Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Smile
САВОЛ: Aka assalomu alaykum avvalo bayramlarin bilan! Iloyim ijodizga yanayam baraka bersin...;-) kechegi kuni Ekspressda körib hursand böldim..))
Sizdan iltimos har-xil g'iybatchi-ig'vogarlardi gaplariga parvo qimasdan hammasiga "qöyib" Stadion gazetasi iwga tuwguncha bowqa bir gazetaga yozib turin, manku saytga kiribam öqivolaraman lekin net.ga kiriwga bilimi, vaqti, imkoni yöq futbol muhlislari qancha!? sizdaqa jurnalistlar ulardi fikr doirasini kengaytirmasa, öylawga majbur qilmasa kimlar bu iwni qiladi qayoqdegi 15takam jurnalistlarmi! net.dan tayyor ma'lumotni tarjima qilib gazetaga bervoradigan..
Sizi ijodizi 3yildan owiq kuzatib kelib H.Hamidov ikkovlarindan uzimga köp narsalardi oganman nafaqat futbol haqida kere busa hayot haqidayam, yana wuni anniq aytaolaman bu yil ijodizda har yildagidanam bölakcha bulyapti futbolchasiga aytganda optimal formadasizu lekin haliyam yowlar ligasida öynab yuribsiz..))
sizga 1ta futbolcha tilagim bor Luish Figudaqa Barsadan Realga ötgandegi gap sözlarga chidagan sabrini, Ibragimovichdaqa ötgan kamandasini (albatta gazetani) chempion qiladigan hislatni tilab qolaman, yana bir bor bayramlarin bilan!

Савол берилган сана: 27.06.2012 18:32

ЖАВОБ: Фикрлар учун рахмат, инобатга оламан.

Жавоб берилган сана: 28.06.2012 12:21


puyol
САВОЛ: 2ta guruhdan 2tadan jamoa qoldi, ispanya italya bitta guruhdan,portugalya germanya bitta guruhdan chiqishdi, portugalya nimani hisobiga ispanyadan otishi mumkin, menimcha huddi u real, ispanya esa barselona rolida boladigande, taxminiz qanaqa

Савол берилган сана: 27.06.2012 14:29

ЖАВОБ: Португалия яратилган вазиятлардан тўлиқ фойдаланиш ва Испаниянинг вазиятлардан умуман фойдалана олмаслиги натижасида ғалаба қозониши мумкин.

Жавоб берилган сана: 27.06.2012 15:51


futbolvatani
САВОЛ: salom eshitgan bolsangiz rossiya futbol itiffoqi prizidenti euro-2012da omadsiz ishtiroki uchun ishdan boshatildi bizdayam kimdur javob beradimi uzbekiston terma jamosini muafaqiyatsizligiga yo faqat murrabiylar javob beradimi uff chi

Савол берилган сана: 26.06.2012 17:59

ЖАВОБ: Cалом. Билмадим.

Жавоб берилган сана: 27.06.2012 10:52


ilmdor
САВОЛ: Фикризга кушилмадим? Тугри терма жамоа натижа курсата олмётгандир, лекин карен ички чемпионат канака кизикарли утяпти. Катта пул сарфланяпти, Стадионлар куриляпти, юлдуз уйинчилар келиб уйнаяпти - булар хам бир кун келиб мевасини беради.

Савол берилган сана: 26.06.2012 14:15

ЖАВОБ: Мен буни инкор этмадим. Фақат ривожланиш деганда сал бошқача тушунаман. Айтдимку, қачонки ривожланиш структура ва системада бўлса, бу барқарор ва умри узоқ бўлади. Ҳозирги юлдузларнинг келаётгани ва стадионлар қурилаётгани бу фақат сарфланаётган пуллар холос. Муносабат ва тизим ўша ўша.

Жавоб берилган сана: 26.06.2012 14:35


munis
САВОЛ: салом нима деб уйлайсиз Дель боске роналдуга карши уйин давомида 1 та 'жангчи' ни бириктирадими ёки 2та (адашмасам барсада бу вазифага пуйол куйиларди)айримлар ушбу карама каршиликни барса ва реал тукнашувига (испания барса-португалия реал)таккослашаябди сизнингча тугри таккослашми?шахсан мен кушиламан

Савол берилган сана: 26.06.2012 11:24

ЖАВОБ: Менимча, Испания Роналдуга эътибор қаратмайди. Тўғри, бошқаларга нисбатан диққатлироқ бўлишади унга нисбатан, лекин унинг шахсиятини аҳамиятини оширишмайди. Классиколарда Роналдуга қарши персонал ўйналмаган, кўпинча, зонал (ассан Алвеш) ҳимояланишганди. Испания ҳар доим ўз ўйинини қилишга ҳаракат қилади ва тўп назорат қилинса, Роналдуга ҳам тўп етиб келмайди. Албатта, Роналдуда умуман имконият бўлмайди, демоқчи эмасман.
Испания ТЖ "Барселона"га ўхшаши мумкин, аммо Португалия "Реал" бўла олмайди. "Реал"да тўпни назорат қила оладиган Алонсо, Ўзил каби футболчилар бор эди.
Умуман олганда, Испаниянинг устунлиги яққол. Лекин ҳар қандай усулда ҳам, мабодо Португалия финалга чиқадиган бўлса, Роналду "Олтин Тўп"ни деярли қўлга киритади. деб ўйлайман.

Жавоб берилган сана: 26.06.2012 11:33


ilmdor
САВОЛ: Асслому алайкум. Пастда ёшни кичрайтирилганлик хакида савол бор экан, бир вокеа эсимга тушиб кетди. Бокс билан шугулланиб юрган пайтимизда бир М. шахридан М. исмли йигит бор эди, 1985 йилда тугилгану, 1986 йил килиб метрка оберишган метркани йукатиб куяди. Кейин бирйули 1987 й. килиб янги метрка оберишади.))))) 1987 йил тугилган уртасидаги мусобакада ютказиб куйиб )))) хаммани олидида шарманда булиб утирганда, боллар унга -Бугилма М. янаги йилга 1988 й лар билан келасан- деб кулишган эди. Бунаканги сохта "ёшлар" куп эди. Ёш кичрайтириш олдиндан буган, хозир хам бор, кейин хам булуради.
Яна ривожланиш тугрисида куп гапириляпти, манимча келишилмаган уйинларни купайтирмагунча ривожланиш хакида уйлаш... хали бироз эрта. Мана Россияда шунака ишларга карши каттик курашилди, натижа ёмон эмас. Катта ривожланишни куряпмиз.

Савол берилган сана: 26.06.2012 10:52

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Ёшни кичрайтириш, яъни футболга ёлғонни аралаштиришнинг зарари бор, албатта. Аммо бу муаммо бизнинг асосий муаммоимиз деб ўйламайман. Мен учун бу жуда кичик муаммо.
Менимча. Россияда ривожланиш катта эмас. Ривожланиш йўқ, десаям бўлади. Қачонки, ўзгармас шароитда систематик ривожланиб борилса - яъни ёшларнинг етишиб чиқиши, клубларнинг натижаларидаги ўсиш, қизиқиш доираси ва ҳоказо - бу ҳақида гапирса бўлади. Россияда бу нарса йўқ. Улар шунчаки, катта пул сарфлашяпти холос. Натижа эса, ўзгармаяпти, деярли...

Жавоб берилган сана: 26.06.2012 11:36


Dinamachi
САВОЛ: Aka nimaga hozirda nafaqat özbek futbolida,balki evropada ham hujumchi muammosi mavjud.zero etibor bering evro-2012da ISP,UKR,FRA,POR,IRL, hatto ITA.da ham shu muammo,e'tiroz bildirmang,zero siz etmoqchi bölgan sheva.kassana,benzimala kecha chiqani yöq,ula 10yillik öyinchilar.CR7 esa minimal hujumchi emas,bölmaydi ham. Bunga sabab nima deb öylaysiz. Yana,nimaga BRA,ARG kabi JAN.AMERIKA mtjlarida hujumchi muammosi hech qachon bölmaydi.

Савол берилган сана: 26.06.2012 01:06

ЖАВОБ: Йўқ, бу ерда асосий сабаб футболга бўлган қараш ва ҳужумчиларга бўлган талабларнинг ўзгарганлигида деб ўйлайман.
Ҳозир ҳужумчилардан универсал бўлиш, ҳимояланишда ҳам катта ҳажмдаги вазифаларни бажариш, тўхтовсиз прессинг қилиш ва комбинацияларда қатнашиш ҳам талаб қилиняпти. Яъни, замонавий футболда ҳар бир ўйинчи актив ҳолда бўлиши шарт. Илгари эса голеадор ҳужумчилар жуда кўп тактик вазифалардан озод қилинган ва фақат ўз фурсатини кутиб, сўнгги зарбани ижро этиш талаб қилинарди. Ҳозир ҳам бундай ҳужумчилар бор, фақат уларга талаб кам. Кэррол, Жеко каби ҳужумчиларни олайлик. Мураббийлар уларни тухтовсиз асосий таркибда тушириб бормайдилар. Фақат маълум мақсад бўлганда, рақиб тўлиқ ҳимояда ётиб олганида ёки ўйиннинг маълум қисми учун алоҳида тактика белгиланганда (масалан, жарима майдони ичига юқорилатиб тўпни ошириш, бу - гол уриш учун белгиланган кўрсатма, аммо бутун ўйин учун белгиланмайди) захирадан туширилмоқдалар. Бошқа пайтлари Суарес ёки Агуэрога ишонмоқдалар.
Лотин Америкасидаги футболчиларнинг аксарияти техник тарафдан яхшигина шаклланган ва юқорида айтганимдек, ҳужумни бошлаш, ривожлантириш ишларини ҳам уддалай оладилар.

Жавоб берилган сана: 26.06.2012 11:27


Famous
САВОЛ: Фойдаланувчилар футболни яхши тушунамиз деб котта кетворишди. Бир савол берувдим, тайин жавоб беришмади.
Шуни сизга хам айтмокчиман. Масалан, химоячи аутдан тупни уз дарвозабонига узатса-ю, дарвозабон довдираб, тупни ололмай, туп дарвозага кириб кетса нима кайд этилади?

Савол берилган сана: 26.06.2012 00:27

ЖАВОБ: Гол ҳисобланмайди. Рақиб бурчак зарбасини тепади. Агар тўп ҳеч кимга тегмаган бўлса...

Жавоб берилган сана: 26.06.2012 11:19


BigBon
САВОЛ: Биламизки ФИФА ҳар бир Футбол Федерацияларини давлатдан холи ташкилот сифатида таъкидлаб келади ва давлатнинг федарациялар ишига аралашмислигини таъминлаб келади.Наҳотки мураббийлар билан шартнома тузилишини ҳам қисман бўлсада назоратга олмайди,мураббийларни хохлаган пайти тайинлаб хохлаган пайтида бўшатилишига сал бўлсада чек қўйилармиди.Саволни биринчи қисмига қайтадиган бўлса, Фурсенко ишдан кетди ёки бўшатилди.Мана шунақа холат бизда бўлса ФИФА тавтиш ўтказиш хуқуқига эгами?

Савол берилган сана: 25.06.2012 19:09

ЖАВОБ: Тўғри. Расман Фурсенко бўшатилмади, унинг ўзи истеъфо берди. Аммо бундай ҳолатда алоҳида конференция чақирилиши ва истеъфо қабул қилиниб, янги раҳбар сайланиши керак эди. Ахир Фурсенко гуёки тайинланмаган, сайланган. Мукаммал ҳолатда шунақа бўлиш керак. Бу систематик хато, ФИФА аралашадиган даражада эмас, менимча. Агар Фурсенко "истеъфога чиқишга мажбур қилишгани" ҳақида гапирса, ўшанда ФИФА жиддий тарзда қизиқиб кўриши мумкин.
Мураббийлар билан эса федерациялар шартнома имзолайдилар ва ўша шартнома бандлари асосида назорат қилинади. Масалан, Доменек ва Франция ФФ ўртасидаги можаролардан хабарингиз бор.
Умуман бу масалаларда Алишер Никимбаевга мурожаат қилганингиз маъқул, биз ҳам тўлиқроқ маълумотга эга бўлардик. :)))

Жавоб берилган сана: 26.06.2012 11:18


BigBon
САВОЛ: Эсимда,эсимда)).Адашмасам 3 йил олдин газетада ёзиб чиққансиз.
Аксарият пенальти билан тугайдиган ўйинларда баҳс-мунозара жуда кўп давом этади.Биров чиқиб пенальтини лоторея деса иккинчиси дарвозабон яхши турди ёки омад кулиб боқди дейди.Пирлонинг голи оригиналли баробарида ўша бахс мунозараларга ортиқча изох қолдирмади.Эътибор қилинг хеч ким голни чиройли урилганидан бошқасини гапирмаяпти:))

Савол берилган сана: 25.06.2012 13:30

ЖАВОБ: Ҳа, Пирлонинг ижроси Паненканикига энг яқин десак бўлади :)). Тўғри, Евро 2000 да ТОтти ҳам шундай ижро қилган, аммо унда италияликлар ҳисоба олдинда боришаётганди. 2006 йил финалида эса, Зидан марказга эмас. бироз четроққа ва баландроқ тепганди.

Жавоб берилган сана: 25.06.2012 18:30


BigBon
САВОЛ: Европа чемпионатлари тарихида Италия чорак финалларда ютқизмаган ягона жамоа .Лекин 1968 йил собиқ СССР билан якунланган 0-0 ўйиндан кейин,фақатгина ўша чемпионатда плей оффда танга ташлаш орқали аниқланган экан.Мани қизиқтирган нарса нега 10 франклин тангаси ташланган? Шахсан ўзимга қизиқ туюлди.

Савол берилган сана: 25.06.2012 13:01

ЖАВОБ: Билишимча, қуръа учун уч хил танга олинганди. Уларнинг ичидан француз франки танлаб олинган. Шунчаки. Қуръа пайтида эса қизиқ воқеа бўлган, буни яхши билсангиз керак. :))

Жавоб берилган сана: 25.06.2012 13:07


MANUTDBARSA
САВОЛ: ака сиз мухлислик киладиган Пирло сиз кутган голли паслардан кура энг мухим голни урди.Пирлони узи айтмокчи у урган гол инглизларни издан чикарди.ТАБРИКЛАЙМАН.........

Савол берилган сана: 25.06.2012 12:54

ЖАВОБ: Рахмат

Жавоб берилган сана: 25.06.2012 13:03


Djayxun
САВОЛ: Якинда интеллектуал ринг курсатувида сурок берилибдимиш шу аллюмини гол кандок булади деб? ростини айтсам узим курмаганман у курсатувни. мени фикрим кушимча вактда уз дарвозасига гол киритиб куйса булса керак деб уйладим

Савол берилган сана: 25.06.2012 12:40

ЖАВОБ: Билмадим. НЕтда ҳам бу атамани қидириб кўрдим, лекин топа олмадим.

Жавоб берилган сана: 25.06.2012 13:08


Famous
САВОЛ: Итальянларнинг уйини испанларникидан кура ёкди. Балки мактаниш туюлар (майли, шундай хисобласак хам), лекин ман кеча тепилган 9 пенальтини хаммасини уради-уролмайди кабилида топдим! )). Уйинчиларнинг юз-куз ифодаси ошкор этиб турувди. Англиядан бундан ортик уйин кутмагандим. Смело Италияга тикаверинг )

Савол берилган сана: 25.06.2012 11:38

ЖАВОБ: Монтоливо ва Эшли Янг щзига ишонмаётганини тепишдан олдин сезилиб турганди. Бошқалар ҳақида бир нима дея олмайман.

Жавоб берилган сана: 25.06.2012 13:02


Djayxun
САВОЛ: салом. менда савол тугилди. Мени билишимча Олтин,Кумуш туплар бор.яна кандок туп турлари бор? Аллюминий гол булиши мумкинми?

Савол берилган сана: 25.06.2012 11:13

ЖАВОБ: Билмадим. Эшитмаган эканман. )

Жавоб берилган сана: 25.06.2012 11:23


Dinamachi
САВОЛ: Tög'ri aytasiz,men esa TOTTIni evro-2000da gollanlar darvozasiga shunaqa chiroyli gol urgandi. Pirlo buni ataylab qilgani rost. Tög'risi ISPANIYA töpni olib yurishni örganadigan jamoa endi bor.

Савол берилган сана: 25.06.2012 09:31

ЖАВОБ: Италия тўпни испанлар каби назорат қила олади, деб ўйламайман. шунчаки, Англиянинг услуби бунга сабаб бўлди.

Жавоб берилган сана: 25.06.2012 11:24


uzbars
САВОЛ: Табриклиман!Италия ярим финалда. Лекин бунака моментла бн хоккейный уёда турсин баскетболный счет булиши керегиди. Замон узгарвотти. Италия хужумда.
Молодц Пирло. Молодец Буффон!


Савол берилган сана: 25.06.2012 03:52

ЖАВОБ: Аҳа. Сўнгги зарбани бериши керак бўлган футболчилар яхши ўйнай олишмади.

Жавоб берилган сана: 25.06.2012 11:23


Dinamachi
САВОЛ: Aka g'alabamiz bn tabrikliman. Bu ITALIYA doimgidek ohirigacha extiroslar va havotirla bn körishga majbur etib quvontirishdi. Yosh ukalarga ITA mtj.ga muhlis bölmaslikni maslahat beraman.

Савол берилган сана: 25.06.2012 03:07

ЖАВОБ: Менга ҳаммадан ҳам Пирлонинг пенальтиси ёқди. Хато қилишга ҳаққи йўқ эди. Унинг вазифаси нафақат гол уриш, балки, ҳисобда орқада бораётган жамоадошларига хотиржамлик улашиш, бироз совуққон руҳиятни қайтариш эди. Ҳақиқий етакчи. У вазифани бажарди. Мабодо эплай олмаса, Монтоливодан кўра кўпроқ маломат қилиниши ҳам аниқ эди. Етакчи ўз обрусини тикиб бўлсада, ўша пенальтидан максимал фойдаланди. Жамоага руҳий куч олиб кирди.
Балки бироз баландпарвозликдир, лекин атайлаб қилинганига ишонаман. Адашмасам "Ювентус" таркибида Англиянинг қайсидир жамоаси, адашмасам "Челси" билан ЕЧЛ ўйинида Дел Пьеро ҳам жуда нозик пайтда мана шунақа ижрони амалга оширганди...

Жавоб берилган сана: 25.06.2012 03:29


Gayratbek
САВОЛ: Salom Qosimov jamoasidan nima kutyapsiz Faqat hazilsiz yozing

Савол берилган сана: 24.06.2012 23:44

ЖАВОБ: Албатта ҳар бир ўйинда ғалаба кутяпман. Лекин бунга асос борми ёки йўқми, айта олмайман. Ҳали Қосимов бош мураббий сифатида тўлақонли ўйин ўтказмади.

Жавоб берилган сана: 25.06.2012 11:25


outranker
САВОЛ: salom.
Pastda MTJga yuqori maqsad qo`yilganda eng mos mutaxassis haqidagi savolga hech qaysi deb javob beribsiz. Bunday javobga "yuqoridagilarni" bemavrid yoki asossiz buyruqlari o`sha murabbiyga xalaqit qilishi va har qanaqa kuchli mutaxassis bo`lmasin maqsadiga erisha olmasligini nazarda tutganmidingiz? yoki nima uchun aynan shunday javob berdiz?

Савол берилган сана: 24.06.2012 21:11

ЖАВОБ: Cалом. Йўқ, гап умуман ундай эмас. Шунчаки, замонавий футбол билими ва тажрибаси бўйича юқори савиядаги мутахассис Ўзбекистонда йўқ деб ўйлайман.

Жавоб берилган сана: 24.06.2012 21:24

 

‹ First  < 88 89 90 91 92 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.