22/12 00:45 | Лечче | 1-2 | Лацио | ||
22/12 01:00 | Барселона | 1-2 | Атлетико | ||
22/12 16:30 | Рома | 5-0 | Парма | ||
22/12 18:00 | Валенсия | 2-2 | Алавес | ||
22/12 19:00 | Фулхэм | 0-0 | Саутгемптон | ||
22/12 19:00 | Лестер | 0-3 | Вулверхэмптон | ||
22/12 19:00 | Ман. Юнайтед | 0-3 | Борнмут | ||
22/12 19:00 | Эвертон | 0-0 | Челси | ||
22/12 19:00 | Венеция | 2-1 | Кальяри | ||
22/12 20:15 | Реал Мадрид | 4-2 | Севилья | ||
22/12 21:30 | Тоттенхэм | 3-6 | Ливерпуль | ||
22/12 22:00 | Аталанта | 3-2 | Эмполи | ||
22/12 22:30 | Леганес | 2-5 | Вильярреал | ||
22/12 22:30 | Лас-Пальмас | 1-0 | Эспаньол | ||
23/12 00:45 | Монца | 1-2 | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | 1-1 | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | - | Удинезе | ||
24/12 00:45 | Интер | - | Комо |
Eldarado |
САВОЛ: Salom. Menimcha Abramovni emas, butun uffdagilarni bo'shatish kerak deb o'ylayman! Mana Usmonovni deb 1-o'rinda Uzbda bo'ladigan jchdan ayrildik, 2-o'rtoqlik o'yini yana mayda chuyda narsalar...boshqara olmayabdi, qattiqqo'llik yo'q. 3-pfl dabdala bo'lib yotibdi. 4-dan esa Abramov bo'shatib Qosimovni qo'yish bu ahmoqlikni o'zginasi. Siz nima o'ylaysiz, Usmonov ni bo'shatish vaqti kelmadimi? Istefo talab qilish vaqti yetkandura? Савол берилган сана: 04.06.2012 13:38 |
ЖАВОБ: Салом. Доим алтернатив керак. Масалан, унинг ўрнига ким келишини билмагунимизча, бу ҳақида кескин фикрлар билдира оламизми? Яъни ЎФФ ни бошқаришга лойиқ бир нечта мутахасси ўз режалари ва дастури билан чиқиши керак. Ўшанда танлов имконияти бўлади. Ҳозир, "кетсин" деганимиз билан бадтар бўладими, яхшиланадами, билмаймиз-ку, тўғрими? Жавоб берилган сана: 04.06.2012 14:38 |
TURON |
САВОЛ: Жасур Хасанов хакида савол йулладиму,яна уйланиб колдим.Хуш,кечаги канотларга асосланган Абромовнинг тактикасида Хасановдан бошка вариант бормиди деб.Ноилож битта шу Хасоновни уйнатавердида.Изланмагандан кейин шуда. Савол берилган сана: 04.06.2012 13:26 |
ЖАВОБ: Балки... Жавоб берилган сана: 04.06.2012 14:29 |
TURON |
САВОЛ: Жасур Хасановларнинг кичиги кандайдур бегам,тепса тебранмасдай куринади.Майдонда узини тутиши-оширсанг тепаман,булмаса менга нима кабилида.Менга шунака туюлади.Хатто,башарасиям шундай деб тургандай.Лекин,навесларни зур,маромида бериши (шуям хар доим эмас) екади,тугри.Менимча унда шундан бошка нарса йук,тугрими? Уни факат шу, хар замонда тупни аник кутариб бериши учунгина термага чакириш тугримикан? Савол берилган сана: 04.06.2012 12:55 |
ЖАВОБ: Бошқа тажрибали футболчиларга солиштирилганда, ёмон ўйнади деб ўйламайман. шунчаки, иккинчи таймда Эрон мқанотларга кўпроқ эътибор қарата бошлади. Ўз ўзидан, назорат марказга кўчиб, жасур ўйиндан ажралиб қолди. Санжар турсунов бўлганида, ўйлайманки, уни алмаштириши мумкин эди. Жавоб берилган сана: 04.06.2012 14:27 |
Rahimberdi |
САВОЛ: Salom Akam nimalar bo'lyapti o'zi a? Siz nima deysiz, V.A istefoga chiqarildi, o'rnida Qosimov. V. A yaponiyani yutganda hamma olqishga ko'mgandi. Bu jarayon haqida fikringiz? Савол берилган сана: 04.06.2012 12:14 |
ЖАВОБ: Кўрамиз. Жавоб берилган сана: 04.06.2012 14:42 |
TURON |
САВОЛ: Усмонов Косимовни биринчи навбатда,Бунедкор хужайинларидан сураган булса керага? Булмаса кандайсига футболчилар б.н машгулот утказаетган Косимовни тусатдан чакириб олиш ва энди МТЖ мураббийисан дейиш мумкин? Худди Абрамов МТЖ мураббийилигига тайинлангандаги холат.Буни кандай тушиниш мумкин? Нима деб уйлайсиз? Савол берилган сана: 04.06.2012 12:14 |
ЖАВОБ: "Бунёдкор" нинг манфаати ўйлаб кўрилганлигига ишонмайман. Ўшанда ҳам "Локомотив"нинг манфаати бор эди. "Бўласан" дейишди, тамом. Менимча, ҳеч бўлмаса, Ливан билан ўйин кутилиши, кейин эса, обдон ўйлаб, режалар ва таклифларни муҳокама қилиб, ир қарорга келиш керак эди. Манимча. кечаги мағлубиятдан сўнг, керакли чора тадриблар кўрилди, дейиш учун қилингандек. Бу нотўғри. Жавоб берилган сана: 04.06.2012 14:31 |
Bilol |
САВОЛ: Assalomu alaykum. Mirjalol akaning MTJ ga murabbiy bo`lganiga fikringiz qanday? Shaxsan man qarshiman. Nima bo`lganda ham Abramovga oxirigacha imkoniyat berish kerak edi. Yomon boshqarmayotgandi. Manimcha UFF aybni o`z bo`yniga olishi kerak edi. Yana bizda murabbiy aybdor. Man Mirjalol akani tajribasiz yoki Abramovdan kuchsiz demoqchimasman. Balki yana oldingi safar bo`lganidek yana Mirjalol akaga UFF tomonidan munosabat yomon bo`lishidan xavotirdaman. Bunyodkor bilan yaxshi ishlayotgan edilar. Xuddi oldindagidek Bunyodkor bilan tinchgina ishlayotganlarida va muvaffaqiyatlarga erishayotganlarida yana UFF tiqilmoqda. Man Mirjalol akaning o`rnilarida bo`lganimda UFF qarorini rad etardim. Axir u insonning ham o`z g`ururi bor. To`g`ri bu oddiy jamoa emas MTJ. Lekin u yerda sani hurmat qilmasalar sharoit qilib bermasalar nima keragi bor ishlab u yerda. Fikrimga qo`shilasizmi? Савол берилган сана: 04.06.2012 11:46 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Абрамовга охиригача имконият берилмади. Қосимовга бошидан имконият берилмади. Бу ҳолатда натижа учун бутун жавобгарлик ЎФФ нин зиммасига тушади. Ҳар қандай ҳолатда. Жавоб берилган сана: 04.06.2012 14:43 |
Oltinbek |
САВОЛ: Жавобингиз учун раҳмат Қаҳрамон ака! Фикрингизга қўшиламан. Абрамовнинг табиатида(мураббий сифатида) ўз фалсафасини амалда қўллай олиш учун нимадир етишмаяпти. Назаримда у ўзига хос фикрлаш тарзига эга бўлган, кучли шахс. Ҳар холда менга шундай туюлади. Лекин бир жиддий камчилиги бор, бу ўзига ва жамоасига бўлган ортиқча ишончмикин, фақат оргиналликка интилишмикин, қайсарликмикин билмадим. Сиз бу фикрга қўшиласизми, агар қўшилсангиз у қандай камчилик? Агар унинг фаолияти тўғри таҳлил этилиб, керакли тавсиялар берилганда яхши бўлар эди. Савол берилган сана: 04.06.2012 00:24 |
ЖАВОБ: Ортиқча ишонч, ортиқча ишончсизлик ҳам дейиш мумкин. Жавоб берилган сана: 04.06.2012 11:23 |
uzbars |
САВОЛ: Assalomu alaykum Eron bn oyinni korgan bosez nma db oylis Eron bn oyindayam yana xuddi osha xatola ximoyada asli yarim ximoyaci bogan Axmedov, Andreev, Xaydarovlani oynashi ula otborda zor bosayam pozixion oynomidi prof ximocide faqat asosi ximpyacila tushomasidi dmen sostavda voshqalariyan boridi jaa bomasa J. Xasanov orniga oraevmas ximoyaci tushirsa bolardi. Karpenkoni ximoyada oynatishi mn edi sizzi shaxsi fikriz - nmani xisobiga yutqazdik? uzr sal galatiro sovol boldi Савол берилган сана: 03.06.2012 23:03 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу ўйинда иккита марказий ҳимоячининг майдонга туша олмаслиги 5 ой олдин маълум эди. Шунга қараб ҳимоячи тайёрлаш шарт эди. Балки Камол Тожиевга умид қилингандир. Билмадим. Жавоб берилган сана: 03.06.2012 23:58 |
Bilol |
САВОЛ: Assalomu alaykum. 1.Axiri o`rtoqlik uchrashuvi o`tkazmaganimiz qimmatga tushdi, to`grimi? 2.Sizningcha Abramov qanday xatolarga yo`l qo`ydi? 3.MTJ miz o`yinda ustunlik qildi.Lekin manimcha g`alaba uchun Eron ko`proq harakat qildi, yani o`toqlik uchrashuvlari, Erondagi futbolga munosabat va boshqalar. Fikrimga qo`shilasizmi? 4.Mani umidim so`ndi JCH ga chiqish uchun.Siznikichi? 4.Futbolga nisbatan (futbol) rahbarlarimiz munosabati o`zgarmasa manimcha JCH haqida o`ylamasak ham bo`ladi. Bu mag`lubiyatda Abramovdan tortib UFF mutasaddilari va prezidenti ham aybdor. Yuqoridagi fikrlarimga qo`shilasizmi? Савол берилган сана: 03.06.2012 22:46 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1. Ўтган сафар Қатар билан ўйин олдидан иккита ўртоқлик ўйини ўтказгандик. Биринчиси Уммонда иккинчи таркиб билан, иккинчиси Тошкентда Кореяга қарши асосий таркиб билан. 3:0 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз. Хатоларни бугунги ўйин атрофидан қидирган дуруст. 2. Ўйинчи алмаштиришлар ўзини оқламади. Менимча, номинал ҳимоячи тушириб, Аҳмедовни олдинга тортиш керак эди. Кейинги ҳолат, яъни ҳайдаров билан алмашиш варианти нотўғри бўлди. Хайдаровни орқага олиш ва Хайдаров услубида ўйнайдиган Тўраевни туширишнинг нима кераги бор эди? Ундан кўра, Филипосянни ҳимояга тушириб, Аҳмедовни олдинга олиш ва яна битта алмаштириш имкониятини сақлаб қолиш яхшимасмиди? Албатта, Филипосяннинг бугунги аҳволидан хабарим йўқ. 3. Агар гол ҳисоблангандачи? Ахир яққол Эрон устунлик қилмади-ку? 4. Кейинги сафар ҳам футболга мухлис сифатида қолсам, умид қилсам керак барибир. Албатта ҳамма айбдор. Балиқ бошидан... Жавоб берилган сана: 04.06.2012 00:04 |
Oltinbek |
САВОЛ: Қахрамон ака, нима дейишни ҳам билмай қолдим. Вадим Абрамов ўйинни тўғри ташкил қила олди. Жамоа ўз имкониятларидан (бугунги ўйиндаги) максималга яқин даражада фойдалана олди. Фақат 90 дақиқа. Охирги дақиқаларда Осиё даражасида профессонал савияси жуда юқори бўлган эронлик футболчилар(бирор хавфли вазият ярата олишмаган)га шундай имконият яратиб бериш . . . Менимча Абрамов жуда яхши савияли мутахассис, аммо нимасидир кам ёки ортиқча.Унинг мураббийлик сийратида шундай камчилик борки, бу барча фазилатларини ювиб юборади.Натижада бизнинг жиддий танқидларимизга учрайди. Балки бугун гап мураббийда ҳам эмасдир. Тақдир бизга шуни раво кўрган экан. Сабр қиламиз... Ўзб-БАА ўйинидан сўнг энди ўзимга келган эдим. Нима дейсиз Қаҳрамон ака? Савол берилган сана: 03.06.2012 21:33 |
ЖАВОБ: Мағлубиятни қабул қилишни билиш керак. ҳар доим кимнидир сўкиш шарт эмас. Абрамов мағлубиятга учради, демак айбдор. Албатта ҳеч қайси мураббий ҳеч бир ўйинни идеал тарзда ўтказмайди, хатолар бўлади. Натижа бўлса, билинмай кетади, натижа бўлмаса, бу хатоларга урғу берилади. мураббий шу касбни танладими, демак шундай айбловларга ҳам тайёр туриши керак албатта. Мисол учун, Аҳмедовни олдинга чиқариш керак дейилди. Агар ўша голни Нишимура ҳисоблаганда, 2-таймнинг 2-ярмида Одилнинг Ҳайдаров билан алмашиши ўзини оқлаган бўларди, Абрамов - гений! Гол ҳисобланмади, айнан ҳимоядаги бўшлиқдан фойдаланиб, рақиб гол урди. Абрамов - айбдор. Ростанам шунақа. Ўйин тақдирини эпизод ҳал қилди. Андреев охирги дақиқада тактик фол ишлатиши шарт эди! Буни тактик кўрлик дейилади. Четдан туриб, мураббийларнинг "держите мяч" деган гапларини ҳам эшитишлари керак эди. Чунки дуранг ҳам фожеа эмасди. Бу жузъий хатолар, Умуман олганда эса, барибир мураббийлар штаби жавобгар бўлади. Жавоб берилган сана: 03.06.2012 23:57 |
Rahimberdi |
САВОЛ: Akam menga yomon achishtirdi, shuni fifaga yozsa federatsiyamiz ular qanday javob berisharkin, natijani bekor qilib bo'lmasa kerak a, bundan toza gollar ham hisoblanmaganini ko'rganmizku siz nima deysiz? Савол берилган сана: 03.06.2012 21:21 |
ЖАВОБ: Ёзишдан фойда йўқ. Ҳакам кўрмай қолди. Техник хато. Демак ўйин натижасини ўзгартириб бўлмайди. Жавоб берилган сана: 03.06.2012 23:51 |
BigBon |
САВОЛ: ФБ да латифа плюс ва қўшиқ плюс гурухларини очиш ниятингиз йўқми?) Савол берилган сана: 03.06.2012 14:58 |
ЖАВОБ: Қўшиққа қизиқмайман. Латифалар эса плюснинг ўнг томонида туриши керак :)) Жавоб берилган сана: 03.06.2012 15:13 |
Rahimberdi |
САВОЛ: Salom aka nasafni kts si haqida gap ketganda pauk deb gapirishmoqda bu nima o'zi? Савол берилган сана: 03.06.2012 11:17 |
ЖАВОБ: Замонавий камера. Майдоннинг тепасида юради-ку, ўшанчун ўргимчакка ўхшатишади.. Жавоб берилган сана: 03.06.2012 13:56 |
milanist |
САВОЛ: Ассалому алайкум.Бугунги У'збекистон - Эрон у'йинида кимни фаворит хисоблайсиз ? Канака у'йин кутяпсиз,очик у'йинми ёки эхтиёткорона хатти-харакатлар ? Илтимос факат холис ёндошинг. Савол берилган сана: 03.06.2012 11:06 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Имкониятларни тенг баҳолайман. "Игра на три результата" дейди-ку. Бошланишига эхтиёткор, уёғига нима бўлса бўлади. Жавоб берилган сана: 03.06.2012 13:57 |
uzdexqon |
САВОЛ: Assalomu alaykum. Pastda Turkiya xaqida gapiribsiz, EURO2008da turkiya chexiya bilan xorvatiyani fantastik iroda korsatib yutgandi ushanda turkla yutqizib turgan paytda butun stadion ''turkiya'' dib xayqirib butun stadionni larzaga keltirgandi. Savolim: turkla shundo muxum 2ta oyinda ozlarini irodasini korsatolishi Vatanparvarlikdan dib xisoblasak,bizani termalarimizzi oyinchilarini Vatanparvar emas deb etse boladimi ? Bunaqa fikrga kelishimga sabab adashmasam tariximizda faqat 1martagina irodali galabaga erishganmiz xolos,OTJ bosa yaqinda umuman ''otirib'' qoyaqoldi. Shular xaqida fikrizzi bilmoqchidim. Савол берилган сана: 03.06.2012 09:59 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ, буни фақат ватанпарварликдан деб ҳисобламайман. Жавоб берилган сана: 03.06.2012 10:47 |
nasafiya |
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka. Ertangi buladigan uyindan oldin Odil Ahmedovni jarohat olganligi va uyinga tuwiwi 50/50 eka. Xudo kursatmasin agar Odil uyinga tuwolmasa bu biz u4un qan4alik ahamiyatli yuqotiw buladi sizning nazaringizda?. Umuman olganda muhim uyin oldidan Jeparov va Axmedovdan birini tuwiriw imkoniyati bulganida Siz qaysi birini ma'qul kurardiz? Савол берилган сана: 02.06.2012 13:22 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Одил Аҳмедовни туширган бўлардим. Жавоб берилган сана: 02.06.2012 22:00 |
MANUTDBARSA |
САВОЛ: Кахрамон ака шу нарсага узиз аниклик киритиб беринг илтимос.Шухрат акани конфиренциясига савол йуллагандим,халигача жим...Ака жавоб бергунларича газета тугайди менимча.Андижон шахрига келганми ёки келмаган булса кайси куни келади.Курук колиб кетмайлик илтимос...... Савол берилган сана: 02.06.2012 11:24 |
ЖАВОБ: Очиғи, мен билмайман. Ростан ҳам, кутилганидек кўра талаб кўп бўляпти. Қўшимча яна чиқариш режаси ҳам йўқ эмас. Жавоб берилган сана: 02.06.2012 22:16 |
uzdexqon |
САВОЛ: Salom Qaxramon aka. Nima dib oylis paxtakorri bunchali saviyasiz oyiniga jamoadiga siyosat aybdormi yoki murabbiy saviyasizmi ? Yana paxtakor stadioni ichki ishlarga berilib paxtakor jarga kochadi digan mish mishla yuribdi, bu mish mishla xaqiqatmi yoki bekorchilani ermega chiqargan gapimi ? Савол берилган сана: 02.06.2012 10:39 |
ЖАВОБ: "Пахтакор" савиясиз ўйнади, демаган бўлардим. Умуман саволингизга қараганда. нисбатан савиясиз демоқчисиз, тўғрими? "Пахтакор" охирги 5 йилда қанақа ўйнаган бўлса, ҳозирам шунақа ўйнаяпти. Жавоб берилган сана: 02.06.2012 22:02 |
Bilol |
САВОЛ: Assalomu alaykum. O`zbekiston 1.MTJ ishtirokidagi qaysi o`yin xotirangizda qattiq muhrlanib qolgan? 2.O`zbekiston-Eron uchrashuviga kelish niyatingiz bormi? 3.Sizningcha hozirgi terma jamoalar markazining ishi samaraliroq bo`lyaptimi yoki Alisher aka Nikimbayev paytlarida yaxshiroq edimi? Савол берилган сана: 02.06.2012 06:29 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1) Саудия Арабистони - Ўзбекистон 1:4 (1994). Чунки ўшандан бир енча ой олдин саудияликлар ЖЧ да барчани ўзларига қаратишганди. Жаҳон футболига қиёсан бизникиларнинг кучини билмасдим. Ўша ўйин мени шокка туширган. Тўғри, ўшанда Саудия бироз ёшартирилганини билмагандим. 2) Ўзбекистон - Қозоғистон 4:0 (1997). бу ўйиндан том маънода завқ олганман. 3) Қувайт билан 3:2 бўлган ўйин (2005) жуда эмоционал бўлган, лекин ўшанда терма жамоамиз унчалик кучли ўйнамаганди. Яна Хитой (2007, 3:0), Қатар (2011, 2:0), Саудия Арабистони (2008, 3:0) ўйинлариям ёққан. Жавоб берилган сана: 02.06.2012 22:14 |
Bilol |
САВОЛ: Assalomu alaykum. 1.JCH-2006 final.Zidan Materatsiga kalla qo`ydi.Zidanning shu ishini oqlaysizmi yoki kubok uchun, terma jamoa uchun sabr qilishi kerak edi deb hisoblaysizmi? 2.Barselonaning 90-yillar boshlaridagi orzular jamoasining o`yinlarini ko`rganmisiz? Ko`rgan bo`lsangiz o`sha jamoa kuchlimidi yoki Pep Gvardiolaning jamoasi kuchlimi sizningcha? Савол берилган сана: 02.06.2012 06:23 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1) Оқламайман. Лекин мен ҳозир четдан туриб, хис хаяжонсиз баҳо беряпман. Унинг ўрнига ўзимни қўймаяпман. Менимча, ҳозир Зиданнинг ўзидан сўрасангиз ҳам, ўша ҳаракатини кўнглининг тубида оқламаслиги мумкин. Матераццига бўлган муносабат эмас, Франциянинг оғир аҳволда қолгани нуқтаи назаридан... 2) Биласизми, турли даврлардаги жамоаларни бир-бирига солиштириб бўлмайди. Футбол тўхтовсиз ривожланяпти. Бугун 4-синфда ўқийдиган бола ўз билими билан юз йил аввалга тушиб қолса, генийга айланади. тўғрими? Бундай жамоаларни солиштиришда, ўз давридаги бошқа жамоаларга нисбатан қанчалик кучли бўлганликларига эътибор қаратиш керак. Ўша "Барселона" ни кўрганман. Кучли жамоа бўлган. Аммо айтайлик, "Милан", "Реал" жамоаларидан фарқи, Пепнинг ўтган йилги устунлиги каби эмасди. Менимча, Пепнинг "Барселона"сига жаҳон футболидаги нуфузи бўйича 50-йиллардаги "Реал" бас келса керак. Бошқаси эмас. Жавоб берилган сана: 02.06.2012 22:08 |
‹ First < 97 98 99 100 101 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|