Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


shofayz
САВОЛ: ФИФА ташкилоти голни аниқлаш тизимини қўллашни маъқуллади.Бунда куриб чикилаётган икки технологиядан кай бири фойдалирок деб уйлайсиз

Савол берилган сана: 06.07.2012 14:46

ЖАВОБ: Икки технология ҳақида эшитмадим, лекин бу ерда асосийси - ГОЛ ни технология асосида аниқлаш. Бўлди. Мана шу етарли. Айнан қандай технология эканлиги менга қизиқмас, бу ҳакамларни қизиқтирса керак. Яъни қулайлик жиҳатидан.

Жавоб берилган сана: 06.07.2012 18:24


Plaza
САВОЛ: Кайфиятингиз ёзаётган таҳлилий мақолангиз руҳиятига таъсир қилиши мумкинми? Қай даражада?

Савол берилган сана: 06.07.2012 12:31

ЖАВОБ: Кайфият мақола ёзиш ёки ёзмаслик истагига таъсир кўрсатиши мумкин, жараёнга ёки мақола мазмунига эмас. Яъни кайфият мос бўлса, мақола ёзишга ўтираман. Уёғига, мен мухлис билан хаёлан рўбару келаман ва гуёки мунозарага киришгандек бўламан. Мухлисга ўз кайфиятимни сингдириш эса адолатсизлик бўларди...

Жавоб берилган сана: 06.07.2012 18:20


FarkhodFayz
САВОЛ: Manchester o"zining 7-raqamini topa olmayotgandek. Nima dip o"yliysiz Ser bu yil yettinchiga mos o"yinchi sotib olarmikin.

Савол берилган сана: 05.07.2012 17:23

ЖАВОБ: Валенсия 7 рақамда ўйнайдиган бўлди-ку?

Жавоб берилган сана: 06.07.2012 11:11


MUSKOMANDA
САВОЛ: Газета чикиб юрган пайтда сайтда янги маколаларни кети узилмасди Танкид дейсизми тахлилми еки хаели ижодми фарки йук. ЕВРО утди купчилик жим.Журналистлар "илхом"ни пулга сотволишади шекилли еки мушук офтобга бекорга чикмайдими.Албатта сиздан ташкари.

Савол берилган сана: 05.07.2012 16:17

ЖАВОБ: Билмадим.

Жавоб берилган сана: 06.07.2012 11:11


MUSKOMANDA
САВОЛ: Ассалому алайкум.
1.Нега МТЖ га уфф топ 10 - дан кейинги уринда турувчи мураббиларни хам таклиф кила олмайди.Уша мураббийлар шартларини уфф бажара олмаслигини билганлиги учунми.
2.Уфф ни хар кандай инжиклигу шартлври ва буйрукларига кунишдан бошка чоралари йук узимизнинг мураббийлар билан " етдим деганда йикилиб " юраверамизми.

Савол берилган сана: 05.07.2012 15:54

ЖАВОБ: 1) Гап фақат бизда эмас. Умуман топ ва топга яқин савиядаги мураббийлар бу тарафларга келиб ишлашни ёқтиришмайди. Ўз номига эга мураббийлар ҳеч қачон ўз яшаш тарзларини, комфортни ўзгартиришни исташмайди. Уларни бу ерларга фақат катта пул жалб қилиши мумкин.
2) ЎФФ нинг “инжиқлик”лари деган мавзу баҳсли. Шароит деганда фақат ўртоқлик ўйинларини ташкил қилиб беришнигина тушунмаслик керак, тўғрими? Мисол учун, Абрамов истаган пайтда исталган футболчисини термага олиб кетарди, истаса тақвимни ўзгартирарди, истаса ПФЛ ўйинларини тўхтатиб қўйиш даражасида шароитга эга эди. Чет элда бунақа шароитни тушларида ҳам кўришмайди. Яъни, терма жамоамиз мураббийлари рўбару келиши мумкин бўлган тўсиқлар бор албатта, лекин шу қаторда, чет эллик ҳамкасбларидан кўра устун шароитларга ҳам эга.

Жавоб берилган сана: 06.07.2012 11:10


kechirasiz
САВОЛ: Ман эгаллаб турган касби буйича куп нарсани биладиган инсонни доно деб билмайман. Доно инсон булиш факат касбий билимга такалмайди. Унака инсонлар дунёвий, диний, ижтимоий,сиёсий,оилавий,тарихий,келажакка оид ва бошка шунга ухшаш сохаларни билимдонлари булиши керак. Алишер акани конференциясида бир жавобни укиб колдим. Унда Кахрамон куп нарсани билмай ёзаверади деган жойи бор экан(Сичкон ови маколаси тугрисида). Манимча бошка журналистларга нисбатан сизнинг маколаларингиз асослирок куринади. Айтингчи Алишер ака маколангизни кайси кисмига эътироз билдирган булиши мумкин? Касб сохасида Алишер ака билимдон,лекин...

Савол берилган сана: 05.07.2012 14:59

ЖАВОБ: Қайси қисмга эътироз билдирилгани давомида тушунтирилган-ку? Масалан, Қатар билан ўйинлар олдидан йиғинлар масаласида. У пайтда А.Никимбаев бевосита терма жамоамиз билан шуғулланган. Ўша мавзуда мендан кўп нарса билиши шубҳасиз.
Мен фактларни чалкаштирмаганман, Австралия биз учун идеал эмас ва ҳали ҳам ўша фикрдаман.

Жавоб берилган сана: 05.07.2012 15:26


futbolvatani
САВОЛ: Salom sizga bir qiziq savol ispaniya kuchlimi yoki barsa :)

Савол берилган сана: 05.07.2012 08:37

ЖАВОБ: "Барселона"

Жавоб берилган сана: 05.07.2012 10:02


Regar
САВОЛ: Пирлони уйини чикмаса, Италияни уйини чикмайди, яъни, итальянлар Пирлога богланиб колган деган фикрга кушиласизми?

Савол берилган сана: 05.07.2012 07:48

ЖАВОБ: Бу ерда иккита савол бор. Пирлонинг майдонда ўйини чиқмаса, албатта, Италия қийналиб қолади. Лекин бу боғланиб қолган, деган маънода эмас, у майдонда бўлса, тактика унинг атрофига қўрилгани учун. Аммо у умуман майдонга тушмаса, Италиянинг ўйини чиқмайди, дейиш нотўғри.

Жавоб берилган сана: 05.07.2012 10:07


puyol
САВОЛ: Капелло Адвокат тақдирини такрорламаслигини жуда- жуда истамаган бўлар эдим," - дея Бишовецнинг сўзларини келтиради "БалтИнфо".------- jumla togri tarjima qilinganmi? Qaysidir inkor feli ortiqchamasmikin

Савол берилган сана: 04.07.2012 22:29

ЖАВОБ: Ҳа, ортиқча.

Жавоб берилган сана: 05.07.2012 10:03


BigBon
САВОЛ: Олимпиячиларимиз билан бўлган хроникани бир эслатсам.Олимпиячилар "расво"си чиқиб дабдала бўлиб юриган пайтлар эди .Абрамов келди. Гурух бахларига қуръа ташланди - бу гурухдан "сто працент" чиқолмаймиз дедик,биринчи турда Ироқ билан ўйнадик-омад келди дедик,кейин БАА осиёда энг зўри дедик дуранг ўйнаб келдик,секин-секин ғалаба талаб қила боладик,Австралияни майдонида ғалаба талаб қилдик,ўзимизда Авст ни ЗЎРҒА(балким омад) ютдик ва биздан зўри йўқдей туюлди,Ироққа ютқазишни бошлашгандан кейин барчаси бошланди, эски гаплар...Жараённи бошланиши унут бўлди.Ўзгардик,мураббий барчамизни ўзгартира олди.Хозир яна ҳууув ўша бошидагидек холатдамиз.

Савол берилган сана: 04.07.2012 11:45

ЖАВОБ: Терма жамоамиз хроникасиниям айтиб беринг :))

Жавоб берилган сана: 04.07.2012 11:50


TURON
САВОЛ: Assalomu Alaykum.
1."Negativ" suzining asl ma'nosi nima va qaysi tildan olingan.
2."Adekvativ".Ma'nosi,qaysi tildan?
3."Ilyuza".Ma;nosi,qaysi tildan?
Rahmat

Савол берилган сана: 04.07.2012 09:32

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Лотинча ҳаммаси.
1) Манфий 2) Вазиятга мос келадиган, холис (адекват) 3) Аслида мавжуд бўлмаган нарсани хис қилиш.

Жавоб берилган сана: 04.07.2012 12:02


MUSKOMANDA
САВОЛ: Сизга нисбатан гойибона хурмат сабабми еки бошками билмайман, "келажакда пишиши мумкин булган мевани танкид калтакчаси кокиб юрган дипломли богбон (богбонлар узр)ни езганлари эсга тушиб колса доим кайфият бузилади худди акам еки укамни биров хафа килгандай. Уша вактда ишкилиб жавоб езмасинларда дердим.Баъзида уйлаб коламан,сизга нисбатан пастда айтилган иллатлар билан коралаган булса,нима учун рози булиш керак,ахир кул билан еки тил билан кайтаринглар дейишганку.3- сини узингиз биласиз.Агар гапларим нохушликка сабаб булган булса узр.
2. 5 та шарт ни 2-3 борми сизда 4-5 тушунарли у молиявий.

Савол берилган сана: 04.07.2012 03:15

ЖАВОБ: Бир одамни ноҳақ ўлимга ҳукм қилишибди. У эса хотиржаммиш.
- Ноҳақ ўлимга хукм қилинганингиздан хафамасмисиз? - деб сўрашибди ундан.
- Ҳақли равишда жазоланишим бундай ёмонроқку, - деб кулибди ҳалиги одам.

Жавоб берилган сана: 04.07.2012 11:53


MUSKOMANDA
САВОЛ: Ассалому алайкум
Баъзан эшитиб коламиз: - Бу маколамни еки шеъримни фалон йили езганман.Уша вактларда буни босиб чикаришга рухсат беришмаган деган гапларни.Сизда хам узини вактини кутиб етган маколалар борми.

Савол берилган сана: 03.07.2012 22:00

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Йўқ. Ундай бўлмаган. Айнан шунинг учун омадим келган деб ўйлайман. Мен ёзишни бошлашимданоқ, "Чемпион" ва уфф.уз таҳририятининг "қўлига тушганман" - мана шу эркинлик туфайли, ушбу соҳага қизиқишим янада ошган, бошқача айтганда "процесс"га кириб борганман. Акс ҳолда, қандайдир таҳрирларга рўбару бўлар ва балки умуман ёзмай қўярдим.

Жавоб берилган сана: 03.07.2012 23:47


Famous
САВОЛ: Койил. Жуда мазмунли ва тушунарли жавоб бердиз.
Сув окими буйлаб кетаверамиз, нима хам килардик. Беш кул баравар эмас деганларидек, хамма клуб ё терманинг уз мухлиси булади. Масалан, Пепе Мессини кулини атайин босганида, уни ёмонлаганлар хам, маъкуллаганлар хам булди. Хеч нарса узгармади, хаёт давом этди, хамма уз фикрида колди.
Энди уйлашимча, шунча танкиддан кейин Испания ёки Барселона уз услубига содик колган холда, уйинини бироз бошкачарок килса керак) Манимча, энди уларнинг биров билан иши булмаса керак, "манга нима" кабилида иш курса керак. Россия ва АКШ неча йиллардан бери бир-бирига ракиб булганидек, Реал ва Барселона хам азалий ракиб булиб колаверади. Хаёт давом этаверади. Лекин Барселона ё Испания термаси хеч каёкка кетмайди, танкидчилар билан бирга уйинини давом эттираверади деб уйлайман. Факат бироз масофа саклаган холда ))
Асосийси, хаммага омад, ким булишидан катъий назар, хох Испания, Италия, Хорватия ва яна аллакимлар булсин, чиройли уйин курсатиб, барчага манзур булишсин.

Савол берилган сана: 03.07.2012 21:44

ЖАВОБ: Қўшиламан.

Жавоб берилган сана: 03.07.2012 23:43


Famous
САВОЛ: Йук, нега энди бошим ачиркан? ))
Жуда тугри жавоб булди, тушундим. Лекин ман барибир испан тарафман.)) Улар хорватларни хам, итальянларни хам хурматини жойига куйиб, уз уйинини уйнади холос. Факат хайронман, аксарият одам Испанияни ёктиришмаяпти ва тушунишмаяпти, майдонда хам, ташкарида хам. Уйини ёкмайди дейишади. Чунки испанлар халол уйнайди, бировнинг кунглига караб, гирромлик килмайди. Самимийлиги учун хам ёктиришмайди.) Баъзан сиз хам испанларни унчалик маъкулламагандек куринасизу, лекин карши чикмайсиз)). Майли, ким нима уйласа уйлайверсин, лекин испанлар котиб булган, узгартириб булмайди. Уларни шу уйини учун яхши курадиганлар хам борку).
Хаёт конуни экан, хакикатпарастликни доим хам тугри кабул килишмасакан. Ж. Моуриньонинг Реал Мадридини кимлардир нега севишини тушунгандекман. Фикримни кандай кабул киласиз? Кушиласизми?

Савол берилган сана: 03.07.2012 20:56

ЖАВОБ: "Ғулом хотинбоз эмас, хотинларнинг ўзи Ғуломбоз" :)))
Испания ТЖ га қарши кимдир ҳужумкор ўйнашни ихтиёр қилса (масалан Италия) албатта Испания ҳам ҳам чиройли ўйин қилади. Рақиб ҳимояга ётиб олса ёки уни буғишга ҳаракат қилса, албатта ўйин зерикарли бўлади.
Яъни муаммо Испанияда эмас. Биринчидан, Испанияга қарши ўйинларда кўпчилик иккинчи йўлни танлайди, натижада ўйин зерикарли тус олади. Иккинчидан, Испания ҳадеб совринларни ютаётгани нейтрал мухлисларни зериктиряпти. Футбол мухлислари аввало тенг курашни (майли ўйин хатоларга тўла бўлса ҳам) кутади. Мукаммаллик инсоннин зериктиради.
Демак, Испания ТЖ ёки "Барселона"нинг футболда бўлиши Футболни зерикарли қилиб қўяпти, деган фикрга қўшиламан. Аммо бу Испания ёки "Барселона"нинг муаммоси эмас, бошқаларнинг муаммоси.
Ўша бошқалар ичидан, айнан "Реал" "Барселона"ни енгишга ҳаракат қилди. "Челси" ёки "Рубин"га ўхшаб, таблода эмас, айнан майдонда енгишга ҳаракат қилди. Шунинг учун ҳам, "Реал" бошқалардан кўра хурматга саазовор бўла бошлади.

Жавоб берилган сана: 03.07.2012 21:08


Famous
САВОЛ: Мана Евро хам нихоялади. Омадсизлардан ким сизда кандай яхши таассурот колдирди?
Мана Испания гирромсиз, уз уйини билан ютди. Хорватияга ачиндим. Хатто шундай гап чикдики, Испания Италия билан келишиб, хорватларни синдиришди деб. Ман ишонмадим бунга. Хорватларни хафа булишга хакки йук. Чунки Испания халол, уз уйинини уйнади. Гирром булмади. Итальянлар хам уз тактикасига содик колишди. Хаммаси тугри. Хорватлар Италияни ютганида хеч кандай майда гапга асос колмасди. Мухими натижа булиб колдику. Сиз нима дейсиз?

Савол берилган сана: 03.07.2012 19:32

ЖАВОБ: Испаниянинг Хорватия дарвозасига киритган голи Италияга эмас, испанларнинг ўзига қўл келди. Агар ўша гол бўлмаганда, Испания гуруҳда иккинчи бўларди ва Италия дуч келган тақвим ва йўл қийинчиликларига дуч келарди. Агар Испания ютқазиб қўйганда, гуруҳда қолиб кетарди. Хуллас, Испания ўша ўйинда ўзи учун ўйнади, Испания Италияни гуруҳдан олиб чиқди, дейиш абсурд.
Агар Ҳисоб 2:2 бўлиб туриб, ўйин охирида Навас 3:2 га айлантирган бўлганида ёки ўша ўйингача Испания барча масалани ҳал қилиб қўйган бўлганида бошқа гап.
Тўғри, Испания ёки Хорватия келишувдан қочишди, очиғи, КЕЛИШМАГАНЛИГИ учунгина Испанияни олижаноб дейиш, кулгили, тўғрими? "Сен ўғри эмассан, демак олижанобсан" дейишдек гап :))

(жуда бошингиз ачиб кетдими? :)). Бигбон мавзуга ва сизга алокаси булмаган бир латифа ёзганди ва буни чикариш шартмас деганди. Шу холос)

Жавоб берилган сана: 03.07.2012 20:28


BigBon
САВОЛ: ГФР билан ГДР ни натижасини қўшиб Германияни 3 карра Жахон Чемпиони дейиш тўғрими? Олдинлари ушбу холат юзасидан Европа футболи журналистикасида кўпроқ қарама-қаршиликлар келиб чиқарди,хозирги кундаку тинчиб кетдику.

Савол берилган сана: 03.07.2012 18:42

ЖАВОБ: ГФР уч марта жаҳон чемпиони бўлган-ку?

Жавоб берилган сана: 03.07.2012 18:47


kechirasiz
САВОЛ: Мирзахаким Тухтамирзаев, Давлатбек Турдалиев, Хайрулла Хамидов, Ахбор Имомхужаев булар анча мукаммал шархловчилар. Уларни шархидан келиб чикиб уринларга булиб чика оласизми? Ман кайд этмаган шархловчиларни хам кушишингиз мумкин.

Савол берилган сана: 03.07.2012 18:16

ЖАВОБ: Ахбор Имомхўжаевни рақобатдан ҳоли деб биламан. Чунки у инсон бутунлай бошқа шарт ва шароитларда ишлаган. Бошқача қилиб айтганда, ўзбек шарҳловчилигига асос солган.
Кейин айтиб ўтган уч шарҳловчидан Давлат Турдиалиевни алоҳида ажратиб кўрсатишим мумкин. Х.Ҳамидов ва М.Тўхтамирзаевлар шарҳлаганда, футбол кўришдан алоҳида тарзда шарҳ эшитишгаям мажбур бўлиб қоламан, бу эса шарҳловчининг камчилиги. Улар футбол кўришга ҳалақит беришади.

Жавоб берилган сана: 03.07.2012 18:50


Sohibxon
САВОЛ: Assalomu alaykum aka Qozog'iston UEFA azo-a? Unda nega cempionlar ligasida klublarini kurmaymiz? yoki Qozog'istonga joy ajratilmaganmi? ..

Савол берилган сана: 03.07.2012 18:08

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Шунчаки, илк босқичлардан ўта олишмайди.

Жавоб берилган сана: 03.07.2012 18:47


BigBon
САВОЛ: Узр лекин ака,яна босиб чиқарманг.

Савол берилган сана: 03.07.2012 15:55

ЖАВОБ: Хўп. :))
Лекин сизга савол: Мабодо монтёр эмасмисиз? Латифаларингиз бир хил мазмунда экан. :)))

Жавоб берилган сана: 03.07.2012 16:40

 

‹ First  < 84 85 86 87 88 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.