Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Toshkentiy
САВОЛ: Ассалом-у алайкум Қаҳрамон ака!
Кечаги ўйиндан кейин бир танишим Греклар ва Данияликлардан бири аниқ финалга боради, дея таҳмин қилди. Қизиқ.. Сиз нима деб ўйлайсиз Греция 2004-йилги триумфини такрорлай олармикан?
Савол ўзимга ҳам кулгули туюлди. Бекорчилик. Аҳмоқликка йўйманг..

Савол берилган сана: 17.06.2012 18:12

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Агар шундай бўлса, бемалол қандайдир асос қидириб топса бўлади. Аммо олдиндан таҳмин қилиш учун бирорта сабаб кўрмаяпман. Ҳар қандай ўйинда мағлуб бўлишлари мумкин бу жамоалар. 2004 йилдаги Греция ҳам шунақа эди.

Жавоб берилган сана: 17.06.2012 18:24


BigBon
САВОЛ: Ўйлашим бўйича кечаги ўйиндан кейин Адвокатни Ф.И.К и нолга тенг бўлди.Икки йил давомида ўзгариш сезилмади,на бир кашфиёт қилди ,на бир тактика тузиб чиқди.Евро-12 бутун бир цикл давомида биронта маънили ўйин кўрсатмади.Полша билан биринчи тай ва Чехия билан иккинчи тайм бундан мустасно.Саралашдаям тузукрок рақиб билан ўйнамасдан чиқди.Мураббийлик постига келганида биринчи учрашувидаям мағлубиятга учраганди.Адвокат олдинам ТОП мураббий бўлмаган ,кейинчалик бўлолмайди! Фақатгина зенитни пуллари эвазига адашиб чемпион бўлди,Хиддинкдан қолган мактабниям расвосини чиқарди.Хулосам шу.Сизни хулосангиз қанақа ёки мақолада ёзасизми?

Савол берилган сана: 17.06.2012 15:34

ЖАВОБ: Фикрингизга қўшиламан.

Жавоб берилган сана: 17.06.2012 18:22


Plaza
САВОЛ: Бир нарса қизиқ туюлади менга. Баъзи футболда элита бўлмаган мамлакатлар муайян амплуалар бўйича мастер ўйинчилар етиштиришда тўхташмайди. Масалан, Чехия ярим ҳимоячилар, Польша дарвозабонлар, Сербия ҳимоячилар етиштиришда давомий. Кафтдек Черногориянинг ҳам ҳужумчилари Европада талабгор.
Бу ерда қандайдир қонуният борми? Ё шунчаки шу амплуа мактаблари кучли холосми?

Савол берилган сана: 17.06.2012 12:46

ЖАВОБ: Билмасам...

Жавоб берилган сана: 17.06.2012 18:24


BigBon
САВОЛ: ЕВРО12 бошланмасидан олдинги русларнинг навбатдаги ўртоқлик учрашувидан олдин Адвокат "Агарда бугун дарвозада ким турса чемпионатгаям асосий дарвозабон қилиб ўшани олиб кетаман деди" ва ўйинга Малафеевни туширди.Малафеев билан Измайловни асосийга туширгани учунам журналистлар ўртасида мунозара келиб чиқди.Ман ўйлашим бўйича ушбу ҳолат русларнинг ички махаллийчилигини бир тури!?

Савол берилган сана: 17.06.2012 11:26

ЖАВОБ: Унчалик бўлмаса керак. Малофеев бир йилдан бери асосийда турмоқда. Измайдовни асосий таркибга туширмади-ку?

Жавоб берилган сана: 17.06.2012 11:50


BigBon
САВОЛ: Уйинни узбек каналларидан кураман дейсизу лекин уйин тахлили тугрисида рус каналларидан мисол келтириб гапирасиз?)Ман кеча россияни уйини озгина курдим,брак жудаям куп,уз кучига имкониятиданда ортик бахо бериб юборишди,худдики уйнаб кулиб ютамиз дегандай.

Савол берилган сана: 17.06.2012 04:34

ЖАВОБ: Ўзбек каналларидан кўраман демадим-ку? ўзига ишониб юборишгани тўғри. Масалан:

Алан Дзагоев: «Сборная России может дойти до финала, хотя будет трудно»

Олег Терехин: «Сборная России уверенно победит греков»

Андрей Талалаев: «Сборная России наряду с хорватами и испанцами играет на Евро-2012 практически лучше всех»

Александр Точилин: «Когда задача почти решена, психологическо настроиться тяжело»

Валерий Рейнгольд: «Впервые в истории мы не опасаемся за судьбу сборной России на групповом этапе»

Валерий Рейнгольд: «Сборная Греции – не та команда, что может нас остановить»

Максим Бузникин: «Нет оснований думать, что сборная России проиграет Греции»

Сергей Семак: «Нынешнюю сборную России от образца 2008 года отличают уверенность в своих силах, основательность»

Евгений Ловчев: «По качеству атакующих действий сборная России уступает только Испании»

Жавоб берилган сана: 17.06.2012 11:50


Dinamachi
САВОЛ: Aka gretsiyani g'alabasi,ros.ni oxir-oqibat nursiz öyin bn sharmandaligi,polshani shuncha ishtiyoq va harakat bn qolib ketishiga nimalar sabab deb öylaysiz.? ChEXlar baribir isbotladi futbolda iroda va tug'ma istedod-y,abadiy mavjud futbol maktablari va ananalari kuchini.!

Савол берилган сана: 17.06.2012 02:44

ЖАВОБ: Руслар илк биринчи ўйинда ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатди, деярли камчиликсиз ўйнади. Бундай турнирларда жамоа ўйиндан ўйинга "оборот" олиб бормас экан, қаердадир кучайиб бормас экан, муаммолар пайдо бўлади ва камида руҳий муаммолар юзага келади. Бунақа мисоллар кўп, масалан ўтган Еврода Голландия терма жамоаси ҳам гуруҳ босқичида идеал ўйин намойиш этганди. Кейин эса...
Руслар ғалабага қаттиқ ишониб юборишди. Ҳатто "ким билан ярим финалда ўйнасак, финалга кзпроқ куч сақлаб қоларкинмиз, деган муҳокамага киришиб кетишди" (с)

Жавоб берилган сана: 17.06.2012 03:26


BigBon
САВОЛ: Журналист учун мақола ёзиш мавсуми бўладими,ҳозирда кўпчилик ёзги "уйқу"га кетган ёки бирор бир воқелик бўлиши шартми?

Савол берилган сана: 16.06.2012 23:04

ЖАВОБ: Ўзингиз нима деб ўйлайсиз? :)

Жавоб берилган сана: 17.06.2012 03:27


uzbars
САВОЛ: mana 3-turda Rooney ham qaytadi
lekin kecagi turda Carrol-Welbeck juftlig bir-biri bn yaxshi oyin namoish etdi
songgi tur oldidan Angliya unaqa yaxshi axvoldamas
nma db oylis Hojson yana shu juftlikni tushirarmikin yo kimnidir orniga (masalan Carrolni) Rooneynimi?

Савол берилган сана: 16.06.2012 22:59

ЖАВОБ: Нега яхши аҳволда эмас? Аксинча, илк икки турда режалаштирилган очколарни олишнинг уддасидан чиқишди. Менимча, Руни албатта майдонга тушади. Кэррол захирада қолса керак.

Жавоб берилган сана: 17.06.2012 03:29


sancho
САВОЛ: Assalomalekim.
Mamlakatimizda faoliyat yuritayotgan futbol saytlari deyarli bir xil. Bir xil ma'lumot deyarli hamma saytda bir vaqtda chiqadi. Bloglar, konferenciyalar ham ishlab turibdi. Shunday ekan, bunaqa bir xil saytlarni ko'paytirishdan nima naf?

Masalan, habarlarni uff.uzdan emas aynan stadion.uzdan o'qishim uchun saytga meni tortadigan nima bor?
(wap.uff.uz ning anonslari tortadi ko'pincha).

Савол берилган сана: 16.06.2012 19:26

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Умуман футбол сайтларининг асосида қандайдир оргиналлик қилиш қийин. Деярли ҳамма жойда шу - хабарлар, блоглар, конференциялар ва ҳоказо. Фақатгина хабарлар салмоғи, эксклюзивлик ва таҳлил билан рақобатлашиш мумкин. бу жиҳатдан янгилик тақдим этиш қийин.
Аммо қўшимча лойиҳалар орқали сайтни ривожлантирса бўлади. Бунақа режалар кўп. Афсуски, негадир, сайт техник томондан силжимаяпти. Мен умуман тушунмаяпман буни. Яхшиси, Ш.Шокиржоновдан сўрасангиз бўлади.

Жавоб берилган сана: 17.06.2012 03:31


Krishzeven
САВОЛ: Bobomurod Abdullaning arab futboli haqiDagi maqolasini uqidizmi fikriz qanaqa

Савол берилган сана: 16.06.2012 16:49

ЖАВОБ: Агар авторга алоҳида қизиқишим бўлмаса, одатда архив мақолаларни ўқимайман. Сизнинг саволингиздан кейин, атайлаб ўқидим.
Сўнгги бобга умуман қўшилмайман. Футболдаги айёрликларни хаёт билан боғлаш ва шу асосда кимнидир мунофиққа чиқариш учун, жуда катта диний билим керак. “Ёлғончилар – мунофиқдир” деган фикрни асос билан айтиш билан, ўшандан асосланиб, кимнидир “мунофиқ” дейиш ўртасида катта фарқ бор. Бунақа фатво бериш ҳаммага ҳам эмас. Етарли диний билимга эга бўлмай туриб, уни гуноҳ, буни савоб дейдиган гуруҳлар туфайли анча жабр чекдик, эсингиздами? Пайғамбаримизнинг (с.а.в) “Уруш хийладир” деган гаплари бор, араблар ўша йиллари душманга қарши бир нечта хийла ва ёлғонларни ишлатишгани тарихдан маълум. Албатта, ўша урушларни бугунги футболга қанчалик мос келиши ҳақида мен хулоса чиқара олмайман. Лекин шу ва шунга ўхшаш воқеалардан келиб чиқиб, бугунги кундаги баъзи уламолар араб футболчиларига бунга рухсат беришган. Рухсат бермаганлари ҳам, ҳар ҳолда, мунофиққа чиқаришмаган. Бу ерда айнан ким ҳақлигини мен ўлчай олмайман, билимим етарли эмас, лекин икки томоннг қайси бирида диний билимлар кўпроқ бўлса, ўшани гапини оламан. Агар ўзимизча, бу қадар чуқур кетадиган бўлсак, шортик кийган футболчиларни “авратни ёпмасликда” ҳам айблайлик? Йўқ, бу иш билан шуғулланадиганлар бор, ва хотиржам бўлингки, ўша араб футболчилари бу масалада керакли одамдан сўрашган, қизиқишган. Ўзларига ҳавола.
Улар бу мақолани ўқимаслигини билиб туриб, улар устидан бунақа жиддий айбловлар қилиш нотўғри. Биринчидан, улар жавоб қайтариш имконияга эга эмас, бу ердаги ўқувчи эса, мақолага ишониб, яна улар ҳақида нотўғри ва қўшимча айбловларга бориши мумкин. Футболчи сифатида уларнинг қилиғидан нафратланиш бошқа, бунга тўла ҳаққимиз бор, лекин уларнинг эътиқодига шубҳаланишни бошлаш умуман бошқа масала. Иккинчидан, эшитгандим, агар бировни мунофиқ десангиз-у, ўша айблов нотўғри бўлса, бу таъриф осмонларга чиқиб кетар экан, эгасини топа олмай, ўзингизга қайтиб тушар экан. Мақола беш йил олдин ёзилганини эътиборга олсак, муаллифнинг фикри ҳозир ўзгаргандир, агар ўзгармаган бўлса, келажакда ўзгаради деб умид қиламан

Жавоб берилган сана: 16.06.2012 18:03


BigBon
САВОЛ: Испанларни ўйинига эътибор қилсангиз ютқазган тақдирдаям футболчиларга алам қилмайдигандек тасавур уйғотяпти?

Савол берилган сана: 16.06.2012 13:36

ЖАВОБ: Менгаям шунақа туюляпти. Балки, кўп ҳолларда бу ёрдам бериши мумкин, жамоа фтуболдан завқланиб ўйнашмоқда. Аммо қачондир қийин вазият бўлиши, "через не могу" ўйнашга тўғри келганда, билмадим. Бир жамоанинг кучли бўлса-да, кетма кет ҳадеб чемпион бўлавермаслигининг сабаби ҳам мана шундан бўлса керак.

Жавоб берилган сана: 16.06.2012 18:04


BigBon
САВОЛ: Мухлисларгаям хайронман дод-вой кўтаришди Абрамов расвосини чиқарди,Абрамов кетганидан кейин яна дод-вой...
Студентлик пайтимда гўштни ўрнига энг арзон колбаса босиб ош қилганларимизу,ўша ошни мазаси халиям оғзимда қолганию ва хоказо.Лекин ўша ошдан хозир бўлса энсам қотиши аниқ.:)

Савол берилган сана: 16.06.2012 09:22

ЖАВОБ: :)) Тўғри..
Лекин фарқ шундаки, Сиз ҳозир студент эмасссиз. Қазили ошларни еб юрибсиз. Бугунгача студентлигингизча қолганингизда, ҳозир ҳам ўша ошни яхши кўриб еган бўлардингиз, тўғрими?
Агар терма жамоамизнинг кейинги ўйинлари Абрамов пайтидагидан чиройлироқ, мазмунлироқ, кучлироқ бўлса, Абрамов пайтидаги кўрсатилган футбол ҳам ҳадеб эсланавермайди. Бу аниқ.

Жавоб берилган сана: 16.06.2012 13:03


Rahimberdi
САВОЛ: Salom aka. Menimcha mazkur saytni barcha habarlarini siz kiritasiz shundaymi? Uyquda 3:30dan 9:30gacha bo'laman degandingiz habarlar shu vaqt oralig'ida kiritilmayaptida?

Савол берилган сана: 16.06.2012 08:45

ЖАВОБ: Йўқ. Сўнгги ойларда мен умуман хабар киритмаяпман ҳисоби. Шунчаки, сайтнинг бошқа админларининг режими ҳам шунақа бўлса керак :))

Жавоб берилган сана: 16.06.2012 13:00


uzbars
САВОЛ: "nemislar"ga tavsiya qilinmagan maqola torisida

8.07 bandam manimca yahshi.
agar kucli bosa ozidaka kucli jamoaga golleni qalashtirib tashasin autsaydergamas (yomonni kuci yapaloqqa yetkande)
keyin ozaro oyin kim kucliroligini kursatadiyu ucinci tomonni dopposlanishidan kora
faqat 1ta yomon tomoni shu kucsiala bn oyinda gol kam bolishi))))

maqola zor ciqibdi lekin sal voxliro yozibsizde xali D gurux borku
bundanam zorlarini kutib qopamiz

Савол берилган сана: 15.06.2012 20:25

ЖАВОБ: Билмадим.
Биринчидан, масалан уч жамоа бир бири билан фақат дуранг ўйнашган бўлса, уларнинг ичидан кучсизроғини аниқлаш принципи ёқмади.
Иккинчидан, гап гол қалаштиришда эмас. Икки жамоани ҳам қониқтирадиган ҳисоб варианти борлигида. Бошқача ҳолатлар бор, маалан иккита жамоада турттадан очко бор, икки жамоадан биттадан, дейлик. Ҳалиги икки жамоа ўзаро луранг ўйнаши мумкин, барибир наригилардан кўп очко жамғаришган бўлади, тўғрими? Аммо бу вариантда шунчаки, тақвим туфайли қўшимча яна шароит пайдо бўляпти. Айтишиз мумкин, агар тўплар нисбати биринчи ўринда бўлганида, Италия Ирландияга истаганича уриши мумкин бўларди, буям тақвим яратган шароит-ку деб. Аммо бу ерда нариги иккала жамоада ҳам тенг шанс бўлади, ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш учун. Ҳамманинг имконияти ўз қўлида бўлади.

Жавоб берилган сана: 16.06.2012 02:14


VIQOR
САВОЛ: BigBon yozayotgan "NOSTALGE" qo'msash degani... Abramov interviyusi borasida haqsiz.Meni xavotirga solayotgan narsa taqvim. MTJ va OCHL ning o'yinlar kuni bir-biriga juda yaqin...

Савол берилган сана: 15.06.2012 19:40

ЖАВОБ: Ҳа, шунақа.

Жавоб берилган сана: 16.06.2012 02:15


BigBon
САВОЛ: Ностальжи туркумидаги мақолаларни назарда тутдим.

Савол берилган сана: 15.06.2012 18:21

ЖАВОБ: Давом эттирсам яхши бўларди, албатта. Ният бор-у... Эҳ, ниятлар шунақа кўпки...:)

Жавоб берилган сана: 16.06.2012 02:15


BigBon
САВОЛ: "Ностальжи"ни давом эттирмайсизми?

Савол берилган сана: 15.06.2012 18:05

ЖАВОБ: Тушунмадим?

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 18:17


BigBon
САВОЛ: Унақада Қосимовдан интервью ола кўрманг)),ўзиз айтдизку навбатчи гаплар деб...

Савол берилган сана: 15.06.2012 18:04

ЖАВОБ: :)))

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 18:17


BigBon
САВОЛ: Абрамовдан интервью олмайсизми? Зеро бу биз ўқувчилар учун жудаям қизиқ бўларди.

Савол берилган сана: 15.06.2012 17:41

ЖАВОБ: Менимча, Абрамов масаласига нуқта қўйсак бўлади энди. Албатта, интервью зарар қилмайди, лекин мақсад? Агар Абрамов одатдаги "навбатчи" гапларни айтадиган бўлса, бизга керакли маълумотлар бўлмайди. Агар гуёки биз кутган гапларни, тафсилотларни айтадиган бўлса, ортиқча гап-сўз чиқиб, терма жамоанинг бугунги муҳитига таъсир кўрсатиши мумкин. шунинг учун Абрамов масаласига ҳадеб қайтаверишдан фойда йўқ. Ҳозир унинг мақоми "Терма жамоанинг собиқ мураббийи" - бу позиция биз учун шунчаки қизиқ холос, бошқа наф йўқ. Жойини топиб, фтуболимизда маълум позицияни эгаллайдиган бўлса, ўшанда у билан алоқага чиқса бўлади.

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 17:48


livelyg
САВОЛ: Jovob uchun rahmat..., barbir sizam Messini yaxshi ko'rarkansizde...)) bu yilam Messi oladi dib o'ylismi yoki boshqa o'yinchilami, masalan, Yevro-2012 da o'zini ko'rsatvotgan Gomez yoki 3 yildan beri Messiga raqobatdosh dib tariflanayotgan Ronaldo...??!

Савол берилган сана: 15.06.2012 17:09

ЖАВОБ: Очиғи, мен бу ҳақида умуман ўйлаганим йўқ. Ўшанда билаверамиз.

Жавоб берилган сана: 15.06.2012 17:40

 

‹ First  < 91 92 93 94 95 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.