Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Sohibxon
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka TJga hammamiz omad tilaymiz. EURO-2012da kimga muxlislik qilasiz

Савол берилган сана: 06.06.2012 18:23

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Италияга. Бироз Россияга.

Жавоб берилган сана: 07.06.2012 13:51


Elton
САВОЛ: Qaxramon aka man bitta narsani tushunmayamman,nega o'zb dan yaxshi xujumchi chiqmayapti sababi nimada dib o'ylis?jb un oldindan raxmat.

Савол берилган сана: 06.06.2012 15:40

ЖАВОБ: Биринчидан, ҳозир футбол анча ўзгарган. Яққол ажратилган, фақат ҳужумни якунлайдиган голеадорлар олдингидек муваффақиятли эмас, аксинча, Руни, Месси, Роналду кабиларда кўпроқ имкониятлар юзага келтирмоқда. Дунё футболида ҳам яхши ҳужумчилар камайиб кетган, кўпроқ универсаллик талаб этилмоқда.
Иккинчидан, клубларимизда ҳимояни ташкил қилиш борасида ўсиш бор, замонавий услублар қўлланилмоқда, эътибор беренгиз, етакчи жамоаларимиз гол ўтказмаслини ният қилишганда, уддалашмоқда. Аммо ҳужумни ташкил қилиш анча оқсаяпти. Ўша ўсган ҳимояга қарши, масалан. Шунинг учун айниқса, тенг кучли жамоалар ўйнаганда кўп гол кўрмаяпмиз.
Учинчидан эса, туғма талант керак. Узлуксиз етишиб чиқмайдику улар. Ҳозир шунақа, яъни ўша талант бўлмаган давр.

Жавоб берилган сана: 07.06.2012 13:51


nasafiya
САВОЛ: Qiziqasizmi yuqmi bilmadimu lekin odnoklassniki saytida Mirzahakim Tuhtamirzaevning profili bor. Uzining haqiqiy profilimi yoki qalbaki bilmadim. Bugun profilidagi statusida yozishi4a Abramovning iste'fosidan keyin Jeparov va Kopadzelar M.Usmonovni oldiga Abramovni qaytariw u4un boriwgan ekan. Wu vaqt ularni ketidan Qosimov kelib qolibdi va ularni maydonga tuwiw tuwmasligi suroq ostida emiw. Wunga qanaqa munosabat bildirasiz?

Савол берилган сана: 06.06.2012 14:39

ЖАВОБ: Демак, у одам Мирзаҳаким Тўхтамирзаев эмас.

Жавоб берилган сана: 06.06.2012 15:22


nuriddin
САВОЛ: Ўзимизда Ёшлар лигаси деган лига бор. Шу лиганинг регламентларини хеч қаердан топа олмадим. Ёшлар лигаси билан ўринбосарлар лигаси орасида қанақанги фарқлар бор, "умидли" ёшларимиз нима сабабдан бу лигада ўйнашмоқда,....каби муаммоларни кўтариш керак чамамда!

Савол берилган сана: 06.06.2012 14:22

ЖАВОБ: Ўртасидаги фарқ номидан келиб чиқади. Яъни Ёшлар Лигасида ёш чекловлари бор. Регламентини қаердан топиш мумкинлигини мен ҳам билмайман.

Жавоб берилган сана: 06.06.2012 15:23


nuriddin
САВОЛ: Абрамов масаласи жонга тегди. Ўйлашимча, кун тартибига янги мавзу чиқариш керак. Масалан, Осиёни Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлиш, футбол учун махаллий вақтларнинг ким томонидан белгиланиши (Ливан билан 16 00 да ўйнашимиз мантиғи) ва шу кабилар.

Савол берилган сана: 06.06.2012 14:20

ЖАВОБ: Абрамов ёки МТЖ масаласи жонга тегиши мумкин, аммо бу табиий равишда энг кўп мунозара қилинаётган мавзу.
Менимча, минтақаларга бўлиш нотўғри. Барибир охирги босқичларда тўқнаш келинади. Ўшанда орадаги фарқнинг таъсири каттароқ бўлиши мумкин. Яхшиси буни факт сифатида қабул қилиб, кўникишга мажбурмиз. Осиёнинг ривожланмаётганига ёки Европанинг тез ривожланиишага сабаб бўлаётган асосий омиллар шулар. Яъни, Европадаги давлатлар географик, сиёсий, тил, маданият борасида анча бир-бирига яқин...

Жавоб берилган сана: 06.06.2012 15:27


Krishzeven
САВОЛ: Bobomurod Abdulla bilan kahramon Aslanov kupincha qarshi kelsayam ikovlaringni hurmat qilaman. U Abramovning asosiy kamchiligi deb realizasiyaninig oqsaganligi debdi. Menimchayam shunday/ Siz bu fikrga qushilasizmi?

Савол берилган сана: 06.06.2012 11:35

ЖАВОБ: Биринчидан, мураббий ВАЗИЯТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ га эмас, ФАЗИЯТЛАРДНИ ЯРАТИШ га жавоб беради. Юз фоизли вазиятлар яратилаётган экан, демак бу мурабийнинг ютуғи. Дунёнинг манаман деган мураббийлари Марио Гомис ёки Самуэл ЭтоО га вазиятларнинг 30 фоизидан фойдаланишни халигача ўргата олишмабди-да :))
Иккинчидан, реализацияда қачон мураббийнинг улуши бўлади? Қачонки бу ҳолат сурункали такрорланаётган бўлса... Жамоада руҳий муаммолар борлигини билдиради бу ҳолат. мураббий бартараф қилишга мажбур.
Учинчидан, МТЖ да вазиятлардан фойдалан олмаслик касаллиги йўқ. Фаразларни эшитганда, ҳеч бўлмаса, фактларга мурожаат қилишни ўрганайлик. Тўғри, терма жамоамиз Эрон билан ўйинда вазиятлардан фойдалана олмади. Хўш, яна шунақа ўйинни эслайсизми? масалан Япония ва Шимолий Корея билан сафардаги ўйинларда жамоамизнинг реализация кўрсаткичи жуда юқори бўлди, тўғрими? Хўш, унда қайси муаммо ҳақида гаплашяпмиз?
Футболнинг "ф" харфини тушунадиган одам бу гапларни байроқ қилиб кўтариб, тўтига ўхшаб ҳамма жойда қайтариб юрмайди! Бу гуёки мураббийнинг фтуболчиларга "Гол уринглар" деб кўрсатма беришига ўхшайди :))

Жавоб берилган сана: 06.06.2012 11:52


shova
САВОЛ: Qahramon aka Nasafga Vadim Abramov kelsa qanchali uzgarishlar buladi deb uylaysiz.

Савол берилган сана: 06.06.2012 11:27

ЖАВОБ: Билмадим. Бу ҳақида гаплашишимиз учун ё Абрамов ростанам келган бўлиши керак, ёки менинг гапларимдан хулоса қилиб, сиз Абрамовни "Насаф"га олиб келиш ваколатига эга бўлишингиз керак.. :)))

Жавоб берилган сана: 06.06.2012 11:54


Gayratbek
САВОЛ: Qahramon aka men futbolni nima uchun yaxshu ko'rishimni aytsam (qasman bo'lsa ham)Futboldagi xatolarni qaytarib bo'lmaydi. Masalan komp.da xato yozsangiz to'g'rilashingiz Ctrl+Z bosasiz va u buyruqni qaytarib oladi.Futbolda esa xato kechirilmaydi. Hattoki u elementar bo'lsa ham. Men o'zim Kompyuter bo'yicha mutaxassisman shuning uchun o'xshatib yozgandim. Eron BAA singari davlatlar bilan o'yinda Ctrl+Z (ОТМЕНА)ishlaganda edi boshqacha natija bo'lar edi Savolimda shuni nazarda tutgandim. bilishincha siz Narxozni bitirgansiz (buxgaltersiz, men ilgari bankda ishlaganman va bankda komp.ni yaxshi o'rganganman) va komp.ni ozmi ko'pmi bilasiz deb o'ylab, "jumboqli savol" yo'llagandim

Савол берилган сана: 05.06.2012 21:11

ЖАВОБ: Футболни нега яхши кўришимни билмайман. Илк пайтлар эсимда йўқ, ҳозир эса, одатга айланган.

Жавоб берилган сана: 05.06.2012 22:38


Mobitel
САВОЛ: Ман Эронга
ютказганимизда унча хафа булмагандим.
Чунки, уйинни курдик куплаб асосий
футболчиларсиз хам Абрамов жамоаси уларни
анча кийнаб куя олишди. Биргина гол нима
бупди бу футболку , асосийси биз улардан куркмай уйнадик деб хурсанд эдим ва энди
Ливандан 0:3 хисоби бн галаба козониб
кайтамиз деб тахмин килаёткандим. Бирдан
Абрамовни ишдан олинганини-ю, косимовни
термага келганини эшитиб хайратда колдим.
Ушандан кейин мани шунаканги бошим огриб колди-ки, кеча абет хам утмади умуман. Кечга
бориб сал узимга келдим. Эх, нотугри карор
булди хуллас. . .

Савол берилган сана: 05.06.2012 14:19

ЖАВОБ: Албатта, Эронда учралган мағлубият оғир бўлди. Балки Абрамовнинг хатолари ҳам асосий сабаб бўлгандир. Лекин айнан Ливан билан ўйинга оз муддат қолганда бу ўзгаришнинг бўлганлиги чинданам нотўғри. Агар, Абрамовнинг "қалами синдирилган" деб тасаввур қилсак ҳам, Ливан билан ўйиндан кейин, сентябргача вақт бор эди. Обдон ўйлаб, турли вариантларни таҳлил қилиб, кейин бир қарорга келиш керак эди.
Бу шошмашошарлик натижасида Абрамов ҳам, Қосимов ҳам, терма жамоа ҳам жабр чекиб қолишидан қўрқаман.

Жавоб берилган сана: 05.06.2012 14:46


puyol
САВОЛ: eronliklar maydonda qandaydur napitka ichishdi, sariq apelsin rangidagi, futbolda bunday ichimlik ichish aynan oyin paytida mumkinmikin? Fantaga ohshab ketdi usha ichimligi)

Савол берилган сана: 05.06.2012 13:58

ЖАВОБ: Ҳеч ким қаршили қилмади-ку, демак мумкин экан.

Жавоб берилган сана: 05.06.2012 14:46


Gayratbek
САВОЛ: Ctrl+Z bu excel yoki wordda umuman compdagi boshqa dasturlarda ham bekor qilish otmena funksiyalarini bajaradi

Савол берилган сана: 05.06.2012 13:31

ЖАВОБ: :)))

Жавоб берилган сана: 05.06.2012 13:47


raulstar
САВОЛ: Мираброр ака билан ОЧИК интервью уюштирмайсизми? Анча мунча саволлар йигилиб колди узиям?!

Савол берилган сана: 05.06.2012 13:17

ЖАВОБ: Йўқ.

Жавоб берилган сана: 05.06.2012 13:48


raulstar
САВОЛ: Энди ЖЧга чика оламизми? )))) ман ишонмай куйдим тугриси...

Савол берилган сана: 05.06.2012 12:50

ЖАВОБ: ЖЧ га чиқиш борасидаги устунлик ва ноқулайликларни ҳисоблаш бошқа, ЖЧ га чиқишга ишониш умуман бошқа. Ишонч учун биргина, жуда кичкина асос ҳам етарли.

Жавоб берилган сана: 05.06.2012 12:59


TURON
САВОЛ: Салом.Бир вактлар футболчиларни китоб укиши кераклиги,унинг ижобий тарафлари хакида езгандингиз.
Футболчининг майдонда узини тутишида (уйин жихатидан) китоб укиганини таъсири барибир буладими? Масалан,тактик аклли уйнаш вахакозо.
Китоб укиган уйинчи б.н укимаганини фарки кайсидир жихатда барибир сал булса хам сезиладими? )) Мен бу хакда узимча хулосалар чикариб олганман.Сиз хам хулосаларингизни айтсангиз.)) Кизикда.
Иложи булса,кенгрок жавоб берсангиз.

Савол берилган сана: 05.06.2012 12:19

ЖАВОБ: Албатта, таъсири бўлади.
Аслида мен ўшанда бевосита футболнинг эмас, жамиятимизнинг муаммоси ҳақида ёзгандим. Мисол учун, футболчи касбини эгалладингми, демак китоб ўқиш шарт эмас, деган фаразлар бор. Футболчининг ўйинида ҳам ижобий таъсир қилиши мумикнлигинига ишонаман, аммо буни асослаб бера олмайман.
Кенгроқ олганда эса, бу катта муаммо. Футбол соҳасида, муҳим позицияларда футбол кишиларининг кўпроқ бўлиши жуда керак. Масалан, мураббийликни олайлик. Биринчи талаб, футболни тушуниш. Иккинчиси, бошқаларга етказа олиш. Агар футболчи ўқимишли бўлмаса, ўзи ўйнаётган ўйинни тўлиқ англаб ета олмайди. Иккинчидан, бошқаларга етказиш учун равон нутқ, фикрини тушунтира олиш борасида оқсаш бўлади. Учинчидан эса, бизда футболдаги мураббийлик асослари рус тилига асосланган. Жуда кўп терминлар ҳам. мураббийларимиздан ўзбекча гапириш талаб этилганда, оддий жумла тузишни билмаслик ҳолатларини кўрамиз. Шогирдларга қандай қилиб тушунтира олади кейин?

Жавоб берилган сана: 05.06.2012 12:56


Gayratbek
САВОЛ: Qahramon aka uyin haqida hamma har xil fikr bildiryapti Sizga savolim menga uxshab siz ham futbolni ushbu uyinda CTRL+Z Yuqligi uchun yaxshi kursangiz kerak

Савол берилган сана: 04.06.2012 22:17

ЖАВОБ: CTRL+Z ни тушумадим :)

Жавоб берилган сана: 05.06.2012 11:03


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. Qahramon aka sizga bir iltimosim bor edi.Abramovdan yana bitta intervyu oling. Muxlislar qiziqtirgan savollarni berib Vadim akadan javob olish kerak.Intervyu olish uchun manimcha eng yaxshi variant sizsiz aka.

Савол берилган сана: 04.06.2012 21:40

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Балки. Ҳозир мавриди эмас деб ўйлайман.

Жавоб берилган сана: 05.06.2012 11:02


Gayratbek
САВОЛ: Assalomu alaykum.
Mendan bekor xafa bo'lgansiz. konf.lar ichida siz faqat aktivsiz va javoblaringiz ham vaqtida beriladi. Boshqa kimga savol yo'llasam ham vaqtida javob ololmayman vaqt esa kutmaydi va o'zingiz yaxshi bilasizki futbol jarayonida har doim mavzular yangilanib turadi. Keyin hamma vaqt ham ikki suhbatdoshning fikri bir joydan chiqavermaydi. Men sizdan oldindan uzr so'raganman.
Endi termamizga qaytsak.
O'ylashimcha kechagi o'yinda Karpenko ortiqchalik qildi (chunki uni men hujumchi ortida o'ynashini tasavvur qilolmayman. Hurmat qilaman lekin uning joyi qanotda)
Lutfullo To'rayevga imkoniyat berish zarur edi.
Kichik Hasanov esa to'g'ri yaxshi o'yinchi lekin Karpenko o'sha yerda o'ynashi lozim edi.
Aytganingizdek Baqoyev o'ynashi kerak edi Ammo Geynrix bilan bir taymdan
Savol esdan chiqibdiku ...
1.Agar rostdan ham Odil oldinga o'tganda edi unda gol bo'lgan vaziyatda himoyada nima qilyotgandi. yo'q Odil oldinga faqat bir ikki vaziyatdagina o'tdi xolos.
Menimcha Stas bekor tushdi chunki Eronliklar jismonan baquvvat (gavdali) futbolchilar hisoblanishadi Stas faqat o'sha vaziyatda emas boshqa payt ham xato qildi. Siz nima deb o'ylaysiz???
2. Agar Abramovda rostdan ham vatanparvarlik bo'lsa u Qosimovga Livan haqidagi yiqqanlarini va ayni vaqtdagi o'yinchilarning potensiali to'g'risidagi ma'lumotlarini berishi kerak to'g'rimi???
((Javob bermasangiz ham mayli balki qo'pollik qilgandirman ammo siz va meni ikki narsa birlashtirib turadi VATAN mehri, futbolga bo'lgan qiziqish))

Савол берилган сана: 04.06.2012 20:52

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Икки кишининг турли фикрда бўлиши нормал ҳолат. Фақат бир бирининг фикрини бехурмат қилмаслик, солбий хаёллар ва нотўғри мақсадлар билан боғламаслик керак холос, ҳа майли.
1) Одил биринчи таймда икки марта ўтди, иккинчи таймнинг иккинчи таймида деярли ҳар бир позицион ҳужумда ҳайдаров билан жойини алмаштирди. Гол бўлган вазиятда марказий ҳимояда айнан Ҳайдаров қолиб кетганди.
2) Қўшиламан.

Жавоб берилган сана: 04.06.2012 21:32


puyol
САВОЛ: Qahramon aka issiqlarda hormay tolmay yuripsizmi? Abramov boshatilib,qosimov qoyildi, raz shunaqekan nega cheteldan boshqa trenerni opkep qoymadi, biz yana 4-5-1 taktikani esku uslubini koramizmi? Yevropada bosh murabiy boshatilsa yordamchi murabiy kamandani boshqarishvotti, bizadayam shunaqa qisa bomasmidi,

Савол берилган сана: 04.06.2012 17:18

ЖАВОБ: Бундай қарорлар бир кун ёки бир ҳафтада бўлмайди-ку. Агар Абрамовнинг истеъфога чиқарилишини бошқа мавзу деб билсак, унинг ўрнига номзодлар ичида Қосимов ва Мақсудовдан бошқа номзод йўқ эди бугунги кунда.

Жавоб берилган сана: 04.06.2012 17:41


Oltinbek
САВОЛ: Ассалому алайкум ҳурматли Қаҳрамон ака. Абрамовнинг ишдан олиниши жуда нотўғри чиқарилган қарор бўлди. Абрабарса дея истеҳзо қилаётганлар шунчалик ҳам футбол кўролмайдилар чоғи. Яна одатдагидек майдон марказини рақибга топшириб 9 ҳимоячи 1 дарвозабон тактикасига ўтадиган кўринамиз. Миржалол акани қанчалик ҳурмат қилмай, у инсон Абрамовга мураббийлик салоҳияти борасида тенглаша олмайди. Балки Абрамов ташқи босимдан халос қилиниб, "норасмий бош мураббий" лавозимига ўтказилгандир? Нима дейсиз?

Савол берилган сана: 04.06.2012 16:37

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу мавзуда ҳозиргина мақола қўйдим блогга. Таҳминингизга келсак, бунга ишониш қийин. Норасмий мураббийликни айтяпман.

Жавоб берилган сана: 04.06.2012 17:43


RONNI
САВОЛ: Нима деб уйлайсиз Косимовни турмага чакирилганлдиги шошмашошарлик булмадимикан, чунки турт кундан кейин Ливанга карши уйин кутиб турибди, Косимов чамамда турт кун ичида ливанни урганишга вакти умуман етмаса керак, хар холда Абрамов анча Ливан хакида курсда эди... Бундан ташкари, мен мцраббий Абрамовни мураббий Косимовдан кура кучли деб биланман, хеч булмаса шу Ливандаги уйинда хам Абрамовга ишониш керак эди!!!

Савол берилган сана: 04.06.2012 16:24

ЖАВОБ: Мен бу ҳақида блогда мақола ёздим. Ўқиб кўришингиз мумкин.

Жавоб берилган сана: 04.06.2012 17:42

 

‹ First  < 96 97 98 99 100 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.