Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Dinamachi
САВОЛ: Bizni legionerlarimiz özimizdan past darajadagi chempionatlarda,qoyil. Xitoyga endi qozoq ham qo'shildi. Özimizni prof. ligada özimizni öyinchilardan ham past darajali "legionerlar!?". Bir jurnalistimiz yozgandi "öyinchilarimiz albatta moddiy manfatdorlik yuzasidan XITOYga ketishyapti,zero özlari ham ularni chem saviyasi bizlarnikidan pastligini takidladi"-deb. Nima klublarimiz raxbarlari noni chekasiga yeganmi. Genrix va shavkatni ahvolini körib bu borada ham oqsoyotganini his etasan kishi.

Савол берилган сана: 20.06.2012 21:37

ЖАВОБ: Ҳа, балки

Жавоб берилган сана: 21.06.2012 11:12


livelyg
САВОЛ: Qahramon aka kecha Ukraina urgan haqqoniy golli 1 metr nariroqda turgan hakam ko'rmadiyu, endi o'sha bizani golli hisobga omagan anavi yaponiyalik hakamdan xafa bo'maseyam bo'larakande ...)))

Савол берилган сана: 20.06.2012 21:27

ЖАВОБ: Ҳа, балки

Жавоб берилган сана: 21.06.2012 11:12


Atsteyka
САВОЛ: Газетада олий лигани хар турда энг яхшиларини аниклаб, бахолаб бораётгандингиз. Газета тухтагач уша лойиха хам тухтаб колди. Шуни сайтда давом эттирсангиз яхши булардию, чем чала колганидан кура. Утган мавсумда хам Чемпионда шундай лойихани бошлаб куйиб, ушаниям охиригача етказмагандингиз.Халиям кеч эмас. Сайтда давом эттирсангиз яхши буларди.

Савол берилган сана: 20.06.2012 17:41

ЖАВОБ: Ҳа, у газета учун лойиҳа эди. Сайтбоп эмас. Ўтган сафар ҳам мана шу сабаб билан қолиб кеганди. Яъни газета чиқмай қолган.

Жавоб берилган сана: 21.06.2012 11:13


puyol
САВОЛ: xayrli tun!
Mamlakatimizdagi futbolga tegishli songgi qonunchilik bobidagi ozgarish haqida malumotga egamisiz?yani soliq boyicha qandaydir imtiyozlarga ega bolganligi haqida?rostdan ozod etildimi,klubning ozimi yoki sponsori hammi?

Савол берилган сана: 19.06.2012 22:37

ЖАВОБ: Хайрли тун. Бу ҳақида шу ерда батафсил жавоб берганман.

Жавоб берилган сана: 20.06.2012 02:40


sancho
САВОЛ: Сиз футбол қоидаларига ўзгартириш киритилиши тарафдоримисиз? Масалан янги технологиялар? Такрорий лавхани кўриб кейин ҳақам қарор чиқаришига? Тўпга, оёқ кийимларга микрочиплар ўрнатилишига қандай муносабатдасиз? Керакми бу нарса?

Савол берилган сана: 19.06.2012 18:53

ЖАВОБ: Бу масалага турлича қараш мумкин.
ФИФА нинг позициясини тушунса бўлади. Футбол нега оммавий, биласизми? Битта тўп ва тўртта ғишт билан ўйнаб кетса бўлади. Бошқа талаблар унчалик шарт эмас. ФИФА айнан мана шу умумийликни сақлаб қолишга ҳаракат қиляпти. Тасаввур қилинг, бутсиларга чип ўрнатилади, ҳар бир лавҳалар видеотакрор орқали ҳал қилинади. айтайлик, ЖЧ ларда ёки АПЛ да бунақа шароитни яратиб олиш осон. Аммо ривожланмаган давлатларнинг иккинчи лигасидачи? Йиллар ўтиб, биз кўчада ўйнайдиган футбол билан, ўша катта футбол орасидаги фарқлар катта бўлиб кетади. Ана ўшанда футбол оммавийлигига таъсир кўрсатиши мумкин. Футбол максимал даражада конверватор бўлгани учун ҳам ривожланмоқда.
Аммо бошқа жиҳат ҳам бор. Телетранслациялар шу даражада ривожланиб бормоқдаки, ҳакамнинг ҳар бир қарори минут ўтмасдан тўғри ёки нотўғри экани аниқланиб бўляпти, буни ўйингоҳда ўтирган мухлислар-у мураббийларгача, ҳакамнинг ўзи ҳам билиб турибди. Бу ўйин муҳитига, сценарийсига сезиларли даражада таъсир ўтказмоқда. "Футбол хатолар билан қизиқ" деган гапни абсурд деб ҳисоблайман, шунинг учун имкон қадар бу хатоларни камайтиришга ҳаракат қилиш керак. Ҳакамлар ҳам одам, уларнинг инсоний хатолари туфайли бутун миллат уни ёмон кўриб қолиши нотўғри. Шунинг учун қисман технологияларни олиб кириш керак, менимча. Масалан, ҳакамнинг ўша технологиялар олдида ўтирадиган битта ёрдамчиси бўлиши керак. Муҳим паллаларда, маслаҳат бериб туради, масалан, қанот ҳаками билан гаплашиладиди-ку, ўшандай. Буни томошабинлар сезмай ҳам қолади.

Жавоб берилган сана: 19.06.2012 19:10


sancho
САВОЛ: Ассаломалеким Қаҳрамон ака!
Савол қуйидагича:
Сизнинг фикрингизча дарвоза ёнидаги ҳакам керакми? Нима учун? Агар керак деб хисобласангиз, сизнингча нега буни ФИФА жорий қилмаяпти?

Савол берилган сана: 19.06.2012 18:11

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Ойликни тўлагандан кейин ўнта ҳакам қўймайдими, зарари йўқ. Лекин бу муаммонинг ечими эмас, ўшалар ҳам кўрмай қолиши мумкин.

Жавоб берилган сана: 19.06.2012 18:35


BigBon
САВОЛ: Охирги пайтда ўйин шархлариям чала ёзиляпти .Масалан Испания чемпионати доирасидаги марказий ўйинни шархини ўқисангиз ўйинни тўғрисида қисман тўлиқ тасаввур уйғонарди.Евро-12 доирасида бунақа шарҳни кўрмадим ,ҳозирча.Сиздаям мотивация сўнггандек хаёлимда .

Савол берилган сана: 19.06.2012 09:53

ЖАВОБ: Мен Евро2012 даги ўйинларининг шарҳларини ёзганим йўқ.

Жавоб берилган сана: 19.06.2012 10:25


sokinlik
САВОЛ: Россия 0-1 Греция ўйинида Карагунисни пенальти берилмаган вазиятдаги хатти-харакатларини кандай изохлайсиз?
Агар эътибор берган бўлсез Сеонгам 0-1 Бунёдкор ўйинида Х Каримов пенальти тепаётган вазиятда хам ярим химоячи Ян Козак хам чукиниб турди.Шу холатга қандай муносабатдасиз?

Савол берилган сана: 19.06.2012 09:13

ЖАВОБ: Чуқиниб турганини айтяпсизми? Карагунис қасам ичди, Козак гол бўлишини сўраб чўқинди. Футболчиларнинг диний ҳаракатлари нормал ҳолат, улар ҳам инсон.
Дарвоқе, Карагунис вазиятида ҳакамнинг қарорини тушунмадим. Хўп, ростанам Карагунисни чалишмади, деб тасаввур қиламиз. Ўйинчи шундоқ ҳам йиқилиб тушиши мумкин-ку, тўғрими? Нега энди йиқилиб тушса, дарров симулация? Натижада Карагунис кейинги ўйинни ўтказиб юборади.

Жавоб берилган сана: 19.06.2012 10:28


uzbars
САВОЛ: Табриклиман скуадра аззкрра узини стилида чиккни бн!

лекин хорватлага койил! 2-2га харакат кмасдан Испанияни ютишга харакат килишганига. Ютишгаям муносиброде куринишди. куркми хужумкор уйин испанла номинал хужумчисиз уйнаганда (Лекин 1-0га ютишганда зур буларкан. Испания Хорватия узаро учрашув (бугунгача) 4та 2-1-1 т/н 5-4)

Лекин барибир Германия - чемпион

Савол берилган сана: 19.06.2012 02:15

ЖАВОБ: 2-2 ҳаракат қилмасдан ютишга ҳаракат қилиш, нима дегани? :))
Биласизми, жиддий олганда, мен битта нрасани ўйладим. Йўқ, унақа келишувлар йўқлиги ўйин бошидаёқ сезилганди. Аммо агар Хорватия ҳисобни очганида, Испания қийинчилик билан тенглаштирарди ва ўйининг қолган қисми эхтиёткорлик билан тугатиларди. Келишувдан эмас. мана шундан қўрқса бўларди.
Лекин битта парадокс - Шахсий фикрим, агар мен Хорватия бўлганимда, ўйин охирларида (сал аввалроқ) атайлаб битта гол ўтказиб берардим. Бунинг стратегик фойдаси бор. Нега?
Ҳисоб 0:0 лик пайтида Испания ҳимояда жуда жуда эътибор билан ўйнаётганди. Сабаби, битта ўтказиб юборишса, турнирни тарк этишлари мумкин эди. Агар 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишса, барибир хотиржам тортишарди. Сабаби, нафақат 1:0, балки 1:1 ҳам уларни гуруҳда биринчи ўринда қолдирарди. Тушуняпсизми, Хорватия битта гол ўтказиб, ўзига керакли голни уришни осонлаштириши мумкин эди. 1:1 улар учун 0:0 дан кўра анча имконият очарди.

Жавоб берилган сана: 19.06.2012 02:43


livelyg
САВОЛ: Garet Beyl, Xordi Alba rostanam Barsaga o'ttimi?

Савол берилган сана: 19.06.2012 00:11

ЖАВОБ: Йўқ, ҳали аниқ эмас. Альбани ҳақиқатга яқин, Бэйлники ноаниқ.

Жавоб берилган сана: 19.06.2012 02:46


puyol
САВОЛ: ispanya va xorvatya. Manimcha xorvatya ham osonlikcha orqaga chekinmiydi,undan korasi boshidan maglubiyatga uchragan yahshi edi. Bugungi hisob baribir durrang boladiyov.agar shu oyin rostdan ham durang bolsa buni futbol hamjamiyatiga yomon tasiri boladimi? Nega yarq etib porlab chiqan yangi nomlar chiqmayapti? Bunga nima sabab, bu yevroda nimadur bir yangilik bolmagandek,tashkiliy tarafdan,etiyli oldingi chempionatda pauk kameralar hammani diqatini tortudi,bu safar chota texnologiyalar ham kamdek, ha etgancha bitta narasa etiborimi tortdi, oyin oldi tanga tashlash marosimida,kamera oldida endi mikrafon ham ortada turipti,shu etiborimi tortdi,sizichi?

Савол берилган сана: 18.06.2012 22:31

ЖАВОБ: Таркиблар таништирилаётганда футболчилар қўлларини олдинга чалиштириб, чиқиб келишяпти-ю, ўша эътиборимни тортди :)))

Жавоб берилган сана: 19.06.2012 02:48


dilshodbek
САВОЛ: ASSALOMU ALAYKUM . ITALIYA O'Z IMKONIYATIDAN (TARKIBIDAN)T'LIQ FYDALANA OLMATTGANDEK TASAVVUR BO'LYAPTI MENDA, MENIMCHA YUVECHILARNI K'PROQ JALB QILISH KERAK EDI, SIZGACHI QANDAY?

Савол берилган сана: 18.06.2012 18:10

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Агар Барцальиниям қўшсак, асосий таркибда 7 та "Ювентус" аъзоси тўп суради. Камми? :)

Жавоб берилган сана: 18.06.2012 19:38


puyol
САВОЛ: euro2012 ni asta sekin chorakchilari ham aniqlanib bormoqda, aytingchi eng yahshi darvozobon,eng yahshi ximoyachi,eng yahshi yarim himoyachi,eng yahshi hujumchi pozitsiyalariga hozircha kimlarni qoygan bolardingiz?

Савол берилган сана: 18.06.2012 13:45

ЖАВОБ: Жо Харт, Кьеллини, Иньеста, Гомес

Жавоб берилган сана: 18.06.2012 19:40


beckTU
САВОЛ: ФИФА ва футбол конун-коидалари тугрисидаги узбекча маълумотни каердан олсам булади.(интернетда)

Савол берилган сана: 18.06.2012 12:19

ЖАВОБ: http://www.uff.uz/rules/regulations/main.html

Жавоб берилган сана: 18.06.2012 13:24


ilmdor
САВОЛ: Ассалому алайкум.
Мана 1996 йилдан бери, "Футбол Экспресс" газетаси чикади. Шу газета мунтазам олиб укиб борар эдим, орада Аср футболи диган газета чикди, куп утмади йуколию колди. "Чемпион" чикди, "Стадион" чикди. Агар олиб карасак сифат томонидан бу икки газета Экспрессдан бир калла балан деб уйлеман, уларда камдан кам тахлилий маколалар чикади. Бунга нима сабаб деб уйлесиз, ички мухит чатокми (Иккала газетаниям таркиби деярли бир хил эди МХСК 1997 ундан кейин Дустлик), шу хакикатга якинрокка ухшаяпти. Ёки ракобатга дош беролмадими (бунга ишониш кийин)? Ёки молиявий имконият етарли булмадими? (фойдадан кура зарар буляпти)Манимча унака булмаса керак. Чунки Экспрессчилар хам "ёнгокни" шаккилаганига кизикмаса керак?! Фойда бумаса шунча йилдан бери стабильна ишлаб келишяпти, тугрими?

Савол берилган сана: 18.06.2012 10:03

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Албатта, молиявий муаммолар асосий сабаб. Бу муаммога етаклаб борадиган сабаблар эса жуда кўп. Масалан, тиражнинг ошмаслиги - бу кўпинча газета сифатига унчалик алоқаси бўдлмаган муаммо. Тиражни ошириш учун газетани сифатли қилишдан ташқари, жуда кўп ташкилий масалаларни ҳал қилиш алаб этилади. Бу борада сиз мисол келтирган газетага бирмунча осонроқ, 1) бу соҳада кўп йиллик тажриба 2) мухлисларнинг ва газета олиб сотарларнинг ишончи борлиги..

Жавоб берилган сана: 18.06.2012 10:59


Famous
САВОЛ: Хозирги саволимга, штамповый гапсиз, ростини айтиб жавоб бера оласизми?
Сиз мани бошида кимнидир клони деб уйлаганмидиз? Негадир, шу тобда шу нарса хаёлимга кеб колди...)

Савол берилган сана: 18.06.2012 09:41

ЖАВОБ: Йўқ. Унақа деб ўйламаганман.

Жавоб берилган сана: 18.06.2012 10:59


BigBon
САВОЛ: Хозирги уйинларни куриб хулоса ясасак ,гурух канчалик мураккаб булмасин лекин натижи биз уйлаганда оддий булиб колаверади!Голландлар иккита маглубиятни босими билан тушишди ва енгилишди,немислар худдики навбатдаги тур уйини каби уйнашди ва галаба.
Савол:сизнингча барчамизни ажаблантирган голландларни очко ола билмасдан тарк этишганини асосий сабаби нима???Улармасмиди йиллар давомида чемпионликка етилиб келишган?

Савол берилган сана: 18.06.2012 01:48

ЖАВОБ: Бу саволга жавоб пастроқда жавоб бергандим. Голландия терма жамоаси таркибида клубларда бош ролни бажарадиган фтуболчилар ҳаддан зиёд кўп, мураббий эса улардан бир яхлит жамоа ясашга ҳаракат қилди. Албатта, илк ўйинларда муаммо туғилмаганда, бунинг уддасидан чиқилиши мумкин эди. 2006 йилдаги французлар эсингиздами? Улар ҳам гуруҳда жуда бўш ва мазмунсиз эдилар, Зидан бир тарафга, "арсенал"чилар иккинчи тарафга тортишаётганди. Бир амаллаб гуруҳдан чиқишди, Испания устидан чиройли ғалаба қозонилди, уёғига ҳамма бирлашди, нима учун келганликларини хис этишди. Менимча, голландларга айнан ўша ғалаба етишмади. Футболчилар гуёки ғалабани бўлиша олмасдилар, мағлубиятни ҳам. Шахсан мен бугунги ўйинда, бир амаллаб хунтеларни таркибга тиқиш учун ван Перси бечорани орқага ўтишини эмас, Роббенни захирага олиниши ва Куйт+Афеллай каби, камроқ босимда бўлган футболчиларни қанотларга қўйилишини кутгандим.

Жавоб берилган сана: 18.06.2012 02:32


puyol
САВОЛ: hayrli tun aka qalesiz!

Qaren grestsiya chiqdi,chexiya chiqdi-bularning ichki chempionati u darajada qiziqarli va kuchli bolmasa terma jamoasi aynan nimani evaziga bunday yutuqlarga erishishi mumkin? portugalya gollandiya chempionati ham deyarli shunday. lekin shu termalarni nomini eshitsak kuchli terma degan hayolga boramiz aynan sababi nima shuni? Fransiya va ispanya finalda toqnash kelishi mumkinmi?

Савол берилган сана: 17.06.2012 23:13

ЖАВОБ: 1) Ички чемпионат кучсиз, демаган бўлардим. Бунга турлича ёндошиш мумкин. Тўғри, клубларнинг буюджети, ўз олдига қўядиган мақсади, таркиби жиҳатидан Англия ёки Испанияга бой бериши мумкин. Аммо бошқа тарафдан - бу чемпионатлардан кимлар етишиб чиқяпти? Ҳозир бутун дунё топ клублари ўз таркибида кўришни истаётган Азар, Гайтан, Эриксен, Халк, Фалкао, Журу, Реми, Перейра каби футболчилар айнан сиз кучсиз деяётган чемпионатдан етишиб чиқмоқдалар.
Айтмоқчиманки, чинданам миллий терма жамоага ижобий таъсир этадиган чемпионатнинг хусусияти асло кучли клублар ёки уларнинг бюджети эмас. Ушбу клубларнинг тўғри йўналиш ва системага эга эканликларидир.
2) Мумкин

Жавоб берилган сана: 18.06.2012 02:39


uzbars
САВОЛ: bugun ozi man savol beradigan kunakan
Alloh sizga sabr bersin mani savollarimga javob berishda)))
mana deyarli xamma t.jlada boshqa davlatda tugilgan lekin kimidir shu davlatga aloqador futbolcila bor. masalan Holebas Greciyada, Shahin Turkiyada...
bzadayam shunaqalani qidirib topsa bomasmikin? bordir ozbelaniyam Masha, Natashaladan futbolci bollari? faqat Maminov, Pasininlani etmen. ula butunle rus edi, keyin ulani ozimiz taltaytirvordi manimca

Савол берилган сана: 17.06.2012 22:51

ЖАВОБ: Балки. Лекин қандай қидириб топамиз? )

Жавоб берилган сана: 18.06.2012 02:43


uzbars
САВОЛ: komandada bitta yaqqol yorqin yulduz boganidan xamma deyarli bir xil saviyada bri-birni tushunadigan bogani yaxshi manimca. bitta ozi chempionat yutadiganlani oxirisi Zidan bosa kere
mana Prptugaliya bn Daniya, Gollandiya bn Germaniya

Савол берилган сана: 17.06.2012 22:38

ЖАВОБ: Битта ўзи чемпионат ютганлардан охиргиси Диего Марадона бўлган.

Жавоб берилган сана: 18.06.2012 02:43

 

‹ First  < 90 91 92 93 94 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.