Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


kechirasiz
САВОЛ: Тушундим ва тахсин сизга. Айникса Бабаян тугрисидаги жавобдан тулик коникдим. Жавобингиздан шу нарса тушуниш мумкин: хаммага бирдек ёкиб булмайди, яшаш учун курашнинг кичик куриниши. Бир футболчи спортга хос хусусият билан четга чикса,бирови бошка кучлар таъсирига колади. Агар футболчи хакикатан иктидорли, максад сари ужарлик билан интилувчан булса,у канака холатда,канака жамоада булмасин барибир кийинчиликларни енгиб утади. Футболда бунака холатга мисоллар жуда куп. Гаттузо, Фигу, Э'то ,мессилар канака кийинчиликларни босиб утмаган.
Дарвозабон жабрланувчи мехнатдан кайтмасин, максад сари интилсин ва Бабаянга хато килганини шу оркали курсатсин,ниятим шу.

Савол берилган сана: 01.07.2012 17:38

ЖАВОБ: Қўшиламан. Албатта, уларни оппоқ демоқчи эмасман. Демаганман ҳам. Лекин "янги Миржалоллар, Аҳмедовларни йўқотяпмиз" деб аюханнос солишларига қўшилмайман. Биринчидан, одам минг нохолис бўлмасин, истеъдодни қўлдан чиқаргиси келмайди. Жудаям пулга ўч одам бўлсаям, ҳеч бўлмаса шуни тарбиялаб сотай, дейди. Иккинчидан, Аҳмедов ва Қосимовлар ҳеч қандай шароитда таксичи бўлиб кетмаган бўлардилар. Эътибор беринг, биз спортчиларни тарбиялашимиз керак, ҳақиқий спортчи эса охиригача курашади.

Жавоб берилган сана: 01.07.2012 18:12


uzbars
САВОЛ: Sizzi latifez qzurokan
man etmoqci boganim UFFdayam, klubladayam futbol sohasidan bomagan raxbarla nma qvotkanini tushunmi zarar etqizmiyaptimi? masalan ishlamidigan t.j. markazi, jamoatcili fikriga qarab Nepomnyashi, Qosimov, Abramov almashtirilishi, ......

Савол берилган сана: 01.07.2012 15:32

ЖАВОБ: Мен бу муаммони "футбол соҳасидан бўлмаганар ишлаяпти" деб эмас, "футболни соҳасидан бўлганлар ишламаяпти" деб таърифлаган бўлардим.
Дарвоқе, агар жамоатчилик фикри устивор бўлганда, Абрамов умуман терма жамоага тайинламасдиям ҳатто...

Жавоб берилган сана: 01.07.2012 16:01


puyol
САВОЛ: salom. Puyol va villaning finalga kelishi ispanya un qoshimcha kuch va ishonch bagishlashi aniq. Ispanyadagi xuanfran bu osha bir vaqtlar real tarkibida oynab mallorkaga otib ketgan futbolistmi? Mani hayron qoldirgan narsa 2 qaysar kaprizniy hujumchilar maydonda ajoyib hujum tandemini yaratishdi, cassano va balotelli, qanday qilip balotelli xurmacha qiliqlarini bu musobaqada korsatmayaptikin? Ozini tiyib oynasa bolarkanu,bunga murabiy sababmikin yoki termaning xalqaro oyindagi tutgan ornimikin? Yana bir savol , natijaviy oyin bolarmikin,yoki shiddatli bahs ketarmikin, pes2012 da simulyatorda hisob 3-1 ispanya foydasiga boldi))

Савол берилган сана: 01.07.2012 13:20

ЖАВОБ: Йўқ, бу Хуанфран бошқа футболчи, "Реал"да ўйнамаган.

Жавоб берилган сана: 01.07.2012 16:08


MANUTDBARSA
САВОЛ: САЛОМ КАХРАМОН АКА АГАР ИСПАНИЯ ЧЕМПИОН БУЛСА ИНЕСТАНИ ОЛТИН ТУПНИ ОЛИШГА БУЛГАН ИМКОНИЯТИНИ КАНДАЙ БАХОЛАЙСИЗ.

Савол берилган сана: 01.07.2012 12:34

ЖАВОБ: Кеча қандай имконият, эртага ҳам ўшанча имконият бўлади.

Жавоб берилган сана: 01.07.2012 16:09


BigBon
САВОЛ: Охирги чемпионатларда қандайдир кўзга ярқ этиб ташланадиган воқелик бўлмаятгандай? Эҳтиросли ва ижодкорона ўйин баъзида етишмаётгандай ? Шунақа пайтларда ёши катта авлод вакилларини 80-90 йилларни футболини соғинишлари тушунаман.

Савол берилган сана: 01.07.2012 10:19

ЖАВОБ: Ҳа, лекин замон ўзгарди. У пайтларда миллий чемпионатлар, ҳатто Европа кубоклари ҳам бугунгидек даражада ёритилмасди. Евро ёки ЖЧ лар ўзига хос футбол ярмаркаси, байрами сифатида ўтади. Ҳозир эса, шунчаки, терма жамоа миқёсида ҳам мусобақа бўлиши керакми, керак.

Жавоб берилган сана: 01.07.2012 16:11


kechirasiz
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамон. Сиз хеч качон бирор бир жамоа ёки рахбар,мураббийларни кескин танкид килмай, меъёрни уртача танлайсиз,яъни танкидларни маълум шахсга йуналтирмайсиз. Узбекистон чемпионатида кайси жамоага мухлислик киласиз?
Якинда uff.uzда талабларига биноан сарлавхаси остида " Бабаян в отставку" баннерини кутарган мухлис саргузашти кайта куйилди. Бабаяннинг Пахтакорда олиб бораётган ишларига канака бахо берасиз?
Бу маколани кайта куйилишида якинда "заринг булсин,ё зуринг"маколасини сайтда куйган журналист-жабрланувчини алокаси борми? Бунинг сизга алокаси йук , аммо хамкасб сифатида сиз бизга нисбатан у кишига якинроксиз деб уйладим.

Савол берилган сана: 01.07.2012 09:45

ЖАВОБ: Мақолани ўқидим, аниқроғи ўқигандим ўшанда. Қайсидир мезонда зулм бор эди, бунга жамоатчилик эътиборини қаратиб, вазиятга таъсир кўрсатиш - таҳсинга сазовор. Ростанам қойил қолдим.
Талабларга биноан (айнан кимнинг?) қайта қўйилиши эса шунчаки, Бабаян шаҳсиятини бемаврид яна муҳокамага қўйиш. Бу энди бошқа нарса. Қанақа ниятда қилингани ҳақида ҳеч нарса билмайман. Фарҳодни хурмат қиламан ва унинг холислигига ишонаман. Битта ривоят айтиб берай:
Бир жойда бир дарахтга одамлар келиб, ип боғлаб, унга сиғиниб, ширк амаллларни қилиб кетишар экан. Бир эътиқодли, холис бир одамнинг бундан жаҳли чиқибди, шартта болтани кўтариб, дарахтни чопгани равона бўлибди. Иблис эса, ҳалиги одамнинг қаршисига чиройли, мулойим инсон қиёфасида чиқибди ва:
- Илтимос шу дараҳтни кесманг, сизга ҳар куни ёстиғингиз тагига беш тиллодан қўйиб кетаман, дебди.
Одам рози бўлиб қайтиб кетибди. Бир икки ой ёстиғининг остидан беш тиллони санаб олаверибди. Бир куни қараса, тиллодан дарак йўқ. Бир кун кутибди, икки кун ўтибди, ўзгариш бўлмабди. Акамиз яни ўша болтани кўтариб йўлга тушибдилар. Яна ўша иблис қаршисидан чиқибди ва дарахтни кесмасликни сўрабди. Одам кўнмагач, бир зарба билан уни уриб йиқитиб:
- Бор уйингга йўқол, кесмайсан дарахтни, - дебди.
Одам ҳайрон бўлиб сўрабди:
- Қизиқ, девдак кучинг бор экан, нега ўшанда мени тўхтатиб қўя қолмагандинг?
- Мен сени ўшанда енга олмасдим. Чунки сени бу ишга қалбингдаги иймонинг, холислигининг бошлаганди. Ҳозир осонлик билан енгганимнинг сабаби, бугун сен шунчаки, беш тиллони деб жанг қилдинг, шунинг учун осонгина енгдим, дебди.
Хуллас, ҳар қандай мақола, материал, ҳитоб, яхши ниятда, холис мақсад билан қилинса, кифоя. Буни четдан туриб баҳолай олмаймиз, яхшиси ўзи учун ҳар бир журналист белгилаб олсин. Мабодо, ўша беш тилло ёки сохта обрў, манфаат орқасидан кетса, бир кун шарманда бўлади.
2) Бабаянга келсак, у - шайтон эмас! Яхши томонлари ҳам, ёмон қилмишлари ҳам бор. Қизиқ, эмишки, "Пахтакор"да ёшларга эътибор кам, "Бунёдкор"да зўр экан... Хўш, фактларга қарайликчи, тескари эмасми? Бир дарвозабонга "Бунёдкор"да яхши муомала қилишибди, лекин Тимурхужа Абдухоликовнинг айтишича, "Пахтакор"да яхшироқ бўлган. Яъни бу ходисалар аслида муҳокама қилинмаслиги керак, бунга арзимайди - Агар "Пахтакор" истеъдодларни қўлдан чиқариб, пули борларни ўйнатаётган бўлса, эртага ўзи қийналиб қолади, тўғрими? Бабаян ёки бошқа мураббий мана шунақа суистиьмол қилаётган бўлса, жамоа эгаси бу вазиятни эътиборга олади ва чора кўради. Эгасини қониқтиряптими, демак, ҳеч гап йўқ. Ана, пули йўқлар, "Бунёдкор"га бориб, суперюлдуз бўлиб етишаверсин. Нотўғри тушунманг, Бабаяннинг хатолари, ишини эплай олмаётганлиги ёзилиб, таҳлил қилиб борилиши керак, аммо "отставку" деб ҳадеб талаб қилишдан фойда йўқ. Бабаянга отставка сўрашга фақат ва фақат "Пахтакор" мухлисларининг ҳаққи бор. Агар Бабаян бошқа жамоа ёки футболимизга зарар келтираётган бўлса, бу ЎФФ ёки ўша бошқа клубларнинг айби билан бўлмоқда. ЎФФ ёки ПФЛ ни ўз ноғорасига ўйнатаётган бўлса, демак бу ЎФФ ва ПФЛ нинг муаммоси. Бабаян - муаммо эмас! У қандайдир муаммонинг оқибати! Оқибатни йўқотиб ҳеч нарсага эришилмайди, муаммонинг ўзига эътибор қаратиш керак. Қаердан келяпти. мана шундай одамларга истаганини қилиш учун шароит? Қўпол бўлсаям айтаман, чивинга ахлат керак бўлса, у ўзи учун ахлат яратмайди, ахлати бор жойга бориб, мослашиб олади.

Жавоб берилган сана: 01.07.2012 16:42


andijoniy
САВОЛ: nima deb o'ylesiz:bugungi final o'yinida ispanlarning o'zgarmas-mukammal tarkibi ustunlik qiladimi,yoki italiyaning g'alabaga bo'lgan supper istagimi ?
tarkiblar borasida sizning shaxsiy ehtimoliz ?

Савол берилган сана: 01.07.2012 09:05

ЖАВОБ: Билмадим. Олдиндан имкониятларни чамалаш мумкин, лекин таҳмин қилишни истамасдим. Ҳар икки жамоада имконият бор, Испанияда бироз кўпроқ, лекин бу ҳеч нарсани англатмайди.

Жавоб берилган сана: 01.07.2012 09:20


Sherzodchik
САВОЛ: Ko'rmagan bo'lsangiz, odnoklassnikidagi statusiga wunday deb yozib qo'yibdi.

Савол берилган сана: 01.07.2012 08:47

ЖАВОБ: У профил Мирзаҳаким Тўхтамирзаевники эмас

Жавоб берилган сана: 01.07.2012 09:05


futbolvatani
САВОЛ: Nima kopchilik ispaniyani oyinini zerikarli dib.gapiradi axir.ayib ispaniyada emasku ayib uni.raqiblarida ozlarini ishontirib qoyishadi oyindan oldin shu xaqida fikriz yana man ispaniyani finalga chiqishini kotta jasorat dib bilaman axir.uzliksiz chempion bolish ayniqsa.europa jahon chempionatlarida. chempion bolishdan kora uni ximoya qilish qiyinroq deyishadi va buni ispaniya udalladi disam adashmagan bolaman mana germaniya taktik texnik va ruxiy jixatan eng kuchli terma jamoa lekin oxirgi marta 16 yil oldin adashmasam chempion bolgan togri uzliksiz yarim final yo finalda oynedi lekin chempion bolaolmayabti shu jixatan olib qarasek manimcha ispaniya dunyodegi eng mukkamal terma jamoa xozirgi payta italiyani imkonyatlarini qanday baxolaysiz ertamgi oyinda

Савол берилган сана: 01.07.2012 00:03

ЖАВОБ: Испанияда айб бор, деб ҳеч ким айтмаяпти-ку? ) Шунчаки, ёқтирмасликка эса ҳамманинг ҳаққи бор.

Жавоб берилган сана: 01.07.2012 09:05


BigBon
САВОЛ: Конаплянкага қисман қўшилишим мумкин лекин гурухдан чиқа олмаган ўйинчини кашфиёт дейин тўғри бўлармикан?Қолганлари европада оз-моз бўлсада танилган ва қайсидир маънода ўз аудиториясига эга бўлган ўйинчилардир.

Савол берилган сана: 30.06.2012 22:19

ЖАВОБ: Ибрагимович чиқа олмаган гуруҳдан Коноплянка қандай чиқсин? )))
Тўғри, қайсидир маънода таниш ўйинчилар, аммо бири жиддий турнирда, бири анги мақомда, бошқаси янги амплуада ўзини кўрсата олди. (Манджукични эса умуман танимасдим) Яъни, энди уларга нисбатан муносабат сезиларли ўзгариши мумкинлигини назарда тутгандим. Агар умуман экзотика кутган бўлсангиз, янглишасиз, ахир бу ЖЧ эмас Европа-ку, ҳамма жамоалар таркиби бизга оз бўлса-да таниш футболчилардан тузилган.
Латифага эса +5 )))

Жавоб берилган сана: 30.06.2012 22:24


BigBon
САВОЛ: Ушбу Евро кашфиёти деб Кристианони атаган бўлардим:))Ҳазил албатта.Лекин Польшаликлар тандеми ёки бўлмаса испан Льоренто кашфиёт бўлиши кутилганди.Ёки италияликлардан Бонуччи ва Маджолар ярқ этиб кўрингандай бўлдию лекин кашфиётга тортмаса керак?

Савол берилган сана: 30.06.2012 21:59

ЖАВОБ: Манджукич (Хорватия), Пиларж (Чехия), Дзагоев (Россия), Альба (Испания) Коноплянка (Украина) каби футболчилар ҳам Европада ўзларини намойиш қила олишди, деб ўйлайман.

Жавоб берилган сана: 30.06.2012 22:14


puyol
САВОЛ: mundo olip qarasa,italyani pley offga olib chiqqan ispanyanin ozi bolip chiqvotiku, usha xorvatlarga urgan xesus navas ning goli va xorvatiya 3oringa tuahib qolishi, ispanya salbiy natija korsatsa shuni ham eslasharmikin? Nega lliorentoni maydonga tushirmayapti dib oylisiz del boskening? Axir narxi 40limon baxolanvotgan futbolchi zahirada otirishi...

Савол берилган сана: 30.06.2012 19:42

ЖАВОБ: 1) Испания ўша гол билан Италияни эмас, ўзини олиб чиқди. Агар мағлубиятга учрагандан ёки ўша Мандзукис билан вазиятда пенальти белгиланганда Испания гуруҳда қолиб кетарди. Агар 0:0 бўлиб қолганда, Испания гуруҳда иккинчи ўринни олган бўларди. Шунинг учун бунақа ғалати гапларни йиғиштириш керак, Италия гуруҳдан чиққанига сабаб, Испанияга мағлубиятга учрамади, Хорватия эса учради. Шу холос, тамом.
2) Кирк миллион бахоналаётган тугул, қирқ миллионга сотилган футболчилар ҳам захирада ўтирибди-ку? )))
Жиддийроқ айтадиган бўлсам, Испаниянинг устунлиги ва услуби марказда ташаббусни қўлга олишга қаратилган. Льоренте ёки Негредо каби ўйинчилар эса ўйиндан бироз узилиб қолишлари хавфи бор. Шунинг учун Испания аввал марказда ташаббус учун курашяпти, Сильва ва Иньеста ёрдамида рақиб ҳимоясини бузишга ҳаракат қиляпти. Кейинроқ, бироз рақиб толиққач, Педро, Навас каби футболчилар ёрдамида ҳужум доирасини бироз кенгайтириб, тезкорлик қўшяпти. Ўша паллада балки Льоренте қўл келиши мумкин. Яъни ушбу футболчи финалда захирадан майдонга тушса ҳам ҳайрон қолмайман.
Яна бир жиҳат, биз жамоалар таркибидаги фақат фамилияларни биламиз. Яъни Льорентени охирги марта Испания кубоги финалида, яъни бир ой олдин кўрганмиз. Унинг бугунги аҳволи ҳақида маълумотимиз кам.
Жидди

Жавоб берилган сана: 30.06.2012 20:27


uzbars
САВОЛ: 1. kelasi mavsumga shablon boladigan taktika, stil torisida soraganimda oldin jamala 2-3 tur oynasin dgandiz. mana final ostonasida turibmiz.
2. agar balotelli gol uromasa bombardirla 3ta gol urgan 5-6ta futbolci. bunaqasi tarixda 1-marta bosa kere
1 tomondan 3ta golga 1ta oyinam yetadi 2-dan shunca cala bombardir. Luis Ronaldodaka goleadorlani davri tugaganga oxshidi

Савол берилган сана: 30.06.2012 18:27

ЖАВОБ: Аҳа, яққол голеадорлар кўзга ташланмаяпти.

Жавоб берилган сана: 30.06.2012 20:27


uzbars
САВОЛ: shu futbolimizdgi ishlani va raxbarlani korib keksa zargarri yosh shogirdi torisidigi latifa esimga tushadi

(qimmatbaho olmosga ishlov berish kere boganda xamma zargarla mas'ukiyatdan qorqib rad etishadi faqat keksa zargar ozini yosh shogirdiga "mana bu joyidan urasan" db korsatib turadi un bajaradi. keyin shunaqangi vazifani ishonvos, shogirdiz shuncali tajribalimi dsa "yo keganiga 1oy bomadi, u buni mas'uliyatini bilmidi, qorqmasdan qvorvuradi" db javob beradi)

Савол берилган сана: 30.06.2012 18:16

ЖАВОБ: Яхши латифа экан. :)
Бир жиннихонада бир жинни дарахтнинг тепасига чиқиб олибди. Врач келиб туш десаям, тушмасмиш. Милтиқни олиб, "тушмасанг отаман", десаям ўтираверибди. Шунда бошқа бир жинни милтиқни олиб, "туш тезда, ҳозир отаман" деган экан, бояги жинни тезда пастга тушиб кетибди. Врач:
- Мен қўрқитсам тушмадинг, нега унинг айтганини қилдинг, - деб сўраган экан,
- Сиз барибир отмайсиз, у-ку жинни, отиб қўярди - деган экан. :))
Очиғи, бу латифада ҳеч нарсага шаъма йўқ, сизнинг ниам демоқчи бўлганингизниям тушунмадим, шунчаки, сизнинг латифангизга ўхшаб кетгани учун ёздим :)

Жавоб берилган сана: 30.06.2012 20:35


kechirasiz
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамон. Сизни футболни тушинишингиз аъло даражада. Агар сиз бирор А жамоанинг 3-4 уйинини куриб, бошка бир Б жамоани А жамоага карши уйинга тактика танлаб бера оласизми? Бу тактиканинг хеч булмаса 80% иш беришига ваъда бера оласизми?

Савол берилган сана: 30.06.2012 17:38

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ, бу бутунлай бошқа соҳа. Балки бирор жамоани ўйинини кўриб, қандайдир алоҳида кўрсатмалар фойдали бўлиши ҳақида мен ҳам, сиз ҳам хаёлдан кечиришингиз мумкин, лекин ортиқ эмас.

Жавоб берилган сана: 30.06.2012 20:31


nasafiya
САВОЛ: Assalomu alaykum. Germaniya-Italiya uyinidan sung Rossiyaning NTB+ kanalidagi futbolniy klub kursatuvida futbol jurnalisti Andronov bu yilgi oltin tup kimga tegishi tugrisida fikr bildirarkan "agar Italiya finalda galaba qozonsayu bu yilgi oltin tup Buffonga berilmasa, oltin tup xaqiqiy yaxwi futbol uynayotganga emas "piar" uchun beriladigan mukofat bulib qoladi" deb fikr bildirdi. Darhaqiqat Buffon bu yil Juventus bn chempionlikni qulga kiritdi, agar Euroni ham qulga kiritsa (hozirda u Italiya t.j. ni "duh"i bulib turibdi va galabalarga hissasi katta deb uylayman)u oltin tupga loyiqroq emasmi? Messi ketma ket oldingi yillarda bu mukofotni oldi. Lekin u wu yillar davomida bir hil maromda tup suryapti, uni bu mukofatni qulga kiritiwida 50 % jamoaning ulushi yotibdi. Bowqa Oltin tupni qulga kiritgan futbol4ilardan farqli ularoq u bowqa klubda harakat qilmagan. Shaxsan man uni bowqa bir klubda hozirgidek yorqin uyin qila olishini tasavvur qila olmayapman. Ronulda bulsa har doim ham barqaror uyin kursatayotgani yuq, uyini 4iqqanda darhaqiqat fantastik uyin kursatayapti. Portugaliya musobaqani tark etiwi unga minus bulsa Italiya 4empion bulsa Buffon u4un katta plyus buladi. Wunga qanday qaraysiz? Yana bir qiziq fikr uwa kursatuvdan, jurnalist Ispaniya t.j. uyinini "gandbol s nogami" deb atadi. Ajoyib uxwatiw buldi nazarimda. Dastlab uwbu taktika qiziq kuringan bulsada hozir rostdanam ularni tupni u yoqdan bu yoqqa aylantirib yuriwi odamni zeriktirib quydi wekilli.

Савол берилган сана: 30.06.2012 17:19

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Агар ташкилот ички таҳлил ёки яширин овоз ёрдамида "Олтин тўп" соҳибини аниқлаганда, қанақадир ноҳақлик ҳақида гапириш мумкин бўларди. Лекин ғолиб очиқ овоз билан танланади, газеталарда ким кимга овоз бергани маълум қилинади. Бутун дунё битта "заговор"да қатнашишига ишониш қийин. Қандай тасаввур қиласиз, ноҳақлик айнан қаерда пайдо бўляпти?
Фақат битта жиҳатга эътибор қаратиш мумкин, илгари, ўша мавсумда қандайдир соврин ютиш орқали ўзини кўрсатган кимдир "Олтин тўп"ни оларди ва ҳеч қандай ноҳақлик ҳақида гап бўлмасди. Мана шу тарафдан ҳозирги натижалар сизга ёқмаслиги, норози бўлишингиз табиий. Аммо шуниям унутмаслик керакки, биз ҳозир олдинги йилларга ўхшамаган ўзига хос даврда яшаяпмиз. Илгари "Месси ва Роналду" каби бошқалардан анча ўзиб кетган ва битта лигада ўйнаб, ўзаро мусобақалашадиган ҳолат бўлмаган. Истасангиз, РМ олдинги юлдузлардан устун деб қабул қилинг, истасангиз, бугунги даврда олдингидек юлдузлар камайиб кетгани учун РМ га осон бўлмоқда деб ўйланг, бу сизнинг ишингиз. Лекин бу факт.

Жавоб берилган сана: 30.06.2012 20:41


puyol
САВОЛ: salom. Balotelli 1golni urib maykasini yechvotganda sekin kozim keyip qopti,va uyqim ochib kozimi ochsam uje butunley maykadini yechvorip haykalde turipti.)) uyquni mantajliligini qaren. Qahramon aka togrisini etin, euro jonli korvotgandi hich uxlab qoldizmi, uyqu tortdimi , yoki qaysi oyinda

Савол берилган сана: 30.06.2012 15:57

ЖАВОБ: Франция - Испания ўйинида ухлаб қолдим. :))

Жавоб берилган сана: 30.06.2012 20:42


lyubitel
САВОЛ: Федерация билан мухлислар орасида катта жарлик ҳосил бўлгандек гўё. Федерациядагилар ўзлари кўприк қуриб бу томонга ўтишни хоҳлашмайди, мухлисларда жарликнинг у томонига мўралашга умуман имкон йўқ. Федерация мухлисларни чалғитиб туриш учун битта-иккита мураббийларни ўша жарга улоқтириб қурбон килишаяпти. Шунақа пайтда журналистлардан кўп нарса талаб қилинмайдими? Чунки уларда ваколат бор. Сиз "билимим кам" деб Усмоновдан интервью олишдан қочсангиз, Б.Абдулла жаноблари Абрамовни танқид қилиш эвазига ўзига пиар қилса...
Ахир, Усмонов сизни имтиҳон қилмайди-ку. Мухлислар билан онлайн тарзида Усмонов билан мулоқот уюштиришни иложиси йўқдир, лекин саволларни мухлислардан йиғиб Усмоновдан жавоб олинса бўлади-ку. Ҳозирги пайтда мухлисларда Федерацияга нисбатан ишончсизлик, умидсизлик жуда кучли деб ўйлайман.

Савол берилган сана: 30.06.2012 13:32

ЖАВОБ: Гап имтиҳонда эмас. "Билим" деганда мен кўпроқ етарли маълумотлар ва жараён ҳақида тўлиқ тушунчани назарда тутдим. Иккинчидан, мен кимман? Оддий бир блоггер, журналистлар журналист деб тан олмайдиган "журналист", ҳатто аккредитациям ҳам йўқ.
Кейин мен мухлисларда ҳам ўз ўрнига қўйилган, батафсил ва адекват талаб ва таклифни кўрганим йўқ. Фикрингизга қўшиламан, сўнгги натижалардан сўнг ЎФФ ва мухлислар кайфияти ўртасида сезиларли тофовут кўзга ташлана бошлади. Натижалар яхши бўлиб турганда, бунақа эмасди. Яъни бу ерда мухлислар томонидан ҳам бироз бўрттириш бор, қайсидир маънода Россиянинг бугунги аҳқолига ўхшаб кетади. Аммо масала биз ўйлагандек ёмон бўлмаслиги мумкин. Бунинг учун эса, айтганиздек, кўприк, яъни очиқ мулоқот керак бўлади. Бу вазифа биргина онлайн ёки интервю билан, биргина журналист билан ечилмайди.
Мираброр Усмонов билан кимдир гаплашиш керак бўлса, бу ТВ дан бўлиши керак. Масалан, Усмонов билан бирга Толибжонов, Қосимов, Акрамов, ва яна бир нечта мутахассилар, мураббийлар бир тарафда, журналистлар ва мухлислардан вакиллар иккинчи тарафга, Давлат Турдиалиев даврани олиб борувчи. 2-3 соат эфир. Шу тарзда очиқ мулоқот тарзида масалаларга ойдинлик киритилади. Мана бу бошқа гап бўларди. Лекин менимча, ТВ нинг ташаббусигина етарли бўлмайди, бундай ғоя аввало Усмоновдан чиқиши ёки унинг розилиги керак. Аслида бундай мулоқотлар мухлислардан кўра, ЎФФ нинг ўзига кераклигини тушунишлари керак. Яъни, муаммолар очиқ айтилса ва ўртага ташланса, қандайдир ҳаракатлар бўлаётганини билсак, талаб ҳам, тушуниш ҳам, қувватлаш ҳам бошқача бўлади. Мен бу ҳақида "Сичқон ови" деган мақолада ёзгандим. Қачонки, ЎФФ мухлислар барибир тушунмаяпти. қабилида терс бурилса, мухлисларда истеъмолчилик талаби янада ошиб бораверади ва терсига юриб, каттароқ натижаларни сўрай бошлайди.
Шуни тепадагилар тушуниши керак - Мухлисни НАТИЖАнинг эмас, ҲАРАКАТнинг йўқлиги қониқтирмаяпти. Яъни, биз мутасаддиларимиз ва фтуболчиларимиз бор имкониятларини ишга солаётганини аниқ билсак, хис қилсак, ҳадеб таблога қарайвермаган, қўллаб қувватлаган бўлардик.

Жавоб берилган сана: 30.06.2012 20:58


Sherzodchik
САВОЛ: M.To'xtamirzayevning yoziwicha, Abramovga aloqador bo'lgan murabbiylar va futbolchilarni Lokomotivdan haydawayotgan ekan. Bunga qanday qaraysiz? Qadimda sobiq qirolning yaqinlarini o'ldiriwgan ekan.

Савол берилган сана: 30.06.2012 10:04

ЖАВОБ: Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳеч қаерда бунақа деб ёзгани йўқ.

Жавоб берилган сана: 30.06.2012 20:42


Xorazmshox
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka, ijodizga omad. Bunyodkorning yangi stadioni budjeti 150 mln dan 29 mln dollar ga kamaygani haqida 1 yil oldin o'qigandim, shu rostmi? Nahotki millat fahri bo'lishi mumkin bo'lgan stadionni 29 mln dollarga qurib bo'lsa. Javob uchun oldindan rahmat!

Савол берилган сана: 30.06.2012 00:32

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Мени кўпроқ, миллат фахри бўлган жамоаларимизнинг ўйини қизиқтиради.

Жавоб берилган сана: 30.06.2012 20:43

 

‹ First  < 86 87 88 89 90 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.