26/12 17:30 | Манчестер Сити | - | Эвертон | ||
26/12 20:00 | Борнмут | - | Кристал Пэлас | ||
26/12 20:00 | Челси | - | Фулхэм | ||
26/12 20:00 | Ньюкасл | - | Астон Вилла | ||
26/12 20:00 | Ноттингем Форест | - | Тоттенхэм | ||
26/12 20:00 | Саутгемптон | - | Вест Хэм | ||
26/12 22:30 | Вулверхэмптон | - | Ман. Юнайтед | ||
27/12 01:00 | Ливерпуль | - | Лестер |
Dinamachi |
САВОЛ: qahramon aka,g'alaba bn tabriklayman. Aka nima deb o'ylaysiz, ita va isp g'alabasi va por va ger .ni mag'lubiyatiga sabab bo'lgan obektiv asosiy sabablar nima edi,aka. Савол берилган сана: 29.06.2012 22:53 |
ЖАВОБ: Объектив сабабни мен билмайман. Ўз шахсий фикрим бўлиши мумкин, менимча, бу саволга жавоб бердим. Жавоб берилган сана: 30.06.2012 20:44 |
Sherzodchik |
САВОЛ: Vaqt masalasi muammomasmi sizda. Davlat iwi, blog, konferensiya, uy yumuwlari deganday. Савол берилган сана: 29.06.2012 13:11 |
ЖАВОБ: Эл қатори... Жавоб берилган сана: 29.06.2012 18:01 |
Famous |
САВОЛ: Ростан Ф. Каннаварони танимайсизми? Ёки хазиллашдизми? Савол берилган сана: 29.06.2012 12:47 |
ЖАВОБ: Каннаварони танийман. Дзенгага тўп олиб бериб турганини билмас эканман, демоқчи эдим. Жавоб берилган сана: 29.06.2012 13:24 |
Smile |
САВОЛ: Assalomu alaykum! G'alabalarin bilan!) haqiqiy hech qanday quwimchalariz toza futbol! Tug'risi sal Germaniya taraf edim sabab jonga tekkan ispancha total futbolni hozir paytda faqat nemislar yutaolardi oma finalda jon-jaxdim b-n Italiya tarafman oma yutiwiga uzimi iwontiralmayabman!)) Shaxsiy fikriz Italiya yutaoladimi? Va nimaning hisobiga? Савол берилган сана: 29.06.2012 11:34 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Албатта, ютиш учун имкониятга эга. Жавоб берилган сана: 29.06.2012 11:46 |
Bilol |
САВОЛ: Assalomu alaykum. 1.Italiyaning g`alabasi bilan tabriklayman. Birinchi marotaba Italiya terma jamoasi o`yinlarini yoqdi. Axir bu terma jamoa eng yomon ko`rgan jamoam edi.:)) Lekin nima bo`lganda ham Italiya va Ispaniyaning finalga chiqishi manimcha adolatliroq bo`ldi. Chunki bu jamoalar boshqa terma jamoalardan haqiqatda kuchliroq. Bu finalga ikkala terma jamoa ham tasodifan kelib qolishmadi. JCH-2006 ga nisbatan Italiya ancha chiroyli futbol namoyish qilmoqda. Qo`shilasizmi? 2.M.Bolatelli ikkinchi golni urgandan so`ng badanining orqa tomonini muxlislarga namoyish qildi va badanida 3 ta chiziq bor edi. Bilasizmi u bu bilan nima demoqchi edi? Савол берилган сана: 29.06.2012 11:18 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1. Қўшиламан. 2, Билмадим Жавоб берилган сана: 29.06.2012 11:47 |
SHARQ |
САВОЛ: Дунёнинг нариги томонида айт, Нималар буляпти ким хабар берар. Элнинг хизматига таййёрдир бу пайт, Бизнинг Журналистлар, Матбуотчилар! Газета, журналми ёки интернет, Ойнаи жахонда бугун не гаплар, Ёки радиога кулогингни тут Бизнинг Журналистлар, Матбуотчилар! Оммавий ахборот воситалари Энг сунгги янгилик хаммасин билар Юрт учун жонкуяр булар аксари Бизнинг Журналистлар, Матбуотчилар! Бирор ижодкорнинг ички дунёсин Машхур санъаткорлар кайдан танилар Халкка таништирган бир-бир хаммани Бизнинг Журналистлар, Матбуотчилар! Шулар ёмон деса кимнидир ёмон Ё кимни мактаса у кутарилар Барибир нияти яхшилик томон Бизнинг Журналистлар, Матбуотчилар! (Ахад К) Ассалому алайкум! Кушалок байрам билан табриклайман! Ижодизга яняада ривож! Бир илтимос (шунакамизде дарров ишга соламиз Сизни) Италиянинг ушбу евродаги ажойиб иштироки хакида битта макола булсин (илхом келганида уни куйиб юбормай бизга тортик килиш насиб килсин)-зеро Италия курсатган уйинлари бунга арзийдию Рахмат! Савол берилган сана: 29.06.2012 09:17 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Табрик ва тилак учун рахмат. Очиғи, Италия мавзусида жуда кўп ёзиляпти ва улардан орттириб қандайдир янги гап айтишим қийин. "Ёзиш керак" деб мақола ёзишни эса истамасдим. Жавоб берилган сана: 29.06.2012 10:48 |
Sherzodchik |
САВОЛ: Savolimni sal o'zgartiraman. Italiya Ispaniyani nimaning evaziga yuta oladi? Савол берилган сана: 29.06.2012 08:00 |
ЖАВОБ: Мен кўп бор қайтарадиган гап - ҳар қандай ўйинда ҳар бир жамоада ғалаба қозониш ва мағлубиятга учраш учун бир нечта асослар бўлади. Футболнинг мазмуни ўз фойдасига ишлайдиган факторлардан унумли фойдаланиб, рақибнинг устунликларини камайтиришдан иборат. Италия рақибига қараганда жипсроқ (руҳан), чанқоқроқ. Албатта, Испанияда ҳам бир қатор устунликлар бор. Жавоб берилган сана: 29.06.2012 10:55 |
BigBon |
САВОЛ: Bugun manincha Italiya ushbu chempionat davomidagi o'zini фирменний o'yinini qildi yoki bugungi o'yinda biz ilg'amagan jihat bormidi ? Савол берилган сана: 29.06.2012 03:41 |
ЖАВОБ: Италия ўзининг "фирменний" ўйинига эга эмаслиги ва рақибдан келиб чиқиб, турлича услуб танлаётгани ва буни муваффақият билан уддалай олаётгани билан кўпчиликни эътирофига сабаб бўляпти. Яъни жамоада мураббий қўли билан биргаликда, ижро ҳам намоён бўляпти. Италия ҳар бир ўйинда бутун имкониятини ишга солаётгандек тасаввур уйғотмоқда. Менимча, асосий гўзаллик шу ерда. Жавоб берилган сана: 29.06.2012 10:58 |
Famous |
САВОЛ: Мадхия борасида тугри айтдингиз. Буффон баралла овоз билан айтади. Италия мадхиясини ман биринчи марта 1990 йилги жахон чемпионатида, уша пайтдаги Италия дарвозабони В. Дзенга хам бор овози билан айтганида, эшитиб кизиккан эдим. P. S. Уша чемпионатда Италиянинг уйини пайтида, дарвозабон Дзенгага чизикни кесиб утган тупларни Фабио Каннаваро исмли болакай етказиб турган. (уша биз билган Фабио) (бехазил). Савол берилган сана: 29.06.2012 03:26 |
ЖАВОБ: Каннаваро ҳақида билмас эканман. :) Жавоб берилган сана: 29.06.2012 10:58 |
Famous |
САВОЛ: Йук, хеч нарса эслатмаяпман ). Узим шунчаки, ярим финал яхши утди демокчиман ). Битта азартный окам бор, икки кун олдин телефонда дусти билан гаплашиб, "Германия" деяётганида, ман бошимни сарак килиб, "Италия" деб пичирладим. У манга ер остидан украйиб, "жовоб берасанми?" деди. Ман "жовоб бермиман, аник биламан" десам, шу захоти Италияга тикворди). Энди манга тел килиб, финални бирга курайлик деяпти )) Ман, финалда Испания асосий ёки кушимча вактда битта хам уролмайди, деб уйлайман. Чемпион номини айтмасам хам булади, узингиз яхши биласиз ) Савол берилган сана: 29.06.2012 02:53 |
ЖАВОБ: Сизни кўришим билан эсимга тушди :) Йўқ, аслида олдиндан ҳисобни таҳмин қилиш ёки гаров ўйнашга қизиқмайман. Бу нотўғри ишлар. Ҳар нарса бўлиши мумкин. Ўйиндан олдин аксарият мутахассислар Германия имкониятларини юқори баҳолаётгандилар. Жуда кўп футбол факторлари бўйича, мантиқан Германия ютиши керакдек эди. Аммо... :) Бу футбол! Лекин барибир футбол кўр кўрона ўйин эмас. Ҳар қандай ғолибга ҳам сабаб ва мантиқ қидириб топса бўлади. Масалан, Италия терма жамоаси ўйинчилари мадҳияни яхшироқ айтишар экан. Ростан..! Жавоб берилган сана: 29.06.2012 03:15 |
uzbars |
САВОЛ: Канчали огир бусаям сиззи табриклиман. Энг галатиси 1 кун куп дам оган, пенальти тепкан итальяналани жисмоний устунли кигани. Савол берилган сана: 29.06.2012 02:06 |
ЖАВОБ: Рахмат. Италия жисмоний устунлик қилди, деб ўйламайман. Жавоб берилган сана: 29.06.2012 02:47 |
djbekfm |
САВОЛ: Aka g'alaba muborak! Савол берилган сана: 29.06.2012 01:47 |
ЖАВОБ: Рахмат. Жавоб берилган сана: 29.06.2012 02:48 |
Sherzodchik |
САВОЛ: Towkent derbisi haqida qanday fikrdasiz? Савол берилган сана: 28.06.2012 22:29 |
ЖАВОБ: Бу мавсумда "Бунёдкор" Ўзбекистон чемпиони бўлади. Жавоб берилган сана: 29.06.2012 02:47 |
Sherzodchik |
САВОЛ: Italiyaning g'alabasini tahmin qilibsiz. Italyanlar nimaning evaziga yutiwlari mumkin? Савол берилган сана: 28.06.2012 22:22 |
ЖАВОБ: Балотеллининг икки голи эвазига :)) Жавоб берилган сана: 29.06.2012 02:48 |
uzbars |
САВОЛ: Бугунги уйиндан нима кутвос? Таркиб ва тактикани тахмин килолисми? Бугун хужумкор, шиддатли уйин курамизми ёки 12 булиши бн арава ковокка, лакей сичконга айланганде жамоала узини олдинги холига - химоявий уйинга кайтишиними? Савол берилган сана: 28.06.2012 19:44 |
ЖАВОБ: Билмадим. Жуда кўп вазиятлар ва зарбаларни кутиш қийин, лекин кураш ва мазмун жиҳатидан зерикарли ўйин бўлмаса керак. Ҳар томонлама КАТТА ЎЙИН бўлишига шубҳа йўқ. Таҳминим пенальтилар сериясида ёки минимал ҳисобда Италия ғалаба қозонади :)))) Жавоб берилган сана: 28.06.2012 19:53 |
Strateguz |
САВОЛ: HEROLION Кахрамон ака Чемпионда чикиш килсангиз булмайдими? Шунча маколаларни интернетга доступи (имкони) йуклар хам укир эди. Биз тугри тушунардик, Арслон хам айрим пайти (хайрли иш учун албатта) изидайн кайтиб туради. Савол берилган сана: 28.06.2012 10:48 |
ЖАВОБ: "Биз тугри тушунардик" - унақа деб ўйламанг, мен бу мавзуга у қадар принципиал қарамайман. Қайси газетада ёзишимдан қатъий назар ўқувчи мухлислар ўша-ўшалигини яхши биламан. Тўғри, "Чемпион"га нисбатан алоҳида туйғулар боғлаб турарди, лекин бу ип ўша машҳур шеърдан кейин узилган. Ўша ерда ишлаган, ишлаётган барча журналистларни хурмат қиламан, Руний мен учун устоз, лекин айнан "Чемпион" номининг мен учун муқаддаслиги қолмаган. Кеча "Футбол Экспресс"га Б.Ҳакимов билан интервьюни бердим, аввалроқ, Абрамов билан суҳбатлашганимда, материални "Чемпион"га тақдим этгандим. Бундай ҳолатлар бўлиши мумкин, лекин ҳозир "отпуска"даман. Блогга ёзаётганларим шунчаки, баъзида ёзмасдан тура олмаслигим туфайли холос. Жавоб берилган сана: 28.06.2012 11:49 |
uzbars |
САВОЛ: Пиреней дербиси турисида нима дисиз? Дахшатли Испанияни куни битвотканга ухшиди. Олдин Италия, Хорватия бумалол ташашди, мана Португалия сал коса чикарворарди. Савол берилган сана: 28.06.2012 03:55 |
ЖАВОБ: Испаниянинг эмас, ДАҲШАТЛИ Испаниянинг куни битаётган бўлиши эҳтимол. Бу табиий ҳол. Жавоб берилган сана: 28.06.2012 11:35 |
BigBon |
САВОЛ: Яхшиям Касильясни дарвозаси акфадан экан ,бўлмасам аниқ кириб кетарди:) Яна ўша гап,испанларни чемпионатга мажбур олиб келишгандек гўё ёки кетма-кет ЖЧ ва Евро ни ютиб олган жамоа фақатгина натижа учун ўйнаса керакда.Ва яна бир нарса ,испанлар ичида ўзаро ички низо бордек, фақатгина буни ташқарига чиқаришмаётгандек.Қатор бўлиб терилганига эътибор қилсангиз реал ва барсачилар алохида-алохида терилди? Савол берилган сана: 28.06.2012 02:39 |
ЖАВОБ: Ички низони пайқамадим. Лекин айтайлик, Португалия ёки Италияга нисбатан жипс (майдон ташқарисида) бўлмасликлари мумкин. Сабаби, уларни бирлаштирадиган мақсадга аллақачон эришишган. Буни кўпчилик инкор қилса-да, менимча, бу жуда муҳим фактор. Жавоб берилган сана: 28.06.2012 11:37 |
MANUTDBARSA |
САВОЛ: САЛОМ КАХРАМОН АКА.ЧАРЧАМАЯПСИЗМИ?САВОЛИМ ПИРЛОНИ ОЛТИН ТУПГА ДАВОГАРЛАР КАТОРИГА КУША ОЛАСМИ.АГАР КУШСАНГИЗ НИМАНИ ХИСОБИГА.УНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИНИ КАНЧАЛИК БАХОЛАЙСИЗ.ДАВОГАРЛИК КИЛИШДА БОШКА ДАВОГАРЛАРДАН УСТУН ТОМОНИНИ САНАБ УТА ОЛАСИЗМИ,АЛБАТТА ШАХСИЙ ФИКРИНГИЗ,,, Савол берилган сана: 27.06.2012 21:55 |
ЖАВОБ: Менимча, у аллақачон даъвогарлар қаторида. Агар Европа чемпиони бўлса, бошқалардан устунлик томони бўлиши мумкин. Акс ҳолда эса, Месси ва Роналдунинг ёрқинроқ ўйинлари мавсум джавомида кўп бўлди. Кейин шуни унутмаслик керакки, суров йил охирида бўлади. Аслида 2011/2012 мавсумга эътибор қаратиш керак бўлса-да, шу йилнинг кузидаги ўйинлар ҳам овоз берувчиларга таъсир қилиши шубҳасиз. Жавоб берилган сана: 28.06.2012 12:20 |
uzbars |
САВОЛ: Ассалому алайкум Сиззи касб байрамиз бн табриклиман ва серкирра ижодизга ривож, хар бир хайрли ишларизда омад тилайман! Сиздан янада купро узмга хос маколала ва сухбатла кутиб коламан Савол берилган сана: 27.06.2012 19:56 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Рахмат Жавоб берилган сана: 28.06.2012 11:34 |
‹ First < 87 88 89 90 91 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|