Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


MilanAC
САВОЛ: Кахрамон ака ман хам Куконлиман ва бундан куриниб турибдики энг аввало Кукон футболи хакида кайгураман. Биз Олий Лигаданку анча узоглаб кетдик. Ва хозирги жамоа хакида хам бир нима дея олмайман. Манимча жамоамизни бундай ахволга тушишига молиявий холат сабаб булса керак. Мани ташвишга солаётган холат бу хам эмас. Бу - сезяпсизми Куконда иктидорли ёшлар етишиб чикиши йуколиб бормокда. Авваллари Нефтчи бош мураббийи Саркисян жамоасига Кукондан жуда куплаб иктидорларни жалб киларди. (Тугрисини айтганда Кукон жамоасидан иктидорларни олиб куярди)) ). Хозир эса гуёки жимлик. Ёки футбол мактаблари ишламаяптими? Ё булмаса Кукон жамоасини бир неча йил фаолият курсатмагани ёшларга шунчали салбий таъсир курсатдими? Нахотки энди биздан Бахтиёр Ашурматов, Нумон Хасанов, Мухтор Курбонов, Соли Курбонов каби иктидорлар чикмаса ? Бу манимча хозирги кун Кукон футболидаги катта ва бош котирадиган мавзу деб уйлайман. Сизнинг фикрингиз ва килиниши керак булган ишлар ? Кахрамон ака кимдир буни Республика микиёсида булмасада Вилоят микиёсида олиб чикиши керак деб уйлайман.(Аслини олиб каралса узбек футболини Ватани Кукон ва бу Республика микиёсида куриб чикилишга хам арзийди).

Савол берилган сана: 18.08.2012 21:26

ЖАВОБ: Агар шаҳарда олий лигада тўп сурадиган жамоа бўлса, ёшларга эътибор кучаяди, ўз ўзидан ёшлар етишиб чиқаверади. Акс ҳолда келажаги мавҳум бўлган касб учун (агар ёрқин талант бўлмаса) ўқиш ва бошқа ишлардан воз кечиб, футбол билан шуғулланишда давом этиш керакми? Йўқ, албатта.

Жавоб берилган сана: 19.08.2012 11:41


RONNI
САВОЛ: Tasavvur qilaylik (aniqrogi hayol qilaylik) buyuk sprint Useyn Bolt MUga utdi, jamoa undan qanchalik foydalanishi mumkin, masalan men uni tijoriy jihatdan oltin togni uzi deb hisoblayman, Ser ham men bilan bir fikrda buladimikan, shu haqida fikriz, umuman Boltni MU azosi bulgandagi foyda zarari )))

Савол берилган сана: 18.08.2012 17:52

ЖАВОБ: Қайсидир ҳайрия тадбирида таркибда ўйнатиб кўриши мумкин. Лекин тўлақонли шартнома тузиш клуб имижига путур етказса керак. Унаақ бўлмайди ҳам.

Жавоб берилган сана: 18.08.2012 19:58


Famous
САВОЛ: Билмайсизми, А. Никимбаев тинчмилар? Анчадан бери жимлар.

Савол берилган сана: 18.08.2012 17:42

ЖАВОБ: Ҳа тинчлар. Таътилга Тошкентга келган бўлсалар керак. менимча (Спорт ТВ дан чиқдику) Шунинг учун интернетга кам кираётган бўлиши мумкин.

Жавоб берилган сана: 18.08.2012 20:05


MilanAC
САВОЛ: Кахрамон ака яна бир савол бизни ПФЛ жамоаларимиз качондир молиявий фойда олишни йулга куйиши керак ёки бошкачарок килиб айтганда узини - узи молиявий коплаши керак (масалан стадионга мухлис кириши, реклама, атрибуткалар сотуви ва шу кабилар) тугри бу битта футболга богликмас куплаб омиллар бунга йул куймайди лекин бу молиявий йул хам футболни ривожланишида асосий рол уйнайдику. Куплаб омиллар йул куймайди деб йураверсак качон эришамиз, барибир качондир буни йулга куйиш керакку, шунга сизнинг фикрингиз? Бунга боскичма - боскич эришишимиз даркор. Шу сабабли энг аввало нималарга эътибор каратиб, йулга куйиш керак ??? Жавобингиз учун рахмат !!!

Савол берилган сана: 18.08.2012 17:26

ЖАВОБ: Энг аввало футбол ҳалол бўлиши ва яхшигина тарғиботга эга бўлиши керак. Масалан, Туркия Лигаси савияси ҳам у қадар юқори эмасди. Лекин айнан тарғибот ва транслацияларга катта эътибор қаратилган, ҳар бир ўйин атрофида жуда катта ажиотаж ташкил тқилишади. ҳар бир ҳолат кенг таҳлил қилинади, бу эса ўз навбатида мухлисларнинг кўпроқ эътиборини ўз миллий футболига жалб қилинади. Ташкилий масалалар, молиявий ҳуқуқлар ва ҳоказолар тўғри йўлга қўйилганч. секин аста савия ҳам кўтарила бошлайди.
Бир нарсани эътиборга олинг, ҳеч қайси клуб, айниқса бизда ўз ўзини молиявий таъминлай олмайди. Кун тартибида бу масалани ўқйиш ҳам нотўғри. Асосий масала - ПФЛ нинг ривожланиши. Яъни ПФЛ ўз ўзини таъминлайдиган, клублар унда қатнашишни истайдиган, телеканаллар уни транслация қилишни истайдиган пулдор ташкилотга айлана олса, ўз ўзидан клублар ҳам ривожланиб борадилар. Лига ривожланиши учун ҳар бир клубга миллиардларни бериб, "қани яхши ўйинчиларни олиб кел" дейиш керак эмас. Нега? Пулни еб тугатишади. Яхшиси, ПФЛ клублар учун пул топиш манбаига айланиши керак. Фойда билан чиқиш учун эмас. умуман бу турнир молиявий барқарорликни таъминлаши керак.
Аввало АПЛ кучайди, ана ундан кейин МЮ, Ливерпуль, кейин Арсенал, кейин Челси, кейин Тотенхэм, Сити кучайди. Йилдан йилга лигада топ клублар сони ошиб бормоқда.

Жавоб берилган сана: 18.08.2012 20:04


MilanAC
САВОЛ: Кахрамон ака бу йил Ман Ситини Чемпионлар Лигасида катнашувини кандай бахолайсиз? Барселона, Реал ва шу каби жамоаларга муносиб каршилик курсата оладими ёки хали жамоа янада шаклланиши керакми ???

Савол берилган сана: 18.08.2012 17:08

ЖАВОБ: Қаршилик кўрсата олади бемалол. Ўтган йии таркиб кучли бўлса-да, жамоада клубла миқёсида ҳақиқий чемпионлар жуда кам эди. Тевез, Яхе Туре... Бўлди. Агуэро, Сильва, Насри ва бошқаларда айнан ғолиблик руҳидаги жамоаларда тўпланадиган тажриба етишмасди. Чемпионлик уларга мана шу руҳиятни улашди, энди улар ўзларига ишонадилар. бу янада хавфлироқ. Алекс Фергюсон ўтган йил охирида "агар уларга чемпионликнинг мазасини тотишларига йўл қўйсак, кейин уларни тўхтатиш қийин бўлади" деганди. Менимча, тўғри айтган.

Жавоб берилган сана: 18.08.2012 20:07


raulstar
САВОЛ: Анча аввал хисоблаб чикилган таквим(ЖЧ-саралаш, 4-боскич таквими) халиям биз учун кулайрокми ë энди мухимлик даражаси йуколдими?

Савол берилган сана: 18.08.2012 14:23

ЖАВОБ: Йўқ, унақа қулайликлар жамоаларнинг аҳволи тенг бўлганда ҳисоблаб чиқилиши осонроқ. Ҳозир бир нарса дейиш қийин. Масалан Эрон билан сафардаги ўйинимизда бизни эмас, Эронни дуранг қониқтириши мумкин. Энди қулайлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. :)))

Жавоб берилган сана: 18.08.2012 20:08


RONNI
САВОЛ: Нима деб уйлайсиз, масалан, бизни клублар хам мураббийларни шартнома муддати тугашидан аввал бушатганликлари учун товон пули тулашадими, ёки бу нарса шартномада кузда тутилмайдими? Негадир, Аверянов Андижондан бушагандан кейин шу нарса хаёлимга келиб колди, жавоб учун олдиндан рахмат!!!

Савол берилган сана: 18.08.2012 13:29

ЖАВОБ: Аслида бу шартнома бандларига киритилиши ва тўланиши керак. Лекин амалда, мураббий бўшагач, мабодо йиғилиб қолган бўлса, ойликларини тўлиқ олса ҳам катта гап.

Жавоб берилган сана: 18.08.2012 13:37


Famous
САВОЛ: Ассалому алайкум.
Бу гал саволсиз. Сизни Хайит байрами ва Мустакиллик 21 йиллиги билан табриклайман. Оилангизга тинчлик-тотувлик, сихат тилайман. Янги сайт ривожланиб, тез орада куплаб мухлис ва фойдаланувчилар туплашига тилакдошман. Янги футбол мавсуми янада кизикарли ва унумли келсин, Узбекистон термасига омад.
Саломат булинг Кахрамон!

Савол берилган сана: 18.08.2012 01:17

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Рахмат. Сизга ҳам шу тилаклар.

Жавоб берилган сана: 18.08.2012 01:24


sobiruz
САВОЛ: Aka MYU Van Persini sotvolib qanchali foyda qildiyu uni sotgan kamanda qanch zarar qildi dib öylis? Manmcha Persi bu yil 10tadan k6p gol uromidi!

Савол берилган сана: 17.08.2012 22:03

ЖАВОБ: МЮ учун Робин ван Персининг трансфери ажойиб иш бўлди. Қанча гол уришини эса билмайман.

Жавоб берилган сана: 18.08.2012 01:24


Doctorbekmyu
САВОЛ: QAHRAMON AKA NEGA SIZNI MAQOLALARIZNI FAQAT NETDAN YOKI GAZETALARDAN O'QIYMIZ.TV GA CHIQISH NIYATIZ BORMI?YOKI SIZGA HAM ZAPRET BORMI?

Савол берилган сана: 17.08.2012 19:36

ЖАВОБ: ТВ да чиқиш ниятим йўқ. Запрет ҳам йўқ.

Жавоб берилган сана: 18.08.2012 01:24


andijonfanat
САВОЛ: Nega endi iroq bn oyin

Савол берилган сана: 17.08.2012 17:43

ЖАВОБ: Мен сизга справочник эмасман, бу бир. Яна шунаыа найрангвозчилик ыилсангиз, дарров блок киламан, бу икки. Нариги саволларингизга берилган жавобдан ҳайрон бўлманг, менимча, сизга жавоб эмас, очко керак эди, олдингиз...

Жавоб берилган сана: 17.08.2012 18:31


andijonfanat
САВОЛ: Tez kunlarda butik adilayde bn ochl da oynaydi qachon

Савол берилган сана: 17.08.2012 17:42

ЖАВОБ: .

Жавоб берилган сана: 17.08.2012 18:29


andijonfanat
САВОЛ: Criwtiano bn mesidi taqoslawiga qanday munosabatdasiz

Савол берилган сана: 17.08.2012 17:38

ЖАВОБ: .

Жавоб берилган сана: 17.08.2012 18:29


sobiruz
САВОЛ: Assalomu aleykum! Aka Argentina bilan öynagandan köra Rossiya bilan öynagan yahshiroq dib öyliman. Bu yerda moliyaviy jihati hisobga olinmoti. Öyin saviya maqul varyant Rossiya. Sizi fikrizchi?

Савол берилган сана: 17.08.2012 13:38

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Биз Ироқ билан ўйнаймиз.

Жавоб берилган сана: 17.08.2012 15:31


Gayratbek
САВОЛ: Qosimov oldingi safar birinchi rasmiy uyinini juda yaxshi utkazgandi esingizdami BAA ustidan mehmonda g'alaba Mehmonda Yaponiya bilan durang uydagi birinchi rasmiy uchrashuv esa esimda yo'q lekin gol urgan uyinchi esimda Abdulrahmon!!!
Bu menga xuddi Qosimovning obro'yini ataylabdan tushirishga o'xshab ko'rinmoqda.
Mirjalol aka endi kinolardagi qahramonlarga uxshab qiyin vaziyatdan chiqib ketishi uchun ko'p juda ko'p ishlashi kerak. Lekin biror klubda shunday vaziyatda bo'lsa eplashi mumkin edi, ammo oyda yilda bir yig'iladigan terma bilan ... BILMADIM
Nima deysiz yoki boshqachami?

Савол берилган сана: 17.08.2012 09:57

ЖАВОБ: Билмадим. Лекин Қосимовни обрўсини атайлаб тушириш, кимга ва нима учун керак? Бир фаразни илгари сургандан кейин, унинг сабаби ҳақида ҳам ўйлаб кўринг, ўша сабабни топа олсангиз, бу мавзу ҳақида мунозара қилса бўлади. Ҳозир эса тушунмаяпман.

Жавоб берилган сана: 17.08.2012 15:29


andijonfanat
САВОЛ: Salom yaqin kunda oqidim miliy chempionatimiz saviyasi rasiya va ukraimadek davlatmi chempionatidan kuchli chiqibdi qanday tarafdan olinadi baxolari

Савол берилган сана: 17.08.2012 06:53

ЖАВОБ: Билмасам.

Жавоб берилган сана: 17.08.2012 15:30


FarkhodFayz
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Kevotgan Hayit ayyomlari bilan.
Intervyu tashkillashtirishshi iloji yo'mi Qosimov bilan. Manimcha Mirjalolli o'zi ham unga bildirilvotgan fikrlani sezib, o'qib yurgandir. Uni ham o'z haqiqati bordir va uni bo'lishishni xohlar. Izlagan imkon topadi diganlaridey.!

Савол берилган сана: 17.08.2012 01:34

ЖАВОБ: Агар Миржалол Қосимов фикрларни ўқиб юриб, айтадиган гаплари кўп бўлса, интервью уюштириш унинг учун умуман қийинчилик туғдирмаса керак. Журналистлар етарли. Ёки матбуот анжумани чақириши мумкин. Бу ҳолат кузатилмаяптими, демак айтиладиган гаплар йўқ. Менда эса савол йўқ.

Жавоб берилган сана: 17.08.2012 15:33


Doctorbekmyu
САВОЛ: aka bizni sport tv.dagi bazi jurnalistlarni sharxlarini eshitib,bazida kulgiz kelmeydimi?ehtimol ular haqida ham maqola yozish vaqti kelgandur.

Савол берилган сана: 16.08.2012 23:25

ЖАВОБ: Йўқ, улар ҳақида мақола ёзиш ниятим йўқ.

Жавоб берилган сана: 17.08.2012 15:29


Gayratbek
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka
Anchadan beri savol yozmagandim
Rossiya va O'zbekiston uyiniga 400000 $ surashibdi Shaxsiy fikringizni bilmoqchiydim

Савол берилган сана: 16.08.2012 20:52

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Нормал ҳолат. Россия Эрон ва Қатар билан ҳам пулга ўртоқлик ўйини ўйнаган. Умуман Япония ва Корея терма жамоалари Европада ҳам ўзига яраша эътиборга эга. Ўзбекистон унақа мақомга эга эмас, бунинг устига руслар бизни барибир "ука" (ёмон маънода, яъни улардан пастроқ эканимиз баҳслашиб ўтирилмайди) сифатида кўришади.

Жавоб берилган сана: 16.08.2012 22:51


Shermat
САВОЛ: Мураббийлик иши маколангиз ажойиб. Косимовни узи хам билади МТЖни эпломаслигини, хаммага маълум жамоани бу ахволга тушиб колишига УФФ айбдор. Вазиятдан чикиш учун биринчи навбатда энг долзарб вазифа нима деб уйлисиз. Жавоб учун олдиндан рахмат!

Савол берилган сана: 16.08.2012 17:38

ЖАВОБ: Энг долзарб вазифа Жанубий Кореяни ютиш. Қандай қилиб? Билмадим.

Жавоб берилган сана: 16.08.2012 22:52

 

‹ First  < 81 82 83 84 85 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.