27/12 01:00 | Ливерпуль | 3-1 | Лестер | ||
28/12 00:30 | Брайтон | - | Брентфорд | ||
28/12 01:15 | Арсенал | - | Ипсвич | ||
28/12 19:00 | Эмполи | - | Женоа | ||
28/12 19:00 | Парма | - | Монца | ||
28/12 22:00 | Кальяри | - | Интер | ||
29/12 00:45 | Лацио | - | Аталанта | ||
29/12 16:30 | Удинезе | - | Торино | ||
29/12 19:00 | Наполи | - | Венеция | ||
29/12 19:30 | Лестер | - | Манчестер Сити | ||
29/12 20:00 | Тоттенхэм | - | Вулверхэмптон | ||
29/12 20:00 | Кристал Пэлас | - | Саутгемптон | ||
29/12 20:00 | Эвертон | - | Ноттингем Форест | ||
29/12 20:00 | Фулхэм | - | Борнмут | ||
29/12 22:00 | Ювентус | - | Фиорентина | ||
29/12 22:15 | Вест Хэм | - | Ливерпуль |
Strateguz |
САВОЛ: Салом Кахрамон ака, негадир икки хафтадан бери Чемпион газетасини кутаман яна эски ашула мабодо биласизми, узи чикадими, ёки буям Стадионга ухшаб кулогини ушлаб кетдими? Сабаби, бошка газетлани олгим йук шу урганиб колган эканмиз. Савол берилган сана: 16.08.2012 17:08 |
ЖАВОБ: Билишимча, сентябрь ойидан чиыишни бошлайди. Жавоб берилган сана: 16.08.2012 17:29 |
MilanAC |
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамон ака, Иордания билан булиб утган икки хил куринишдаги икки уйиндан чикарган хулосангиз ? Савол берилган сана: 16.08.2012 14:38 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бир нима дея олмайман. Жавоб берилган сана: 16.08.2012 17:31 |
Messi |
САВОЛ: Qõqon-1912 ning hozirgi faoliyatini, ligadagi holatini qanday baholaysiz? Савол берилган сана: 16.08.2012 12:49 |
ЖАВОБ: Чидаса бўлади. Масалан 4-5 минг мухлис кириб дам оляпти. Демак баъзи олий лига жамоаларидан кўра кўпроқ эътиборга эга. Аммо бу вақтинча бўлиши мумкин, шунчаки одамлар футболни соғинган. Турнир мотивацияси, масалан олий лигага чиқиш мақсади, бўлмаса, мухлислар ҳам зерикади. 2009-10 йилларда ҳам шу ҳолат кузатилганди. Жавоб берилган сана: 16.08.2012 17:33 |
yahyohon |
САВОЛ: (Фаол мухлисда очко олиш учун йуллаяпман) бу лойиха узини оклайми ёки сонни оширгани коладими, Савол берилган сана: 16.08.2012 12:31 |
ЖАВОБ: Нега "лойиха" билан "сонни ошириш" ни бир бирига боғлиқ бўлмаган мақсадлар деб ўйлаяпсиз? :)) Лойиҳадан мақсад сонни ошириш бўлсачи? Ўз пайтида, мен мухлислар рейтингига қарши бўлганман, бу лойиҳа сайтда сунъийликни кўпайтирворяпти, деб ҳисоблаганман. Менинг ўлчовим шунақа бўлган, сайт раҳбари учун эса ўлчов бошқа эди - ташрифлар сонини ошириш. Демак мақсад икки ҳил бўлса, битта йўналишга тушиш қийин, бири бирига ҳалақит беради, ҳоказо. (Бугунги вазиятнинг ўша пайтдан биргина фарқи бор - у пайтларда рақобат умуман йўқ эди. Барча юзерлар уфф.узники эди) Менимча, ҳозирги сайт раҳбарлари ҳам, Олимхўжа ҳам, сайтнинг савиясини ошириш учун аввало материалларга эътибор бериш кераклигини жуда яхши биладилар. Фақат, мухлисларни жалб қилиш учун, қайсидир сайтдан тортволиш учун бунақа лойиҳаларнинг фойдаси балки тегиши мумкин. Масалан, шу сайтда материаллларга эътибор қаратилди, эксклюзив шарҳлар, блоглар фаол ишлади, аммо натижа бўлмади. Демак турли йўналишларни биргаликда ва бир пайтда амалга ошириб кўриш керак экан. Жавоб берилган сана: 16.08.2012 12:40 |
MANUTDBARSA |
САВОЛ: САЛОМ КАХРАМОН АКА ЧАРЧАМАЯПСИЗМИ?АКА ФУТТБОЛ МАВЗУСИДАН БИРОЗ ЧЕТЛАШИБ ХОЗИР ХАЛКИМИЗ НАЗНИДА УЗБЕКИСТОННИНГ БИРИНЧИ РАКАМЛИ СПОРТЧИСИ ХИСОБЛАНАЁТГАН ХАМДА АЙНИ ДАМДА КИРОЛ АРТУР ЛАКАБИНИ ОЛАЁТГАН ПОЛВОНИМИЗ ХАКИДА БИТТА ШДЕВР МАКОЛА УКИЛИК УЗИЗИ КУЛИЗДАН.БУ СИЗЗИ КУЛИЗДАН КЕЛАДИ. Савол берилган сана: 12.08.2012 10:14 |
ЖАВОБ: Салом. Рахмат. Эплай олмасам керак. Бошқа спорт турларига деярли қизиқмайман. Жавоб берилган сана: 13.08.2012 13:03 |
Forres |
САВОЛ: Salom. Qaxramon aka nega penalti.uz aktiv emas.biz muxlislar uchun juda yaxwi sayt edi. Савол берилган сана: 11.08.2012 18:37 |
ЖАВОБ: Cалом. Келаси ҳафтадан миллий чемпионатлар бошланади, терма жамоамиз фаолиятини бошлайди, хуллас мавзулар кўпаяди. Ҳозир эса, тўғри тушунасиз, бу соҳадан бироз четроқдаман, аниқроғи таътилда :)) Жавоб берилган сана: 12.08.2012 00:03 |
munis |
САВОЛ: салом Кахроман ака сиз Оксана Чусовитинанинг германия байроги остида чикишини хоинлик деб хисоблайсизми?шахсан мен ёклайман албатта историясини синчиклаб укиб шу карорга келдим Савол берилган сана: 10.08.2012 21:53 |
ЖАВОБ: Бу ҳақида фақат субъектив фикрлар бўлиши мумкин. Кимдир оқлайди, кимдир қоралайди - бу фикрлар орасидаги фарқнинг сабаби бирининг тўғри иккинчисининг нотўғри хулоса чиқараётганида эмас, вазият турли ўлчовлар билан ўлчанаётганида. Чусовитинанинг қарорини салбий ҳам, ижобий ҳам баҳолаш мумкин, лекин шуниси аниқки, бу хоинлик ҳам, қаҳрамонлик ҳам эмас... Жавоб берилган сана: 10.08.2012 23:30 |
lyubitel |
САВОЛ: навбатдаги дуранг хакида нима дея оласиз? (Дерби дейишгаям тил бормайди). Нахотки, мухлисларни устидан кулиш шу даражада булса? Хеч булмаса, 2:2 ёки 0:0 уйнашмайдими?! Ушбу кузбуямачилик холи Олимпиадада кандай окибатларга олиб келаётгани нахот сабок булмаяпти. Фикримни тушундингиз деган умиддаман. Савол берилган сана: 10.08.2012 02:10 |
ЖАВОБ: Ўйинни кўрмадим. Очиғини айтганда, қандайдир кўзбўямачилик билан унинг билвосита оқибатини ҳар ким ҳам боғлай олмайди. Жавоб берилган сана: 10.08.2012 13:49 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: Salom derbi bugunmidi((). Qahramon aka ishonch insonni boshqaradi diyishadi. Hozir termamizga ayniqsa Qosimovga muhlislar ishonchini qaytarish asosiy vazifa. O'zi Qosimovni nega yomon ko'rib qoldik? Javoblar turfa. Bitta gap JCh2010ga termamiz chiqolmadI!Qosimov olib chiqolmadiMAS. Ayni damda termamiz murabbiyiga Ishonch nol darajadaligi havotirga solmoqda. To'g'ri o'zimgayam yoqmagani MQ yana qaytishi. Bugun derbida Qosimovni ko'rib angladimki bu bizning Qosimov, bunaqasi boshqa hech kimda yo'q.ha bu o'sha termamizga sinonim tarzda qo'llanilib ketgan, yoshligimizda faqat uni ko'rish uchun stadionga tushadigan va keyin man Uni ko'rdim dp gerdayib yuradiganimiz O'ZIMIZNING Mirjalol. Bitta o'yin ko'p narsani o'zgartirib yuborishi aniq. Bu kareyslar bilan o'yinni "Ishonch baxsi" degan bo'lardim. Qo'llab quvvatlash vaqti kemadimikin. Roosa tanqid qildik balki yetar balki ishonishni boshlarmiz. Siz esa negadir JIMMsiz. Vaqt keldi oka 1oyyi umid va ishonch bilan o'tkazishga muhit yarating. Umidsizlik bilasiz kimga xosligini! Савол берилган сана: 10.08.2012 02:06 |
ЖАВОБ: Салом. Ишончсизлик мураббийга нисбатан эмас. кўпроқ турнир вазиятига нисбатан. Яъни биз бир очкога эгамиз холос. Агар кейинги ўйинлардан ониқарли натижа олсак, ишонч ўз ўзидан пайдо бўлаверади. Агар гап фақат натижада бўлса, ким мураббий экани унчалик аҳамиятга эга эмас... Яъни Абрамов бўлганда ғалаба қозонардик ёки Қосимов бўлса кўпроқ ютамиз, деган гапларга қўшилмайман: агар мен қачондир шунга ўхшаш солиштирмалар қилган бўлсам, фақат ўйин услуби ва мазмунини эътиборга олганман. Жавоб берилган сана: 10.08.2012 13:52 |
UzbekRonaldo |
САВОЛ: tushundim. nega stadion.uz da chempion gazetasi reklom qilinmayapti? Савол берилган сана: 07.08.2012 22:09 |
ЖАВОБ: Билмайман. Жавоб берилган сана: 08.08.2012 09:09 |
MANUTDBARSA |
САВОЛ: САЛОМ КАХРАМОН АКА ЧЕМПИОНДАГИ МАКОЛАЛАРИЗЗИ КАЧОН УКИШНИ БОШЛИМИЗ. Савол берилган сана: 07.08.2012 19:31 |
ЖАВОБ: Билмайман. Ҳозирча ўзлари эплашяпти. Жавоб берилган сана: 08.08.2012 09:10 |
UzbekRonaldo |
САВОЛ: agar yana chempion gazetasiga qaytganilarni hisobga olsak demak hammasiga AA aybdor ekanda chunki aynan u uff.uz da qoldi. chempion chiqyapti deb eshitim nega saytda reklama qilinmayapti? Савол берилган сана: 05.08.2012 13:51 |
ЖАВОБ: Йўқ. Ким айбдорлигини билмайман. Мен бирор газетада ишлашим керак эди. "Стадион" газетаси чиқиб турган бўлганида, қайтмасдим-ку? Жавоб берилган сана: 06.08.2012 12:17 |
uzbars |
САВОЛ: penalti.uz tas-ixga qoyiladimi? Савол берилган сана: 31.07.2012 18:37 |
ЖАВОБ: Ҳа, фақат кейинроқ. Жавоб берилган сана: 04.08.2012 00:09 |
MANUTDBARSA |
САВОЛ: КАХРАМОН АКА САЛОМ,ЯХШИМИСИЗ.АКА ЭНДИ СТАДИОН ЧИКМИДИМИ?ЯНА ЧЕМПИОНГА КАЙТАСЛАРМИ? Савол берилган сана: 26.07.2012 20:01 |
ЖАВОБ: Ҳа, "Стадион" чиқмас экан. Жавоб берилган сана: 27.07.2012 11:29 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: Termadagi futbolchilarni Qosimov qo'l ostida o'ynash istagi yo'q degan fikrga ishonasizmi. Livan bilan o'tgan o'yin shunaqa fikrga kelishga majbur qivotti, ili Hamma ayb Qosimovning taktikasidami. Haloskorga aylanayotgan o'yinchilarimizni yana yomon ko'rib qolishdek havf bor. Савол берилган сана: 26.07.2012 12:10 |
ЖАВОБ: Футболчиларнинг ўзи ўйнайдиган жамоаларида у ёки бу мураббийнинг бўлишини ёки бўлмаслигини исташларини тўғри тушунаман. Улар ҳам инсон. Лекин, мураббий туфайли, жамоада ўйнашни истамаслик ёки блр куч билан ўйнамаслик ҳолатлари учун ҳар қандай фтуболчидан кечиб қўя қолиш керак. Бизда вазият у қадар жиддий эмас, деб ўйлайман. Қосимов ҳам футболчиларнинг тилини топа олишига ишонса бўлади. Алоҳида қайсидир футболчилар билан муаммолар эса ҳар қандай мураббийда ҳам бўлиши мумкин. Агар сизни шундай хаёлларга Ливан билан ўйин ундаган бўлса, бу нотўғри. Шунчаки, футболчилар ўшанда бутунлай кутилмаган қарордан ўзларига кела олмай қолган бўлишлари мумкин. Кейинги ўйинларда бу борада муаммо чиқмаса керак. Жавоб берилган сана: 26.07.2012 16:11 |
farhodbek |
САВОЛ: Salom Qahromon aka. Chempinatimizni kuchaytirish uchun ligonerlar limitini o`zgartirish masalasiga qanday qaraysiz. masalan, hohlagancha ligoner, faqat yoshi 28 dan katta bo`lmagan, o`zi milliy terma jamoasida kamida 7-8ta rasmiy o`yin o`tkazgan bo`lishi kk. shu ancha o`sish bo`larmidi. Савол берилган сана: 26.07.2012 11:59 |
ЖАВОБ: Салом. Менимча, лимит муаммосига дуч келишимизга анча бор. Лимит орқали маҳаллий футболчилар муҳофаза қилинади, сабаби айтайлик, Англияда ёки Италияда маҳаллий футболчидан кўра, легионерни олиб келиш бирмунча арзонга тушади. Соф хужалик мантиғи бўйича, у ерларда легионер кўп, лекин барибир уларда биринчи навбатда футболчининг савиясига эътибор берилади, чунки сарфланган ҳарбир пулга жавоб берилади. Бизда эса муаммо бошқача. Клублар хужалик фаолиятини устун кўрмайдилар, клубларнинг эгаси йўқ, ташкилот ёки бюджет пули бор, уни ишлатадиган одамлар эса бутунлай бошқа. Айтмоқиманки, легионер ва маҳаллий футболчилар муаммоси (агар муаммо бўлса) бизда лимит орқали ечиладиган даражага келгани йўқ. Бизда асосий муаммо, клублардаги молиявий назоратни кучайтириш, соф футбол кишиларини клуб бошқарувида ва қарор қабул қилиш жараёнида кўпайтириш. Бошқа муаммо йўқ, ҳозирча. Икинчидан, сиз қўяётган талаблар ҳам мукаммал эмас. Тожикистон терма жамоасининг кўп йиллик сардори Германия терма жамоаси таркибига кира олмаётган немисдан савиялироқ эмаску? :)) Жавоб берилган сана: 26.07.2012 16:07 |
ilmdor |
САВОЛ: Ассалому алайкум. Согликлариз яхшими? МТЖ бош мураббийи алмашгандан бери турли сайтларда сўровномалар ўтказиляпти. Аксарият сўровларда қатнашчилар Абрамов кетганига қарши яъни тарафдорлари кўпчиликни ташкил қиляпти. Сўрамоқчи бўлганим бу сўровларни таъсири борми, УФФдагилар мухлислар фикрини инобатга олиб бош мураббий масаласини қайта кўриб чиқиши мумкинми? Мани шахсий фикрим: Қосимовни химоявий тактикасида юрак ховучлаб ўтиргандан кўра, Б.А. айтгандек Абра-Барса ўйинини кўриш қизиқарлироқ. Савол берилган сана: 26.07.2012 09:18 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Менимча, умуман таъсири йўқ. Бўлсаям, бугунги жамоага салбий таъсири бор. Шунинг учун, ҳадеб икки мураббийни солиштиравериш, турли сўровномалар ўтказишни оқламайман. Жавоб берилган сана: 26.07.2012 10:40 |
fathquqon |
САВОЛ: Ассалому алайкум.Рамазон муборак.Иссиклар кийнаб куймаяпдими.Бир таклиф бор эди.Футболга алокадор хамма инсонлар+ишкибозу нет да утирадиганлар хаммамиз аввало инсонмиз.Тирикчилик оила ота она бола чака кавму кариндош махалла куй еру биродар булар хаммаси футболдан устун.Ман демокчи булганим янги очган сайтингизда алохида бир рукн булса -ю у ерда таълим тарбия тугрисида купрок тухталсангиз.Бунга мисол "Ганимат" деган маколангиз.Мана шунака маколаларнинг фойдаси купрок тегади укувчига. Гапим куп эди фикрим чалкашиб кетябди езишни хам эплай олмадим. Савол берилган сана: 25.07.2012 02:21 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом.Рахмат. У ерда "Офсайд" деб номланган рукн бор, ўша ерда хаётий ҳикоялар ва мақоаларни жойлаштириб бориш ниятим бор. Жавоб берилган сана: 25.07.2012 11:47 |
Krishzeven |
САВОЛ: Salom Qaxramon. 1) Bobomurod Abdulla Eron bilan uyindan sung Abramovni kom bushatganinini aitib beribdilar> Siz ham buni eshitganmidingiz 2) Yana usha hamkasbingiz Qosimovning BAA bilan uyindan sung bushatilganini eslab, qaytar dunyo bulib Abramovam huddi shunaqa usulda ketganini aytibdilar/ Nima deysiz Савол берилган сана: 24.07.2012 22:53 |
ЖАВОБ: Салом. 1) Шунга ўхшаш гаплар эшитдим. Лекин айнан сўзма сўз бу даражада билишим учун, ўша суҳбат иштирокчилари билан жуда яқин алоқада бўлишим керак. 2) Бўлмаган гап. Журналистнинг вазифаси турли воқеалардан қандайдир ирим-сиримлар қидириб юриш эмас, сабаби бу икки воқеа ўртасида фарқлар тиқилиб ётибди. Биринчидан, ўшанда Қосимов ростанам кетишни истаганди, Абрамовнинг кетиши ўз ихтиёри билан бўлмади. Иккинчидан, Қосимов бу сафар терма жамоани бошқаришни хаёлига ҳам келтирмаётганди, Абрамов ўшанда терма ролига ўтиришни бутун вужуди билан истаётганди. Учинчидан ва асосийси, Абрамов Эрон билан ўйиннинг эртасигаёқ бўшатилди. Қосимов эса, БАА билан ўйиндан сўнг, 1 ой ва 3 кун ўтибгина истеъфога чиққан. Яъни Қосимовнинг истеъфоси ўша натижага боғлиқ эмас, БАА билан ўйин ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган ўйин эди. Шахсий фикрим: шунчаки, ўша терма жамоа салкам бир йилдан бери иложсизлик ҳолатида эди, Малайзия билан ўйинни қўшмаганда, 6 ўйинда умуман гол кирита олмаганди. Жиддий мусобақаларга ҳали вақт бўлса-да, на таркибда на услубда янгилик кўраётгандик. Кечаги МТЖ мизда эса Эрон билан ўйингача ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Яна бир гап, Рауф Инилевв терма жамоаси ҳам Осиё Кубогида зўр ўйнаб, кейин 3-босқичниям кўтаринки руҳда ўтказган. Кейин тўртинчи босқичнинг дастлабки ўйинларини омадсиз ўтказгач, Қосимов уни алмаштирган. Балки мана шу ҳолат билан ўхшашликлар қидириб кўрармиз? Саволнинг биринчи қисмини ҳам эътиборга олсак, мана бу ерда ўхшашлик кўпроқ. Жавоб берилган сана: 25.07.2012 12:15 |
kechirasiz |
САВОЛ: Футболга алокадор:журналистлар,мутахассислар, футбол амалдорлари, мураббийлар ва футболчилар билдирган айрим фикрлардан кейин яъни футбол ичига канчалик кириб борган сари футболни шунчалик ёмон куриб кетаман. Менга оддий мухлис булиш ёкарди,хеч нимадан хабарсиз:маглубият алами ва галаба кувончи. Хозир маглубиятдан алам килмай боряпти,яъни бу кимнидир хохишилигини сезгандан кейин. Журналистларга койил. Улар футболга биздан хам якин,куп нарса маълум . Шулардан хабардор булиб туриб, уларни футбол тугрисида маколалар ёзаверишади,ёзаверишади. Уларни фикрлари хеч нарсани узгартирмасада. Футболдан кунгиллари совимайди. Шоирларга осон, мухаббат мавзусидан туйсалар ватан хакида, тарих хакида,ёшлик мавзуси кабиларга утиб кетишади. Футбол журналистлари футболдан нима учун чарчашмайди, ниманидир исбот килишга харакат килишаверади? Савол берилган сана: 21.07.2012 13:16 |
ЖАВОБ: Футбол ёмон кўришга арзийдиган ёмон ўйин эмас. Унинг ичида ёки атрофида қандайдир хунук ишлар бўлаётган бўлса, футболни ундан тозалаш керак, вассалом. Нега энди, аслида халқимизга қувонч келтириши мумкин бўлган бир соҳани, ўша футболни севмайдиганларга топшириб қўйиб, индамай кетиш керак? У ҳолда, мухлислар нима қилади? Шахсан мен, футболнинг орқаси ҳақида кўп нарса билмайман. Баъзида бу нарса бироз бўрттириб юборилиши ҳам бор гап. Аслини билиб туриб, бошқа нарсани ёзиб юрибди, десангиз адашасиз, масалан, қайсидир ўйин келишилганлиги ёки сотилганлигини билиб туриб, ўша ўйинни тактикаси-ю, таҳлили ҳақида ёзмаган бўлардим ҳеч қачон. Ҳамкасбларим ҳам худди шунақа деб ўйлайман. Футбол ҳақида ёзиляптими, демак озми кўпми футбол бор. Жавоб берилган сана: 23.07.2012 11:26 |
‹ First < 82 83 84 85 86 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|