг ўзининг режалари қандай, масалан, у ёш эмас, 27 га кирди, балки бирор МТЖ да ўйнаш имкониятини қўлдан бергиси келмас? хуллас бу борада саволлар кўп.
Абрамов сафар чоғида Марковга ҳам эътибор қаратдими, қай тарзда кечди, бу менга қоронғу. шу кунларда мураббий билан кенгроқ интервью олишни режалаштирганман. Насиб қилса, бу ҳақида ҳам батафсил маълумот олишга ҳаракат қиламан.

Жавоб берилган сана: 03.05.2012 17:57


Muxlis
САВОЛ: Ассалому алайкум, Кахрамон ака. Хозирги кунда барча узбекистонлик мухлислар гарчи ЖЧ-2014 саралаши 3-раундини жуда ишончли утказган булсада, жамоамизнинг 4-боскичдаги иштирокидан хавотирдалар. Сабаби, барча ракибларимиз пухта режа асосида охирги раундга тайёргарлик кураётган бир пайтда, федерациямиз рахбарлари ва ТЖ маркази мутахассисларининг «ишга булган ажойиб масъулияти» туфайли МТЖ уртоклик уйинлари утказиш у ёкда турсин аншлаг булиши керак булган якин келажакдаги уйинларни «ЖАР»да утказишга махкум булиб утирибди. Одамга алам киларкан: хеч канака ЖЧга чикишга имконияти колмаган Козогистон-Киргизистон уртоклик уйини утказсаю бизга спарринг ракиб торилмаса. Биз футболчиларни танкид киламизу, аслида УФФ мутасаддиларининг танбаллиги ва ахмоклиги туфайли хар сафар ЖЧдан курук колмокдамиз.
Юкорида келтирилган мулохазаларга ва умуман хозирги вокеалар ривожига а)мутахассис сифатида б)куконлик оддий футбол мухлиси сифатида уз фикрларингизни кенгрок баён килсангиз.

Савол берилган сана: 03.05.2012 15:35

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу ҳақида бу ерда тўлиқ фикр билдириш қийин. Тағин кенгроқ ҳам дебсиз ))). Хуллас, қисқа қилиб айтганда, "эски хаммом, эски тос".

Жавоб берилган сана: 03.05.2012 17:46


Eldarado
САВОЛ: Yana bir savol. Sizningcha hozirgi kunda uzbdagi eng kuchli jurnalist kim deb uylaysiz?

Савол берилган сана: 03.05.2012 13:19

ЖАВОБ: Буни қаердан билса бўлади?

Жавоб берилган сана: 03.05.2012 13:35


Eldarado
САВОЛ: Salom. Mana sizni milliy terma jamoa va aplga qilgan tahlil va tanqidlarizni uqiymiz. SAVOL: Nega umimuzni PFL haqida yuq? Nahotki pfl sizni qiziqtirmasa?

Савол берилган сана: 03.05.2012 13:01

ЖАВОБ: Қизиқтиради. Лекин олий лига ҳақидаги фикрларим масалан, сизникидан кўп эмас.

Жавоб берилган сана: 03.05.2012 13:33


MANUTDBARSA
САВОЛ: салом ака менимча ПЕП чинда дам олади шекилли агар бошка клубга кетадиган булганида ТИТОни хам олиб кетармид ёки йук.

Савол берилган сана: 02.05.2012 20:14

ЖАВОБ: Салом. Нега мени буни билади, деб ўйлаяпсиз? Кейин бу сизга нега керак? :))

Жавоб берилган сана: 03.05.2012 00:20


seriy
САВОЛ: Месси ва Роналду хакида
нега Месси, Месси деяверасизлар деган инсонлар фикрини ушбу фикримдан кейин билмокчиман.
Демак, бошладик (Бу мани фикрим ва фаразларим). Месси ва Роналду бир хил уйнамокда, голлар урмокда, галабалар козонмокда (Хамма, хамма курсаткичлар бир хил), кимга олтин тупни берамиз? бу икки уйинчининг майдонда бажарган ишлари бир хил булса, у ердан камчилик топа олмасак, олтин тупга овоз беришда ушбу уйинчиларни инсонийлик хисларини хам кузатишга этибор берамиз, биттаси "манман", голлар урганда танасини айрим жойларини курсатишни хам унутмайдиган, камералар учун ишлайдиган инсон, иккинчиси оддий, гол урса хар хил жестлар курсатмайди, оддий холда нишонлайди, юриш туриши оддий, кимни танлайман, албатта иккинчисинида, чунки хамма дунеда бир хил инсондир, манманлик яхши окибатларга олиб келмаслигини, оддин инсон булиб (лекин кулида пули бор, оламан деса осмондаги ойни хам сотиб олиши мумкин, лекин у манманлик эмас, оддий инсон булиб юришни макул курган) яшаш манманликдан кийинлигини биламан. Хуп бу ерда хам икковини бир хил оддий деб уйлаб курайлик ва икковини юриш туришлари хам бир хил оддий деб хам уйлайман, ва навбатдаги этапга утаман. Бу ерда яна бир фикр. Бири узининг тинимсиз мехнати эвазига зур футболчи булиб етишган, иккинчиси эса ешлигида огир касал булган ва бу касалликни енгиб, яна уз мехнати эвазига энг зур булганлигидир. бу ерда хам иккинчисини танлаган булардим, чунки иккаласи хам бир хил вазиятда булмаганлиги, биттаси купрок харакат килганлигини этироф этишим зарур. (Тугри айримлар мани фикрими нотугри тушуниши мумкин, еки ман маромига етказиб еза олмаган булишиб мумкиндир).
мана ман нима учун Мессига овоз бераман, сизчи шундай холат буйича сизнинг фикрингиз (узр бу бошка сайтга куйилган фикрим эди, шундайлига ушатдан олиб бу ерга куйдим, минг бор узр).

Савол берилган сана: 02.05.2012 14:17

ЖАВОБ: Бу ҳолатда тўғри жавобнинг ўзи йўқ. Ҳамма ўзи учун белгилай олаверади. Шунинг учун чуқур киришиш шарт эмас. Агар овоз бериш имконим бўлса, ўша мавсумдаги ютуқларига, қуруқ статистикасига қарайман, тамом. Ахир биз алоҳида мавсум ҳақида гаплашяпмиз-ку, тўғрими?
Умуман олганда эса . бу масалалар “Ёқади-Ёқмайди” усулида ҳал қилинади. Ҳаммада танлов бор. Масалан менга Хави ва Кака кўпроқ ёқади.

Жавоб берилган сана: 02.05.2012 14:56


Gayratbek
САВОЛ: yo'q undayam reglament ushanaqa edi hattoki APL rahbarlari Liverpulga ruxsat berishmagandi
Lekin UEFA ruxsat bergani uchungina Liverpool klubi so'nggi raunddan ECHLda qatnashishni boshlagandi

Савол берилган сана: 01.05.2012 17:10

ЖАВОБ: Биламан. Бу сафар регламент рухсат бермайди. Тағин ким билади. Лекин, "Бавария" ғалаба қозониши ҳам мумкин. :)

Жавоб берилган сана: 01.05.2012 17:17


Strateguz
САВОЛ: Салом Кахрамон ака! Ижодиз хеч хам сунмасин. Ака Стадион газетасида АПЛ уйинларини шархлардиз, жуда зур чикарди, аммо блогизда охирги пайтларда негадир Барселона билан уралашиб колдиз. Вахоланки кеча тунда АПЛ чемпионлигини хал килган уйин булиб утди. Нега АПЛ тугрисида маколалар ёзмаяпсиз? Олдиндан рахмат.

Савол берилган сана: 01.05.2012 15:26

ЖАВОБ: Салом. Менимча, балки, "Барселона" атрофида эътиборлироы воыеалар кщпроы бўлгандир. АПЛ да эса, масалан, кечаги ўйин шарҳиниям ўзим ёзгандим. Чемпионлик масаласи менимча, ҳал бўлмади. Ўйиндан олдин МЮ қанчалик фаворит бўлса, Сити ҳозир шунчалик фаворит. Менимча, "Нюкасл"га қарши ўйин кўп масалани ҳал қилади.

Жавоб берилган сана: 01.05.2012 17:15


Rahimberdi
САВОЛ: Salom Qahramon aka yaqin o'n yillikda adashmasam liverpul echlni yutgandi, o'shanda liverpul primeir ligadagi echl yo'llanmasini qo'lga kirita olmagandi. Lekin kelasi mavsumda kubok egasi sifatida ishtirok etgan, o'shanda angliyadan 5 jamoa qatnashgan emasmidi? Bu yil chelsi kubokni yutsa Nyukasl qolib ketarmish?

Савол берилган сана: 01.05.2012 12:25

ЖАВОБ: Аҳа. Ўшанда шунақа бўлган. "Эвертон" тўртинчи ўринни болиб саралашда қатнашган. Лекин ҳозир регламент ўзгарган. Мабодо, "Челси" ғалаба қозонса, АПЛ даги тўртинчи жамоа ЕЛ нинг гуруҳ босқичига йўл олади.

Жавоб берилган сана: 01.05.2012 13:03


Doctorbekmyu
САВОЛ: Salom Qahramon aka.Men blogizni nafaqat bu saytda boshqa saytlarda ham kuzataman.O'ziga hos yo'nalishiz bor.Lekin blogizda ,erotika' ,jalab' digan so'zlarni ishlatish shartmikan?Ahir oz bo'lsada qizlar ham net.ga kiradiku.Bu yoshlar ongini buzmasmikan??O'zi shundog'am madaniyat tushunchasi pastlab boryaptiku...Ijodizga omad.

Савол берилган сана: 01.05.2012 09:48

ЖАВОБ: Cалом. "ж...." деган сўзни ишлатмадим-ку, хеч каерда?

Жавоб берилган сана: 01.05.2012 10:44


DiorUz
САВОЛ: Ассалому алейкум Қахрамон ака. Мен сизнинг деярли барча мақолаларизни ўқиганман. Менда шундай тушунча пайдо бўлдики, сиз Гвардиолани хизматларини керагича қадрламаяпсиз. Яъни у сиз учун дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири халос. Ва "Барса" сизнингча аввал ҳам шунақа футбол ўйнаган(ҳужумкор).Лекин менимча Пеп футбол тарихидаги энг буюк мураббий бўлишликка биринчи номзод. Гап унинг ютуқ ва мағлубиятларида эмас.Балким унинг тузган жамоасида. Айнан шу жамоа футбол тарихидаги "энг" деган номга лойиқ бўлиб турибдику.

Савол берилган сана: 30.04.2012 14:11

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Фикрингизга тулик кушиламан. Агар пастрокдаги жавобдан бу фикрга келган бўлсангиз, мен Гвардиолани "Барселона" клубидан кура буюк эмас, дедим холос. Яъни Пеп булмаса хам "Барселона" майли, хозирги "Барселона" дан бўлмаса ҳам, бошка жамоалардан кучлирок булиб колавериши мумкин. Бунга сиз хам кушилсангиз керак.
Негадир, купчилик, айникса бошка жамоа ишкибозлари Гвардиола меҳнатини тан олгилари келмайди. гуёки, у Райкаард куриб кетган тайёр жамоани кабул килиб олгандек. Ахир, "Барселона" 2006 йилда ЕЧЛ ни ютган, Гвардиола эса 2008/09 да, яъни, икки йил ўтиб жамоага келган. Орадаги икки муваффакиятсиз мавсумни негадир купчилик унутиб куяди. Гвардиола келганда, "Барселона"да хаммаси жойида эмасди. У бутунлай янги жамоа тузди. жуда кўп фтуболчилар айнан унинг қўл остида усдилар Пике, Хави, Иньеста, Алвеш, Педро... Мессини майли индамайман, у бошка талант, аммо юкорида санаганларим, Пепгача хам шаклланиб, узларини курсатиб булгандилар. Гвардиола уларни яна бир поғона юкори боскичга кўтарди. Унинг алохида уйинларда ракибга нисбатан ажойиб сюрпризлар тайёрлашининг узи хам бир мавзу.
Умуман Пеп Гвардиола сўнгги 3 йилда дунёнинг энг зўр тренери бўлди деб ўйлайман. Бориб "Порту" билан ЕЧЛ ни ютсинчи, дейдиганларнинг гапи нотугри, кани, кимдир "Барселона"га ухшаган жамоа "яратиб" курсинчи? :))

Жавоб берилган сана: 30.04.2012 14:28


MANUTDBARSA
САВОЛ: салом ака.мен ва барса мухлислари учун хакикатан ДЕПРЕССИЯ давом этяпти.сиззи тахминиз ва мен уйлаган нарсалар булмади.ПЕП челсига утади шекилли а ака.ёки хакикатан фаолиятида танафус эълон килармикан.

Савол берилган сана: 27.04.2012 12:55

ЖАВОБ: Билмадим. Лекин "Барселона" ва "Реал" мухлисларининг Пеп ва Жозега бунчалик боғланиб, ташвишга тушаётганликлари тушуна олмайман. Бу жамоалар бу тренерларсиз ҳам буюк эдилар, бундан кейин ҳам буюклигича қоладилар. "Реал" Испания чемпиони бўлмаганми ёки "Барселона" ЕЧЛ ни ютмаганми? :)))

Жавоб берилган сана: 27.04.2012 13:40


Rahimberdi
САВОЛ: Salom aka. Sity va Myuning ochkolari va hamma ko'rsatgichlar teng kelib qolsa golib qanday aniqlanadi, javob uchun rahmat.

Савол берилган сана: 26.04.2012 19:54

ЖАВОБ: Ҳамма кўрсаткичлари тенг келиб қолса, нима бўлишини билмайман. Бу мавсумдан бўлса хавотир олманг, унақа бўлмайди. "Сити" етиб олиши учун "МЮ"ни ютиши керак. "МЮ" ни ютса ўзаро ўйинлар бўйича ортда қолдиради.

Жавоб берилган сана: 26.04.2012 22:13


MANUTDBARSA
САВОЛ: ака узр яна икки савол.
1.Голли вазиятларни кукка совурилишида Виляни урни клубга канчалик билинди сизнинг фикрингизча.
2.Агар Пеп клубда колса ёзги трансферда чап канот химоясига Алвешга ухшаган химоячи олиши хакикатга канчалик якин масалан:Бейл каби футболчиларни назарда тутаяпман.Сиз шу каба уйинчилар сирасига кайси футболчиларни киритасиз. албатта сизнинг шахсий фикрингизча.

Савол берилган сана: 25.04.2012 21:51

ЖАВОБ: 1. Албатта, билинади.
2. Агар мана шу йўналишда кетса, сотиб олса керак. Бэйл ҳақида аллақачон гап чиқди. У ҳам, илгари ҳимоячи бўлган. ҳужумдаям ўйнай олади. Адрианодан савиялироқ. Хорди Альба ҳам бор, лекин унинг топ клубда қандай ўзини кўрсатиши маълум эмас. Бэйл ишончлироқ. Шунингдек, янги мавсумда Алкантарадан ҳам кўп нарса кутса бўлади.

Жавоб берилган сана: 26.04.2012 12:09


MANUTDBARSA
САВОЛ: Кахрамон ака хорманг. Ака нима деб уйлисиз бундай вазиятда ПЕП барсани тарк этмаса кераг-а,

Савол берилган сана: 25.04.2012 20:05

ЖАВОБ: Йўқ, тарк этмаса керак

Жавоб берилган сана: 25.04.2012 21:24


raulstar
САВОЛ: Айтгандимку Челси финалга чикади деб :)) Хуллас бугун Реалнинг имониятларини кандай бахолайсиз?

Савол берилган сана: 25.04.2012 11:20

ЖАВОБ: 50/50

Жавоб берилган сана: 25.04.2012 21:25


xolis
САВОЛ: Ассаломуалайкум Кахрамонака. Мен битта нарсага тушунмадим. Бугун сайтда "Барселона-Челси" хакида фикрлариз чикибди. У ерда "Барселона"ни йирик хисобда ютишини айтгансиз. Ёзган маколангизда эса имкониятларни тенг бахолабсиз. Канака тушунса булади буни?

Савол берилган сана: 24.04.2012 20:16

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Мақола сайт учун, preview сифатида ёзилган. Бундай ҳолларда ҳар икки тарафнинг имкониятлари ўртага ташланади. Мулохаза учун мавзу колдирилади. .
Интервьюда эса, мен ўзимнинг субъектив фикримни билдирганман. Яъни “Барселона” ўша имкониятлардан фойдаланишига ишонишимни, маълум қилганман. Бу ерда зиддият йўқ

Жавоб берилган сана: 24.04.2012 20:36

 

‹ First  < 102 103 104 105 106 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.