Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


nasafiya
САВОЛ: Savolimni bee'tibor qoldirmaganiz u4un rahmat. 20-21 yowli futbol4ilardan U17ga qarab ketganimni sababi erta-indin uwa futbol4ilar ham 20-21 ga kiradi. Lekin uwa uwa porlaw urniga so'nib qoliwyapti. Bizda porlagan uyin4ilar yuq debsiz. Lekin uwa U17 WCda uynagan uyin4ilar xe4 kimda yomon taassurot qoldirmadiku. Misol u4un men ularni faqatgina uwa uyinlarda kurdim, ular men u4un yangilik edi. Meni misolimda uwa uyin4ilar porlawdi. Klublarga qaytga4 klubdagi vaziyat umuman bowqa4a ekanligini bar4amiz yaxwi bilamiz. Kimda tank, kimda pul bulsa uwa tarkibda uynaydi. Ular klublarda porlamayapti deb nazoratdan 4etda qoldiriw tugrimikan. Balkim klubda porlatiwmayotgandir. Wuning u4un aytmoq4i bulganim uyin4i uzining yuqori potencialini kursatganda, yuqori 4uqqisini egallagan paytda uni uwlab oliw kerakmasmikan. Ikkin4i t.j.ni tuziw wunga yordam bermasmikan. Evropadagi Yow uyin4ilarni avval klubda uzini kursatib keyin t.j.ga 4aqiriliwi bu uziz aytganizdek ikkin4i masala.

Савол берилган сана: 28.05.2012 11:47

ЖАВОБ: Узр, саволингизнинг асосий қисми эътибордан четда қолган экан. 2-терма жамоа тузиш тажрибаси ўзини оқлашига ишонмайман, ҳеч ким бу йўл орқали бирор натижага эришгани йўқ. Россияда ҳам ҳали бу лойиҳа ўз натижасини бергани йўқ.
Иккинчидан, лойиҳа сифатида ҳар қандай янгилик фойдали кўринаверади, аммо амалдачи? Асосий терма жамоа муҳим ўйин олдидан ўзига рақиб тополмаётган бир пайтда, 2-терма жамоа нима қилади? Менимча, бундай жамоани эплай олмаймиз, фақат биринчи терма жамоа билан ўртоқлик ўйинини ўйнаб юришдан бошқа потенциал кўрмаяпман.
Дарвоқе, Махситалиев Мексикада юқори потенциал намойиш этди деб ҳисобламайман. Навбатдаги Шерзод Каримов. Айтишингиз мумкин, олдингиларни ушлаб қола олмагандик, акс ҳолда юлдуз бўларди, деб. Балки нотўғри муносабат туфайли, қайсидир яхши футболчидан айрилиб қолишимиз мумкин, аммо ҳақиқий юлдуз ҳар ердан ёриб чиққан бўларди деб ўйлайман.

Жавоб берилган сана: 28.05.2012 12:13


nasafiya
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka. Kecha Sveytsariya va Germaniya t.j.lari urtasidagi urtoqlik uyinida xar ikkala jamoa tarkibida kuplab yosh futbolchilarni sinab kurilganiga guvoh buldik. Hattoki Sveytsariya hisobidagi sunggi golni 1991 yilda tugilgan futbolchi Mehmedi kiritdi.
Bizda ham wunaqa yosh uyin4ilarni tarkibga quwib sinab kurilmayotganligiga sabab nimada deb uylaysiz? Unaqa darajadagi futbol4ini uzi yuqligidami yoki murabbiylar etiborsizligimi. Nahotki uwa U17 tarkibidagi biron bit uyin4i terma jamoaga quwilib ketiw potencialiga ega bulmasa. Ular hali yosh hali tarkibga jalb qiliniwi mumkin degan gaplarga iwoniw qiyin. Vaqt utgan sari uwbu uyin4ilar kuzga tawlaniw urniga aksincha yuqolib qoliwyapti. Faqatgina uwa Mahstalievning Paxtakor tarkibidagi uyinlarini hisobga olmasak. U ham Paxtakorda yorqin kuzga tawlanadigan uyin kursatayotgani yuq. Balkim bizda ham Rossiyagi kabi ikkinchi terma jamoani tuzish va unda uwa yosh uyin4ilarga kuproq e'tiborni beriw kerakmasmikan? Har qalay ikkin4i t.j.ga bulsa ham jalb qilingan uyin4ida ruhiy tetiklik va wunga yarawa xarakat paydo bular.

Савол берилган сана: 27.05.2012 22:10

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Германия бу алоҳида мавзу.
20-21 ёшли футболчилар ҳақида фикр билдириб, бирданига U17 га ўтиб кетганингизни тушунмадим. Негадир, терма жамоадаги футболчиларнинг ёши ҳақида гап кетганда, доим бош мураббийлар айбдор қилинади. Кимдир порлаб кетяпти-ю, терма жамоаларга жалб қилинмаяптими? Тўғри. терма жамоа ўзига хос тажриба майдони вазифасиниям ўтайди. қачонки футболчи клубида ҳам маълум даражага эришса. Ўша сиз эслаб ўтган Меҳмеди, адашмасам, Швейцария чемпионати етакчи жамоаси сафида 3 йилдан бери ўйнайди. Учинчи йилга келибгина, терма жамоада дебют қилди. Бу мавсумдан "Динамо" (Киев) нинг асосий таркибида майдонга тушмоқда. Бизда шунақа ўйинчи борми. Ҳали "Пахтакор" тўлиқ ишонмаётган Махситалиевни нега терма жамоада мажбуран ўйнатишмиз керак? Иккинчидан бу йўналишда индивидуал муносабат талаб этади. Алоҳиа қоида йўқ, масалан Марат Бикмаев 17 ёшидан бошлаб барча терма жамоаларимизда ўйнатилди, натижа ўша ўша...

Жавоб берилган сана: 28.05.2012 03:18


Oltinbek
САВОЛ: Ассалому алайкум ҳурматли Қаҳрамон ака. Сизга соғлик-омонлик ва ижодий муваффақиятлар тилайман. Сиз саволларга жавоб бера туриб, миллат ва унинг баъзи хусусиятлари тўғрисида фикр билдиргансиз. Мени ҳам миллатнинг этнопсихологияси қизиқтиради. Саволим: Биз ўзбекларда яккакураш спорт турларидан натижалар юқори, аммо жамоавий спорт турлари тўғрисида бундай деб бўлмайди. Бу фикрни кўпчилик айтади, аммо сабабини ҳамма ҳам изоҳлаб бера олмайди. Сиз буни қандай изоҳлай оласиз?

Савол берилган сана: 27.05.2012 19:50

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Сабабларини изоҳлаш қийин. Буни бошлиқларимиз билмаса, мен бир нарса дея олмайман (с) :))
Балки, унчалик чуқур сабаблари йўқдир, шунчаки, якка спорт турларида тайёргарликни ташкил қилиш бирмунча осонроқ.

Жавоб берилган сана: 28.05.2012 03:11


uzbars
САВОЛ: Ассалому алайкум. Нима деб уйлайсиз Узбекистон хеч кандай тайёргарликсиз, яна асосий таркибнинг ярмисиз асосий ракиб Эронни юта оладими?

Савол берилган сана: 27.05.2012 19:19

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Тайёргарлик кўриляпти. Агар саволни тўғридан тўғри тушунадиган бўлсам, - умуман тайёргарик кўрмай ғалаба қозонишимиз, олти ой тайёргарлик кўриб мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин. Ишончни ҳеч қачон сўндирмаслик керак. Эрон ҳам аждарҳо эмас. улардаям муаммо етарли, улар ҳам ҳозирда иккинчи таркиб билан тайёргарлик кўришга мажбур бўлмоқдалар, Галиулин асосий таркиб ўйинчимиз эмас ва ҳоказо...

Жавоб берилган сана: 28.05.2012 03:10


Famous
САВОЛ: Тагинам сизга у хакида "корректно" гапирдим. 1) Уткиннинг яна бир хунук хислати танкидни тугри бахоламай, юзерни хакорат килиб ташлайди. Мани бир неча саволимга у яхши жавоб берган. Бошкаларга нисбатан қутураётганини куриб, мулокотни йиғиштириб куйганман. Биргина Генич кайсидир саволимга энсасини котирганида, унинг ва хамкасбининг шаънига, онасидан бошка барча "эзгу ният"ларимни хавола килиб, мулокотни тухтатганман. Лекин бир яхши хислати, тингловчига уз вактида жавоб кайтаришади. Фикрингиз? 2) Сизларда барча конфа эгалари тингловчининг саволига хурмат билан жавоб беришаркану, факат деярли хамма саволга жавоб 2-3 кунда, гохо эса бир хафта-ун кунда келаркан. Битта сизда оператив реакция бор экан.
Сайтда турфа хил совринли конкурслар уюштирса буладими? Совринга масалан, Пахтакор уйинчилари имзоси куйилган туп куйса булади. (120 долларлик туп шарт эмас, Хитойнинг 7000 сумлик тупи хам булаверади). Фойдаланувчилар сони кескин ошиши мумкин.

Савол берилган сана: 27.05.2012 04:52

ЖАВОБ: 1) Бу эрда миллат характерини ҳам эътиборга олиш керак. Агар масалан, ўзбекистонлик журналист Ўткинга ўхшатиб кимнидир "қаергадир" жўнатса, нафақат ўша одам, балки унга қўшилиб бутун мухлисларда ўа журналистга нисбатан салбий фикр пайдо бўларди. Шунчаки, биз бундай муносабатни оқламамиз. Русларда бироз бошқачароқ. Ҳатто ўзаро гаплашиш услуби ҳам қўполроқ. Агар ҳаммасига "корректно" жавоб беришга ҳаракат қилинса, ишонаверинг, бошга чиқволиб, истаганини қилшидан тойишмайди. Шунчаки, Уткин шундай услубни танлаган ва савол берувчи, уни ҳам "жўнатишларидан" қўрқиб, саволни ўйлаб беришга ҳаракат қилади. Кунига 30-40 та савол оладиган конф. эгаси учун бу нормал ҳолат. Мен уни оқламаяпман, мен бўлганимдаям шундай қилардим, демаяпман. Фақат, нега бундай қилаётганини тушунишга ҳаракат қиламан холос.
2) Мен нетда кўп ўтираман. Аниқроғи, эрта-ю кеч офисдаям, уйдаям нет ёнқи туради. Шунинг учун тез-тез бу ерни хабар олиб туришга имконим бор. Баъзиларда бу имконият йўқ. Тўғри тушуниш керак.
3) Фойдаланувчилар сони кескин ошиши учун, сайтдаги материаллар салмоғи ва тезкорлигини ошириш керак.

Жавоб берилган сана: 27.05.2012 11:49


Famous
САВОЛ: "Севимли" Уткинали ковун туширганини билдингизми? М. Измайлов хакида? Унинг "Марать Адвоката" номли ахмокона маколаси рус жамоатчилигида катта резонанс келтириб чикарди. Маъкуллаганлар кам булди. Лекин негатив муносабат билдирувчилар сони купчиликни ташкил килди. Уни узини "неадекват", "....тый" деб жар солишди. Охири, Васька шов шувларнинг салбий реакцияси купайганини кургач, "Я был неправ" номли макола чикарди. Шунда хам узр сурамади ковун, "хамма уз фикрига эга, менинг хатоим шахсий фикримни оммага таништирганим булди" деб, кифояланиб колди. Сиз кандай фикрдасиз? Нега уни яхши курасиз?
Унинг исми жисмига мос равишда "урдак"ка ухшатаман. Чунки у бехатар жойга борволиб, "кря-кря" дейишни билади.
P. S. Агар сиз уни ардокласангизу, менинг у хакидаги фикримни хакорат деб билсангиз, узр.

Савол берилган сана: 27.05.2012 04:17

ЖАВОБ: Мен уни ҳеч қачон "ардоқлайман" демаганман. ИЖОД ини хурмат қиламан. Измайлов ҳақидаги эмас, бошқа баъзи мақолалари чиндан ҳам шедевр. "Футболный клуб"даги фаолияти, баъзи ўйинлардаги (Португалия - Англия, Тринидад Тобаго - Англия, Барселона - Эспаньол) шарҳларини ҳалигача кўпчилик эслаб юради.
Биласизми, сизнинг у ҳақида салбий фикрларингиздан ҳам ҳайрон бўлмадим, чунки уни айблашга ҳам асослар тиқилиб ётибди. Лекин ўзига яраша ютуқлари ҳам бордирки, шу пайтгача Россияда энг машҳур журналистлардан бири бўлиб қолмоқда. Бутун Россия уни "неадекват" дегани билан, эртага янги мақоласини ўқишга ёпирилиб келишмоқда. Бу билан мен у ҳандай ишни қилишга ҳаққи бор демоқчи эмасман. Инсон хатолардан ҳоли эмас. У қовун туширди. У кўп қовун туширади, лекин унинг ўзи "қовун" эмас.

Жавоб берилган сана: 27.05.2012 11:41


Famous
САВОЛ: Сайтга форум керак. Шу фикрни маъкуллайман. Хохлаган мавзуга хохловчилар фикр-мулохазаларни колдиришади. Исталган юзер форумда янги мавзуда суровнома, тема-сахифа очиши мумкин. Форум очилса, фойдаланувчилар сони сезиларли ошарди.

Савол берилган сана: 27.05.2012 03:54

ЖАВОБ: Шунга ўхшаган, яъни онлайн форум очиш режаси бўлганига анча бўлди. Яъни бир вақтда кўпчилик йиғилиб, админлар иштирокида турли мавзуларни муҳокама қилиш. Афсуски, буни техник тарафдан бажариб бериши мумкин бўлган одам 5 ойдан бери бизни "ўйнатиб" юрибди.

Жавоб берилган сана: 27.05.2012 11:51


Famous
САВОЛ: Испания - Сербия 2-0 уйинини курдизми? Фаворит саналаётган испанларни уйини зурга 15 минут кузатдим. Зерикарли уйнашди. Барселона уйинчилари йуклиги билинди. Агар Каталония термаси алохида булса, Испания термаси нари борса Россия термаси катори уйнар экан.

Савол берилган сана: 27.05.2012 03:32

ЖАВОБ: Ўйинни кўрмадим. Лекин Англияга қарши ўйинни кўргандим. Тўпни кўп назорат қилишган, лекин хавфли вазият яратишга жуда қийналишган. Кўпчилик, "Барселона"да Мессининг роли Хави Иньестага боғлиқ эканини кўп айтишади. Лекин қаранг, Испания ТЖ да Месси йўқ, ҳатто ЖЧ ғолиби бўлган мавсумда ҳам ҳар ўйинда нари борса 1 тадан тўп кирита олишганди холос. Энди бўлса, ўша голларни киритган Вилья ҳам йўқ. Испания турнирда фаворитлардан бири, аммо асосий даъвогар демаган бўлардим. Ҳеч бир жамоа кетма-кет уч марта йири ктурнирда ғалаба қозона олмаган. Ҳа, ҳар бир рекорд ҳам қачондир биринчи марта бўлади, лекин бугунги Испания бу ишни қила оладиган даражада кучли эмас.
Каталония, Испания деб ажратишга келсак, истаган жамоа ҳақида буни айтиш мумкин. Масалан питерлик футболчиларни олиб ташланг, Россия ҳам сезиларли кучсизланади.

Жавоб берилган сана: 27.05.2012 11:55


Famous
САВОЛ: Блаттер амакимиз пенальтилар сериясини йук килиш таклифи билан чикибдилар. Улар буни Челсини химоявий уйини билан ютгани билан изохладилар. Хоп, нима кипти шунака ютган булса? Унда финални уйнашни нима кераги бор эди. Уйинсиз кубокни бериб куя колишсин. Бавария Челсидан кучлику. Яна кандай услуб билан голибни аниклаш мумкин? Манимча, яна битта уйин ташкил килиб, шунда хам дуранг булса, пенальтилар хал килиши керак. Узи умуман хеч нарсани узгартиришни хожати йук деб хисоблайман.

Савол берилган сана: 26.05.2012 17:40

ЖАВОБ: Мен бўлганимда, 1) сафардаги гол қоидасини бекор қилардим, 2)қўшимча икки тайм бермасдан, бирданига пенальтилар сериясини жорий қилардим.

Жавоб берилган сана: 26.05.2012 18:12


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum.Saytga forum kerakmi yoki yo`q?

Савол берилган сана: 26.05.2012 11:06

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Билмадим.

Жавоб берилган сана: 26.05.2012 14:34


RONNI
САВОЛ: Салом Кахрамон ака... Сизга бир неча саволларим бор эди, Европа чемпионати олдидан
1. Ким чемпионликка асосий давогар деб уйлайсиз?
2. Чемпионатда кайси жамоа сюрприз булиши мумкин?
3. Шу чемпионатдан сунг юлдуз макомини олиши мумкин булган футболчи?

Савол берилган сана: 26.05.2012 09:45

ЖАВОБ: 1) Германия, Голландия, Испания. (булар - фаворитлар, чемпион бўлишга эса, жуда кўп жамоа қодир)
2) Польша
3) Қизиқ савол. Агар олдиндан "мана бу футболчи Евродан кейин юлдузга айланади" дейиш мумкин бўлса, ўша футболчи аллақачон юлдузлик мақомига эришиб бўлибди. )) Бундан ташқари, бу ЖЧ эмас, Европа чемпионати. Ҳеч қандай экзотика йўқ, сиз таркибларга эътибор беринг, деярли янги номларни учратмайсиз. Биз ижрочилар ҳақида деярли ҳаммасини биламиз, клубларда ўзларини кўрсатишган. Яъни Европа чемпионати кимнидир "нархи"га жуда катта таъсир қилидаи. деб ўйламайман.

Жавоб берилган сана: 26.05.2012 14:33


MANUTDBARSA
САВОЛ: САЛОМ КАХРАМОН АКА,ЧАРЧАМАЯПСИЗМИ.ПЕП СЕКИН АСТА ЖОНЛАНЯПТИ ШЕКИЛЛИ.СИЗНИНГ ФИКРИНГИЗЧА У КАЙСИ КЛУБ БИЛАН ИШЛАР ЭКАН КЕЛАСИ МАВСУМДА.УНГА КИЗИКАЁТГАН СИТИ ХАМ,ЧЕЛСИ ХАМ МУРАББИЙЛАР БИЛАН ШАРТНОМАНИ УЗАЙТРИБ БОЛИШДИ.НИМА ФИКР БИЛДИРАСИЗ АКА БАВАРИЯ БИЛАН ИШЛАРМИКАН ЁКИ ИТАЛИЯ КЛУБЛАРИМИ?УМУМАН ШУ ХАКИДА ФИКРИЗ...

Савол берилган сана: 25.05.2012 21:05

ЖАВОБ: Ҳар қандай клуб бўлиши мумкин. Менимча, Италия. Чунки Пеп илк мураббийлик сабоқларини ўша ерда олган. Яна битта вариант - мабодо "Барселона"нинг ишлари жойида бўлмаса, балки қишдаёқ яна қайтиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас, менимча.

Жавоб берилган сана: 25.05.2012 22:29


TURON
САВОЛ: Салом.Утган куни Тулаган Исоковни интер вюсини эшитиб колдим.У киши Нефтчини ху уша гуллаб-яшнаган даврларида жамоа асосини Сурхондарелик футболчилар ташкил этарди деди.
Иложи булса,уша футболчилар хакида маълумот бериб юборсангиз.Иложи борича хаммаси хакида. Олдиндан рахмат.

Савол берилган сана: 25.05.2012 18:35

ЖАВОБ: Мен билганларим - Асад Дўрмонов, Рустам Дўрмонов, Равшан Бозоров, Александр Тихонов, Алберт Цараев

Жавоб берилган сана: 25.05.2012 22:27


Famous
САВОЛ: Ман бир нарсага хайрон колдим. Шамол булмаса... Хасанали ва Асланов бир одам деган гап куп айланиб колди. Нима гап? Шу гапда жон борми? Лекин фикрлаш икки хил. Хасаналининг фикрлари манга умуман утирмади. Сизники эса акси. Шу ростлигига ишонмайман. Лекин агар сиз хакикатдан хам уз номингиздан алохида, унинг тахаллуси остида алохида ёзган булсангиз, купол килиб айтганда, ман сиз хакингизда "еб" qo'ygan булсам, бу ерда катта гапирмайманда, хоп десангиз, куришамизда, юзингизга битта "тиник" гап гапираманде, бу сайтга кадам босмайман. Лекин умид килдим, худо хохласа, бу нарса хато фикр булишини. Узингизга тоза булсангиз, узингизни оклашингиз шарт эмас, чиройли келтирилган жавоб кайтаринг, етади. Агар гумонлар рост булса, шу постимни жавобсиз колдирсангиз, тушуниб оламан. Ман узим учун билганим хам етади. Ман унака бировни айбини оммага ошкор килмайман, Хасанали каби.

Савол берилган сана: 25.05.2012 02:30

ЖАВОБ: Унақа гап кўп айланиб қолгани йўқ. Буни версия сифатида мунозара қилишнинг ўзи аҳмоқлик деб ҳисоблайман. Ҳасанали отанинг мақолалари эса, менга ёқади.

Жавоб берилган сана: 25.05.2012 07:34


borrussia
САВОЛ: Б.Абдулла танкид хеч кимга ёкмаётгани учун мактовли макола ёзишни истамагани учун хеж нарса ёзмаётган экан. Сиз шу фикрга кушиласми, мухлислар росдан хам танкидни ёктиришмаёптими?

Савол берилган сана: 24.05.2012 23:29

ЖАВОБ: Бўлмаган гап. Агар мақолада кимнидир танқиди қилинмаса, кимнидир мақташ керакми??? :))

Жавоб берилган сана: 25.05.2012 07:33


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. Nima deb o`ylaysiz Bunyodkor guruhdan omad tufayli chiqdimi yoki raqiblari o`zining saviyasi darajasida o`ynay olmadimi (yani Poxang va Gamba) yoki Bunik haqiqatdan ulardan kuchli edimi? Axir klub chempionatda judayam yaxshi natijalarga erishmayaptiku hozirgi paytda. Bu yili Bunyodkorning o`yini oldingi yilga qaraganda kuchaydi deb hisoblaysizmi?Seongamga kuchi yetarmikan? Javobingiz uchun rahmat.

Савол берилган сана: 24.05.2012 21:46

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Қизиқ, нега икки сабабдан бирини танлаш керак? Иккови ҳам қайсидир маънода таъсир этган бўлиши мумкин-ку? "Бунёдкор" ички чемпионатда яхши натидаларга эришмаяпти, демаган бўлардим. Шунчаки, менимча, жамоа ОЧЛ га кўпроқ эътибор қаратмоқда, миллий чемпионатда бироз мотивация етишмаётган бўлиши мумкин. Аммо буни ҳам аумммо сифатида кўрмаяпман. Энди миллий чемпионатга кўпроқ эътибор қаратиб, яна пешқадамликни қўлга олишини таҳмин қилса бўлади. Тан олиш керак, ҳозирда чемпионатимизда "Бунёдкор" ҳар жиҳатдан бошқалардан устунроқ.
"Сеонгам" - фаворит, ўйин Кореяда бўлаётганини ўзиёқ, катта устунлик беради. Лекин умд қилса бўлади.

Жавоб берилган сана: 24.05.2012 22:46


Famous
САВОЛ: Кайси чет давлатларида булгансиз? Ва у ерларда футболни стадиондан бевосита кузатганмисиз? Шундай булса, таассуротлар билан уртоклашсангиз

Савол берилган сана: 24.05.2012 20:01

ЖАВОБ: 1997 йилда Туркия - Уэльс ўйинини бевосита стадиондан кузатганман. Ўйин 6:4 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлганди. Ўша стадиондаги муҳитдан ҳалигача ҳайратланаман.
Лекин биласизми, орадаги бу фарқни фақат футбол фактори, мухлислар орасидаги фарқ демаган бўлардим. Афсуски, бизда ватанпарварлик пассивроқ даражада, "бу меники" деган туйғулар унчалик намоён бўлмайди. Мана шу жиҳатдан орадаги тафовут футбол томоша қилишда ҳам, футболга мухлислик қилишда ҳам акс этаверади. Улар бизга ўхшаб, "Реал" ва "Барса" деб эмас, "Фенер" ва "Галатасарай" деб тортишишни истайдилар ва бундан фахрланадилар.
Ўшанда автовокзалда бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Харбийга кетаётган бир йигитни дўстлари кузатишди. У йигит биз чиққан автобусда чиқди. Кузатиш маросими жуда дабдаба билан ўтди. Дабдаба деганим, видеога олиш, артист чақириш эмас, ўша солдат ростанам қандай вазифага кетаётганини хис қиладиган даражада катта воқеа бўлаётганини сезиш қийин эмасди. Автобус қўзғалди. 50 километрдан ортиқ узоқлашиб кетдик шахардан. Бир пайт, бир чол солдатга имо қилиб, "ановилар сени чақиришяпти" деди. Ойнадан қарасак, ўнлаб енгил машиналарда ёшлар, ойнадан таналарини чиқариб олган (бизда 25 майда ялтироқ-қизил шим кийвоган болалар, бир ишни дўндиргандек юришади-ку, ўшандек) ҳолда давлат байроғини хилпиратиб, бақир чақир қилиб кетишаётганди. Яна 100 километрга шунақа қилиб боришди. Мен ўшанда қаттиқ таъсирлангандим.
Йўқ, мен уларни зўр демоқчи эмасман. Аммо ўз миллатидан фахрланиш ва уни яхши кўришнинг табиий кўриниши кўргандим. Албатта, бизда ҳам бундай ёшлар кўп, бунга ишонаман. Лекин у қадар эмоционал халқ эмасмиз. Бу жиҳат футбол майдонларимизга ҳам кўчганлиги рост. Оёғимизга болта ураётган энг катта иллат - бу бефарқликдир. Ҳеч бўлмаса, ватандош сифатида бир биримизга бефарқ бўлмасак, жипс бўлсак, ҳамма жабҳада қудратли бўлиш мумкин. Қудрат бу - моддий бойлик, дипломатик алоқа, армия ёки замонавий қуроллар эмас, балки, ўзаро жипслик ва аҳиллик деб ўйлайман. Мен бундай давлатни орзу қиламан, агар ичкаридан фитна бўлмаса, ичкаридан ноаҳиллик бўлмаса, ҳеч қайси ташқи куч хавф сола олмайди. Мен футбол ҳақидаям гапирдим, унутманг...

Жавоб берилган сана: 24.05.2012 23:04


Gayratbek
САВОЛ: Kechagi va undan oldin kungi savollarimni umumlashtirmasam bulmaydi shekilli telefondan kirgandim shu sababli qisqaroq yo'llagandim savollarni
Siz agar biron kimsa bilan ko'proq yursangiz o'sha kimsaning yaxshi yomon ustunlik va kamchilik tomonlarini bilib olasiz va agar shu inson bilan bir maqsad sari intilayotgan bo'lsangiz unda uning ustunligidan ko'proq foydalanish yo'lida yordam berasiz va o'z o'rnida kamchiliklarini yopish uchun harakat qilasiz va qanday tarzda o'sha kamchilikni yopishni usullarini o'rganasiz.
Men aytmoqchi bo'lgan gap Agar jamoa ko'proq vaqt maydonda birga to'p sursa bir-birini yaxshiroq tushunadi bir biribi kamchiliklarini yopadi va ijodkor futbolchilarimizning o'zini ko'rsatishi uchun imkoniyatlar paydo bo'ladi Futbolchilar bir birini yanada yaxshiroq tushuna boshlaydi Ana shunda biz "yomon" o'ynab turib ham g'alaba qozonadigan darajaga chiqishimiz mumkin deb o'ylayman. Shuning uchun "qanaqadir kuboklar va o'rtoqlik uchrashuv"lari haqida yozgandim
To'g'ri bitta o'rtoqlik o'yini bilan kuchayib ketmaymiz Ammo biz kuchli jamoalarga qarshi o'yindan oldin o'rtoqlik uchrashuvi o'tkazib yutqazsak keyin rasmiy o'yinda g'alaba qozonyapmiz
Masalan J Koreya - Uzb 4-2 keyin esa Japan - Uzb 0-1

Савол берилган сана: 24.05.2012 08:19

ЖАВОБ: Хўп, қўшиламан, лекин нима қилиш керак эди?

Жавоб берилган сана: 24.05.2012 10:58


Famous
САВОЛ: Азарни куп гапиришди, уйинини курдизми? Шунчалик зурми? Ман уйини уёкда турсин, хали башарасиниям курмаганман.
P. S. Лекин у барибир Хамит Алтинтопга хали бери етолмайди. ))

Савол берилган сана: 24.05.2012 06:30

ЖАВОБ: Мен уни "Лилль" таркибида ЦСКА ва "Интер" га қарши ўйинларда ва Франция чемпионатининг баъзи ўйинларида кўрдим. Катта потенциалга эга бўлган футболчи.
Билмадим, бу агентнинг ишими, ғалати пиарми ёки футболчининг характери шунақами, унинг трансфер мавзусида кўп ва мавҳум гапираётгани ёқмаяпти. Гуёки бутун дунё Азарнинг қаерга ўтишини кутиб тургандек. Бу ҳолатлар ўзига зарар бўлиб ишлаши ҳам мумкин, кейинчалик. Масалан, босим ошиб кетади.
Менимча, ақли бўлса, "МЮ"га ўтади. "Сити"да унинг позициясида ўйинчилар кўп ва захирада қолиб кетиши мумкин. "Юнайтед"да эса ҳамма позиция бўш :))

Жавоб берилган сана: 24.05.2012 11:03


Famous
САВОЛ: Миш мишлар бошланибдику. Эмишки, Гвардиола ва Виланованинг ораси яхшимас экан. Виланова принцип юзасидан янги формула тадбик этмокчи экан. Шу ростмикин? Узимам хайрон булувдим, Гвардиоланинг хайрлашув нуткида Виланова энсаси котиб турувди. Манга шунака туюлди шекилли деб, эътибор килмагандим.

Савол берилган сана: 24.05.2012 06:26

ЖАВОБ: Уларнинг ораси ёмон деб ўйламайман. Энсанг қотди-ку, дея олмайсиз, "менинг башарам шунақа" дейиши мумкин :))
Янги формула тадбиқ этилишига келсак, бунга унинг ҳаққи бор. Ҳеч ким Гвардиолани ишини давом эттиришга мажбур эмас ва агар Виланова Пепнинг сояси бўлишга рози бўлса, ҳеч қачон буюк мураббий бўла олмайди.

Жавоб берилган сана: 24.05.2012 11:06

 

‹ First  < 99 100 101 102 103 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.