Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. JCH-2010 da Germaniya terma jamoasi kuchli futbol namoyish etdi va hozir ham Yevropa chempionatida kuchli futbol namoyish etmoqda. Vaholanki terma jamoa vakillari o`z klublarida yetakchi rollarni bajarmaydilar.Masalan Ronaldu, Xavi, Messi, Inesta kabi. Sizningcha Germaniya terma jamoasi mega yulduzlarsiz qanday qilib o`sha Ronaldusi bor Portugaliyadan, Robben va Sneyderi bor bo`lgan Gollandiyadan mazmunli o`yin ko`rsatdi va ko`rsatmoqda?

Савол берилган сана: 14.06.2012 02:07

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Германияда ҳам ўзига яраша етакчи фтуболчилар бор. Ўзил, Швайнштайгер, масалан. Умуман немисларнинг асосий устунлиги таркибдаги мувозанатнинг мавжудлиги. Бутун таркиб савия жиҳатидан бир бирига яқин клублар аъзоларидан йиғилган ва ҳар ким ўз ўрнига, ўзгармас, ўзи ўрганиб қолган статусига эга. Ҳар бир футболчи клубда қандай вазифада бўлса, терма жамоада ҳам таҳминан ўша вазифани бажаришига тўғри келади. Клубда алмаштириб бўлмас юлдуз бўлиб, МТЖ да кимнгадир тўп ташиб бериш ёки аксинча, клубда ўртамиёна бўлиб туриб, МТЖ да бир "юмалаб" етакчига айланиб қолиш ҳолатлари йўқ.
Португалияда дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири билан бирга, "Реал Сосьедад"нинг ўртамиёна ҳужумчиси тўп сурмоқда. Бунақа пайтда ўзаро динамикани сақлаб қолиш қийин.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 02:28


uzbars
САВОЛ: Ассалому алайкум
Мана 2-тур хам бошланди. Аввалги берган саволимга хч бумаса 2тадан уйин курили дгандиз. Германия аввалги стилига, натижа учун уйнашга кайтмаяптими? ЕЧ -8 ва ЖЧ-10да курсаткан уйинларидан асар хам йук. Барибир 90 дакика юкори темпда уйнидиган, хужум уюштирадиган, Англия, Аргентинага 4талаб гол урадиган машинани куриш ёкимли эди

Савол берилган сана: 14.06.2012 01:54

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Менимча, жамоа улғайгандек туюлмоқда. Ҳаммага тўртталаб уриб, феейрвейк уюштирадиган жамоалар оқибатда ҳеч қачон чемпион бўлишмаган.

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 02:22


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. Gollandiya. Niam uchun o`ziga o`xshamayabdi? Daniya bilan ham Germaniya bilan ham nursiz o`yin. Bu terma jamoaning potensiali bundanda chiroyli futbol o`ynashga yetadi. Nima deb o`ylaysiz nima uchun bunday ahvolga tushib qoldi terma jamoa?

Савол берилган сана: 14.06.2012 01:52

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Билмадим. Менимча, терма жамоанинг бугунги таркибида клубларда сўнгги йилларда "биринчи скрипка" ролини бажарадиган футболчилар хаддан зиёдлигидан бўлса керак. Снайдер, ван Перси, Роббен. Ҳатто захирада ўтирган ван дер Ваарт ва Хунтелар ҳам клубда етакчи саналадилар. Буларни бирга ўйнатиш осон эмас, қайсидир нуқтада, кимдир "скрипка ташишига" тўғри келади. Голландияда эса, вазиятни ўз қўлига олмоқчи бўлганлар кўпайиб кетди.
Ўз ўзидан тўғри қарорни топиш қийинлашиб бораверади. Айтайлик, иккита бир хил типдаги футболчилар ван Перси ва Хунтеларни биргаликда майдонга тушириб бўлмайди. Мураббий бирини танласа, албатта, дунёнинг ярмини нариги қарорнинг тўғри бўиши мумкинлигини таҳмин қилади. Босим ошади. Ҳар икки ҳужумчи ҳам мавсумни яхши ўтказган ахир. Ёки ўша ван дер Ваартни олайлик. У захирада қолиб кетаётганидан норози бўлмоқда. Снайдер эса унинг норозилигидан норози... Бунинг устига футболчиларнинг аксарияти учун бу сўнгги жиддий турнир бўлиши мумкин. Асабийлашиш бошланади..Хуллас, буларнинг ҳаммаси менинг таҳминим. Буларнинг ҳаммаси айтайлик, илк мағлубиятдан сўнг табиий равишда пайдо бўладиган муаммолар. Аслида қандайдир ғалаба барчасини изга тушириши ва муаммо умуман йўқ бўлиб қолиши мумкин..

Жавоб берилган сана: 14.06.2012 02:20


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. Qahramon aka oila qurganmisiz? Farzandlaringiz bormi va nechta?

Савол берилган сана: 13.06.2012 21:59

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳа, икки нафар фарзандим бор. Биринчиси қиз. Иккинчисиям қиз :))

Жавоб берилган сана: 13.06.2012 23:20


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. Futbol gazetalarini o`qib borasizmi? Asosan qaysi gazetalarni? Chempionni han o`qiyapsizmi? "Chempion" dan kuchli jurnalistlar ketgandan keyin ancha saviyasi tushub ketgandi. Keyin bilishimcha gazetani boshqa insonlar sotib olishgan va shundan keyin yana gazetani saviyasi ozmuncha bo`lsa ham ko`tarildi.

Савол берилган сана: 13.06.2012 21:58

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ, деярли газета ўқимайман. Интернетда етарли маълумотлар бор.

Жавоб берилган сана: 13.06.2012 23:20


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. Sizningcha www.uff.uz saytini saviyasi tushib ketmayaptimi? Ayniqsa bu saytga muxlislar (agar ularni muxlis deb atab bo`lsa) kirib hohlagan narsalarini yozib qoldiryaptilar. Axir sayt ham bu jamoat joyi. U yerda hohlagan gaplarni (ayniqsa faxsh va so`kish so`larni ) ishlatib bo`lmaydi. Bunday kimsalarni haydash kerak u yerdan. Saviyasiz, axloqsiz yuzerlar makoni bo`lib qoldi bu sayt. Oldin qanday zo`r sayt edi. Qanday insonlar ishlashgan edi u yerda. Qayoqqa qarayabdi hozirgi sayt adminlari o`zi? Insofdan emas bu ishlar adminlarning ham bazi bir nobakorlarning yuzerlarning ham bu ishi. Achinib ketayabman.

Савол берилган сана: 13.06.2012 18:43

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. У сайтга жуда кам киряпман. Кирганимда ҳам комментларни деярли ўқимаяпман. Сиз айтаётган вазиятдан хабарим йўқ. Шунинг учун бир нима дея олмайман.
Лекин, яна бир гап. Сайтга олдингидан бир неча баробар кўп фойдаланувчи кирмоқда ва баъзида назорат қилиш қийинлашиб кетади. Шунинг учун админларни ҳам аъзида тўғри тушуниш керак.

Жавоб берилган сана: 13.06.2012 18:54


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. Mening futboldagi qarashlarim ko`pincha sizniki bilan to`g`ri keladi. Siznig maqolalaringizni deyarli har birini o`qib borishga harakat qilaman va deyarli har doim siz olg`a surgan fikrlarga qo`shilaman. Lekin terma jamolarga muxlislik borasida negadir qarma-qarshilik bor ekan, yani man eng yomon ko`rgan terma jamoalarimdan bittasi Italiya terma jamoasiga muxlislik qilarkansiz. Ayniqsa bu yoqtirmasligim JCH-2006 da yanada kuchaydi. Man Fransiya terma jamoasi muxlisiman. Yo`q bu o`sha o`yinda Italiya yutgani uchun emas balki finaldagi Materratsining qilig`i sabab bo`ldi. Keyin sizningcha o`sha JCH da Ialiya omad tufayli yutdimi? Axir nimchorak finalda Avstraliyani hakamlar yordamida mag`lub etdi, yarim finalgacha haqiqiy grand terma jamoa bilan o`ynamadi. To`g`ri omad kuchlilarga kulib boqadi. Lekin JCH-2002 da ham omadli koreyani, EURO-1992 va EURO-2004 go`libi Gretsiya hamda Daniyani, Osiyo kubogi-2007 g`olibi Iroq terma jamoasini va shu jumladan JCH-2006 g`olibi Italiya terma jamoasini ko`pchilik kuchli deb o`ylamaydi va ko`pchilik bu komandalarni deyarli yaxshi xotiralar bilan eslashmaydi. Sizga o`sha JCH da Italiyani g`alabasi tatiganmi? Manimcha JCH-2006 da Zidan fantastik o`yin ko`rsatgandi va Fransiya g`oliblikka munosibroq edi.
Javobingiz uchun rahmat.

Савол берилган сана: 13.06.2012 17:46

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Муносиб, муносиб эмас, булар ҳамма учун ҳар хил. Лекин омаднинг ўзи билан бундай ғалабаларга эришиб бўлмайди. Сиз ҳозир Австралия билан ўйиндаги пенальтини (баҳсли, ноҳақ эмас) мисол келтиряпсиз, аамо ўз вақтида Италия ҳам ҳакамлар хатоси туфайли (ЖЧ-2002) турнирни тарк этган.
Тўғри. ўшанда французларнинг ёрқин ўйинлари кўпроқ бўлгандек туюлар (аслида, фақат Бразилия билан), лекин бошқа кўз билан қарасангиз, Италиянинг ярим финалда майдон эгаларига қарши ўйини ҳам жуда чиройли бўлганди.
Майли, гап бунда эмас. Биринчидан, доимо энг ҳақли ва энг кучли жамоа ғолиб бўлади, деган фараз бўлиши мумкин эмас. Ярмидан кўп ҳолларда аксинча бўлади. Яхшиси, ғолиб бўлган жамоа энг ҳақли деб қўя қолган яхшироқ.
Иккинчидан, менимча, мухлислик фақат натижа ёки гўзаллик туфайли бўлмайди. Масалан, менга Баджо давридаги Италия ёқарди. Энди, жамоа ўйини кучсизланиб кетса, ёки мен ёқтирмайдиган ўйинлар ўйнашни бошласа, бошқа жамоага ўтиб кета олмайман-ку? Менда, бунинг иложи йўқ.
Ҳар ким ўзича мухлислик қилади. Кимдир ҳар турнирда ўзига битта жамоа танлайди. Кимдир ёқтирган футболчиларга қараб мухлислик қилади. Уларни тушуна олмайман, лекин айблашга ҳаққим йўқ. Ҳар ким футболдан ўзи истаган тарзда завқ олишга ҳаққи бор.

Жавоб берилган сана: 13.06.2012 17:58


Famous
САВОЛ: Маколага ростданам гап йук. Дона дона келтириб, улаб ёзибсиз. Маколадаги гапларга тулик кушиламан. Сизни ёктирмайдиганлар, бу маколани Кахрамон ёзган деб, кушилмасликлари мумкин. Уларга маслахатим, муаллифни бир четга суриб, матнга эътибор беришсин. Бегона одам ёзган деб, карашсин. Шунда, ишончим комил, улар хам уйлаб колишади.
Айтингчи, бу маколани узиздан кеб чиккан холда ёздизми, ёки кимларнидир фикрига таяниб ёздизми?

Савол берилган сана: 13.06.2012 14:41

ЖАВОБ: Рахмат. Биласизми, юқорида айтганимдек, кўпчилик билан шахсан таниш эмасман, менинг хаётда қандай инсонлигимни билишмайди. Айнан мақолаларим матнига кўра ёқтиришади ёки ёқтиришмайди. Демак, мақола матни кимгадир ёқмаслиги табиий.
Албатта, ўзимдан келиб чиқиб ёздим.

Жавоб берилган сана: 13.06.2012 15:30


Bilol
САВОЛ: Assalomu alaykum. EURO-2012 ning 1 turi ortda qoldi.
1.Sizningch 1 turdan keyingi ramziy terma jamoa.
2.Sizningcha 1 turdan keyingi eng chiroyli gollar uchligi.
3.Sizningcha 1 turdan keyin eng yaxshi hakam.
4. 1 turdan keyin chempionatda sizni hayron qoldirgan hodisa yoki narsa.
Javobingiz uchun rahmat.

Савол берилган сана: 13.06.2012 14:40

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1. Рамзий таркиб қилиб, ўзимни чеклашни истамайман. Ёққан футболчиларни айтишим мумкин - Бонуччи, Пирло (Италия), Иньеста (Испания), Шевченко, Конопланка (Украина), Манджукич (Хорватия), Мруавски (Польша) ва ҳоказо...
2. Павлюченко, Фабрегас, Шевченко
3. Билмадим, одатда, ёмон ҳакамларни пайқаш осонроқ. Масалан, очилиши ўйинидаги испаниялик ҳакам.
4. Франция терма жамоасидан кучлироқ ўйин кутгандим. Тағин, русларнинг мухлислари ҳам ҳайрон қолдирмоқда :)

Жавоб берилган сана: 13.06.2012 15:26


BigBon
САВОЛ: Қахрамон ака unKNOWN деган кинони кўрганмисиз,хаётда инсон ўзи билмаган холда ўзга инсон бўлиши мумкинку,аянчлиси инсон ўзга қиёфада ўзлигини билмасдан юриши эмасми.Хуллас чалкашдим.)unknown

Савол берилган сана: 13.06.2012 13:47

ЖАВОБ: Кўрмаганман. Яхшиси, "Вечное сияние чистого разума"ни куринг :))

Жавоб берилган сана: 13.06.2012 14:15


ilmdor
САВОЛ: Ассалому алайкум. Мен хам Абрамовчиман. Сиз айтган турли сайтдаги маколалар, суровномалар хакикатдан Абрамовчилар Антилардан сезиларли даражада куплигини курсатяпти. Узбек футболи учун килган шунча ишлари чала колиб кетмаслиги учун, Абрамовни термага кандай йул билан кайтариш мумкин? Масалан кучага чикиб намойиш килиб булмасаям, стадионларда Олий лига уйинларида бусаямкандайдир ёзувларми, бошками шунга ухшаш йул килиш мумкинми? Индамасдан караб утириш яхши эмас. УФФдан шуни талаб килиш керак. Ахир вактида Гейнрих билан шундай вокеа буганку. Жалиловни шу йул билан йукатишганку. Шуни йулга куйелик. Нима дедиз?

Савол берилган сана: 13.06.2012 11:23

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ, бундай масалалар бу усулда ҳал бўлмайди. Мақолада мен қандайдир ҳақиқатни кўтариб чиқмадим, маълум масалага субъектив фикрим ва таассуротларимни қораладим. Яъни терма жамоа учун Қосимовдан Абрамов яхши, деган фикр тан олинган ҳақиқат эмас, аслида ундай бўлмаслиги ҳам мумкин. Кимдир бошқача ҳисоблаши ва қайсидир маънода ундаям асослар етарли бўлиши мумкин. Фарқини сезяпсизми?
Мухлисларнинг ҳар қандай норозиликлари Ҳақиқат талаб қилиш эмас, "менга бу ёқади" дейиш бўлади холос. Гуёки, терма жамоамизнинг либоси сариқ бўлсин, дегандек гап. Икки ёки уч мураббийдан қайси бири айни пайтда яхши эканини эса ҳеч ким билмайди. Буни ҳатто Қосимов қандайдир салбий ёки ижобий натижаларни кўрсатгандан кейин ҳам айтиб бўлмайди, сабаби, Абрамов шу ҳолатда қандай натижа кўрсатиши мумкинлигини билмаймиз. Ливанни балки Абрамов ютиши, балки эса мағлубият билан қайтиши ҳам мумкин эди, тўғрими?
Масалан, Ливан билан ўйинга 2-3 кун қолганда мураббий алмаштирилишини чинакам ато сифатида кўриш мумкин. Аммо бўлар иш бўлди. Аммо кейинги фаолият бу умуман бошқа ва ЎФФ танлаган янги йўналиш. Уни ё ёқтирамиз, ё ёқтирмаймиз. Тўғри ёки нотўғри эканини била олмаймиз.

Жавоб берилган сана: 13.06.2012 11:48


Famous
САВОЛ: Мана бу бошка гап. Сиз ёктирмайдиган одам билан сухбат килганимга, мандан кийшайдиз деб уйловдим. Шунака булса, нотугри килган буласиз. Ман сизга уч-турта савол берганимда, канакадир "неважно" жавоб берганизга, ман бу одам гаплашгиси келмаяпти шекилли деб билдим. Чунки ман бировга пашшахурда булишни хохламайман. Хурмат килган жойимда иззат курмасаму, боз устига хамить килишса, жахлим чикади. Айникса, социалкани оркасидаги геройлардан энсам котади. Эркак булиб юзга гапиришолмайди. Якинда шу сайтда битта хокандоз манга бир нима деди. Ёшига карасам, ман футбол уйнаб юрганимда, унинг отаси "режани" хали қурмаган эди. Шунинг учун "хе чмо" деб мийигимда кулиб куйдим. А так, сиздан сураган саволимга сиздан жавоб келгунча, "бошка воситалар" оркали сабабини билиб хам булгандим. Яхши булмабдиде деб утирганимда, поп этиб, сиздан силтама жавоб келганига жахлим чикувди. Ишонсангиз, уша "бошка воситалар" оркали сизни топмокчи хам булдим. Кейин, нима кераги бор, хакорат килмадику, зарилми овора булиб деб, кул силтадим.
Мана энди, тугри маънода гапирганизни айтганиздан сунг, хижиллик таркади.

Савол берилган сана: 13.06.2012 10:58

ЖАВОБ: Хўп. Муаммо йўқ.

Жавоб берилган сана: 13.06.2012 11:49


Famous
САВОЛ: Кахрамон, блогизни укидим. Яхши чикибди. Уткин йуналишида кетвоссиз. Факат илтимос, Уткинни узига ухшаб колманг. Урток, масалан, ман бировни ёмон курсамде, сиз уша ёмон курган одамим билан ош есангиз, нега энди сизни хам ёмон куришим керак? Сизда нима айб? Ёки нега сиз мани кунглимга караб, иш килишингиз керак?
Сиз шу теорияга караб иш тутвоссиз. Хасадга ухшаб колади. Илтимос, ман бошида билган Кахрамонлигизча колинг. Сиздан, ёки мана шу социалкани оркасида утирволиб, "хамить" киладиганлардан умуман куркадиган жойим йук. Унакаларни "шиптирголик" деб биламан. Кел, десайиз, бораман, дийдорлашамиз, футбол ва бошка нарсаларни обсуждатлашамиз, гузарга чикиб жиз еймиз. Тошкентда бусейиз сразу, агар Куконда булсайиз, ёзда туйга чакиришган, борганимда кириб кетаман. Окилона ва "адекватный" жавоб кутаман. Илтимос, бурро-бурро, силтайдиган жавоб килманг, хафсалам буткул пир булмасин.

Савол берилган сана: 13.06.2012 08:17

ЖАВОБ: Рахмат.
Очиғини айтсам, гапингизнинг биринчи бўлимида нима демоқчи бўлганингизни тушунмадим.
Мен футбол оламида ҳеч ким билан шахсан таниш эмасман. Сиз каби экран ортидан ва майдондаги ўйинлар орқали танийман. Ким учундир бу камчилик туюлар, лекин қайсидир маънода бу менинг ютуғим деб биламан. Ютуқ демайлиг-у, устунлигим. Шунинг учун менда бу оламда умуман шахсий манфаат йўқ. Ҳатто гонорар ҳам талаб қилмайман. Футболни қандай томоша қилсам, худди шундак мақола ёзаман. Шунинг учун, Уткин билан солиштиришингизга қўшилмайман.
Иккинчидан, мен сизга "хамить" қилганим йўқ. Ёзувда сизда қандайдир оҳанг туюлгандир, аммо мен тўғри маънода ёздим. Савол келгач, мен сабабини билмасдим, муҳаррирдан шунақа савол сўрашяпти, нима дей, деб сўрадим. У "ўзим жавоб бераман" деди. Мен шуни сизга етказдим, шу холос.
Агар келсангиз, хурсанд бўламан.

Жавоб берилган сана: 13.06.2012 09:57


MANUTDBARSA
САВОЛ: ака салом.Дуррангдан кейин вазиятимизга шахсий бахойингизни билишни истардим.яна 2008 йил кайтарлидами бу дуррангни бизга канчалик ёрдам беради?

Савол берилган сана: 12.06.2012 22:42

ЖАВОБ: Салом. Фақат рақибларнинг натижасидан муносабтни кескин ўзгартириш нотўғри. Чунки биз қандай ўйнашимиз мумкинлигини билмайман-ку? Масалан, Эрон очко йўқотди, 2-ўринга имкониятимиз ошди, дейиш мумкин. Балки учинчи ўринга имкониятимиз пасайгандир?

Жавоб берилган сана: 12.06.2012 23:22


golbolsin
САВОЛ: Ko'proq hujumchi bilan o'ynash vaqti keldi. Qo'rqmay 2 chi va hatto 3 chi hujumchini qo'llash kerak. Geynrixning yoniga bitta sovuqqon, va bitta qiziqqon hujumchilar. Ana o'shanda "Yaxshi, Yomon va Xunuk" bo'larmidi)). Yomon-Geynrix, Xunuk-Kenja, Yaxshi deb kimni aytgan bo'lardingiz?

Савол берилган сана: 12.06.2012 22:40

ЖАВОБ: Энди битта, ягона, ЯХШИ ҳужумчи билан ўйнасак керак, менимча.

Жавоб берилган сана: 12.06.2012 23:23


golbolsin
САВОЛ: Ko'chilik Italyanlarning Ispanlar bilan durangini favqulodda voqea deb bilishyapti. Italyanlar zotan hamisha kuchli bo'lganlar, axir! Ruslarning chexlarni tor-mor etishini esa "Qizil armiya"ning uyg'onishi deb bilishyapti. Rus futboli Yevropada eng kuchlilardan bo'lmasa ham chexlardan yuqoriroq turadi. Italyanlar esa... Menimcha Ispaniya ligasiga bo'lgan simpatiya ularga berilayotgan bahoni orttirib yuboryapti.

Савол берилган сана: 12.06.2012 22:34

ЖАВОБ: Гап лигада эмас. Шунчаки, Испания сўнгги тўрт йилда дунёнинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди. Италиянинг дуранги эмас, кўпроқ, рақибга устунлик бермасдан, улардан кам бўлмаган вазиятлар ярата олганликлари кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди.
Бошқа тарафдан, А Серияда футбол анча зич ўйналади, бундай ўйин италияликлар учун қулайроқ. Испания услубни бироз ўзгартириб, тезкор қанотлар (Навас) га урғу берганди, Италияда муаммо туғилди. Айтмоқчиманки, Хорватия билан ўйинда ҳаммаси жуда енгил бўлади, деб ўйламайман.

Жавоб берилган сана: 12.06.2012 23:26


livelyg
САВОЛ: Qahramon oka agar O'zbekiston guruhda 3-o'rin olib narigi guruhdagi 3-o'rin sohibini mag'lub etsa, pley-offda Janubiy Amerikadan tahminan bizga qaysi terma jamoa raqiblik qilishi mumkin...

Савол берилган сана: 12.06.2012 21:46

ЖАВОБ: Ҳар қайсиси бўлиши мумкин. Ўтган йили Копа Американи кўргандим, ишонинг, уларнинг ичида кучсизи йўқ.

Жавоб берилган сана: 12.06.2012 23:20


puyol
САВОЛ: biz yaponiyani yutdik saralashda ular esa qoshni guruhda hammani yutvotti, daje chiqibam boldi jahon chempionatiga,nega biz koreya,qatar yutgan jamoani ham yutolmayapmiz, man hamma ayb murabiyda bomasa kere dib oyliman, usha gaynrih varatadan 2metr masofa qolganda gol urolmasa yoki pas berolmasa, odil 40metrdan al-saqiriyga mixlab qoygan bola, livani 'karlson'ga ohshab ketadigan varatariga 10metrdan urolmasa bunga murabiy aybdormasku, nega bollar gol urolmayapti? Shatskih chaqirilishiga maniyam shubham bor. Boshqa kim bor yana goleadorlik. ? Eslasangiz oldingi saralashlarda yoki 2004 osiyo chempionatida geynrih,server,kapadzelar yoshlar tarkibidan jalb qilingandiku ushalar tayyor kadr bop kemaganku, pishilgan kattalar ortasida nega abbos va hakimovlarni pishitmayapmiz, ee raz bombardir qomagan bosa aql yoshdamas boshda dib chaqirurish keremasmikin?

Савол берилган сана: 12.06.2012 21:29

ЖАВОБ: Кападзе, Жепаровлар 2004 йилда етилган, улғайган футболчилар эдилар. Гейнрих 2002 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчиси бўлган. Нестеров "Пахтакор"нинг дарвозасини ОЧЛ да асосий таркибда қўриқларди. Хуллас, Темур ва Аббос шу савияни клубда намойиш қилишса, албатта чақирилишади.

Жавоб берилган сана: 12.06.2012 23:30


puyol
САВОЛ: salom.
Nagayev,shishelov,zaynidini tojiyev,rozim ahmedov,ilhom shomurodov,murzoyev,mahsitaliyev,t.hakimov,abduholiqov,shatskih,nasimov,- oylab oylab koreyaga qarshi oyin oldi mashgulotlarga chaqirsa boladigan hujumchilar shular dib oyladim. Boshqa yana kim bor?

Савол берилган сана: 12.06.2012 14:47

ЖАВОБ: Санаган футболчиларингиз ичида Нагаев, Насимов ва Мурзоевни синаб кўриш мумкин деб ўйлайман.
Таҳминимча, Қосимов Шацкихни чақирмайди.
Темур Ҳакимов ва Махситалиев ҳали ёш, термага чақирилиш учун мос ўйин кўрсатишмади ҳали.
Шомуродов ва Рўзим Аҳмедовни терма жамоа ўз олдига қўяётган мақсадлар савиясидаги ҳужумчилар деб ўйламайман.

Жавоб берилган сана: 12.06.2012 14:59


Sohibxon
САВОЛ: Qahramon aka JCH ga Osiyodan 5ta Afrikadan 5ta qolganlarda taqsimot qanaqa shuni aytib bera olasizmi?

Савол берилган сана: 12.06.2012 11:07

ЖАВОБ: 1) Бразилия +1
2) Европа -13 та, Жанубий Америка – 4 та, Осиё – 4 та, Африка – 5 та, Шимолий Америка – 3 та – тўғридан тўғри чиқади. + 29
3) Осиёнинг бешинчи ва Жанубий Американинг бешинчи жамоалари плей-оффда ўйнашади ва ғолиб ЖЧ га боради. +1
4) Океания ғолиби ва Шимолий Американинг 4-жамоаси плей оффда уйнайди ва ғолиб ЖЧ га боради + 1

Жавоб берилган сана: 12.06.2012 11:34

 

‹ First  < 94 95 96 97 98 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.