Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


VIQOR
САВОЛ: Har bir musobaqa o'ziga xos kashfiyot maydoni xisoblanadi. Masalan:oxirgi JCH da Ozil bunga yaqqol misol.Yevro-2012da hozircha qaysi futbolchini musobaqa kashfiyoti deya olariz? MTJlardanchi?

Савол берилган сана: 15.06.2012 17:02

ЖАВОБ: Манджукич (Хорватия), Дзагоев (Россия)... Шунингдек, аслида ярим ҳимоячи бўлган Де Россининг марказий ҳимоячи сифатидаги ўйинлари таҳсинга сазовор. Қандайдир таниш манзара :))
Терма жамоалардан яхши ўйин кўрсатаётганлар кўп, лекин агар гуруҳдан чиқишса, кейин жиддий эътибор қаратса бўлади. акс ҳолда, шунчаки чиройли ўйнаганини эртага унутиб юборамиз.

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 17:43


Eldarado
САВОЛ: айтайлик Хиндистон
ёки Малайзия клуби
бўлганида, фақат
пул, деб уларни
айблашимиз мумкин
бўларди. Унақа эмас-
ку, тўғрими?
To'g'ri. Lekin baribir Qozog'iston chempionati saviyasi past ancha..Hech bo'lmasa Bunyodkorga kelish kerak edi...Ochlda Bunyodkorga ham yordami tegardi. Bu ish ayniqsa Kopadzega yarashmagan, orqaga tashlangan qadam bu...

Савол берилган сана: 15.06.2012 16:07

ЖАВОБ: Биз ФИФА Менежер" ўйнамаяпмиз, тўғрими? "Бунёдкор" чақирдими, Кападзе бу клубни истайдими, улар ўзаро келишишлари мумкинми, хуллас бу ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқку.

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 17:49


Famous
САВОЛ: Сова дейишади, лекин яхшиям кейинги булимни эсламадингиз. "Предпочитаете..." деган жойига хам жавоб берворганизда роса котардим )

Савол берилган сана: 15.06.2012 14:01

ЖАВОБ: :)))

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 14:34


raulstar
САВОЛ: Мана сиз УФФ президентисиз, футболимизни ислох килишингиз керак. Дастлаб бажарадиган 3-та ишингиз нима буларди?

Савол берилган сана: 15.06.2012 13:41

ЖАВОБ: Футболни тушунадиган ва уни ривожлантириш учун алоҳида дастури бор бошқа бир одам топиб,ўрнимга тайинлардим. :))

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 14:35


livelyg
САВОЛ: ФИФА ноҳақлик қилди,
ФИФА берди, бермади... Ахир
ғолиб сўровнома усулида
аниқланади-ку?

Ho'p agar shunaqa bo'sa Qahramon aka shu 2009-2010-2011 yillari Messi haqli ravishda oldi dib o'ylismi faqat holis fikr bildirin iltimos, keyn bu yil kim ko'proq haqli Oltin to'pga dib o'ylis?

Савол берилган сана: 15.06.2012 13:24

ЖАВОБ: "Ҳақли" деганда нимани тушунасиз? "Олтин тўп"ни бериш шартлари маълум, кўпчилик кимга овоз берса, ўша "ҳақли" бўлади. Агар сўровнома натижаларини санашда хато қилишмаган бўлса, албатта - ҳақли.

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 14:36


Dinamachi
САВОЛ: Isp-xor 1-1,ITA-Irlan 2-0.yoki 3-1 natija kimni foydasiga öynaydi. Ex,Italiyam,Italiyam,yana ösha intirigani kuchaytirish yölidan bordinga, menga baribir 1uzb,2ita,3argentina, sizgachi

Савол берилган сана: 15.06.2012 12:41

ЖАВОБ: Италия 2:0 ютса, чорак финалга чиқа олмайди. 3-1 ютса, қўшимча шартларга қаралади.

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 14:38


Rahimberdi
САВОЛ: Salom aka. Kecha nemislar o'qimasin nomli maqolangiyda germaniyani toplar nisbatini 1-1 deb aytibsiz. Nemislar avval 1-0, keyin 2-1 ga yutishdiku. Adashib ketdingizmi?

Савол берилган сана: 15.06.2012 12:29

ЖАВОБ: Салом. Учта жамоа бир хил очко тўпласа, уларнинг ўзаро ўйинда тўплаган очколари ва тўплар нисбати эътиборга олинади. Яъни тўртинчи жамоа билан ўйинлар натижаси, ундаги тўплар нисбати эътиборга олинмайди.

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 14:39


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. V.Abromovdan intervyu olishingiz uchun sizdan birorta hujjat talab qilinganmi? Har holda har qanday shaxs ham borib intervyu ololmasa kerak.

Савол берилган сана: 15.06.2012 11:40

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ, унақа хужжат шарт эмас.

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 14:40


VIQOR
САВОЛ: Javob uchun katta raxmat! Tasavvur qiling: ROSSIYA Evro-2012 g'olibi. Bu mo'jizami?

Савол берилган сана: 15.06.2012 10:34

ЖАВОБ: Йўқ. Кутилмаган ҳолат.

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 14:41


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. Ma'lumki Nasafning shunday yuqori saviyaga chiqishiga Qashqadaryo sobiq hokimi Nuriddin aka Zayniyevning xizmatlari katta edi. Nima deb o`ylaysiz bu inson lavozimidan olinganidan keyin Nasafga bo`lgan e'tibor pasaydimi?

Савол берилган сана: 15.06.2012 08:19

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Балки. Ўзингиз айтяпсизку, хизматлари катта эди, деб...

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 09:50


VIQOR
САВОЛ: Assalomu alaykum! Kecha ITALIYA VA XORVATIYA o'yinini kunning markaziy o'yini deyish mumkun. Chiroyli o'yin bo'ldi. ITALYANING g'alabani ushlab qololmaganiga qanday omil rabab bo'ldi deb o'ylaysiz?

Савол берилган сана: 15.06.2012 06:35

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Имконият бўлиб туриб ҳам, анча эрта орқага тисарилди. Худди шундай ҳолат Евро-2004 да шведлар билан бўлганди. Биринчи таймни яққол устунлик билан ўтказиб, 2 таймда ҳимоявий ўйнашга интилишган ва охирида Ибрагимовчидан гол ўтказиб юборишган.
Кеча Манджукич ҳисобни тенглаштиргандан кейин эса, Италияда ғалаба қозониш учун деярли имконият қолмади. Чунки вазият анча қалтислашиб кетди. Хорватия мағлубиятга учраши мумкин, лекин Италия яна гол ўтказиб юборганда улар учун Евро тугарди. Натижада босим ошиб кетди.

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 09:49


Famous
САВОЛ: Доим алокадасиз. Сиз узи ухлайсизми хеч? ). Бир суткада 24 соат булса, неча соат ухлайсиз? Ва канака пайт ухлайсиз? )

Савол берилган сана: 15.06.2012 06:26

ЖАВОБ: Одатда ёзда, кўпинча 3.30-4.30 дан 9.00 гача ухлайман. "Сова" дейишармиди? :))

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 09:44


livelyg
САВОЛ: Messi 2009-2010-2011 shu yillari Oltin to'p sohibi bo'ldi, 2009-yil mayli Messi yaxshi harakat qildi Barselona bilan hamma kuboklarni oldi o'sha yili u Oltin to'pga haqlidi, keyngi 2010-yili Sneyder Xavi yoki Forlanga bersa bo'lardi ula yaxshiro harakat qgandi o'zlarini klubi tarkibida i yana terma jamoada, lekn FIFA yana nimagadir Messiga berdi shu yili nohaqlik bo'ldi, o'tgan 2011-yili esa Ronaldo haqiqiy fantastik o'yin ko'rsatdi ko'plab rekordlarni yangiladi terma jamoa tarkibida ham gollar kiritdi va yana har safargidek Messi Oltin to'p sohibi bo'ldi, bu mavsum to'risini etaman Ronaldoyam Messiyam zo'r mavsumni o'tqazishdi, lekn nazarimda Ronaldo sal ustunroq ko'rindi lekn FIFA buni inobatga omasa kere yana bilmadim., Qahramon aka ushbu yozganlarim haqida o'z fikrizi bilmoqchidim?

Савол берилган сана: 15.06.2012 01:02

ЖАВОБ: ФИФА ноҳақлик қилди, ФИФА берди, бермади... Ахир ғолиб сўровнома усулида аниқланади-ку?

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 05:23


Ibrakadabra
САВОЛ: Ассалому алейкум! Янглишмасам Абрамовдан 2 марта интервью олгансиз. У билан кандай аълокага чиккансиз? Каерда сухбатлашгансиз? Интернетдами,телефондами еки юзма-юзми? Илтимос у билан кандай куришганлигингиз хакида батафсилрок гапириб бера оласизми?

Савол берилган сана: 15.06.2012 00:24

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Биринчи мартасида юзма юз кўришмаганман. Рустам Қўчқоров ёрдам берган. Мен саволларни берганман, Рустам интерввью олиб берган.
Яқинда, май ойидаги интервьюда эса, Тошкентга ўзим бордим ва юзма-юз суҳбатлашдим.

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 05:25


Fotix
САВОЛ: уфф.уз даги Конференсия ва блогларингизни бекор ўчиртириб ташлабсиз

агар ўзлари ўчиришган бўлса хар холда мухлислар учун бу нарсани сақлаб қолишни илтимос қилиш керак эди

қаердалигини фарки йукку десангиз унда у ерда хам қизиқарли ва керакли маълмотлар бор эдида

Савол берилган сана: 14.06.2012 23:34

ЖАВОБ: Блогни ўчиришгани қайсидир маънода тўғри. Тўғри, мендан бошқа блогга мақола жойламаётганлар ҳам бор, лекин улар умуман ёзишгани йўқ, мен эса, бу ерга кетма-кет мақола жойлаётгандим. Бошқа тарафдан, архив сифатида сайтда қолса ҳам бўларди, кўп сайтларда шунақа қилишади. Ҳеч бўлмаса, баъзи ҳамкасбларим эски мақолаларимдан қандайдир зиддиятларни ахтариб ўтиргани қулай эди.
Конференцияда эса имкон қадар саволларга жавоб бериб бораётгандим. Хуллас, бу сайт ходимларининг қарори ва уларнинг бунга ҳаққи бор.

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 05:29


VIQOR
САВОЛ: Eski maktublarni o'qish maroqli chunki ularga javob yozilmaydi... Ammo kechagi kunni unitish axmoqlik. Bugun hamma Jeparovni, Geynrixni, Kopani boring Sanjarni ham qoralashmoqda. Abramovniku balchiqqa ko'mib bo'lishdi. Mittigina ojiz nur ham zulmatni yengishga qodirdir... Ammo o'sha ojiz nurni kimdan axtarish to'g'riroq? Mirjalol Qosimovdanmi, futbolchilardanmi yoki UFFdan.? BILMADIM...

Савол берилган сана: 14.06.2012 21:08

ЖАВОБ: Доим кимдирдан эмас, ҳар кимдан кутинг. Ғалаба учун ҳаракат қилаётган ҳар қандай шахс, у футболчи бўладими, мураббийми, қаҳрамонга айланиши мумкин.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 23:11


zafarjon
САВОЛ: assalomu alekum aka maqoleizzi o'qidim hichqachon charchameng aka yordamiz kere uffdagi maqolalarizzi hammasini o'qib chiqaman uff.uzga registratsiya qimoqchidim yordam bervoring iltimos

Савол берилган сана: 14.06.2012 19:43

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Регистрациясиз ҳам мақолаларни ўқиб чиқса бўлади. Менинг у сайтга алоқам йўқ, ёрдам бера олмайман. Лекин ҳеч кимнинг ёрдамисиз ҳам регистрациядан ўтса бўлади.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 23:09


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. El-Klassikolarda qaysi klubga muxlislik qilasiz?

Савол берилган сана: 14.06.2012 18:56

ЖАВОБ: Алоҳида ажратиб кўрсатмайман. Кўпинча ўйин давомида ёки ўйин олдидан қандайдир симпатия уйғонади. Умуман олганда, бугунги "Барселона" кўпроқ ёқади. Аср бошида эса, "Реал"нинг ўйинларидан завқ олардим. Хуллас, қандайдир алоҳида бир фарқламайман.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 23:14


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. Sizningcha nima uchun Barselona bu mavsum ECHL da va Real bilan oxirgi o`yinda muvaffaqiyatsizlikka uchradi? Axir Barselona baribir kuchli ediku?

Савол берилган сана: 14.06.2012 18:55

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Қандайдир аниқ сабаб ахтаришдан фойда йўқ, ҳар қандай кучли клуб билан ҳам бундай воқеалар бўлиши мумкин. Бунинг устига ўтган мавсумда "Реал" ростанам кучлироқ ўйин кўрсатди.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 23:13


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. Nima deb o`ylaysiz Torres nimaga Chelsida o`ynab keta olmadi?

Савол берилган сана: 14.06.2012 18:55

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Билмадим.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 23:13

 

‹ First  < 92 93 94 95 96 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.