26/12 17:30 | Манчестер Сити | - | Эвертон | ||
26/12 20:00 | Борнмут | - | Кристал Пэлас | ||
26/12 20:00 | Челси | - | Фулхэм | ||
26/12 20:00 | Ньюкасл | - | Астон Вилла | ||
26/12 20:00 | Ноттингем Форест | - | Тоттенхэм | ||
26/12 20:00 | Саутгемптон | - | Вест Хэм | ||
26/12 22:30 | Вулверхэмптон | - | Ман. Юнайтед | ||
27/12 01:00 | Ливерпуль | - | Лестер |
kechirasiz |
САВОЛ: Абрамов айтмаган сирли гап хакидаги сизнинг фаразингиз. Манимча мухлислар тахмин килаётган уйинни сотиш каби иш булмаган,булган булса хам бу хеч качон ошкор булмайди. Мухлислар кунглини тинчитиш учун Абрамов канакадир бошка бахонани уйлаб топса ажабмас. БАА пул бермасдан уйинни юта олишларига ишонгандилар,зеро улар Осиёда энг кучли жамоа булиб туришибди. Аммо бизникилар пулсиз уйинни беришмасликларини исботлашга тушиб кетишди ва буни уддалашга эришаётишганди. Аммо тепадагилар БАА шайхлари билан келишувга эриша олишди. Буни самараси уларок жамоамиз энг кучли химояга эга булиб туриб, 4та гол куйиб юборишди. БААнинг таклифи бизни Лондонга бориб топадиган $имиздан анча куплиги роль уйнади. Бу мани эртагим. Сизнинг тахмин- эртагингиз. Савол берилган сана: 03.07.2012 14:18 |
ЖАВОБ: Менинг ҳам фантазиям кучли. Лекин фантазияларни, айниқса, агар кимнингдир шаънига қаттиқ тегадиган бўлса, ичимда сақлашга ҳаракат қиламан :)) Жавоб берилган сана: 03.07.2012 16:34 |
Farxodovich |
САВОЛ: Ассалом алайкум Қаҳрамон ака. Сизни www.uff.uz даги блогингиз кўплаб ҳаваскор ва бўлажак журналист-блоггерларга қўлланма эди, қайсидир маънода. Мен ҳам ўша мақолаларингизни ўқиб турардим бўш вақтимда. Ўчирилгани афсусланарли, албатта. Лекин, вақт ва архивингиз бўлса, барчасини эмас ўзингизга ёққанларини "чертиб-чертиб" LJдами ё Bloggerдами блог очиб жойласангиз мамнун бўлардим, балки, бўлардик. Инкор шаклидаги жавоб келишини таҳмин қиляпман :)) Савол берилган сана: 03.07.2012 11:31 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Очиғини айтсам, архив сақламагандим. Лекин ўша блогни вақтинчага тиклаб, мақолаларни кўчириб олса бўлади, шунга ҳаракат қилиб кўраман. Аслида блог архив сифатида ўша сайтда турсаям зарар қилмасди, ҳатто спорт.рудаям бир неча йил олдинги архивларгача сақланади, муаллиф тарк этган бўлсаям. Архивни мунтазам қўйиб боришни эса истамасдим. Биринчидан, сиз айтган сетларни яхши билмайман, иккинчидан, бу бироз нокамтарлик бўладимикин, деб қўрқаман... Жавоб берилган сана: 03.07.2012 16:44 |
andijoniy |
САВОЛ: Abramov intervyusini o'qigan bo'sez, olimpiada yo'llanmasidan quruq qolishimizni sababini bilishini,va uni aytmay o'zida olib qolishini takidlab o'tdi. 1-sizningcha qanday sabab bo'lgan ? 2- abramov muhlislarga elon qilaolmaydigan darajada uyatli sabap bo'lishi mumkinmi ? Савол берилган сана: 03.07.2012 11:14 |
ЖАВОБ: Нега ундай деганини мен билмайман. Собиқ бош мураббий ростан ҳам қандайдир конкрет сабаб ҳақида ўйласа, ЎФФ билан бу ҳақида суҳбатлашиши шарт, деб ўйлайман. Балки шундай бўлгандир. Интервьюда у шунчаки, матбуотга айтмайман, деган-ку. Жавоб берилган сана: 03.07.2012 11:24 |
MUSKOMANDA |
САВОЛ: Игво+тухмат+шахсни обрусизлантириш= танкид-ми еки танкид билан санаб утилган иллатлар орасида кандайдур оралик борми ? Савол берилган сана: 03.07.2012 03:28 |
ЖАВОБ: Танқид ўша санаб ўтилган иллатлардан ҳоли бўлиши шарт. Жавоб берилган сана: 03.07.2012 11:17 |
Bilol |
САВОЛ: Assalomu alaykum. EURO-2012 ramziy terma jamoasini o`zingizning versiyangizni bera olasizmi? Савол берилган сана: 02.07.2012 22:41 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1. Буффон (Италия) 2. Альба (Испания), 3. Рамос (Испания), 4. Пепе (Португалия) 5. Де Росси (Италия) 6. Пирло (Италия) 7. Хедира (Германия), 8. Иньеста (Испания), 9. Хави (Испания) 10. Моутиньо (Португалия) 11. Роналду (Португалия) Жавоб берилган сана: 03.07.2012 11:13 |
Bilol |
САВОЛ: Assalomu alaykum. Man Ispaniyaning Euro ni yutib olishida Italiyaning xizmatlari katta bo`ldi deb o`ylayman. Chunki Ispaniya finalga qadar finaldagidek chiroyli o`yin ko`rsatmagandi. Baribir futbolchilarda ishtiyoq kamdek. Lekin bu yoqda Italiyaning chiroyli va kuchli o`yinlari Ispaniya futbolchilarini sergaklantirdi va Ispaniya murabbiylariyu futbolchilari finalga jiddiy yondashganlari ko`zga tashlandi. Shuning uchun Italiya termasining mehnati besamar ketmadi va ayniqsa Prandellining ishlari tahsinga sazovordir. Lekin bugungi kunda baribir Ispaniya terma jamoasiga bas kela oladigan jamoa ko`rinmayapti. Haqiqatda jamoa juda kuchli. Yuqoridagi fikrlarimga sizning fikringiz qanday? Савол берилган сана: 02.07.2012 22:37 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Испанияни руҳлантирган, қўшимча мотивация берган ва кучайтирган омил - Италиянинг олдинги ўйинлардаги кучли ўйини эмас, бу ўйин Финал бўлгани учун деб ўйлайман. Испанлар қанчалик ғалабаларга тўйиб қолишмасин, ғалаба нашидасини тотиб кўрганлар, бунинг қандай туйғу эканини яхши биладилар ва буни яна бир марта хис қилиш учун борини ташлайдилар. Ўйлайманки, финалда бошқа ҳар қандай рақиб бўлганида ҳам Испания ўзининг энг кучли ўйинини кўрсатган бўларди. Жавоб берилган сана: 03.07.2012 11:27 |
MUSKOMANDA |
САВОЛ: Испания уйин услуби хозирча дунеда бедаво дард булиб турибди.Бизнинг МТЖ хам шу услубда уйнашга харакат килди ва нимагадир эришди хам.Осиеда уз урнимизни топа бошлаган эдик Энди зурга эплаб кураетган "уйимизни" бузиб бошкатталаб курамизми ? Савол берилган сана: 02.07.2012 17:21 |
ЖАВОБ: Билмадим, айни пайтда, яъни келаси 1-2 йил ичида биз учун алоҳида ўйинлардаги муайян натижадан кўра муҳими йўқ. Жавоб берилган сана: 03.07.2012 11:28 |
Famous |
САВОЛ: BigBon ни саволига маза килиб кулдим. Буларкану, кайфият кутарса) Бошида эса мани Б. Абдуллани клони деб уйлашганди. ) Шу дустимга гапим бор эди. Босиб чикаринг. "Огайни, теран фикрлариздан шу ердаги аксарият фойдаланувчилардан ёшиз каттарок булса керак деб уйладим. Бунинг устига утмиш футболидан хам хабариз бор экан. Ман Тошкентда тураман, шу ерлик булсайиз, дарак беринг, туртта шашлик устида даханни даханга куйиб, утмиш футболи хакида дардлашамиз ). Ман Кахрамонни факат расмини курганман. Тошкентда хам турмас экан, ёшимиз хам, ишимиз хам хар хил. Кахрамон билан ухшаш жихатимиз битта, у хам, мен хам шу юртда яшайдиган худони бандасимиз. Бу борада сиз хам бизга ухшайсиз. Колаверса, Кахрамонга кушимча ник орттириб, узини узи пиар килиши шарт эмас деб уйлайман. Ва яна колаверса, Кахрамон манга ухшаб суконгич эмас))" Савол берилган сана: 02.07.2012 15:35 |
ЖАВОБ: ... Жавоб берилган сана: 02.07.2012 15:44 |
BigBon |
САВОЛ: Қахрамон ака Фамоус ники сизники)) яъни маскайиз.Пастда савол берибди нахотки 1994 йилги мундиалда Каннаварони Дзенгага тўп олиб берганини билмасангиз деган саволига йўқ жавобини бергансиз.НАҲОТКИ.Ахир ўзингиз италия чемпион бўлганидан кейин анча вақтдан кейин газетада именно Каннаваро тўғрисидаги мақолангизда батафсил тўхталиб ўтганСизку.Нахот )))ва яна бошқа холатлардаям.(Босиб чиқармасангизам майли ,фақатгина шахсий фикрим эди) Савол берилган сана: 02.07.2012 12:45 |
ЖАВОБ: Мен Каннаваро ҳақида мақола ёзмаганман. Балки қайсидир мақолада бу воқеа ҳақида ёзгандирман, лекин ўша саволга жавоб бераётганимда эсимда йўқ эди. Бўлиши мумкин-ку? Фамоус эса мен эмас, наҳотки шунақа ўйлашга асос бўлса? Жавоб берилган сана: 02.07.2012 13:16 |
BigBon |
САВОЛ: Тинчликми? каллаи-сахарлаб сайтда юрибсиз ёки уйқу келмадими )) Кечаги ўйиндан кейин Авс-Узб 6-0 дан кейинги алам қилмайдиган хиссиётлар қамраб олдими ёки?)) Савол берилган сана: 02.07.2012 11:53 |
ЖАВОБ: Ҳа, қайсидир маънода ўша ўйинни ҳам эслатиб юборди. шунақа маънодаги, Ўзбекистон ҳам жуда чиройли футбол кўрсатиб ярим финалгача борган, ва бир ўйинда барчаси бузилиб кетгандек эди. Аслида жуда яхши ва фахрланса бўладиган натижага йирик мағлубият туфайли соя солинди. Жавоб берилган сана: 02.07.2012 12:08 |
sokinlik |
САВОЛ: Кахрамон кеча стадионда ака байроғимизи кўрганда қандай хислар ўтди? Пирло йиғлаётгандачи? Савол берилган сана: 02.07.2012 09:15 |
ЖАВОБ: Ҳеч нарса. Қизиқ икки ёки беш олти ўзбек Украинадаги стадионга билет олди ва байроқни осиб қўйди - фахрланишга, таъсирланишга асосми? Жавоб берилган сана: 02.07.2012 10:27 |
andijoniy |
САВОЛ: 1-ispaniya finalda germaniya bilan o'ynaganada ham shunday ishonchli g'alabaga erisha olarmidi ? 2-agar barselona o'yin uslubi eskirib borayotkan bo'lsa,futbolni kelajagida qanday uslubni ko'rishni hohlardiz ? Савол берилган сана: 02.07.2012 08:52 |
ЖАВОБ: 1) Йўқ, эриша олмасди. Италия Ирландия билан бир хил жамоа экан, демак, тўғрими? :) 2) Менга фарқи йўқ, чиройли ва муросасиз ўйинлар бўлса, етарли. Жавоб берилган сана: 02.07.2012 10:28 |
Famous |
САВОЛ: Бир савол тугилди) Изохларга +1 ёки -1 ни ким ёзади? ) Савол берилган сана: 02.07.2012 03:00 |
ЖАВОБ: Мухлислар, жумладан сиз ҳам ёққан ёки ёқтирмаган изоҳларга мос равишда + ва - қўйишингиз мумкин. Афсуски, бу нарса ўзини унчалик оқламади. Баъзида кирволиб, ҳамма изоҳларга қаторасига минус қўйиб чиқадиган тентаклар бизда ҳам бор. Жавоб берилган сана: 02.07.2012 04:04 |
munis |
САВОЛ: салом Кахрамон ака тугриси бугун испанияни кичик хисобда маглубиятга учрашини уйлоадим гарчи улар тарафда булсамда сабаби хали бундай натижа кайт этилмаган "барса хам кетма кет титулларни саклолмаган терма жамолар хам" ва бу менда шундай хулоса уйготди кандай салохиятга эгалигидан каътий назар жамоа кийинги сафар тахтдан туширилади деган кизиги асослар мени енгди, куникдим ва хозир хам шод хам лолман канакасига? ахир кучли жамоа хам кийинги тахтни химоя килишда нимадир булиш керак эдику,,франция,италия,греция. барса,реал,милан 'кандай якин эдия'мю хам миландек холатда булувди бу менинг фикри ожизим. сизнинг таасуротларингиз? лекин перлонинг куз ёшлари менга кубокдан сармаст испанлардан купрок таьсирлантирди у бундай финалга "нолойик" эди Савол берилган сана: 02.07.2012 02:59 |
ЖАВОБ: Балки. Испаниянинг олдинга босыичларда мағлубиятга учраши ҳақиқатга яқинроқ эди. Сиз айтган муаммолар, чемпионликни сақлаб қолиш машаққати ўша ўйинларда сезилди, аммо бу тўсиқларни енгиб ўтдилар. Гап рақибда эмас, шунчаки, ғолибликнинг мазасини жуда яхши биладиган бу жамоа финал учун ҳар доим ва исталганча мотивация топа олади. Эътибор беринг, ўша "Барселона" ҳам финалда эмас, ярим финалларда ютқазган доим. Жавоб берилган сана: 02.07.2012 04:02 |
kechirasiz |
САВОЛ: Барса бир жамоа билан дуранг ёки маглубиятга учраса,кейинги жамоани шурига шурва кайнаши анъанага айланиб колганди. Буни Италия хисобга олмади. Манимча бу уйинда Италия Челси тактикасини танлаши лозим эди. Кейин сиз эътироф этган уйинчини майдонга тушириши керак эди. У техникали,тезкор ва жарима майдончасида ута хафли уйинчи. Савол берилган сана: 02.07.2012 02:20 |
ЖАВОБ: "Челси" тактикаси деган гап йўқ - ҳар қандай ҳолатда ҳам, жамоа гол ўтказиб юбориши ва яна ўша ҳолга тушишлари мумкин эди. Жавоб берилган сана: 02.07.2012 02:26 |
Famous |
САВОЛ: Пирло, Балотелли, Бонуччиларнинг куз ёшига ачиндим. Жуда хохлагандим итальянларнинг ютишини. Афсус, омад кучлига бокди. Манимча, Дель Боскедан хам кура, уйинчиларнинг махорати купрок иш берди. Чунки уйлашимча, Дель Боске Италияни бошкарганида финалга олиб келолмасди. Савол берилган сана: 02.07.2012 01:58 |
ЖАВОБ: Балки Пранделли Испанияни финалга олиб чиқмасди? Хуллас, буни била олмаймиз. Испания олдинги ўйинлардан фарқли равишда тезкорлик ва прессингни оширди. Жамоа бир кун кўп дам олган, таркиб бўйича ҳам барибир кучли. Италия бунга тайёр эмасди. Айниқса, жисмонан. Жавоб берилган сана: 02.07.2012 02:21 |
Bilol |
САВОЛ: Assalomu alaykum. 1.Final yoqdimi? Kayfiyatingiz qanday? Finalda Italiyaning o`yini chiqmadimi yoki Ispaniya bugun prosto kuchli edimi? Siz topga egalik qilish (barsa)uslubini davri o`tayotganligi va Prandelli bu uslubga qarshi taktika topa olganligini aytgandingiz. Bu o`yindan keyin ham shu fikringizda qolasizmi? Axir Ispaniya o`sha mashur uslubda g`alaba qozondiku finalda. 2.Sizningcha Prandelli taktik xatolarga qo`ydimi? Савол берилган сана: 02.07.2012 01:55 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1. Пранделли бу услубга қарши бирор нарса ўйлаб топганини биз олдинги ўйинларда кўрдик, тўғрими? Бу сафар иш бермади. шу холос. Кейин, эътибор беринг, Испания бироз бошқача услубда ўйнади, тўпга эгалик қилиш фоизи ҳам одатдагидек 70-30 эмас, 53-47 эди, Мотта чиқиб кетгунча... 2) Мағлуб мураббийда албатта хатолар бўлади. Мисол учун, сўнгги алмаштиришни жуда эрта қилгани. Аммо кечиктирганда, ўйинда бурилиш ясашга уринмаганликда айблардик. Кўряпсизми, мураббий қарорлари айни пайтда тўғри ёки нотўғри эканини ўлчаб бўлмайди. Оқибатига қаралади. Фойда келтирса ҳақ, келтирмаса ноҳақ - шу. Умуман олганда эса, Пранделли ушбу турнирнинг энг яхши икки мураббийидан бири эканига шубҳа йўқ. Жавоб берилган сана: 02.07.2012 02:31 |
Famous |
САВОЛ: Уйин натижаси хакконий булдими? Итальянларни танимадим. Уларнинг бунака буш уйнаши сабаби испанларнинг махоратими, ёки кандайдир психологик босим булдими? Савол берилган сана: 02.07.2012 01:51 |
ЖАВОБ: Биласизми, менга бу ўйин икки йил олдинги ЕЧЛ финалини эслатиб юборди. Кутилмаганда, Испания ўйин темпини кескин кўтариб юборди. Демак уларда бунга потенциал бўлган ва финалга тайёргарлик кўришган. Албатта, Дель Боске италияликларнинг ҳар ўйинда бор кучини бераётганини, жисмонан ва руҳан чарчаб бораётганини сеза олган ва аслида рақиб тайёр бўлмаган футболни намойиш қилди. Уёғига тезкор гол, рақибнинг омадсизлиги, жароҳатлар вазифани осонлаштирди. Жавоб берилган сана: 02.07.2012 02:25 |
Famous |
САВОЛ: Ажаб бупти! Айтувдиму, Испания чемпион булади деб )). Кимлардир хато эшитгандиру, лекин ман Испания дегандим. )) Сиз бусайиз Италия дейсиз )). Уйиндан олдин камрок фол очиб, камрок котта гапириш керак эди.) Ха, Испанияда тайёргарлик зур бупти! Гап йук! Койил! Савол берилган сана: 02.07.2012 01:37 |
ЖАВОБ: Йўқ, бу фол очиш эмас. Уч кундан кейин яна шу жамоалар тўқнаш келишса, Италияда барибир имконият бўлади. Кичик бўлса ҳам. Жавоб берилган сана: 02.07.2012 02:23 |
futbolvatani |
САВОЛ: Mana sizga ISPANIYA osha beton ximoyaniyam yorib sochib tashladiku pirloyam ximoyada oynadi Ispaniya tariflashga soz yoq ideal jamoa italiyani 2orin bilan tabrikleman :) Савол берилган сана: 02.07.2012 01:28 |
ЖАВОБ: Ҳа, ёриб ташлади. Лекин аввалроқ қаерда эдингиз? :)) Жавоб берилган сана: 02.07.2012 02:32 |
‹ First < 85 86 87 88 89 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|