23/12 00:45 | Монца | 1-2 | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | 1-1 | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | 1-2 | Удинезе | ||
24/12 00:45 | Интер | 2-0 | Комо |
Famous |
САВОЛ: Гап йук лекин. Жавобниям додасини бердингиз. Рахмат. Ман яхшиси бошка ёкдан суриштириб билволаколаман, чем бировнинг кунглига караб, порожняк ун кун кутгандан кура. Шуни шу ердан сураб билмокчи эдим, холос. Анча аввал сиздан илтимос килувдим, саволим ёкмаса, терс жавоб берманг, яхшиси, бу савол ваколатимга кирмайди, деб жавоб кайтаринг, деб. Шунда тушуниб олардим. Бунинг устига охирги саволимни бошида "илтимос" деб бошлагандим. Ижодларингизга омад, ошна! Савол берилган сана: 11.06.2012 13:10 |
ЖАВОБ: Рахмат. Жавоб берилган сана: 11.06.2012 13:18 |
Bilol |
САВОЛ: Assalomu alaykum. Xabaringiz bormi nega Abror aka Imomxo`jayevning konferensiyalari nega yo`q bo`lib qoldi? Савол берилган сана: 11.06.2012 11:03 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу саволга жавоб бердим. Жавоб берилган сана: 11.06.2012 11:52 |
Famous |
САВОЛ: Илтимос, айта оласизми, Аброр аканинг конфалари нега гойиб булди? Нима гап? Нима булди? Сайт хакидаги саволлар конфасидан сурайдиган булсам, 10 кундан кейин жавоб келади. Савол берилган сана: 11.06.2012 03:10 |
ЖАВОБ: Ўша конференцияга мурожаат қилинг ва сабр қилинг. Жавоб берилган сана: 11.06.2012 11:51 |
Gayratbek |
САВОЛ: EURO ketyapdi lekin MTJ 1 urinda Uni sinash kerak buni sinash lekin qayerda qog'ozdami yo playstationdami Савол берилган сана: 11.06.2012 01:25 |
ЖАВОБ: Саволга тушунмадим? Жавоб берилган сана: 11.06.2012 02:06 |
Gayratbek |
САВОЛ: Spain bugun bizga urnak buldi shekilli yoki bizning ahvolimizga tushdi snayper bulmasa boshqasi bekor ekan Nima deb uylaysiz Савол берилган сана: 11.06.2012 01:05 |
ЖАВОБ: Испания бизнинг аҳволимизга тушмади. Конкрет план билан майдонга тушди ва голни ҳам айнан ўша ўзи истаган услубда киритди. Рақиб эса Италия эди. Яъни савия борасида кам бўлмаган бошқа бир жамоа. Жавоб берилган сана: 11.06.2012 02:00 |
puyol |
САВОЛ: italya ispanya oyinda, birbiridan qaysi jihatidan farq qildi kamandalar? Balotelli 1ga 1bir vaziyatga chiqanida,yugurmadiyam tepmadiyam oshirmadiyam, buni qanday izohlash mumkin, skameykaga otirgandan kiyin nimanidir chuntirmoqchi boldi korgan bosez? Савол берилган сана: 11.06.2012 00:47 |
ЖАВОБ: Билмадим. Менимча, Рамос бундай тезлик билан етиб келишини кутмаган. (Етиб келган тақдирда ҳам, тўпни корпус билан тўсиб турибман, деб ўйлагандир. Рамоснинг оёғи тўпга тегмаганда, пенальти бўларди). Дарвозабоннинг ёки ҳужумдаги шеригининг қандайдир ҳаракатини кутди шекилли. Жавоб берилган сана: 11.06.2012 02:02 |
uzbars |
САВОЛ: Табриклиман 1 очко бн! Койил, Италия Испания бн тенгма-тенг хужум киганини энди куришим! Тагин 1-турда. Одат буйича итальянла гурухдан зурга осилиб, 1 очко ё туплар нисбати бн чикишарди кейин уёгига химоявий уйин бн кетвуришарди. Лекин шунчали уззгаришини бро этса жиннига чикариб куярдим. Bravissimo don Cesare Сиззи тахминиз канакеди? Савол берилган сана: 10.06.2012 23:12 |
ЖАВОБ: Италия испанлар билан қандай ўйнашни биларди. буни ҳамма биларди. Шунчаки, ўша режани яхши ижро қила олишди, тамом. Иккинчи планга ўтиш ва қарши ҳужумда ҳаракат қилиш. Биринчи турда, Испания ҳам албатта эхтиёткор ўйнашга мажбур эди. Айтмоқчиманки, энди режа ўзгаради. Умуман Италиянинг кейинги рақиблари умуман бошқача. Энди Италиянинг ўзидан ташаббус кутилади, бундай ҳолда янада қийинроқ бўлади. Айниқса, хорватлар билан ўйин осон бўлмайди. Жавоб берилган сана: 11.06.2012 02:06 |
outranker |
САВОЛ: salom! 1. MTJ 3-o`rinni olsa keyingi guruhdagi 3-o`rinni olgan TJ bilan o`yin oy`naydimi? 2. MTJ guruhdan JCH ga chiqishi uchun o`rtacha qancha ochko olishi kerak, axir guruhda 4 ta TJ bor bo`lib bittadan o`yin o`ynaganda 4 yoki 6 ochko yig`sa chiqadi ku, shunga o`xshab? Савол берилган сана: 10.06.2012 12:03 |
ЖАВОБ: 1. Ҳа. Агар унданам ўтса, Лотин Американинг бешинчи жамоаси билан ўйнайди. 2. Буни олдиндан айтиш қийин. Масала, ўтган сафар бизнинг гуруҳда икки жамоа бошқалардан максимал очко йиғишган, натижада, 7 очко билан ҳам учинчи ўринни олиш мумкин эди. Параллел гуруҳда эса, жамоалар тенг кучли ўйнагани учун, 11 очко билан ҳатто 2-ўринни олиш мумкин эди. Жавоб берилган сана: 10.06.2012 15:18 |
uzbars |
САВОЛ: Ассалому алайкум Мана узок кутилган Евро 2012 бошланди. Бирор бир учрашув, натижа сиззи хайрон колдрдми? масалан ман Польша Грецияни бемалол ютса кере дб уйлагандим. Дортмунд триоси, Щчесни дарвозада. Битта Салпингидисси тушиши шунчали уйинни цзгартирвордими? Кейин чехланиям руслага бемалол каршили курсатишини тахмин килудим. Барибир Месси, Иньеста, Гомеслани ожиз колдран Чех 4та гол утказзиши фантастикаку? Голландия бн манимча Барселона /Бавария - Челси, Узбекистон - Эрондака вазият. Вазияла содир этиш ва охирги зарбани ноаник бериш. Нима дб уйлис футбол яна прагматизм, химоявий тактика асосида уйналадими? Чунки билишимча катта турнирлада куп ва эффектив кулланилган услуб кейинги давр учун шаблон вазифасини утайди Савол берилган сана: 10.06.2012 10:09 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Айнан терма жамоалар щртасидаги мусобақаларда кўпроқ тактик янгиликларни кўришимиз табиий. Чунки клубларда трансфер имконияти бор, янгликлар эса, асосан чекланган имкониятлар натижасида келиб чиқади. Бундай мусобақаларда биринчи ўйиндаги асосий мақсад мағлубиятга учрамаслик бўлади. Илк ўйиндаги мағлубият жам оани жуда қийин аҳволга солиб қўяди. Шунинг учун ҳар қандай жамоа эхтиёткорликни биринчи ўринга қўйиши табиий. 4 ўйиндан хулоса чиқариш қийин, ҳар бир жамоанинг камида икки ўйинини кўришимиз керак. Жавоб берилган сана: 10.06.2012 11:19 |
fergi |
САВОЛ: Ассалому алайкум, Кахрамон ака. 1. Бизнинг футболимизнинг энг катта камчилиги, кечаги маглубиятларнинг хам асосий сабаби ПФЛ нинг савиясизлиги деган фикрга кандай карайсиз? 2. Узбекистонда миллий биринчилигимиз савиясини оширишга каратилган комплекс дастур борми? 3. Агар йук булса нима килиш керак деб хисоблайсиз? Савол берилган сана: 10.06.2012 09:47 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Албатта, миллий чемпионат савияси терма жамоага тўғридан тўғри таъсир этувчи факторлардан бири. Лекин бу қаблу қилиб бўлинган факт, терма жамоани қабул қилаётган мураббий ҳам, терма жамоамиз раҳбарлари ҳам бу файторни ҳисобга олиб режа ва мақсад белгилайдилар. Миллий чемпионат кучли бўлганида ишимиз ва вазифамиз анча осонлашарди, десак бўлади. Футболдаги натижаларга бир қаранг, ҳар сафар миллий чемпионати кучли бўлган жамоалар ғалаба қозоняптиларми ёки унақа эмасми? 2) Ўзбекистонда миллий биринчилигимизда келаси йили нечта жамоа қатнашиши ҳақидаги дастур ҳам бор деб ўйламайман. 3) ЎФФ ва ПФЛ да тажрибали ва профессионал мутахассисларни кўпайтириш керак. Балки, асосий нуқталарга чет эллик мутахассисларни жалб қилиб ишлатиш керак. Жавоб берилган сана: 10.06.2012 11:25 |
futbolvatani |
САВОЛ: Ertaga ispaniya italiya oynedi bilishimcha siz.italiyaga.muxlislik.qilasiz italiya yutishiga ishonasizmi va qanchalik P.s man ispanya muxlisiman Савол берилган сана: 10.06.2012 04:00 |
ЖАВОБ: Билмадим. Лекин Испания - фаворит. Жавоб берилган сана: 10.06.2012 11:26 |
livelyg |
САВОЛ: Qahramon oka sizga 4 ta sovolim bor: 1-sovol: O'zbekiston Janubiy Koreya bn o'yinni Yengi Bunyodkor stadionida boshlashi mumkinmi? 2-sovol: Mirjalol Qosimov qaysidir davlatda Murabbiy kurslarini o'qib kegan dib eshtuvdim shu gap rostmi? 3-sovol: Odil Ahmedov yangi mavsumni Londonning Arsenal klubida bowlidimi? 4-sovol: Argentina terma jamoasi bizga o'rtoqlik uchrashuvi o'tqazish to'risida taklif bildirgani rostmi? Савол берилган сана: 09.06.2012 14:27 |
ЖАВОБ: Ҳаммаси мумкин, лекин асоссиз гаплар. Жавоб берилган сана: 09.06.2012 14:59 |
Gayratbek |
САВОЛ: Assalomu Alaykum. Javobingizni tushundim 1.Ammo hozirgi kunda bizda hujumchilar muammoku!!! Bitta golni hohlagan jamoa ham o'tkazib yuboradi Ammo g'alaba qozonadi chunki undan ko'proq gol urishadi Bizda Mourinyo yoki Gvardiola ishlasa ham hech narsani o'zgartira olmasa kerak 2.Men aybni murabbiyda deb uylamayman Gaynrixni majburlikdan tushirishdi chunki Baqiyevning yoshi katta Chempionatimizdagi goleadorlarni yoshi o'tib qolgan (Xolmurodov, Isoqov, Soliyev, Shishelov) yoki skameykada o'ynashadi va 6 turda 1 ta urishadi (Nagayev, Shadrin, Murzoyev, R.Ahmedov) ha aytgancha 20 tulmay yulduzlik kasaliga ham uchrashyapdi (Hakimov,Maxsitaliyev) Murabbiy nima qilishi kerak edi? 3. Yo bizayam qatarliklardek birorta kujumchini olib kelib o'zbeklashtirsakmikan Buning ham ayni holatga foydasi yo'q bolsa kerak?? FIFAni qoidasi borku 5 yil yashasinmi nimadir degan. 4. Balki O.Ahmedovni hujumda sinab kurarmiz. O'rtoqlik o'yini tashkil qilolmasak 1-liga termasiga qarshi o'yinda sinab ko'rish kerakdir. 5. Aytgancha Tolibjonov ketdi ketmadi degan gaplarning oxiri nima bilan tugadi xabaringiz yo'qmi? Shuncha gapdan keyin UFF o'z obro'si uchun bo'lsa ham faqat murabbiyni emas balki yana bir ikki bo'lim boshlig'iga iste'fo bersa yaxshiydi shekilli. Yana bilmadim 6. Qahramon aka o'yin haqidagi maqolangizni o'qib qanchalik asabiylashganingizni tushundim Aka o'ylanmang bundanam battari bo'lishi mumkin ediku. Nasib etsa Koreyani yengamiz O'shanda ... Савол берилган сана: 09.06.2012 11:45 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Албатта, ижрони доим футболчилар қилади. Ҳар қандай жамоада ўйин давомида бир нечта вазият бўлади ва ўша вазиятни уришса, биз ютардик, деб бемалол айтиш мумкин. Яъни, айбдор Гейнрих деб ўйламайман. Агар унинг ўйини қовушмаётган бўлса, бемалол, эртароқ алмаштириш керак. Умуман Гейнрихнинг якка ҳужумчи сифатида муваффақиятли ўйнаганини эслолмайман. У икки қанотдан оширилаётган тўпга югуриб юрадиган футболчилар тоифасига кирмайди. Кўпроқ "ичкаридан", кўпинча дарвозага орқа ҳолатда туриб тўпни қабул қиладиган ҳужумчи. Мураббийларимиз буни тушуниб, ундан таранликни кутмасалар яхши бўларди. Гейнрих эплолмаяптими, ярим ҳимоячиларни бироз олдинроққа суриш керак. Хуллас, буни йўли кўп, мураббийлар яхшироқ билади. 4) Одил Аҳмедовнинг кеча дарвозага берган зарбалари осмонга кетди. Умуман мен кечаям айтгандим, уни позиционал олдинга қўйилса, етарли зона бўлмаслиги ва кўнгилдагидек натижага эришмаслигимиз мумкин. Бунинг устига олдинда Жепаров ҳам бор, бир-бирига ҳалақит беради. Одилни олдинга қўйишимиз керакми, Жепаровдан воз кечишимиз керак. 5) ЎФФ ўз обруини ўйлаб, ишдан бўшатишлар билан шуғулланиши керакми? Нега муаммолар ишдан бўшатиш билангина ҳал бўлиши керак? Мақсад кимнидир обруини сақлаб қолиш эмас, мақсад аҳволни яхшилаш. 6) Насиб этса албатта. Жавоб берилган сана: 09.06.2012 13:53 |
Bilol |
САВОЛ: Assalomu alaykum. Sizningcha MTJ JCH ga munosibmi? Manimcha munosib emas. Bunaqa tayyorgarlik, bunaqa o`yin, UFF rahbariyatining shunday futbolga munosabati bilan, futbolimizdagi korrupsiyalar bilan biz JCH ga borsak manimch nohaqlik bo`lsa kerak. Boshqa komandalar munosibroq. Masalan, 4 ta o`ringa eng munosib shubhasiz Yaponiya, J.Koreya, Avstraliya va Eron munosib. Yarimta yo`llanmaga esa Iroq va Qatar munosibroq deb o`ylayman. Chunki xattoki shu uchchala komanda ham bizdan ko`ra JCHga ko`proq harakat qilmoqda. Axir harakatga yarasha mukofot olmasdan bizning futbolimiz kabi deyarli umuman harakat qilmayotgan komandalar JCHga chiqib ketsa adolatdan bo`ladimi sizningcha? Fikrimga qo`shilasizmi? Agar qoshilmasangiz iltimos o`z fikringizni bildiring va fikrlaringizni asoslab bering. Man ham yuqoridagi fikrlarimni noto`g`ri bo`lib chiqishini holayman. Lekin nima qilay futbolimizning umumiy ahvoli shunday fikrga kelishimga majbur qilmoqda va eng achinarlisi bizning muxlislar bundanda chiroyliroq futbolga, MTJ ning bundanda yorqinroq natijalariga munosibdir. Hamda bizning umumiy potensialimiz futbolimizni yanada yuqori saviyaga ko`tarishga va JCH ga chiqishga yetishi ham shunday fikrlarga kelishimga sabab bo`lmoqda. Савол берилган сана: 09.06.2012 10:15 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Футболнинг адолати шундаки, ўйинда ким ғалаба қозонса ўша муносиб. Текрма жамоамиз қолган ўйинларни ютиб, ЖЧ га йўл ола билишса, демак муносиб бўлади. Муносиб бўлмаган жамоалар ЖЧ га чиқишмайди аксарият ҳолларда. Муносиблар қолиб кетиши мумкин, масалан Европада... Агар тайёргарликни энг асосий ва ягона фактор деб ўйласак, Дания терма жамоаси бир пайтлар Европа чемпионати бўлмаслиги керак эди. Жавоб берилган сана: 09.06.2012 10:26 |
Sohibxon |
САВОЛ: Qahramon aka bu biroz degan jamoangiz ancha xavfli uynadiku. Qoyil qoliw kerak gol utkazib ham uzini yuqotmadi Rossiya. Bizlarnikiga uxshab gol urib ham uzini yuqotmadi Савол берилган сана: 09.06.2012 09:56 |
ЖАВОБ: Мен кўп жиҳатдан Ўзбекистон терма жамоаси таркибини Россияга ўхшатиб юборардим. Уларда ҳам таркиб бироз ёши каттароқ. Уларда ҳам бир жамоа базасида узоқ вақт тўп суришган. Уларнинг ҳам ярим ҳимояси асосий ўринда туради. Улар у қадар тезкор эмас. Лекин айнан ўз имкониятларидан келиб чиқиб тактика белгилаш, майдонда тўғри ҳаракатланиш эвазига яхши натижага эришишди. Жавоб берилган сана: 09.06.2012 10:24 |
raulstar |
САВОЛ: Менимча энди Мираброр Усмоновдан интервью пайти келди. Халиям фикрингиз узгармадими йо? Савол берилган сана: 09.06.2012 00:21 |
ЖАВОБ: Пайти келгандир. Олишсин, бемалол. Ана, ТВ га чақиришсин. Ундай инсонлар билан интервью қилиш учун катта маҳорат, жуда кўп маълумотлар ва тайёргарлик керак. Мен ўзимни у даражада деб ўйламайман. Каттароқ журналистларимиз бор. Жавоб берилган сана: 09.06.2012 10:28 |
Gayratbek |
САВОЛ: Asab... Ikki uyinda 1 ochko 1 gol Nima uchun aytaymi Bu bizning kuchsizligmiz emas!!! Har 2 murabbiyda kam ayb yuq ayb faqat Geynrixda ikki uyinda ham vaziyatlar esingizdadir Lekin hech kim buni tanqid qilmay Usmonov Abramov Qosimov ga yopishyapdi ey... Савол берилган сана: 08.06.2012 21:38 |
ЖАВОБ: Тўғри қилишяпти. Гейнрих ўйнаши шартмиди? Жавоб берилган сана: 08.06.2012 21:57 |
Oltinbek |
САВОЛ: Ассалому алайкум Қаҳрамон ака. Назаримда Абрамовнинг ўрни яққол сезилди. Бу мураббийни кўп эслаймиз чоғи... Нима дейсиз? Савол берилган сана: 08.06.2012 20:03 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Билмадим. Менимча, эслашдан фойда йўқ. Жавоб берилган сана: 08.06.2012 21:58 |
Eldarado |
САВОЛ: gapiz to'g'ri. Lekin Abramov natija ham berayotgandi. Eron faqat omad tufayli yutib ketdi. Mana kimdir Yaponiyani yutganiga ex bu keraksiz o'yinda yutdikku deyabdi, lekin biz 6:0, 7:1, 8:1 ga yutqazsak o'sha odam ha bu keraksiz o'yin deb aytarmidi? Yo'q. Abramov ham natija, ham chiroyli o'yin, ham ishonch, ham siz aytganday matbuat anjumanida o'zgacha atmosfera bera olgandi. Usmonov xato qildi, Abramov qolishi kerak edi. Савол берилган сана: 07.06.2012 14:37 |
ЖАВОБ: Балким... Жавоб берилган сана: 07.06.2012 14:49 |
Eldarado |
САВОЛ: salom. Nega pfl o'yinlariga qiziqmaysiz? 2) Abramov afsuski ketdi. Abramov o'yinchilarni juda yaxshi bilar edi..menimcha hech bulmasa Qosimovga yordamchi qilib quyish kerak edi? bu haqida fikringiz? 3)Abromovga ishonarmidiz? Mani fikrimcha bunaqa trener bitta! Menimcha qaytarish kerak! Савол берилган сана: 07.06.2012 12:56 |
ЖАВОБ: Салом. 1) Қизиқмайман эмас. Қизиқаман. шунчаки, кўпроқ эътибор қаратиш учун имконият йўқ. Масалан "Бухоро" ҳақида бирор нарса ёзиш учун ҳеч бўлмаса 3-4 ўйинини кўришим керак-ку, тўғрими? 2) ЙЎқ, биз роботлар ҳақида эмас, инсонлар ҳақида гаплашяпмиз. Фалончини у ерга, фалончини бу ерга қўйса ишлаб кетаверади, десак, адашамиз. 3) Ғалати тушунча, "Абрамовга ишониш ёки ишонмаслик". У бизни қаергадир етаклайдиган бир идол эмас, футбол мураббийи. Яъни биз унинг ғояларини эшитиб, унга эргашишимиз керак эмас, сабаби. биз буни тушунмаймиз-ку? Биз у тайёрлаган жамоанинг ўйинларини кўрамиз, баҳо берамиз. Кимни қониқтиради, кимни қониқтирмайди - буни ҳамма ўзича талқин қилади. Ҳамманинг Абрамовга ёки Қосимовна нисбатан ўз қараши, позицияси бор. Шуни тушуниш керак. Қизиқ баҳсларни кузатаман. Масалан кимдир "Мен Абрамовга ишонмайман" деб бири айтса, иккинчиси "ахир мана бу ишларичи" деб эътироз билдиради. Қайтараман, ҳар бир инсоннинг муносабати ва унга хизмат қиладиган омиллар ҳар хил. Кимдир хужумкорликни, кимдир натижани биринчи ўринга қўяди, ким учундир мураббийнинг инсоний ҳислатлари муҳим. Хуллас, бу ҳар бир мухлиснинг ўз танлови. Саволга жавоб бермадим шекилли. Шаҳсан менга, Вадим Абрамовнинг ўйинни ташкил қилиш услуби ва тактикаси, матбуот ва футболчилар билан муносабати ёқади. Лекин мана шу гапнинг ўзи, Абрамов терма жамоа билан доим ғалаба қозона оладиган идеал вариант, деб ўйлашимни англатмайди. Қайсидир мураббий кўп хислатлари билан менга умуман ёқмаслиги, лекин яхшироқ натижага эриши мумкин. Яхшироқ натижа-га эришди-ку. деб ёқтириб қолмайман-ку, дарров. Лекин ғалабадан хурсанд бўламан ва қуллаб қувватлайман. Жавоб берилган сана: 07.06.2012 14:01 |
‹ First < 95 96 97 98 99 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|