Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Famous
САВОЛ: Хабарларни ва изохларни укиб турасизми? Негадир бугун Олтинтоп масаласи жуда долзарблашиб кетгани учун, узим хам ишониб юборай деяпман, 52 та уришига )))). Кейин Роналдунинг, мани хеч нарса тухтатолмайди хабаридаги изохлар, хакикатданам, уз устимизда ишлашимиз кераклигини билдирмокда. Сизнинг фикрингиз кандай?

Савол берилган сана: 23.05.2012 23:45

ЖАВОБ: Албатта. Энг ёмони "ўз устида ишлаш кераклигини" билмайдиганлар кўп. Аҳмоқлик айб эмас, буни билмаслик айб :))

Жавоб берилган сана: 23.05.2012 23:58


Gayratbek
САВОЛ: Kechagi savolimga javobni o'qidim Ammo Osiyoni 4 jamoasi bulsakda autsayderchalik obruyimiz yo'q ekan 27 may kuni klublar tj bn uyin utkazamiz bu xuddi Bunyodkor bn Solominning Tramvaychi jamoasi o'rtasidagi uchrashuvga uxshaydi yurtimizning sport buyicha 1 raqamli tjsi bu bilan nimaga erishadi xuddi bizda saviyali legionerlar bordek Bundan kurinib turibdiki bizning maqsadimiz FAQAT 4 BOSQICHGA qatnashish ekan

Савол берилган сана: 23.05.2012 23:23

ЖАВОБ: Мақсадимиз 4-босқичда қатнашиш экан, деган гапингизни тушунмадим. Албатта, ЖЧ га чиқиш ҳам мақсад. Бу йўлда қандай ҳаракат қилинаётгани эса, умуман алоҳида масала.
Маслаҳатим. Нега ўртоқлик ўйинлари йўқ, деб ортиқча "жазавага" тушиш шарт эмас. Мабодо Эронга ютқазсак ҳам, бунинг асосий сабаби, фақат ва фақат ўртоқлик ўйинларининг уюштирилмагани бўлмайди. Негадир мухлислар хулоса чиқаришда бемалол чегараб белгилаб ташлайверадилар. "Ўртоқлик ўйини ўйнасак, Эронни ютамиз, ўйнамасак ютқазамиз" қабилида. Ўтган йили Украинага 0:2 ютқазгандик, баъзилар чиқиб, Кореядаги легионерларнинг келмагани билан боғлашди. Японияга биринчи таркибни оолиб бориб, рейтингни ўйлаш керак, дейишадими-ей. Ахир асосий таркиб борганда ҳам, кафолат ҳеч қачон йўқ, тўғрими? Ўтган сафар Баҳрайн билан ўйин олдидан икки ой тайёрландик, ютқаздик. Қатар билан ўйин олдидан умуман ўртоқлик ўйини ташкил қилинмади, 4:0 ютдик. Осиё чемпионати олдидан терма жамоамиз кучсиз рақиблар билан ўйнагани ҳақида жуда хавотирга тушдик. Франция билан ўйнаган Хитой эса, гуруҳда қолиб кетди. Қани мантиқ?
Ҳар қандай оқибатнинг сабаблари жуда кўп, ҳеч қачон фақат биттасига ёпишиб олмаслик керак. "Ўртоқлик ўйини" деб хаёт-мамот масаласидай қарамаган бўлардим. Биринчидан, барибир таркибнинг аксарият футболчилари майнинг охирида келади. Демак. ўртоқлик ўйнаган тақдиримизда ҳам, барибир Эрон билан ўйинга тушадиган таркибни йиға олмасдик. Шунингдек, Эрон ҳам, билишимча, иккинчи таркиб билан тайёргарлик кўраяпти ҳозирча. Чунки уларда ОЧЛ да қатнашаётган 3 та жамоа бор.
Мен бирорта рақиб топа ололмаганликларини оқламаяпман. Факт, Терма жамоалар билан ишлаш маркази ўз вазифасини умуман бажара олмаяпти. Тарқатиб юбориш керак. Айнан бугунги ҳолат бўйича, фақат мана шу хулосага келиши мумкин холос. Демак ютқазади! Демак мақсад бошқа! Демак фалон... қабилидаги гапларнинг кераги йўқ.

Жавоб берилган сана: 24.05.2012 00:13


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka. Sizning asl mutaxassisligingiz nima, hozirda qayerda ishlaysiz va kim bo`lib?

Савол берилган сана: 23.05.2012 20:48

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини (НарХоз) битирганман.

Жавоб берилган сана: 23.05.2012 22:40


puyol
САВОЛ: yevropa futboli oyini ketvotganida oyinchi haqida,individual harakatlari boyicha hamma informatsiyala chiqip turadi, buni qattan aniqlasharkin, misol neyjl de yong maydonda 7.35km yugurdi- digan malumot yoki darvazobon jo hart 3km.! Qattan biladi buni, varatar turgan joyidayam shuncha masofa bosishi mumkinmi.

Савол берилган сана: 23.05.2012 17:59

ЖАВОБ: Шундай дастурлар бор. Автоматик ҳисоблаб турадиган.

Жавоб берилган сана: 23.05.2012 22:40


puyol
САВОЛ: xormang Qahramon aka. Termamizning tarkibini bildik. Yoqotishlarni ham.hozir biz hammasini noldan boshliymiz. Hamma chaqirilgan oyinchilir qaysidir manoda teng imkoniyatga ega maydonga tushish uchun,shu sababdan taxminiy tarkibni tuza oldizmi oziz? Abramovdan oyin boshlanishigacham qanday syurpiriz kutsek bolarkin? Karpenko koreyaga bormasdan toshkentda qolishi uning kuchini asrab qolish un qilingan ishmi? Biz shu tarkib bn forslarni nima qilip bosayam yuta olamizmi? Terma jamoa murabiylar shtabiga ozgartirishlar kiriitilganligi va undan ilhom mominjonov ham joy olganligi haqiqatga qanchalik yaqin? Oxirgi savolim yevro2012 toshkent vaqti bn nechiga togri kevotti ?

Савол берилган сана: 23.05.2012 15:07

ЖАВОБ: 1) Йўқ, таркиб тузганим йўқ. Тузганимдаям, уни нима қиламан кейин? )
2) Сюрпризлар керакмас.
3) Ҳа, манимча "Бунёдкор" ўйинчилари ичида фақат у асосий таркибда тушса керак.
4) Ҳар қандай таркиб билан ҳар қандай жамоани ютса бўлади.
5) Билмадим
6) 21.00 ва 23.45

Жавоб берилган сана: 23.05.2012 15:24


BigBon
САВОЛ: Қахрамон ака сизга савол-таклиф бор эди: чемпионатимиздаги легионер футболчилар махаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак деб легионерлар савиясини пеш қилавермасдан четдан келган ўйинчиларни икки гурухга ажратсак.
1.Легионер футболчилар(чин маънода)
2.Гастарбайтер футболчилар.)))
Кўпчилик нолийди халқимиз четга чиқиб гастарбайтерлик қилябди деб ,бизни футболдаям ГБ қилаётганлар жудаям кўпайиб кетдику!))))


Савол берилган сана: 23.05.2012 07:59

ЖАВОБ: Аслида "гастербайтер" сўзининг маъноси ҳам "легионер" билан бир хил :)) Уларнинг нима мақсадда келаётганликлари маълум ва бу табиий жараён. Ҳамма савол, уларни олиб келаётган клубларга... Очиғи мен бу қай тарзда амалга оширилишини билмайман. Трансфер маълум бир кузатувлар асосида, ўрганилиб, ожиз (масалан айнан ўша позицияга номзод топиш қийин бўлган) нуқталарни тўлдириш мақсади бўлгувчи эди. Билмадим.
Таклифингиз, масалан бу футболчиларни "легионер" ва "гастербайтер"га ажратишни эса эплай лмасам керак.

Жавоб берилган сана: 23.05.2012 14:31


Famous
САВОЛ: Лекин сизнинг бир нарсангизга койил колдим. Хеч кимга ботмайдиган килиб, уйлаб, керак гапларни топиб айтаркансиз. Саволдан хам кочмайсиз, мувозанатни ушлаган холда жавоб бераркансиз. Ман буни кайсидир постимни утказиб юбориб, лекин бошка постда аввалги саволга алохида ургу бериб, жавоб берганиздан сунг сездим. Гап йук, маданият илмини сув килиб ичворганакансиз. Хавас килса арзигулик хислатингиз бор экан. Ёшингизни айта оласизми?

Савол берилган сана: 23.05.2012 02:56

ЖАВОБ: Рахмат. 23.10.1979.

Жавоб берилган сана: 23.05.2012 07:47


Famous
САВОЛ: Аксарият юзерлар юморни тушунишмасакану бу ерда)) Хамит Алтинтоп хакидаги хазилга чиппа чин ишонишдия)) Качонки фил турган жойида сальто килса, ман ушанда ишонаман Хамит бир мавсумда нари борса 10 та уришига) Блатнойлар хам бор экан, шунчалик хам содда буладими одам?) Рус сайтларида хар бир хабарда юзерлар чиройли юмор билан изох колдиришади. Ёки савиямиз пасайиб кетяптими?

Савол берилган сана: 23.05.2012 02:45

ЖАВОБ: Cизнинг бошқа конференциялардан берган саволларингиздан пайқадимки, шу пайтгача, кўпроқ рус сайтларида "кун кечиргансиз". Албатта юмор турлича бўлади, бу ернинг юморини у ерда тушунмасликлари мумкин. У ерда савия юқори эканлиги ҳам рост - биринчидан, тақдим этилаётган мавзу ва мақолалар ранг-барангроқ ва кўпроқ. Иккинчидан, у ер гуёки терма жамоа, нафақат руслар, бошқа МДҲ мамлакатларининг ҳам савияли юзерлари киришади.

Жавоб берилган сана: 23.05.2012 07:44


Gayratbek
САВОЛ: FIFA kongressi qanchalik foydali juda kup saytlar va kecha Futbol sharhida ham gapirildi Undan kura "TURON" KUBOGI tashkil etilib Turkiya Markaziy Osiyo davlatlari va Eron kabi davlatlarni taklif etgan yaxshimasmi Fors kurfazi kubogiga o'xshash

Савол берилган сана: 22.05.2012 18:58

ЖАВОБ: "Турон Кубоги" ҳақидаги гаплар умуман ноўрин. Барибир бўлмайди. Қўшнилар билан расмий ўйинларимизни зўрға ўтказдиг-у? Кейин бунақа турнир ташкил қилиш ва фойда олиш учун Марказий Осиё давлатларигина эмас. айтганиздек, Туркия, Эрон, Озарбайжон каби терма жамоалар ҳам бўлиши муҳим. Биз учун. Тожиклар билан ўйнаб, савиямиз ошиб қолмайди. Бу турнирнинг, масалан Туркияга фойдаси тегиши исботлашимиз эса, янада қийин масал. Хуллас унутинг.
Саволга қайтсак, ФИФА конгресси билан Турон Кубоги умуман бир бирига ўхшамайдиган ва солиштириб бўлмайдиган тадбирлар. Биринчиси, асосан мамлакатни дунё бўйлаб реклама қилиш, танитишда муҳим аҳамият касб этади.

Жавоб берилган сана: 22.05.2012 20:48


Serenada
САВОЛ: Сайтда жуда куп хабарларга юзерлар томонидан битта хам фикр билдирилмаётганлиги умуман олганда сайтдаги билдирилган фикрларнинг ута камлиги сизни ташвишга солмаяптими? Янги сайт очиларкан деган гап чикканда УФФ.УЗ ва ЧЕМПИОНАТ.УЗ каби сайтларга яна бир ракобатчи сайт пайдо буларкан деб уйлагандим. Лекин мен уйлаганимни 10 дан бири хам булмади. Факат -сайт очилганига энди беш ой булди, аста аста ривожланади- деган жавобни берманг. Хозирги тезкор интернет асрида беш ой хам жуда куп муддат.

Савол берилган сана: 22.05.2012 18:41

ЖАВОБ: Фикрларнинг ўта камлиги мени ташвишга солмаяпти. Умуман бундай ҳолатлар мени ташвишга соладиган воқеалар туркумига кирмайди. Мен ўзимга юклатилган вазифани бажармоқдаман, қолгани билан ишим йўқ.
Тўғри, ўйлантириши бор гап. Лекин бу ҳам нисбий. Сиз масалан uff.uz билан солиштиряпсиз (чемпионат.уз ни умуман ҳисобга қўшмайман, узр) тўғрими? Аммо менга у ердаги комментларнинг ҳам 95 фоизи умуман ёқмайди. Яъни мен тасаввур қиладиган, орзу қиладиган ҳолатга, демоқчиман. Яъни мен учун, комментлар СОНИ умуман кўрсаткич эмас. шу билан бирга, ўқувчилар сони ҳам.
Агар сиз айтайлик, 2007 йилдан бери футбол сайтларига кираётган бўлсангиз, битта савол бераман - сайт 2008-09 йилларда гавжум, қизиқарли эдими ёки бугунми?
Жавобингизни таҳмин қилган ҳолда, тўғри жавобни айтсам. Ўша пайтларда uff.uz га 5-7 минг атрофида (яъни бугун стадион.узга кираётганлардан ҳам кам), яъни бугунгидан 10-12 баробар кам одам кирарди. Парадокс, шундайми? Аммо ўша пайтдаги сайт кучлироқ эди.
Бугунги сайтлардаги гуёки сон бўйича ривожланиш умуман сифатни белгиламайди. Шунчаки, интернет оммалашди, телефонлардан кирадиганлар кўпайди ва ҳоказо. Бу сайтнинг сифатини эмас, реклама берувчиларнинг эътиборини оширади холос. Мен масалани мухлисларга юкламаяпман, асло, биз билган деярли барча сайтларда йўналиш бироз ўзгаргани менга ёқмайди. Нафақат сайт, балки журналистикада. Қаранг, терма жамоамиз муҳим босқич олдида турибди, клубларимиз Осиё чемпионатида қатнашмоқдалар. Лекин айтингчи, футбол ҳақида, "фалончи бунақа деди, писмадончи мана бунақа ўйнади" деб эмас, вазиятга ўз ракурси билан қараб, таҳлил-танқид қилаётган журналистлар нечта? Бармоқларингиз етади, тўғрими? Бу ёмон. Жуда кўп журналистлар "хабар беревчи" амплуасига ўтиб олганлар, афсуски. бу ҳам мунозарани камайтиради, кўпроқ мухлислар қандайдир чиқишлар қилмоқдалар, лекин ундай мақолалар кўпинча эътиборсиз қолади. Ўзаро "солидарность" туфайли.
Чалғидим, аслида саволни тўғри бердингиз, яъни ташриф буюрувчилар эмас, "фикр қолдирувчилар" сони билан ўлчадингиз. Бу хусусда режалар бор, айнан сифатли мунозараларни пайдо қилиш ва сайтни жонлантириш борасида. Афсуски, мен фақат ғоя ва ижро бўйича бирор тайинги гап атйишим мумкин холос. Масаланинг техник ва молиявий томони ҳал бўлмаётгани мени ташвишга солаётгани бор гап. Яхши бўлиб қолар.

Жавоб берилган сана: 22.05.2012 20:44


Bilol
САВОЛ: Savolimga tezda javob berganingiz uchun rahmat. Albatta Runiy haqidgi fikrlaringizga qo`shilaman. Fikrimni sal boshqacharoq tushungan ko`rinasiz. Mani tshvishlantirgan narsa jurnalistlar, muxlislar birdamligi yo`qolayotganida edi.Futbol haqida bahslashish boshqa o`zaro birdamlik boshqa narsa shunday emasmi? Jurnalistlarning bir biriga, muxlislarning jurnalistlarga, muxlislarning bir-biriga ochiqdan ochiq tosh otishi manimcha futbolimizga zarar keltiradi. Bu futboldan o`z maqsadlari uchun foydalanayotganlarga ayni muddao-ku.Shu narsalar meni tashvishlantirayotgan edi.

Савол берилган сана: 22.05.2012 18:36

ЖАВОБ: Биринчидан, ўзбек футболи журналистикаси ёки мухлислари бир бири билан иноқ эмас, дейиш хато. Муносабатлар оддий ва табиий. Кимдир бошқаси билан уришаётгани ҳам, бўлиб турадиган жараён. Ҳамма жойда зиддиятлар бор. Агар холислик бўлса, "бунақа эмас, мана бунақа бўлади" деб бир-бири билан муштлашаётганларни кўриш ҳам завқли, ахир ўзини эмас, фикрини, ғоясини ҳимоя қиляпти. шундайми? Бу, масалан мажлисда мудраб ўтириб, қўлини кўтариб қўйиш каби "аҳиллик"дан, "анави бир нарса ёзибди" деса, "менга нима, манга бир тийинлик фойдаси йўқ шу масаланиям талашиб, ўзимга душман орттираманми, ундан кўра, Неймарнинг манави интервьюсини таржима қилай, тинчроқ" дейишдан кўра яхшироқ, менимча.
Иккинчидан, "Футболдан ўз мақсади учун фойдаланаётганлар" - бу кимлар? :))) Биласизми, кўпчиликда шунақа таассурот бор, гуёки, футболимизда иккита лагерь бор. Биринчиси мухлислар ва журналистлар, яъни гуёки жабрдийдалар, иккинчиси федерация, Спорт ТВ, мураббийлар, ПФЛ, ҳакамлар - яъни золимлар, пул қилаётганлар ва ҳоказо.
Яъни барча чиркинлик биз экрандан кўраётан футболда ва экран ортида-ю, буёкдаги томошабинлар гуёки, бечоралар, шундайми? Яъни биринчи лагерь бир дам бўлиб, иккинчи лагер - аждарҳоларни енгишимиз керак, шундайми? ))
Йўқ, ҳаммаси аралашиб кетган. Биз ҳаммамиз биргамиз! Биз ҳаммамиз битта кемада кетяпмиз. Камчиликлар ҳам бизники, ютуқлар ҳам. Футболчилар ҳам, журналист ва федерация ҳодимлари ҳам ҳаммаси ўзимиз. Ҳалол ишлаб, жон куйдираётган федерация ҳодими ҳам бор, қаламини ўз манфаати йўлида ишлатиб, халқни алдаётган журналист ҳам, бефарқ мухлис ҳам бор.

Жавоб берилган сана: 22.05.2012 21:00


golbolsin
САВОЛ: Yevropalik davlar arboblari Ukrainaga o'chakishib (Yuliya Timoshenko voqeasi) Yevro-2012 ni boykot qilishmoqchi. Ya'ni yuqori darajadagi shaxslar tashrif buyurishmaydi.
Buni bir "blef" deb qabul qilish kerakmi yoki UEFA ngayam!!! debmi yoki...? Albatta Yevropa chemp 15-20 ta amaldorsiz ham o'taveradi. Ammo Ukrainaning ichki ishi deb UEFA ga "senlargayam!!! deyish yaxshimikin? Sizning fikringiz?

Савол берилган сана: 22.05.2012 17:10

ЖАВОБ: УЕФА турнирни кўчирмасдан тўғри қилди, деб ҳисоблайман. Бу футбол байрами. Улар арбоб бўлса, ўз соҳасида, ўз доирасида арбоб. Европа чемпионати учун нари борса бир мухлис холос. Европанинг ўзи, аввало, мана шу ғояни тарғиб қилади. Яъни ишдай бўш пайтда, амалдорларнинг оддий инсон бўлиб қолишлари, сиёсатни футболга аралаштирмаслик ва ҳоказо. Бу ҳаракат эса... Менимча уларнинг бор-йўқликлари Украинадаги ўйинлар сифатига таъсир ўтказмайди.
Масалан, Роналду билан Руни Тимошенко туфайли Европа чемпионатида қатнашмаслигини айтса, буни тушунса бўлади. :)) Бундан футбол нимадир ютқазади. Ҳа энди. ўз эътиборидан фойдаланиб сиёсий қарашларини намойиш қиляпти, деймиз, аслида нотўғри бўлса ҳам, ҳар ҳолда кулгили эмас.

Жавоб берилган сана: 22.05.2012 17:30


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka.Quyida to`g`ri aytibsiz biz muxlislar uchun ham Runiy akamiz katta yo`qotish.
Chempion va uff.uz da ham deyarli shu jurnalistlar va Runiy akamiz. Qanday paytlar edi. Muxlislar bilan uchrashuvlar, uchrashuvdan keyin jurnalistlar va muxlislar bilan esdalik uchun rasmga tushishlar, bitta dasturxon atrofida jam bo`lish, katta maqsadlar va (bu maqsadlar orasida adashmasam 41-uchrashuvni Istiqlol saroyida o`tkazilishi haqidagisi qattiq yodimda muhrlanib qolgandi) eng asosiysi jurnalistlaning birligi va jurnalistlar bilan muxlislarning birligi, hamjihatligi, o`zaro bir-biriga hurmati kuchli edi.Bir shirin damlarni esladim aybga buyurmaysiz.Hozir esa o`sha jurnalistlar jamoasi Stadionda. Faqat farqi hozir jamoada Runiy yo`qlar, lekin jamoadagi jurnalistlaning birligi va jurnalistlar bilan muxlislarning birligi, hamjihatligi, o`zaro bir-biriga hurmati biroz yo`qolgandek. Fikrimga qoshilasizmi? Agar qoshilsangiz buning sababi nimada deb o`ylaysiz?

Савол берилган сана: 22.05.2012 15:17

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Сизга бироз тескари фикр билдираман. Сайт юзерлари ва журналистларнинг давомли учрашиб туришининг алоҳида инсонларга фойдаси борлигини инкор этмайман, лекин мен аввалданоқ бу ғояга қарши бўлганман. Сиз ҳолатни фақат сайтдаги кўриниши нуқтаи назаридан айтяпсиз, тўғрими? Мен ҳам.
Илгари сайт юзлаб умумий қизиқишга эга бўлган инсонларнинг футбол ҳақида фикр алмашиш нуқтаси эди. Бизни фақат футбол боғлаб турарди. Ёзилаётган мақолалар, комментлар ва ўзаро фикр алмашишлар журналист+юзерларнинг умумий маҳсулоти эди. Ва бу маҳсулот анча савияли эди.
Менимча, мана шу чегарада қолган маъқул. Учрашувлардан сўнг, энди сайт фақат ўзаро муносабатларни сақлаб тура оладиган восита бўлиб қолди холос. “Ахволлар яхшими”, “Кўринмайсиз”, “Фалончи қани?”, “бугун футбол ўйнаймизми” - хуллас бундай формат сайт учун жуда катта минус. Сиз ник орқасида ким эканини билсангиз, у билан баъзида кўришиб турсангиз, у билан сайтда мунозара қилишни истайсизми? Албатта йўқ. Энг ёмони, ёмон муносабатларнинг “разборкаси” ҳам сайтга кўчди.
Иккинчи сабаб, юзерлар фикр билдиравериб зерикишди. Илгари бу сайтлар янгилик эди. аввалдан йиғилган фикрларини нафақат дўстлари даврасида, балки оммага олиб чикиш истаги ва шароити жуда кучли эди. Лекин “фикр билдиравериб зерикиш” хам жуда кулгили холат. Ахир қизиққан мавзуда фикрлашиб зерикмайсизку? Бу фикрлар айтайлик ЎФФ томонидан ўқилмаслиги, газетада босилмаётгани умуман хавотирга солмаслиги керак.
Учинчидан, айтганиздек, барча томонидан хурмат қилинадиган инсоннинг бўлиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Лекин бу ҳам бизнинг айбимиз. Ҳамма ўзи учун жавоб беради ва ҳеч ким бировга боғланиб, яхши ёки ёмон бўлиб қолмаслиги керак. Машҳур воқеа бор.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) вафот этгач, Умар (р.а) қаттиқ изтироб натижасида “у ўлмаган, ким ўлган деса бошини узиб ташлайман, бунақа бўлиши мумкин эмас” деб бақира бошлайди. Шунда Абу Бакр Сиддиқ (р.а):
- Ўзингни бос, кимки пайғамбарга сиғинган бўлса, пайғамбар ўлди. Кимки Аллоҳга сиғинган бўлса, у барҳаёт – деб вазиятни ҳал қилади.

Жавоб берилган сана: 22.05.2012 15:50


Famous
САВОЛ: ADMIN ники эгаси ким? Ш. Шокиржоновми?

Савол берилган сана: 22.05.2012 12:19

ЖАВОБ: Мен фақат "Мен эмас" деб жавоб беришим мумкин холос. Бошқа маълумот берсам, ўша ник эгасига нисбатан одобсизлик бўларди. "Сизми?" деб унинг ўзидан сўраб кўришингиз мумкин.

Жавоб берилган сана: 22.05.2012 12:48


DiderDrogba
САВОЛ: Assalomu alleykum! APL, La liga, A seriyani sport telekanalida qo'yib berish yoki qo'yib bermaslik qachon hal bo'ladi?

Савол берилган сана: 22.05.2012 09:27

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу борада "Спорт ТВ" ходимлари аниқлик киритдилар. Маълум бўлишича, кўпгина вазиятларда ўша машҳур телекомпаниялар бизни тўғри тушунган ҳолда, транслация учун ўзлари рози бўлишар экан. Сунъий йўлдош орқали намойиш қилинмаса бўлди. "Спорт Тв" сунъий йўлдошга чиқмайди. Демак, ўзаро келишув амалга ошиши шубҳасиз.

Жавоб берилган сана: 22.05.2012 10:50


Famous
САВОЛ: Факат илтимос, бирон саволим ёкмаса, ёки умуман жонизга тегсам, куполлик ё масхаромуз жавоб берманг. Юмшоккина "бунака савол ваколатимга кирмайди" десангиз, тугри тушуниб оламан. Бу талаб эмас, юкорига карасангиз, илтимос деб бошладим.
1-саволим. Кайси мавзудаги саволларни хуш курмайсиз? ))

Савол берилган сана: 22.05.2012 03:45

ЖАВОБ: Саволни "ёқтирмаслик" мумкин эмас. Лекин баъзи одамлар бор, мақсад савол бериш эмас, одамнинг жиғига тегиш, қанақадир айбларни бўйнига қўйишга ҳаракат қилиш, очиқдан очиқ ҳақорат қилиш учун конференцияга киришади. Менинг билишимча, конференция фикрий мулоқот учун, демак савол берувчи конференция эгасининг фикрини хурмат қилганидан, самимий эканига шубҳа қилмаганидан савол беради. Агар журналист сизга ёқмаса, ҳадеб унинг атрофида ўралашиб, "савол бермайсиз"ку, тўғрими?
Бундан олдинги ёзганингизни ўқидим, алоҳида савол йўқлиги учун чиқармадим. Хафа бўлмайсиз, деган умиддаман.

Жавоб берилган сана: 22.05.2012 10:56


juventino
САВОЛ: Ҳасанали ота
Ўзингни англа
Бобомурод Абдуллага...
qoyil 5 baho! Montyorona asp yurish! Maqolani rostakam oti nimeydi?

Савол берилган сана: 21.05.2012 23:14

ЖАВОБ: Хафа бўлманг-у, Сиз очиқдан очиқ тухмат қиляпсиз ва бу эркак кишига ярашмайди. Агар чинданам бу айбловингиз рост бўлса, Худо жазоимни берсин, акс ҳолда сизга инсоф...

Жавоб берилган сана: 22.05.2012 02:27


Famous
САВОЛ: Ассалому алайкум, тан жониз сог булсин, сиздан бир нарса сурамокчийдим. Лозим топсангиз, айтингчи, конференция эгасига шу конфани юргизгани учун бирон моддий, ёки узига хос фойда томони борми? Ёки шунчаки сайт аъзоси сифатида мажбуран жавоб беришадими? Агар хеч кандай фойдаси булмай, зурга, узларини мажбурлаб, жавоб беришаётган булишса, ман тугунимни култиклаб, секингина оёкни бераман бу ердан. Сабаби, бировга огирлигим тушиб, малол келишини истамайман. Саволларга жавоблар айрим холатларда бир хафта-ун кун деганда келяпти. Баъзи конфалар эса умуман яхлаб колган. Рус сайтларидаги конфалар эгалари кутуриб кетишган. Юзерларни хакорат килиб, сукиб ташлашса хам савол бераверишади. Ман шу холатни курганимдан кейин, узимни ерга урмаслик максадида, у ерларда умуман савол бермайман. Рус журналистлари энсани котириб, бировларни масхара килиб жавоб ёзишса хам, деярли хар куни конфалари "обновление" булиб туради. Сиз ёктирадиган, ва мен нафратланадиган Уткинали бир марта кимгадир конфадан моддий фойда кураман, деб кесатган эди. Шунинг учун бу хакда сиздан эшитмокчи эдим. Рахмат, саломат булинг.

Савол берилган сана: 21.05.2012 23:00

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Майлими, алоҳида жавоб берсам.
1) Моддий фойда йўқ. Мажбурий ҳам эмас. Лекин фойда бор. Шахсан менга ёқади, мухлислар билан мулоқот қилиш. Ким мана шу ерда конференция юритаётган бўлса, ҳеч кимни мажбурлашмаган. Демак ўзларига ёққани учун жавоб беришмоқда. Кечикишга келсак, бу ерда вақт масаласи. Кимдир кун-у тун интернетда, кимдир камроқ имкон топади, шу холос. Лекин агар малол келганда, сиз аллақачон пайқаган бўлардингиз. Хуллас, менинг назаримда конференциялар сайтнинг энг қизиқарли нуқталаридан бири, насиб килса, газета яна ишга тушса, бу бўлимга ҳам алоҳида саҳифалар ажратиб, бироз оргиналрок ёндошиш ниятимиз бор.

Жавоб берилган сана: 22.05.2012 02:34


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka. Stadion gazetasi va sayti jurnalistlari jamoasiga bitta Runiy akamiz yetishmayaptilar a, nima dedingiz?

Савол берилган сана: 21.05.2012 22:26

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Руний фақат "Стадион", "Чемпион" ёки сайт учун эмас, мухлислар учун ҳам катта йўқотиш...

Жавоб берилган сана: 22.05.2012 02:36


Gayratbek
САВОЛ: Salom Qahramon aka!!!
Agar Davlat Turdialiyev yoki Sport kanalining birorta konferensiyasini bilsangiz "link"ini yozib yuboring iltimos. kechagi uyin oldi videolavhalar uchun minnatdorchilik bildirmoqchi edim.
Ilgari esingizda bo'lsa Chelsi g'olib bo'lsa ham ChLda qatnashmaydi degandingiz. Lekin baribir Chelsi qatnashsa kerak. (Chelsi muxlisi emasman, shunchaki konferensiyaning ochilishidan maqsad bahs munozara va muxlislar qiziqtirgan savollarga javob olish deb o'ylab eski gapimni qaytaryapman)

Савол берилган сана: 20.05.2012 12:55

ЖАВОБ: Cалом. Йўқ, "линк"ини билмайман.
"Челси" ҳақида бундай деганим эсимда йўқ, демак адашгандирман. "Челси" ЕЧЛ да ўйнайди, "Тоттенҳэм" эса Европа Лигасида...

Жавоб берилган сана: 20.05.2012 15:26

 

‹ First  < 100 101 102 103 104 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.