Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


VIQOR
САВОЛ: Bu yil oltin to'pni kim qo'lga kiritadi deb o'ylaysiz? C.Ronaldumi yoki Messi? Umuman boshqa yana kimlarni nomzod qilib ko'rsatishingiz mumkun?

Савол берилган сана: 14.06.2012 17:46

ЖАВОБ: Бошқа номзод йўқ, менимча, Месси ёки Роналду.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 23:15


Eldarado
САВОЛ: salom. Kopadze Geynrix Aktovega o'tibdi. Menimcha bu-ahmoqchilik. Pul uchun o'tishgani aniq! Sizning fikringiz?

Савол берилган сана: 14.06.2012 17:41

ЖАВОБ: Албатта, Ўзбекистонга қайтмасдан, "Актобе"га ўтишганига пул ҳам рол ўйнаган бўлиши мумкин. Лекин нима бўпти? Бу клуб савия жиҳатидан бизнинг клубларимиздан ёки футболчиларнинг олдинги клубларидан сезиларли даражада паст бўлганида, айтайлик Хиндистон ёки Малайзия клуби бўлганида, фақат пул, деб уларни айблашимиз мумкин бўларди. Унақа эмас-ку, тўғрими?

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 23:19


Smile
САВОЛ: Aka Assalomu alaykum!
Nima öyles OCHL qurasining "közi" haqiqattanam "kör" böldimi yoki "kimlardir" saudiyaliklarni özaro tuwib qomasligi u-n qattiq qayg'uriptimi?))
Uziyam aancha böldida saudiyalik chempion bömaganigayam..;-)

Савол берилган сана: 14.06.2012 15:44

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Бундай деб ўйламайман. Агар мақсад Саудия Арабистони жамоасини финалга чиқариш бўлса, иккитасини ўзаро тўқнаштирганлари яхшимасми? Ҳар ҳолда, камида битта ярим финал ўрни кафолатланади.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 16:28


VIQOR
САВОЛ: Men MUXLISMAN! Qosimovchi ham Abramovchi ham emasman. Muxlis sifatida aytaman maqolangiz har doimgidanda zo'r. Har bir yozuvchi o'zining dunyoqarashi va his qilish darajasida yoza oladi. bundan ortig'ini yozolmaydi. Shuningdek har bir muxlisning ham futbolga nisbatan o'z fikri bor. Tushunish darajasiga mos tarzda... Abramov buyuk mutaxasis edi. Bunaqa rakirovkadan keyin uning taqdiri ham R. Ineleevnikiga o'xshab 5-6 ta yigitga changib yotgan qaysidir stadionda to'p teptirish bo'lmar bo'ldi...

Савол берилган сана: 14.06.2012 15:39

ЖАВОБ: Йўқ, Абрамовни буюк мураббий демаган бўлардим. Агар ростанам кучли мутахасси бўлса, йўқолиб қолмайди албатта.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 16:29


Famous
САВОЛ: Мана ман хабарларга изох колдирмайдиган булдим. Изохим ёкмаса, индамай узиникини билдирвурмайдими. Хазиломуз изохларимга кийшайишди. Тугрисини айтинг, манга инглизча жавоб кайтаришган изохларни укидингизми? Худди бу ерда факат улар саводли, колганлар лох.

Савол берилган сана: 14.06.2012 15:24

ЖАВОБ: Йўқ, ўқимагандим. Лекин биласизми, ўша сизга ёзилган гапларни ҳаётда юзингизга айтмасликлари мумкин. Бу нормал ҳолат. Сизнинг ёшингиз улуғроқ бўлиши мумкин, ҳаётдаги мақомингиз баландроқ бўлиши мумкин, жисмонан кучлироқдирсиз, лекин бошқалар учун ҳозирча, фақат "FAMOUS"сиз. Шуни ҳам эътиборга олишингиз керак ва сал кўнгилни кенгроқ қилиш керак. Бу ерда ҳаммаси "ноль"дан бошланади, жиддий тарзда, "адекват" фикрларни ёзиб юраверсангиз, албатта хурматингиз ошади. Ҳеч ким танимайдиган, лекин мухлислар орасида авторитетга айланган НИКлар кўп. Аввалдан ҳаёт қонунларини бирданига виртуал оламга ўрнатмоқчи бўлсангиз, хато қиласиз. Сиз ҳақдирсиз, бу ишингиз нотўғри демайман, мен ҳам виртуал олам инсоний ақидаларга бўйсуниши кераклиги тарафдориман, аммо... Аммо қаршингиздагилар бошқача фикрда бўлишлари мумкин, тўғрими? Ортиқча тушунмовчилик, керакмас жанжаллар келиб чиқади. Оддий мисол, сиз Роналду ҳақидаги хабар остига бирданига уни ерга уриб, коммент қолдирасиз. Албатта, бу хазил. Кимдир буни нотўғри тушунади... Хуллас, бунақа мавзуда, билишимча, сизга ўргатиш шарт эмас. тажрибангиз бор, шунчаки, ўз фикримни ёздим холос.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 16:26


Famous
САВОЛ: Juventino нинг гапларини тугри кабул килинг. Сиздан ранжибди. Эркак булиб узингизга айтибди. Латта булиб оркадан чайнамаяптику. Манам Кахрамон диалогга нолойик экан деган фикрда эдим. Лекин кейин, вазиятни ёритиброк гапирганиздан кейин хотиржам булдим. Акл ургатиш эмас, холис фикр, абонентни ранжитиш яхши эмас. Рус журналисти К. Геничга хазиломуз савол бергандим, хаммани олдида ерга уриб, камситилган жавоб берди. Жахлим чикиб, шакиллатиб сукиб ташладим. Хазилни тушунмасанг, ундан кура, саволни утказиб юборсанг хурматинг сакланиб коларди, тварь дедим. Шундан кейин кузатдим, бошка саволларга чиройли жавоб беришни бошлади. Мухлис гарчи эзма инсон булса хам, хурмат билан мурожаат килса, хурматини жойига куйиш адолатдан булади. Тугри кабул киларсиз деган умиддаман.
Ота онангиз ва атрофдагилардан дуо олинг. Борига сабр ва шукр килсангиз, худо хохласа ниятингизга етасиз. Эл-юртга, жамиятга ва ота онасига фойда ва кувонч берадиган яхши угил берсин! Кизлариз улгайгач, яхши оила курсин. Борган жойида тошдек котиб, бахтли булишсин!

Савол берилган сана: 14.06.2012 15:18

ЖАВОБ: Тилаклар учун рахмат.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 16:27


Dinamachi
САВОЛ: Salom,Qahramon aka iltimos,menga std.uz va uff.uzda öz blokimni ochishga va maqolalar joylashtirishimga yordam bervoring,iltimos

Савол берилган сана: 14.06.2012 13:40

ЖАВОБ: Салом. Сизга ҳозир блог очишни маслаҳат бермасдим. Блог очишдан аввал мақола ёзинг, турли сайтларда мухлисларга ҳавола қилинг, сал танилсангиз, кейин блог очиш қочмайди. Ҳозир блог очсангиз-у, мабодо мухлислар унга кирмаса, сизнинг ҳам хафсалангиз тушиб кетиши мумкин.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 16:17


ilmdor
САВОЛ: Савол берганимни сабаби, кечаги куни Алишер Никимбаевни Германиялик бир катор немис булмаган футболчиларини Мадхияни куйлашмаганлиги учун, мураббийини айтишга мажбур килмагани учун хайдаш керак деган маънода (адашмасам) ёзган статусига Aslanov Qaxramon фикир билдирган экан, шунга сурадим.
Нимага унча кизикмисиз, бошкалар социальный сеть ларга караганда осон соддарок-ку ёки аудиторияси камлигигами? (Яъни факат русийзабонлаштирилгани учунми?)

Савол берилган сана: 14.06.2012 12:15

ЖАВОБ: Билмадим. Менга "Фейсбук"нинг имкониятлари кўпроқ ёқади ва қулайроқ.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 16:27


ilmdor
САВОЛ: Одноклассники.ру сайтидаги Сизнинг профилингиз хакикийми, яъни узиз юритасими?

Савол берилган сана: 14.06.2012 11:34

ЖАВОБ: Ҳа. Лекин у ерда деярли ўтирмайман. Агент билан ьирга ёниқ туради, аммо унча қизиқмайман.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 11:35


juventino
САВОЛ: Masalan man! Lekin mandan uzr sorang digan niyatda yozganim yoq! Man qiz bolamasman hafa qildiz dib yiglab otiradigan! Shu konferensiyezzi ozida ham bor. Erkeni gapi isboti bilan! Lyuboyini olib sizga korsatishim mumkin! Lekin nima keregi bor kim bilandir munosabatizzi battar yomonlashtirib! Bitta gapde maniyam sizziyam kamchiligimiz ozimizga bilinmidi! siz agentmi odnoklasnikdanmi foydalanasmi gaplashsa boladigan! Bir ikkita sovol bermohchidim!

Савол берилган сана: 14.06.2012 11:24

ЖАВОБ: herolion@mail.ru

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 11:31


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. EURO-2012 ni rus tilidagi sharhda ko`ryapsizmi yoki o`zbekcha sharhda? O`zbek sharhlovchilaridan kimnining sharhlarini yoqtirasiz?

Савол берилган сана: 14.06.2012 10:57

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Рус тилидаги шарҳда кўряпман. Ўзбек шарҳловчиларидан Давлат Турдиалиев, Даврон Файзиев...

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 11:13


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. Sizga qaysi terma jamoa kuchliroq va chiroyli futbol namoyish etgan? EURO-2008 Ispaniya va JCH-2010 Ispaniya

Савол берилган сана: 14.06.2012 10:55

ЖАВОБ: Европа чемпионатида финалчилардан ташқари Россия ва Туркия ёққан. Жаҳон чемпионатида эса, Германия, Голландия, Испания, Гана, Япония...

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 11:19


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum.Nima uchun bu yil OCHL 1/4 finalida bittayam yapon klubi yo`q? Sizningcha buning sababi nimada? Bu yil Saudiya klublari sizningcha kuchli o`yin ko`rsatmoqdami?

Савол берилган сана: 14.06.2012 10:52

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Билмадим, айтганимдек, ОЧЛ ни етарлича кузатганим йўқ.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 11:34


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. Sizga bu yil OCHL da qaysi klubning o`yinlari yoqmoqda va asosan kubok uchun kurash qaysi klublar o`rtasida bo`ladi?

Савол берилган сана: 14.06.2012 10:50

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Очиғи, "Бунёдкор" ва "Пахтакор" рақибларидан бошқа жамоаларни кўрмадим ҳисоб. Бирор нима дейиш қийин.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 11:17


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. Sziga ko`proq klublar o`rtasidagi musobaqalar yoqadimi yoki terma jamoalar o`rtasidagi musobaqalarmi va nima uchun?

Савол берилган сана: 14.06.2012 10:34

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Аслини олганда, терма жамоалар ўртасидаги ўйинлар қизиқроқ бўлиши керак. Ҳар ҳолда, ўртага ватан аралашади, эмоция кўпаяди. Аммо Малдини, Гиггз, Скоулз каби футболчилар клублар мусобақаларини ҳам мана шу маънода жуда юқори даражага кўтарилишида хизмат қилдилар.
Терма жамоалар ўртасидаги мусобақалар ҳар йили бўлмайди, менимча, мана шу фарқ ҳам муҳим рол ўйнайди. Бу ўйинларни соғиниб кутамиз.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 11:34


juventino
САВОЛ: Men Abramovchiman digan maqolezdan keyin yana sizga yozishga majbur bovomman sizga ayrim muhlislani fikri bir tiyin bogani bilan! Sizga umuman hich qatta habar yozmiman digandim! Maqolalni anch yahshi yozas ayrim fikrlarizga qoshilaman ayrimlariga yo'q! Kop odam kamchiligim bosa yuzimga et didi balki siz ham! Sizga kamchiligizzi biror bir muhlis etsa shunaqangi mansimasdan bir pul qilib jovob beras usha odam beihtiyor sokvoradi sizzi! Bir birimizga uncha muncha yomon gapla yozganmiz i man sizdan uzr sorash niyatim yoq bu habarim bilan! Prosta siz sizzi hurmat qiladigan muhlislarizi shunchaki hafa qivuras! Endi bu narsa shunchaki tomga chiqvolish va oziga haddan tashqari ishonish! Yahshi insonlani gapi bor! Oyogini yerdan uzmasen boshin osmon qadar balandga yetkandayam odamla sani hurmat qivurishadi digan! Bu gaplarimgayam sizdan bitta derzki yo kesatiqli gap eshitishimi bilsamam yozdim! Sizga usha gap oka sizzi hurmat qigan odamlani sizam hurmat qilishi organin! Sizga fikrizga qarshi fikr bildirgan odam sizzi hurmat qilib boshqa fikrlarizga qoshilishi mumkin! Buni esdan chiqarmen! Haliyam usha gap: Tomdan tushin okasi shipirri sindirasiz!

Савол берилган сана: 14.06.2012 10:32

ЖАВОБ: Мени хурмат қилган ва мен олифтагарчилик қилиб уни хафа қилган бирорта мухлисни менга кўрсатинг. Ундан ҳам, сиздан ҳам узр сўрашга тайёрман.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 11:10


Bilol
САВОЛ: Asslomu alaykum. Futbol siz uchun nima, yani hayotingizning bir qismimi yoki shunchaku qiziqish?

Савол берилган сана: 14.06.2012 10:30

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳар қандай қизиқиш ҳаётнинг бир қисмига айланади. Очиғи, сўнгги пайтларда ҳаётимда футбол кўпайиб кетяпти ва бу менга ёқмаяпти.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 11:14


ilmdor
САВОЛ: Ассалому алайкум. Сиз ва БА жудаям инок, жуда якин, бир бирларинг билан "уткир" хазил киладиган касбдош ёки бир бирларини курганда "боши" кичидиган одамга ухшаб туюляпти.

Савол берилган сана: 14.06.2012 09:29

ЖАВОБ: Йўқ, у билан яқин таниш эмасман, атиги икки марта кўришганман холос. Менимча, бу шарт ҳам эмас.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 11:30


VIQOR
САВОЛ: Assalomu alaykum! Kechagi o'yindan keyin Portugalyaning imkoniyatlari haqidagi fikrlaringizni bilmoqchi edim... Oldindan raxmat!..

Савол берилган сана: 14.06.2012 08:23

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу гуруҳда ҳар қандай жамоа рақибини ютиши мумкин. Демак фақат назарий имкониятларни чамалаб кўрса бўлади.
Лекин биласизми, мабодо, Дания Германия устидан 4:3 ёки 5:4 ҳисобида ғалаба қозонса, Португалия қандай ўйнашидан қатъий назар, кейинги босқичга чиқа олмайди. :))

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 11:16


uzbars
САВОЛ: Берт ван Марвейк жисмонан а рухан чарчаган РвП, Роббен, Боммеллага ишонч билдириб хато кмадими? Германия ярим куч бн, узини кийнамасдан ютди. Данияни ютишомади. Бунака Голландияни курманандим. Сиззизча омадсизлигига нма сабабчи?

Савол берилган сана: 14.06.2012 02:11

ЖАВОБ: Бу саволга жавоб бердим

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 02:20

 

‹ First  < 93 94 95 96 97 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.