Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Burgut
САВОЛ: Assalomu Alaykum Qaxramon Aka SIz Yevropada Qaysi club larga ishqibozlik qilasiz Va qatsi chempionatlar sizga ko`pro Yoqadi

Савол берилган сана: 24.04.2012 18:31

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бирор жамоага ашаддий ишқибозлик қиламан, дея олмайман. “МЮ” ва Италия терма жамоаси кўпроқ ёқади. Чемпионатлардан Англия Премьер Лигаси.

Жавоб берилган сана: 24.04.2012 20:38


sobiruz
САВОЛ: Salom. Aka Maurinyö yutdimi yoki Barsani öyini chiqmadimi? Rahmat!

Савол берилган сана: 24.04.2012 14:16

ЖАВОБ: Салом. Доим икковидан биттасини танлаш шартми? ))

Жавоб берилган сана: 24.04.2012 15:16


maratbek
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Savolim UEFA CHL bo'yicha. Yarim finallarning 1-chi o'yinida Bavariya va Real o'ynagandi, 2-chi o'yinda esa Chelsi va Barselona. Nega endi javob o'yinlarida avval Barselona va Chelsi o'ynayapdi. Bu holatda Bavariya ava Real 2 kun ko'proq dam olishiga to'g'ri kelyapdiku?!

Савол берилган сана: 24.04.2012 10:21

ЖАВОБ: Билмадим сабабини. Одатда ҳар сафар шунақа бўлади.

Жавоб берилган сана: 24.04.2012 11:31


munis
САВОЛ: салом Кахрамона ака эль классикода роналду гол урганда Уткиннинг шархини эшитдингизми?умуман уткин реалчи деб эшитганман лекин ажойиб шархлайди

Савол берилган сана: 23.04.2012 16:47

ЖАВОБ: YESSSS!! деб бақириб юборди. )) Реалга кўпроқ ён босиши бор гап.
Уткин шарҳловчи сифатида менга ёқмайди, дея олмайман-у, лекин топ эмас. Уни эфирда кўриш ёки мақолаларини ўқиш қизиқроқ.

Жавоб берилган сана: 23.04.2012 16:58


Strateguz
САВОЛ: Салом Кахрамон ака! Нима деб уйлайсиз? Бу йилги Узбекистон чемпионатида Насафни чемпионлик учун имкониятлари юкорирок куринаётгани, бу Буникни ОЧЛ билан бандлиги ва Пахтакорни хали жипс холда шаклланмаган таркиби билан богликмикин? Жавоб учун олдиндан рахмат.

Савол берилган сана: 23.04.2012 11:43

ЖАВОБ: Cалом. Менга юқори кўринмаяпти. Сизга кўринаётган бўлса, сабабини ҳам сиз билишингиз керак. :)))
ОЧЛ билан "Насаф" ҳам банд. "Пахтакор" ҳар йили шунақа. Албатта, бу уч жамоа чемпионлик учун курашади, лекин алоҳида фаворитни ҳозирча ажратмаган бўлардим. Агар, "айтасан" деб туриб олишса, "Бунёдкор"ни эътироф этаман. Жамоада барибир тажриба ва салобат каттароқ.

Жавоб берилган сана: 23.04.2012 12:26


uzbars
САВОЛ: Assalomu alaykum. uff.uzda "Moziy yulduzlari" dgan blogiz bo'lardi. stadiondayam shunga o'xshagan blok ocish niyatiz yo'qmi? xali yulduzla aancha-ku?

Савол берилган сана: 23.04.2012 06:28

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Аҳа, яхши таклиф. Кўрамиз.

Жавоб берилган сана: 23.04.2012 12:27


raulstar
САВОЛ: Кечаги Эль-класикода сизни нима хайратлантирди? Шахсан мени Моуриньонинг хотиржам утириши таъбир жоиз булса "Эль-класико"инггаям деган маънода хотиржамлигидан хайратландим :)) Ман бунакасини хув уша Интердаги даврида(Интер 3-1 Барса) Моур хотиржам утирганини кургандим.

Савол берилган сана: 23.04.2012 00:51

ЖАВОБ: Йўқ, бу мени ҳайратлантирмади. "Реал" "Нау Камп"да ўйнай олишини январда кўрсатганди ва ўшанда мен, айнан мана шу ўйин туфайли, "Реал" яна бу ерга келганда оёқлари қалтирамайди, дегандим.

Мени энг ҳайратлантирган жиҳат - "Барселона" футболчиларидаги "дух" ва ўзига бўлган ишонч. Натижа ўз йўлига, (барибир "Реал" чемпион бўларди) сиз бир Алкантаранинг ўйинига эътибор беринг, мабодо такроран кўрсангиз.

Жавоб берилган сана: 23.04.2012 03:21


estoca
САВОЛ: Salom, Qahramon aka! El Klassikoda Telloning asosiy tarkibga kiritlishi Gvardiolaning taktik xatosi edimi? umuman olganda Alkantara va Tellolarni asosiyga tushirihsdan Gvardiolaning maqsadi nima edi deb o'ylaysiz?

Савол берилган сана: 22.04.2012 22:45

ЖАВОБ: Мақсад, Гвардиола янги, бироз бошқачароқ "Барселона" қўришни бошлаб юборган. Фаол қанотлар ва учта ҳимоячидан иборат схемада "Валенсия"га қарши, "Милан"га қарши ўйнаб кўрганди. Кечаги муҳим ўйинда ҳам бу схема танлангани хатоми ёки хатомасми, буни баҳолай олмайман.
Келинг шу ерда Васлий Уткиндан иқтибос келтираман: "Гвардиола тактикадан адашмайди, Моуриньо адашиши мумкин. Чунки Моуриньонинг иши кўпроқ тактика танлаш, у тайёр гуллардан чиройли букет ясайди. Гвардиола эса гул ўстиради! Фарқ мана шунда - Букет ё чиройли, ё бундайроқ чиқиши мумкин, гул эса ё ўсади ёки умуман ўсмайди" - менимча, бундан ортиқ таъриф бўлмаса керак. :))

Жавоб берилган сана: 23.04.2012 03:26


MANUTDBARSA
САВОЛ: ака бу хафтани жуда ёмон кураман,бу хафтада барса 1,5марта кокилди.МЮда дурранг.сизни тахминизча МЮ чемпион була оладими.

Савол берилган сана: 22.04.2012 19:48

ЖАВОБ: "Эмирайтс"да ютқазмаса, чемпион бўлади. Шунақа бўлгани қадрлироқ эмасми? Шахсан менга, "МЮ" га ўхшаб "чўлоқланиб" чемпион бўлгандан, кейинги турда ким кучли ўйнаса, ўша совринни олгани афзал. )))

Шунчаки яна бир гап. Ҳозирги ҳолат икки йил олдинги сўнгги турларни эслатиб юборяпти. Ўшанда, "Челси"ни мавсум охирида қабул қилган "МЮ" пешқадамлик қилаётганди. Аммо "Челси" "Олд Траффорд"да ғалаба қозонган (1:2) ва турнир жадвалида "МЮ" ни қувиб ўтганди. Лекин, кейинги турда "Челчи" ҳам дуранг ўйнаб қўйган. "МЮ" эса, "Блекбёрн"ни мағлуб этолмай, биринчи ўринга қайтиш имкониятини қўлдан чиқарганди.
Айтмоқчиманки, ДЕРБИ дан сўнг, "Манчестер Сити" ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган "Ньюкасл"га сафар қилади. Ўша ўйин ҳам кўп нарсани ҳал қилади.

Жавоб берилган сана: 22.04.2012 22:26


Rahimberdi
САВОЛ: Rahmat javob uchun Qahramon aka. Baribir tushuncham kamlik qilyaptida. Aytaylik twitterda sizni yozganlaringizni ochmoqchi bo'lsam shu stadion sayti ochilmoqda, agar shunday bo'lsa twitter nega kerak?

Савол берилган сана: 22.04.2012 17:15

ЖАВОБ: Мен твиттерга унча қизиқмайман

Жавоб берилган сана: 22.04.2012 22:21


Rahimberdi
САВОЛ: Salom qahramon aka o'zb.ff.rasmiy twitteridagi malumotlarni qanday olamiz.aytib yuboring iltimos.

Савол берилган сана: 22.04.2012 13:09

ЖАВОБ: Cалом. twitter.com сайтидан руйхатдан ўтасиз ва ЎФФ расмий твиттерини у ердан топиб, "ЧИТАЮ" ни босасиз :)))

Жавоб берилган сана: 22.04.2012 15:55


MANUTDBARSA
САВОЛ: салом ака.ака савол куйидагича бу МОУРИНЁ деганлари сизнинг шахсий фикрингизча бу йил реалда коладими ёки кетадими.Агар коладиган булса унинг кайси факторлар олиб кола олади.Примеродаги ёки ЧЛ даги мувафаккиятли юришлармикин.Ёки бу ютукларга хам эътибор бермасдан обру борида кочармикин нима деб уйлисиз.

Савол берилган сана: 20.04.2012 21:11

ЖАВОБ: Билмадим.

Жавоб берилган сана: 20.04.2012 21:52


raulstar
САВОЛ: Узбек футболини 100-йиллик юбилейига кайси терма жамоа билан уртоклик уйнашни истардингиз? Мен Испанияни танлардим :))

Савол берилган сана: 20.04.2012 10:41

ЖАВОБ: Мен Испанияни танламасдим. Тўп битта холоску? Шунча пул бериб, футбол ўйнамаслик... ))

Жавоб берилган сана: 20.04.2012 10:57


djbekfm
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Terryni intervyusini yaxshi tushunmadim. Stadion o'lchami standart bo'lmaydimi?

Савол берилган сана: 19.04.2012 19:51

ЖАВОБ: Интервьюни ўқимадим. Тушунишимча, майдон ўлчамларидаги фарқлар ҳақида сўрамоқчисиз? Ҳа, стандарт бўлади. Лекин бу стандартлар турлича бўлиши мумкин..100х70, 115х85.. хоказо...

Жавоб берилган сана: 20.04.2012 10:51


dilshodbek
САВОЛ: 4empionatimiz ku4sizlaniw evaziga ku4aymoqda, ayting4i bu yaxwimi yoki yomon...??

Савол берилган сана: 19.04.2012 13:28

ЖАВОБ: Яхши тушунмадим. Лекин манимча, футбол оммавий булиб, уйинлар кизикарли булса, шуниси кифоя. Лигани кучли ёки кучсиз деб ўлчаш қийин. Мезонлар борми?

Жавоб берилган сана: 19.04.2012 14:25


Strateguz
САВОЛ: Кейин икки хафта мобайнида тупланиб колган, аммо узининг долзарлигини йукотмаган маколаларни сайтда куйишни иложиси йукми?

Савол берилган сана: 18.04.2012 16:15

ЖАВОБ: Агар газета чиқадиган пайтгача долзарблигини йўқотадиган бўлса, берворамиз сайтга.

Жавоб берилган сана: 18.04.2012 16:25


Strateguz
САВОЛ: Ассалому алайкум! Охири бахайр булсинда. Кахрамон ака блогизда улим хакида ёзибсиз, ишкилиб газетани икки хафтадан буён чика олмиётгани билан богликмасми?

Савол берилган сана: 18.04.2012 16:13

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ.

Жавоб берилган сана: 18.04.2012 16:23


Smile
САВОЛ: Aka Assalomu alaykum! Stadion nega yoq bu haftayam??((

Савол берилган сана: 17.04.2012 12:52

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Газета чиқмади. Бу вақтинчалик муаммолар туфайли. Тез кунларда яна чиқишни бошлайди.

Жавоб берилган сана: 17.04.2012 17:07


Smile
САВОЛ: Aka Assalomu alaykum! Kechegi ochiliwlar b-n!) Sog'inibmiz-a...))) sal noodatiy savolim boridi kecha stadionga kirayotgan paytizda kuzizga yow keldimi yo wunga uxwaw holat kuzatilmadimi?) manda masalan dejavyu bulgandek buldi uwa utib-ketgan baxtli kunlardaqa oldindaqa bilet oliwda ocheredu, faqat 1ta ewikdan hammani quyiw)) birovlarga g'alati tuyulsayam man wunaqasini sog'inganakanman..

Савол берилган сана: 14.04.2012 09:47

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Иш кўпайиб кетгани туфайли, ўйинга бора олмадим. Уришманг, илтимос :)) Лекин йўл йўлакай тўхтаб ўтдим, тугаб бўлганди. Ўйин яхши реклама қилинмаганди, кўпчилик ҳатто жамоа тузилганидан хабари йўқ эди. Лекин беш мингдан ошиқ мухлис кирганини эшитиб қойил қолдим.

Жавоб берилган сана: 14.04.2012 15:38


Muxlis
САВОЛ: Рахмат, тушунарли. Демак, бу имтиёз уртахол тадбиркорларни футбол клубларига уз ихтиёри билан хомийлик килишига 100% кафолат була олмас экан. Масалан, 1-лигада катнашувчи вилоят марказида булмаган, уйингохларга мухлис туплаш буйича баъзи олий лига вакилларидан устун булган Кукон, Хива каби шахар(туман) футбол клубларини бир йиллик бюджетини тахминан 700-800 млн. сум деб олсак, 300-400 млн. сум маблаг клубни карамогига олган ёки клубга хомийлик килувчи корхона фойдасидан кетади (колгани чипта сотишдан ва маркетинг оркали дейлик). Бунга шахар(туман)даги энг бакувват корхона хам рози булмайди.
Энди бошка вариантни курсак: билишимча футбол клубларининг узлари барча турдаги соликлардан озод этилган. Уша хомий корхоналар ёки тадбиркорлар юкоридаги каби клубларни сотиб олиб унинг номи остида товар ишлаб чикарса ёки тадбиркорлик фалиятини юритса кандай буларкин?
Жавобингиз учун олдиндан рахмат

Савол берилган сана: 14.04.2012 08:09

ЖАВОБ: Бу ҳам яхши вариант. Лекин сиз назарда тутган хажмдаги ишлар корхонанинг асосий фаолият турини ўзгартириб юбориши мумкин.
Умуман, футбол клубларининг иқтисодий фаолият орқали даромад қилишлари нафақат бизда, ҳатто ўша ривожланган Европа давлатларида ҳам имконсиз. У ерда ҳам асосий тушумни ҳомийлик маблағлари (реклама эвазига) ташкил этади. У ерда шу даражада мукаммаликка олиб келишганки, лекин барибир, клублар у қадар ката фойда билан чиқмайдилар.
Бизнинг футболда маркетинг, ҳомийлик ва реклама хизматининг ривожланиши, рентабл даражага келиши фақат футболнинг муаммоси эмас. Аввало, умумий иқтисодий шароит ҳам шунга мос бўлиши керак. Афсуски, бизда ҳали замонавий маркетинг тамойиллари тўлиқ кириб келмаган, ҳалигача ҳомийлар рекламани пулни ҳавога совуриш деб ҳисоблайдилар.
Иккинчидан ҳам, футболимиз ҳам бозорбоп эмас. Футболчиларнинг савияси кейинги даражада, энг асосийси Спорт канали ва ПФЛ ҳамкорликда мана шу бор футболимизни ялтироқ қоғозга ўраб, мухлисларга ҳавола қилиши керак. Энг асосий муаммо шунда. Йўқ, мен ўзимизнинг мухлисларга ҳавол қилиш, билет сотиш, фтуболка сотишни атймаяпман. ПФЛ ўйинлари яхшигина реклама ва тарғиб қилинса, чет элдан ҳам ҳомийлар чиқади. Ўзбекистон терма жамоаси ва ўзбек клублари барибир Осиёда ўзига хос нуфузга эга. Дубай Спорт, Ал Жазийра каби телеканалларни жалб қилиш учун, футболимиз савиясини эмас, футболимиз тарғиботини ўша даражага етказа олишимиз керак. Тасаввур қилинг, "Машъал" - "Пахтакор" ўйини "Ал жазийра"дан эфирга узатилади. Бу ҳомийларни жалб қилмайдими? албатта қилади. Ҳозирчи?
Яқинда Шухрат Шокиржонов бир мухлисга жуда тўғри жавоб берди. Мухлис ундан "Нега "Стадион" сайтини реклама қилувчи баннер одам кирмайди ган "Жар" га жойлаштирилди, бунинг ўрнига, Наманган ёки Андижон стадионларига қўйилса фойдали эмасми?" деб сўради. Шокиржонов:
- Эллик мингта одам кирса ҳам, ўйин ТВ да кўрсатилмагандан кейин нима фойда. "Жар"даги ўйин эса ТВ да кўрсатилади, юз минглаб томошабинларнинг кўзи тушади, - деб жавоб берди.
Айтмоқчиманки, футболимиз энг аввало, ТВ да чиқиши керак.

Жавоб берилган сана: 14.04.2012 15:34

 

‹ First  < 103 104 105 106 107 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.