22/12 00:45 | Лечче | 1-2 | Лацио | ||
22/12 01:00 | Барселона | 1-2 | Атлетико | ||
22/12 16:30 | Рома | 5-0 | Парма | ||
22/12 18:00 | Валенсия | 2-2 | Алавес | ||
22/12 19:00 | Фулхэм | 0-0 | Саутгемптон | ||
22/12 19:00 | Лестер | 0-3 | Вулверхэмптон | ||
22/12 19:00 | Ман. Юнайтед | 0-3 | Борнмут | ||
22/12 19:00 | Эвертон | 0-0 | Челси | ||
22/12 19:00 | Венеция | 2-1 | Кальяри | ||
22/12 20:15 | Реал Мадрид | 4-2 | Севилья | ||
22/12 21:30 | Тоттенхэм | 3-6 | Ливерпуль | ||
22/12 22:00 | Аталанта | 3-2 | Эмполи | ||
22/12 22:30 | Леганес | 2-5 | Вильярреал | ||
22/12 22:30 | Лас-Пальмас | 1-0 | Эспаньол | ||
23/12 00:45 | Монца | 1-2 | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | 1-1 | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | - | Удинезе | ||
24/12 00:45 | Интер | - | Комо |
Bilol |
САВОЛ: Assalomu alaykum.1.Alkogol yoki tamaki mahsulotlaridan istemol qilasizmi? 2.Hayotda sizning ideal insoningiz bormi va bo`sa kim u? Савол берилган сана: 02.06.2012 05:55 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1) Йўқ. 2) Муҳаммад (с.а.в). Жавоб берилган сана: 02.06.2012 22:15 |
Bilol |
САВОЛ: Assalomu alaykum.Yurtimizda qizlar o`rtasisda JCH o`tqazilmoqchi edi lekin bazi bir sabalarga ko`ra mezbonlik bizlarda olib qo`yildi. Shaxsan man bizning mamlakatimizda ayollar o`rtasidagi JCH o`tkazishni yoqlamayman.Undan ko`rasi erkaklar o`rtasidagiga harakat qilish kerak.Bundan tashqari bizning mentalitetimizga bunday musobaqa to`gri kelmaydi. Fikrimga qo`shilasizmi yoki yo`q? Agar qo`shilmasangiz nima uchun? Савол берилган сана: 02.06.2012 05:24 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Қўшиламан. Жавоб берилган сана: 02.06.2012 22:15 |
MANUTDBARSA |
САВОЛ: АКА ГАЗЕТАНИ МАХСУС СОНИ КАЧОН ЧИКАДИ.БУГУН АНДИЖОН ШАХРИНИНГ "ЯНГИ БОЗОР"ХУДУДИДАГИ БАРЧА ГАЗЕТА ДУКОНЛАРИНИ АЙЛАНИБ ЧИКДИМ ЛЕКИН ЙУК..... Савол берилган сана: 01.06.2012 20:45 |
ЖАВОБ: Газета пайшанба куни чиққан. Ш.Шокиржоновдан сўраб кўринг Жавоб берилган сана: 01.06.2012 22:02 |
Gayratbek |
САВОЛ: 1. Qoyil boshida betaraf bo'lib turasiz jang tugab dushman qochganidan (yoki yengganidan) so'ng esa vaziyatga qarab maqola yozasiz 2. Boshqa davlat jurnalistlari muhim o'yin oldidan jamoa qanday o'ynasa yaxshiroq bo'lishi haqida tahliliy maqola yozadi (bu o'yinchi bu yerda o'ynasin bunaqa taktika kerak va hkz) 3. Bizning jurnalistlar har doimgiday "NIMA BO'LARKIN" deb qarab turishadi va vaziyatga qarab maqola yozishadi yoki jiiiim turishadi 4. Uzr qattiqroq gapirgan bo'lsam har holda siz tushungan odamsiz hech bo'lmasa siz yozing Савол берилган сана: 01.06.2012 15:17 |
ЖАВОБ: 1. Қайси душман? Қанақа бетарафлик? Мақоламни "вазиятга қараб" деб ҳисобласангиз, ўқиманг ва фикримга қизиқманг. 2. Ўша давлатда яшасам, манам шунақа қилган бўлардим. 3-4. Ман вазият бўйича ҳеч қандай фикрим йўқ. Эронни бирорта ўйинини кўрганим йўқ. Нетдан топиб кўргани молиявий имкониятим, уни кўриб, тахлил килгани билимим етмайди. Фикрим бўлса, ёзаман. Мухим ўйин олдидан, ёзишим керак, деб ўзимни мажбурламайман, хеч качон. Кимдирда фикр бўлса, ёзсин, ёзяпти. Мани нима лаоқам бор? Битта гап. Мен ўзим учун жавоб бердим. Сиз журналистларни "вазиятга қарайдиган", "ҳеч нарса ёзмайдиган," "дангаса", "билимсиз" деб истаган жойингизда фикр билдиришингиз мумкин. Бемалол. Бу сизнинг шахсий фикрингиз. Эътироз йўқ. Ёқмайдими, бошқа мамлакатларда бу нарса яхшироқми, албатта, ноилож. Аммо менинг конфимга келиб, мени ҳақорат қилиб, ҳеч нарса талаб қилманг. Ҳаққингиз йўқ. Эрондан бошқа дардим йўқми? Қачон ва нима ёзишимни сиз белгилаб берасизми? Ёзганим билан, барибир, танлаган позициям сизга ёқмайди-ку? кейин яна, "вой Абрамовни танқид қилмапти, ўртоқлик ўйинларини танқид қилмабди" деб яна мингта айб билан айблайсиз-ку? айнан сизнинг позициянгизда мақола ёзишга мажбурманми? Сизнинг позициянгиз бу сизники, истасангиз, ана блдиринг позициянгизни. Лекин бошқа жойда. Бу ерни "шикоятлар" учун очиб қўйганим йўқ. Талаб ва таклифлар бўлса, танқидлар бўлса ҳам эшитаман, лекин ҳақоратларни эмас. Жавоб берилган сана: 01.06.2012 18:10 |
Gayratbek |
САВОЛ: ERON, ERON, ERON Shaxsan siz uyinni qanday natija bilan tugashini kutyapsiz Bilaman g'alaba kutyapsiz hisobni suramoqchiydim xabarlarga qaraganda har ikkala jamoada ham bir qator turli sabablarga ko'ra yo'qotishlar mavjud Bu bizga salbiy ta'sir o'tkazmaydimi har holda maydon egasimiz muxlislar ham devorlar ham bizniki O'yinchilarning ruhiyatiga ta'sir yo'qmi Савол берилган сана: 31.05.2012 18:32 |
ЖАВОБ: Билмайман. Салбий нарса салбий таъсир ўтказмаслиги мумкинми? Жавоб берилган сана: 01.06.2012 11:13 |
RONNI |
САВОЛ: Салом Кахрамон ака, эътибор берган булсангиз, Бунёдкор унг канот химоячиси Акмал Шорахмедов хозирда узининг энг оптимал холатида булиб турибди(уни уйинини Сеонгам билан Кореядаги уйинида хам курган булсангиз керак). Шу болани нега таркибга жалб килинмади, узи канака мезонларга асосланиб Термага уйинчи танланади, булиб хам хозирда Эронга карши уйинда бизга яхши химоячи сув ва хаводек зарур... Савол берилган сана: 31.05.2012 14:30 |
ЖАВОБ: Cалом. Ростанам Шораҳмедов яхши ўйин кўрсатмоқда. Четдан қараганда, умумий ва ягона мезон бу - бош мураббий танлови. Бош мураббий қайси мезонлар бўйича танлаётганини билмадим лекин. Балки шу пайтгача расмий ўйинларда ўйнаб келаётганларга кўпроқ ишонилаётгандир. Эсингизда бўлса, ЖЧ-2010 саралаши пайтида Япония билан ўйин олдидан ҳам ҳимояда муаммолар юзага келган. Ўша пайтларда яхши ўйнаётган Ҳамза Каримов жалб этилиб, бирданига асосий таркибдан ўрин олганди. Каримов хаяжонланган, гол ҳам унинг хатоси билан киритилганди. Мен шунчаки, тахмин қиляпман. Барибир, кейинги ўйинлар учун ҳам Шораҳмедовни жалб этишни бошлаш керак. Жавоб берилган сана: 31.05.2012 17:28 |
golbolsin |
САВОЛ: O'rtoqlik o'yinlari tashkillashtirilmaganligidan ancha norozi bo'ldik. Sizning bunga munosabatingizni so'rashganida "O'rtoqlik g'alabaga olib boruvchi asosiy omil emas" qabilida javob qilibsiz. JCh arafasida asosiy bo'lmagan yoki bo'lgan omil bo'ladimi? Hamma imkondan iloji boricha foydalanish kerak emasmi? Sizning o'sha javobingizdan siz podadan oldin chang chiqarma qabilida ish tutayotgandek tuyulyapti. Huddiki, o'yinning har qanday natijasidan keyin "Ana, men nima degandim?" demoq uchun-mi? Aminmanki, bu savolga ham ko'p yoqlama javob bersiz. Vaholanki sizga murojaat qilayotganlar har doim ham analiz emas, aynan sizning (bir yoqlama? shaxsiy?) pozitsiyangizni bilishni istashadi. Савол берилган сана: 31.05.2012 13:18 |
ЖАВОБ: - Кўрдингми, тайёргарлик кўрмасданам учинчи ўринни олдим, - дебби мураббий. - Тайёргарлик кўрганингда, биринчи бўлардинг, дебди мухлис... "Ана айтгандим-ку" дейишни ёмон кўраман. Бу умуман нотўғри муносабат. Ҳозир ўртоқлик учрашуви керакми? Керак! Айтайлик, эртага Эронни ютиб қўйсак, "аслида ўртоқлик ўйини керак эмас экан-у, демак ўшанда ноҳақ бўлган эканмиз" деб бўлмайди. Биз фолчи эмасмиз. Натижани олдиндан ҳеч ким билмайди. Бугун гапираётган фикрларимизнинг эртанги натижага сира алоқаси йўқ! Биз ҳозир маълум бир жараён ичидамиз ва фикрларимиз айнан бугунги жараён билан боғлиқ бўлади. Танқидлар ҳам айнан бугунги жараён билан боғлиқ. Қизиқда, қайсидир журналист Абрамовни танқид қилади. Мабодо Абрамов ютқазиб қўйса, “мен ҳақ эканман-да” дейди. МТЖ ютса, “ноҳақ бўлган эканман” дейди. Абсурд. Натижадан қатъий назар, ўша дастлабки фикр билдирилаётганда қайсидир маънода ҳақ, ёки ноҳақ бўлади. Демак, Марказни ўртоқлик учрашувлари ташкил қилмаганликда айблашга ҳаққимиз бор. Эртага Эронни ютган тақдиримизда ҳам, Марказни ўйиндан олдин ўртоқлик учрашувлари ташкил қилмаганликда айблашимиз мумкин барибир. Менимча, тушунтира олдим. “Ўртоқлик ўйинлари асосий омил эмас” деганимнинг сабаби, буни керакмас, деган маънода эмас, ўртоқлик ўйинлари ўтказилмаса ҳам, барибир умид қилавериш керак, деган маънода айтдим. Ўртоқлик ўйинларининг ҳеч қачон зарари йўқ. Фойдаси борлиги шубҳасиз. Бундан фойдалана олмаганларнинг айби бор. Эронни ютсак ҳам. Жавоб берилган сана: 31.05.2012 13:38 |
MANUTDBARSA |
САВОЛ: САЛОМ КАХРАМОН АКА.ГАЗЕТА ЯНА ЧИКА БОШЛИДИМИ ЁКИ ЕВРО-2012ГА МАХСУС СОНИ ЧИКДИ ХОЛОСМИ? Савол берилган сана: 31.05.2012 12:41 |
ЖАВОБ: Махсус сон чиқди холос. Мен оддий журналистман. Сиз каби, тезроқ газета чиқишини сабрсизлик билан кутяпман. Августдан чиқаришга ваъда беришяпти. Бошқа нарсани билмайман. Жавоб берилган сана: 31.05.2012 13:39 |
almuniya |
САВОЛ: ассалому алайкум! осиё чемпионлар лигасида бу йили кайси минтака кучли деб хтиссоблайсиз? шарк озгина бу йили кучсизланганга ухшамаяптими? ман очл купам кизикмаганим учун япон карейс камандалари канака холатдагилигини билмайман. айтишларича япон карея камандаларидан кучли уйинчилар сотилиб кетганмуш! Савол берилган сана: 30.05.2012 21:09 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Минтақаларга ажратиб, қандайдир мувозанатлар ҳақида ўйлаганим йўқ. Бунинг фойдаси йўқ. Чунки бу ерда қандайдир қонуният ҳам топиш қийин. Кейин ҳали ўзаро тўқнашувлар ҳам кўп эмас. Жавоб берилган сана: 31.05.2012 00:27 |
puyol |
САВОЛ: sizga shahsan 1 emas 2chi marotaba savol yolladim,va savoliz junatildi degan xabar ham chiqudi,negadir siz jovob bermadiz,,sabab? Yoki bu konferensiya 2ta shahsning ozaro dialogiga ohshab qovotti, Савол берилган сана: 30.05.2012 20:21 |
ЖАВОБ: Ман фақат битта саволизни жавобсиз қолдирдим. Эрон билан ўйин олдидан мақола ёзиш ҳақидаги таклифингиз. Менимча. у ерда савол йўғиди. Жавоб берилган сана: 31.05.2012 00:25 |
Famous |
САВОЛ: Авваллари саволларга баралла-бардам жавоб берардингиз. Охирги пайтда кайфиятингиз йуклиги сезиляпти. Шахсий ташвишларми ёки толикдингизми? Худди урнингизга бошка биров жавоб бераётгандек... Узр Савол берилган сана: 30.05.2012 18:23 |
ЖАВОБ: Билмадим. Менга унақа туюлгани йўқ. Саволга қараб бўладику жавоб. Нега сизнинг саволларингиз ўзгарди демаяпман-у? )) Жавоб берилган сана: 30.05.2012 18:40 |
Famous |
САВОЛ: Д. Бекхэм уйланмасдан олдин Виктория Адамсни танирмидингиз? Spice Girls таркибида кушик айтиб юрганида, бир куни Дэвид Тбилисига Англия термаси сафида ташриф буюрганида ТВ оркали куриб колиб, шу кизга албатта уйланаман деб матбуотга айтганида, ман хазил килиб, "хой секин.., навбатга тур" дегандим-)). Мана, ишкилиб давомий булсин, энг бахтли оила булиб юришибди. Чет элда таникли кишиларнинг купчилигида турмуши бузилиб, мол иккига булинади. Фикрингизча, Дэвид Англиядан четга чикиб, уз даражасини йукотмадими? Реалда хам унчалик порламади назаримда. Гэлаксидаги уйинидан эса умуман хабарим йук. Савол берилган сана: 30.05.2012 05:08 |
ЖАВОБ: Футболшчи сифатида ўз даражасини йўқотгани аниқ. Эътиборли шахс сифатида эса, йўқ. Бекхэмнинг ўзи қайси бирини муҳим билишига боғлиқ, биз хулоса бера олмаймиз. Жавоб берилган сана: 30.05.2012 15:08 |
Famous |
САВОЛ: Санъат оламида кимларни хурмат киласиз? Ижро, махорат бобида эмас, инсонийлик жихатидан. Ман театр, кино ва хофизларнинг купи билан мулокот килиб курдим. Очиги, айрим санъаткорлардан хафсалам пир булди. Ман кутганимчалик эмас экан. Лекин бир инсоннинг гапи мани карахт килиб куйди. Ф. Маъсудовни тел оркали кайсидир байрам билан табриклаётиб, "ака, отангизга салом деб куйинг" дедим. Четдан караса, оддий гап. Энди у кишини жавобини эшитинг. "Рахмат дустим, афсус, мен хозир сафардаман, етиб боргунимча унутиб куйсам, сизга хиёнат килган буламан. Салом йулланг, деб, сиз менга омонат бериб, маъсулият юклайсиз. Маъсулиятни буйнига олиб, уни бажармаслик, омонатга хиёнат эркак кишига хос эмас. Шунинг учун, келинг бундай киламиз, мен кайтганимдан кейин, яна богланамизда, сиз менга эслатасиз. Унда мен албатта омонатни эгасига етказаман. Бахонада яна сухбатлашамиз". Куряпсизми, оддийгина саломга канака маъсулият билан ёндашган. Ман булсам оддий карардим бунака нарсага. Биров манга, отанга салом айт, уйдагиларни сураб куй деса, "ха хоп, этаман" деб, унутиб хам кетвураман. Фатхулла ака жудаям виждонли, софдил, пок инсон экан. Ман факатгина койил колдим. Савол берилган сана: 30.05.2012 04:48 |
ЖАВОБ: Санъат оламидагиларни фақат санъатлари орқали танийман. Яъни, артист сифатидаги фикрларимни бир четга суриб қўйсак, уларни танимайман! :) Жавоб берилган сана: 30.05.2012 15:09 |
Famous |
САВОЛ: Хеч виждон азобини чекканмисиз? Айб иш килиб, кетидан узр сурашга кодирмисиз? Инсонлардан бошка барча тирик мавжудотларга канака муносабатингиз? Якинда кизик сухбат булди -). Уч турт киши гаплашиб утирган эдик. Калдиргоч келиб, болаларига емиш берди. Биз уни кузатиб, бир савол ташланди. Ким 100 доллар эвазига шу кушни уйини бузиб, болаларини улдира олади, деб. Атрофдагилар кулиб, ман дея олмадику, хуш нима кипти бузса деб куйишди. Ман шунда 100 долл уёкда турсин, юз мингга хам бузмайман, дедим. Атрофдагилар, ол-а, деб кулиб юборишди- ). Пулни курсанг, узингни йукотарсан деб ишонишмади. Сизга шунака таклиф тушса, нима килардиз? Лирик чекиниш учун узр - ) Савол берилган сана: 30.05.2012 04:21 |
ЖАВОБ: Менга ҳеч ким "Мана бу инни бузсанг фалон доллар бераман" деб айтгани йўқ. шунинг учун, "мен бунақа қилардим" дейишдан мантиқ йўқ. Тўғри, бу жавоб сизда ёки бошқаларда мен ҳақимда қандайдир тушунча ҳосил қилиш учун ёрдам берар. Лекин қуруқ гапга эмас, амалга қараб хулоса қилиш керак. Балки ёлғон гапирарман... Жавоб берилган сана: 30.05.2012 15:07 |
Famous |
САВОЛ: Жиддий савол. Чин дустингиз борми? Бор булса, сиз хам чин дустмисиз унга? Бир бирингизга туриб бера оладиган даражадамисиз? Факат илтимос, ота она, ватан деган баландпарвоз штамповый гапларсиз, хакикатни айта оласизми? Улар албатта дуст хисобланишади. Ман тенгкурингиз, ёки сиз катори бирон эркак-аёл дустни назарда тутяпман. Мана масалан ман дустдан куйганман. Хиёнат, адолатсизликлар жонимга тегиб кетган. Эндиликда, биров билан калин дуст хам эмасман, ва бировга менга дуст булишига хам йул куймайман. Хамма билан яхши муомалада, бировга якин, бировдан узокрок, хуллас, масофа саклаб, хеч кимга халакит бермай юрибман. Шуниси тинч экан. Савол берилган сана: 30.05.2012 03:58 |
ЖАВОБ: "Чин дўст" деганда ҳамма турлича тушунади. Ҳатто икки дўстнинг бири иккинчисидан "Дўстлик"нинг маъносини бошқача тушуниши, айнан шунинг натижасида дўстликка путур етиши мумкин. Мен ҳамма билан дўст бўлишни истаган бўлардим. Менга "туриб беришлари", оғир кунда ёнимда туришлари шарт эмас. Мен ҳам буни ваъда қила олмайман. (таъначи ва таъмагирдан, "чин дўст эмас экансан" деб юзингизга соладиган дўстдан Худо асрасин. Аввало тушуниш керак!) Хурсандчилик кунимда мен учун чин дилдан қувонишса кифоя. Менимча, бу қийинроқ. Жавоб берилган сана: 30.05.2012 15:05 |
Famous |
САВОЛ: Узбек кинофильмларини куриб турасизми? Шундай булса, "Осий банда" фильмини курдингизми? Савол берилган сана: 30.05.2012 02:27 |
ЖАВОБ: Ўзбек фильмларини кўриб тураман. Бу кинони лекин ҳали кўрмадим. Жавоб берилган сана: 30.05.2012 02:59 |
Famous |
САВОЛ: Сайтда охирги пайтлар сукунат хукм сурмокда. Деярли хамма конфалар жим. (Хотелось бы задавать вопросы всем, без исключения, для разнообразия). Сукунатни кургандан кейин иштиёк хам пасайди. Тушунаман, вакт масаласи ва хк. Хабарларда хам жонбозлик йук. Бори хам факат футзал ишкибозлари. Нима гап? Хамма каерда? Хамит Олтинтоп мавзуси хам эскириб жонга тегди. Ёки хамма Еврони кутяптими? - ) Савол берилган сана: 30.05.2012 02:26 |
ЖАВОБ: Менимча, қандайдир аниқ сабаби бўлмаса керак. Чиқаётган хабарлар, мақолалар бошқа пайтда кўпроқ муҳокама бўлиши мукин эди. Лекин олдинда янада муҳимроқ воқеа (Эрон) кутиб турганда, "остановка" ёқмайди мухлисларга :)) Жавоб берилган сана: 30.05.2012 02:59 |
sancho |
САВОЛ: Хормасинлар ака! "Мисол учун, Эрон билан ўйинда мураббий тактик хато қилди ва ютқазиб қўйдик, дейлик" шу гапни бекор айтибсиз, Ҳудо кўрсатмасин бирон гап бўлса сизи гапизга фаришталар "омин" деворган деб айбни сизга тўнтаришади энди! Ишқилиб ютейлик! Айтганча, савол: Ўйинни стадионда томоша қиласизми? Савол берилган сана: 29.05.2012 21:55 |
ЖАВОБ: Cалом. Йўқ, уйда. Жавоб берилган сана: 30.05.2012 01:55 |
munis |
САВОЛ: салом Кахрамон ака ювентус атрофидаги умуман хозирги италия футболи атрофидаги можароларга сизнинг фикрингиз? Савол берилган сана: 29.05.2012 15:52 |
ЖАВОБ: Салом. Адашмасам, можаро "Сиена" атрофида бўляпти. Очиғи, бир нима дея олмайман. Жавоб берилган сана: 30.05.2012 01:56 |
Muxlis |
САВОЛ: Ассалому алайкум, Кахрамон ака. Сизнинг конф.даги фикрларингизни укиб бораман ва оригинал жавобларингиз ёкади. "Профессионал" номли маколангиз эса ёкмади. Сизда шундай кобилият борки, "Биз ишлатаётган телефонлар аслида калькулятор" кабилида макола ёзсангиз укиган одам ростданми деб уйлаб колади. Бизда истеъдодларнинг йуколиб кетишига сабаб булаётган футболимиздаги иллатларни бир четга суриб куйиб, айбни футболчиларни узига агдариб куйибсиз. "Махситалиев Мексикада юқори потенциал намойиш этди деб ҳисобламайман. Навбатдаги Шерзод Каримов."-------- Конф.даги мана бу фикрингиз 100% нотугри. Сизнингча ЖЧда 4та уйинда 3та гол уриб Узбекистонни чорак финалгача боришида катта хисса кушган футболчини (бундан ташкари Аббос уйнамаган биринчи уйинда Янги Зеландияга 1:4 хисобида ютказганмиз) "юқори потенциал намойиш этди" дейиш учун яна нима килиши керак эди- чемпионликни олиб бериши керакмиди? Савол берилган сана: 29.05.2012 01:34 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Гап "оқни қора" деб ишонтиришда эмас, умуман бу шунақа услуб.Кўпинча, бирор глобал муаммони ушлаб оламизда, барча натижаларнинг сабабини ўша ерга тиқаверамиз, бошқа кўп жиҳатлар эътибордан четда қолади. Мисол учун, Эрон билан ўйинда мураббий тактик хато қилди ва ютқазиб қўйдик, дейлик. Барча оқим ўйиндан олдин ўртоқлик ўйин ташкил қилинмаганига кетади, бошқа жиҳатлар умуман эътиборга олинмайди. Мана, олимпиячиларимизнинг мағлубиятида фақат руҳият атрофида айландик-ку, тўғрими? Айтмоқчиманки, бошқа иллатлар кўп, балки таъсири ҳам кўпроқдир. Мен бу ҳақида ҳам ёзганман. Бугунги мақола у мақолаларнинг инкори эмас. Шунчаки, мавзу танланганда, бошқа факторлар минимал қилиб олинади ва мавзуда кўтарилган муаммога урғу берилади. Бу "ҳаммаси жойида, фақат футболчининг ўзи ҳаракат қилса бўлди" ёки "футболчи минг ҳаракат қилмасин, балки бошқа иллатлар бунга йўл қўймайди" деган чегараларни бузиш холос. Ҳеч бир соҳада бу каби чегаралар қўйиб бўлмайди. Ҳар бир муаммо ҳақида алоҳида гаплашиш керак. Биз ахир "Нега бизда истеъдодлар кам?" деган мавзуда умумий таҳлилий диссертация ёзмаяпмиз-ку, тўғрими? Махситалиев Мексикада зўр ўйин намойиш этди. Аммо бу зўр ўйин терма жамоамизнинг бир бўлаги сифатида,жамоа билан қўйилган мақсад ва майдондаги вазифалар фонида ёрқин кўринди. Скаутлар кўпроқ футболчининг индивидуал устунликларига (дриблинг, тезлик, техник кўрсаткичлар ва ҳк) эътибор берадилар. Уларни кўпроқ хом ашё қизиқтиради. Махситалиев эса, у ерда шаклланган футболчи сифатида намоён бўлганди. "Потенциални намойиш қилиш" учун чемпионликни олиб бериши шартмасди, умуман терма жамоамиз гуруҳда сўнгги ўйинни олса ҳам, Махситалиев икки марта рақибнинг бутун жамоасини алдаб ўтиб гол уриши керак эди. Жавоб берилган сана: 29.05.2012 01:55 |
‹ First < 98 99 100 101 102 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|