21/12 00:45 | Верона | 0-1 | Милан | ||
21/12 01:00 | Жирона | 3-0 | Вальядолид | ||
21/12 17:30 | Астон Вилла | 2-1 | Манчестер Сити | ||
21/12 18:00 | Хетафе | 0-1 | Мальорка | ||
21/12 19:00 | Торино | 0-2 | Болонья | ||
21/12 20:00 | Брентфорд | 0-2 | Ноттингем Форест | ||
21/12 20:00 | Ипсвич | 0-4 | Ньюкасл | ||
21/12 20:00 | Вест Хэм | 1-1 | Брайтон | ||
21/12 20:15 | Сельта | 2-0 | Реал Сосьедад | ||
21/12 22:00 | Женоа | 1-2 | Наполи | ||
21/12 22:30 | Кристал Пэлас | 1-5 | Арсенал | ||
21/12 22:30 | Осасуна | 1-2 | Атлетик Бильбао | ||
22/12 00:45 | Лечче | 1-2 | Лацио | ||
22/12 01:00 | Барселона | 1-2 | Атлетико | ||
22/12 16:30 | Рома | - | Парма | ||
22/12 18:00 | Валенсия | - | Алавес | ||
22/12 19:00 | Фулхэм | - | Саутгемптон | ||
22/12 19:00 | Лестер | - | Вулверхэмптон | ||
22/12 19:00 | Ман. Юнайтед | - | Борнмут | ||
22/12 19:00 | Эвертон | - | Челси | ||
22/12 19:00 | Венеция | - | Кальяри | ||
22/12 20:15 | Реал Мадрид | - | Севилья | ||
22/12 21:30 | Тоттенхэм | - | Ливерпуль | ||
22/12 22:00 | Аталанта | - | Эмполи | ||
22/12 22:30 | Леганес | - | Вильярреал | ||
22/12 22:30 | Лас-Пальмас | - | Эспаньол | ||
23/12 00:45 | Монца | - | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | - | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | - | Удинезе |
almuniya |
САВОЛ: мен 100 фойиз деб олдига куйган вазифасини божаришини айттим! мисол жалилов ни 100 фойиз натижа курсатолмади деганимки хеч булмаса кучли 5 таликка киради дейишганди.. у булса фазифасини 1 фойизга хам бажаролмади.. яний набарот 100 фойизга бажарди)) мавринёни 100 бажаряпти вазифасини десангиз адашасиз манимча.. испания кубогидан чикиб кетти бу бир.. 2 си азалий ракиби барсани ютолмаяпти бу эса вазифасини 50 фойизига кимради тугрими? 3 си хали ечл сида ютиш хам кийин барса бор! энди айттинг битта ла лигада чемпионлик мавринёни шунака таркиб билан вазифасини бажарган буладими? Савол берилган сана: 09.02.2012 21:34 |
ЖАВОБ: Агар мураббийнинг ""Барселона"ни ютолмаганлиги учун хайдалиши" ўринли бўлса, айтингчи, қайси мураббийда бунга тўлиқ кафолат бор? Айнан шуни менга савол қилиб бераётган бўлсангиз, айтишим мумкин - Билмадим! Жавоб берилган сана: 09.02.2012 22:06 |
almuniya |
САВОЛ: нотугрирок берибман саволни.. мен мавринёни ёмон натижа курсатяпти демокчи эмас эдим! проста мавринёчалик ёки ундан хам сал тузурокмикин демокчийдим... сизни фикрингизни билмокчийдим.. узику хеч кимни 100 фойиз натижа курсата олади деб булмайди! мисол жалилов динамога борганда 100 фойиз эплайди деганди хамма тескариси буб чикдиюю... ёки усмон аскаралиев навбахорга булганда хамма адо булди навбахор деганди зор натижа курсатиб куйдику.. мен айтмокчи булганим шу одам мавринёдан кучлига ухшайди... нима дейсиз? Савол берилган сана: 09.02.2012 18:27 |
ЖАВОБ: Ўзингиз ҳеч ким 100 фоиз натижа кўрсата олмайди, деяпсиз. Бунинг устига буни олдиндан айтиб бўлмайди. Моуриньонинг ҳозирги "Реал"даги натижасидан тепаси - "уже" 100 фоизга яқинлашиб қоладику ))) Табиийки, билмайман... Жавоб берилган сана: 09.02.2012 21:18 |
almuniya |
САВОЛ: ассалому алайкум кахрамон! атингчи эвертон мурабийсини канака кучга эга диб уйлайсиз? шу одамни анччадан бери кузатаман.. йук жойдан камандани хар кандай жамоани ютишга кодир килиб куйяди! ман сити дек камандани дастойний ютти диб уйлайман! 2 савол! шу одам реалга мурабий булса хозирги таркибига .. мавринёдан яхширок натижа курсатармикин? тахминингизча! Савол берилган сана: 09.02.2012 00:01 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1. Ҳа, яхши мураббий. Капелло ўрнига номзодлардан бири. 2. Моуриньо ёмон натижа кўрсатмаяпти-ку? "Барселона"дан етти очко олдинда бормоқда. ЕЧЛ кейинги босқичига чиқди. Яна нима керак? Жавоб берилган сана: 09.02.2012 15:33 |
Djayxun |
САВОЛ: Сиз нопрофесионалман дегандингиз .Кеча турдан-тургача курсатувини кузатган булсангиз шу профессионаллар булса,унда хаммасин нопрофессионалга утказиш керак экан:) ишларингизда ривож Савол берилган сана: 08.02.2012 21:32 |
ЖАВОБ: "Турдан тургача" курсатувини илгари кўрмагандим. Охирги хафталарда кузатиб боряпман. Менимча, ривожланиш ва силжиш сезиляпти. Менга шунақа туюлди. Ўйлайманки, кўрсатув янада ривожланиб боради. Албатта, дарров бошқа, анча тажрибага эга "аналог" курсатувлар билан солиштириш нотугри. Жавоб берилган сана: 08.02.2012 21:58 |
Djayxun |
САВОЛ: Ассалауму алайкум Кахрамон ака.Футбол шархловчи булиш истагингиз йукми? Турдан-тургача курсатувида сизни куриш имконимиз буладими? Савол берилган сана: 08.02.2012 21:28 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Адашмасам, у курсатувда факат шархловчилар эмас. Телеканалнинг шу булим ходимлари катнашмокдалар. Албатта качондир, шунчаки курсатувга балки таклиф килишса уйлаб курармиз )) Лекин мендан шархловчи чикмаслиги аник. Жавоб берилган сана: 08.02.2012 21:56 |
barsatotal |
САВОЛ: Пинто Барса даражасига сизнингча тугри келадими? 2-дарвозабон булса хам. Савол берилган сана: 05.02.2012 02:04 |
ЖАВОБ: Тўғри келади. Жавоб берилган сана: 05.02.2012 11:52 |
memphis |
САВОЛ: Assalomu alaykum! Sizga savol? Siz Interning 2009-2010 yildagi CHLni yutganida antifutbol usulini qo'llagani uchun yutdi deb o'ylaysizmi? Man unday o'ylamayman, chunki Chelsi bian o'yinda (ayniqsa javob uchrashuvida Stemford Bridjda) Inter Chelsiga imkon bermagan Angliyadagi o'yinda Chelsida xavfli vaziyatlar deyarli bo'lmagan. to'pni o'zida ushlab turish borasida ham 50-50 bo'lgan, zarbalar ham 12-12 bo'lgan. Keyin Barcelona bilan San-sirodegi o'yin. Usha o'yinda ham zarbalar 8-11, qoida buzish bo'yicha esa 18-21 barca foydasiga.keyin qanday qilib 3 ta gol urgan jamoani o'yinini antifutbol deyish mumkin. Javob o'yiniga kelsak, hech kim motta qizil olmaganda ham Inter himoyada o'ynaydi deb kafolat bera olmaydi. Agar usha o'yinda hakam busketsni simulyatsiyasiga ishonmaganida boshqacha o'yin bo'lardi. Yana tayanch yarim himoyachi(T.Motta) chetlashtirilgan bo'lsa, keynigi finalda ham zarbalar bo'yicha tenglik (11-11) qoidani esa yana Inter raqiblari ko'p buzishgan(10-17) va Inter haqqqoniy tarzda chempion bo'lgan. Савол берилган сана: 01.02.2012 16:34 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Антифутбол нима? Ўн киши бўлиб ҳимояланиш ҳам антифутбол ҳисобланмайди. Чунки жамоа футбол ўйнаяпти. Бутун йўин давомида ҳимояланиб ҳам гол ўтказмаслик икки баробар қийин. буни уддалашдими, хато қилишмадими, демак қандини урсин. "Интер" антифутбол ўйнаган, деган фикрга мен ҳам қўшилмайман. Иккинчидан, "Интер" ўзига гол керак бўлган пайтда, ҳужум қилган. Ҳимояда турволиб, пайт пойламаган. Жавоб берилган сана: 01.02.2012 17:43 |
memphis |
САВОЛ: Assalomu alaykum! Hozirgi barcelonani kuchsiz va o'rtacha klublar bilan o'yinlari ham zerikarliligi borasida Italiya klublarini o'yinlaridan qolishmaydi. Ayniqsa 90 minut o'yin bo'lsa, o'yinni taxminan yarmini, xatto undan ham ko'p vaqt mobaynida to'pni chap tomondan to'g'ri chiziq bo'ylab o'ng tomonga, o'ng tomondan chap tomonga oshirish bilan o'tadi va yana albatta xujumlari har doim 1 xil: faqat qisqa pas orqali 1ga1 vaziyat va gol, kamdan kam holda uzoqdan zarbalar beriladi (deyarli yo'q desa ham bo'ladi), va burchakdan onda-sonda gol kirib turadi, lekin gollarni 90 foizi qisqa pas- 1ga1 vaziyat va gol. Bu o'yinlarni ko'rib odam zerikib ketadi, bu narsani xatto barca fanatlarini aksariyati ham tan olishgan. Shu narsa to'g'risida nima deb o'ylaysiz? Савол берилган сана: 01.02.2012 16:11 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу ҳақида мақола ёзганман. Мана бу ердан ўқиб олишингиз мумкин http://www.uff.uz/blogs/author/herolion/articles/1032 Жавоб берилган сана: 01.02.2012 21:06 |
almuniya |
САВОЛ: ассалому алайкум кахрамон. чарчамай юрибсиларми совукларда?)) битта кийинрок савол бориди! базида бизни чемпионатда хам чет элда хам булади диб эшитганман.. биздаку анччадан бери булмаяптию ракобат йуклигига илгари булган деган бир киши! демак савол! 2 каманда чемпионликка курашиб охирги турларга келганда ракибига мукофот яний уша канкурентини ракибига канкурентни ютишига пул вада килганини эшитганмисиз? ёки курганмисиз? кейин уша камандани ютсанг фалончча пул бераман деса конун буйича жазо борми йукми? яний очик элон кила оладими? 2 савол! сизнингча 2011-2012 йиларда апл кучли буляптими ёки ла лига? ишларга омад! Савол берилган сана: 31.01.2012 21:36 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Рахмат. 1. Агар ғалабага даъват қилинса, бунинг носпорт характери йўқ. Масалан, Евро-08 саралашида инглизлар Исроилга, руслар эса хорватларга катта мукофот ваъда қилиб юборгандилар. 2. Бунга қайси тарафдан қаралишига боғлиқ. Қизиқарлилик, ўйинларни олдиндан таҳмин қила олинмаслик ҳолатларида АПЛ анча олдинда. Анча. Аммо жамоаларнинг кучини солиштирсак, Ла Лига қолишмайди. Айниқса, "Реал" ва "Барселона" нафақат Англия, бошқа давлатлардан ҳам анча кучайиб кетишган ҳозир. Балки шунинг учун Испаниянинг ўртамиёна жамоалари анча кучсиз таассурот қолдиряптилар, аслида улар ўша "Реал" ёки "Барса" фонида шунақа кўриняптилар холос. Жавоб берилган сана: 31.01.2012 21:42 |
immun |
САВОЛ: Salom Qahramon aka, Geynrixni ijaraga berilishi to'g'risida qanday fikr bildirasiz? Савол берилган сана: 31.01.2012 17:40 |
ЖАВОБ: Салом. Менга ёқмади. Умуман бу трансфердан футболимиз учун фойдали жиҳатларини кўрмаяпман. Бу ҳақида мақола ёзарман балки. Жавоб берилган сана: 31.01.2012 21:43 |
SHERYURAK |
САВОЛ: Assalomu alaykum. Sizga savolim quyidagicha: Vadim Abramovni kuchli murabbiy deb hisoblaysizmi yoki vaqtinchalik omad kulib boqayotgan murabbiy deb hisoblaysizmi? Савол берилган сана: 29.01.2012 22:55 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Айнан ҳозирги пайтда уни терма жамоамиз учун мақбул вариант деб ҳисоблайман. Сабаби, ҳозирча натижалар қониқарли. Абрамов ҳақида фикр билдириш учун бошқа мезонларни кўрмаяпман. Агар турли жамоалар билан, турли ҳолатларда, узоқ вақт ишлаганда, балки бирор фикр билдирса бўларди. Лекин биласизми, терма жамоамиз учун энг кучли мураббий эмас, энг мос мураббий керак. "Мос келиш" фактори айниқса ТЖ лар учун муҳим. Бу ҳақида турли мисоллар келтирса бўлади. Жавоб берилган сана: 30.01.2012 03:54 |
SHahrixon |
САВОЛ: Ассaлому aлaйкум Кaйрaмон aкa. Мaнa мтж жч 2014 4 боскичгa мувaффaкиятли чикди. Мaълумки 4 боскичдa 10 тeрмa жaмоaлaр икки гурухгa булингaн холдa курaш олиб борaдилaррр. Шу туртинчи боскични Жaнубий Амeрикaдaги (конмeбол) кaби уткaзишсa бу мтж учун яхши имкониятми ёки фaрки йукми ? Савол берилган сана: 29.01.2012 22:39 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Канмеболда бор йўғи 10 та терма жамоа бор. У ерда аллақачон 4 та тур ўтиб кетиб бўлди. Осиёда охирги босқич июнда бошланади. Чунки февралдан кейин июнгача ФИФА кунлари йўқ. Яъни 15 ой вақт ичида 18 турни ўтказишнинг иложи йўқ. Агар шундай ўтказилганда ҳам бу терма жамоамиз учун фойдалироқ бўларди деб ўйламайман. Жавоб берилган сана: 30.01.2012 03:51 |
MANUTDBARSA |
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамон ака. ака сизнинг фикрингизча эл-классикода Диаррани Мессига нисбатан килган куполлигига Тейшера кизил берганида 2-булимда реал 10 киши болиб колганида.Уша 11-киши болиб курсатган уйинини курсата олармиди.Сизнингча хакам нега Диаррага кизил бермади.жавобингиз учун рахмат. Савол берилган сана: 27.01.2012 18:27 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 10 киши қолганда қандай ўйнаши мумкинлигини билмадим. Менимча, ҳакам Диаррага қизил бергани қўрқди. Босим катта эди. Жавоб берилган сана: 27.01.2012 20:52 |
Milan |
САВОЛ: Кахрамон ака нима деб уйлайсиз Эл Классикони кизикарли ва шиддатли утишига Реал ва Барсани факатгина футбол майдонидаги холатларига богликми ёки сиёсий жихатдан Каталония ва Мадрид карама-каршилиги хам ушбу уйинга та'сир этадими ? Савол берилган сана: 27.01.2012 15:06 |
ЖАВОБ: Йўқ. Шунчаки, ҳар доим бу жамоаларда дунёнинг энг яхши юлдузлари тўп сурган. Биринчи навбатда айнан мана шу сабаб деб ўйлайман. Албатта сиёсиё ҳолатлар ўйининг интригасини оширишда таъсир қилади, ҳатто баъзида салбий ҳам. Лекин футболчи ва мураббийлар барибир кўпроқ футболни ўйлайдилар. Масалан Англияда бунақа сиёсий зиддиятлар йўқ, тўғрими? Лекин Испаниядагидек қизиқарли дуэллар у ерда ҳам кўп. Фақат Англияда етакчилар ўзгариб туради. Бир пайтлар Арсенал - МЮ қарамақаршилиги барчани ўзига жалб қиларди, кейин МЮ - Челси. Ҳозир Манчестер дербисини ҳамма кутмоқда. Фарқини кўряпсизми, Англияда етакчи жамоалар алмашиб тургани учун Эл клласико каби давомли тарихга эга эмас. Испанияда ҳар доим шу икки жамоа. Жавоб берилган сана: 27.01.2012 20:57 |
SHERYURAK |
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon Aslanov. Tasavvur qiling siz PFL ga rahbar etib tayinlandingiz (shunday bo'lishini juda istardim) va o'z vakolatlaringiz bilan tanishib chiqdingiz. Shundan keyin futbolimizni ishni eng birinchi navbatda nimadan boshlagan bo'lardiz? Савол берилган сана: 25.01.2012 23:06 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Четдан туриб, уларнинг жараёнига аниы баҳо бериш қийин. Яъни мен бўлганимда мана бу муаммони аниқ ҳал қилардим, деб бўлмайди. Чунки уларнинг қаршисида биз билмаган ўнлаб муаммолар бўлиши мумкин. Лекин бир нарсани аниқ биламан - тузукроқ тақвим тузса бўлади! Жавоб берилган сана: 26.01.2012 00:38 |
mtegra |
САВОЛ: Юрагингиз Месси дейдию лекин Мия бу нарсага йўл қўймайди?!) Савол берилган сана: 25.01.2012 14:40 |
ЖАВОБ: ?? Жавоб берилган сана: 25.01.2012 17:02 |
UzbekRonaldo |
САВОЛ: Буни пайқаш қийин эмас, зеро, ушбу хафта охиридаги теледастурларни кўринг - умуман футбол йўқ! ------------------------ qaysi haftani aytayapsiz oka 16-22 yanvarmi yo keyingisi lekin 21-22 yanvarda ancha muncha oyinlar olib berilmoqda.... Савол берилган сана: 22.01.2012 11:05 |
ЖАВОБ: Программада бу нарса йўқ эди. Жавоб берилган сана: 22.01.2012 15:58 |
Khariton |
САВОЛ: Ассалому алайкум. 1. Блоггерларни қатор қилиб, бўш турганига нима дейсиз. Ҳар кун хабар олиб, бўм-бўшликни кўриш охири кирмай қўйишга олиб келмоқда. Жумладан, Сизда ҳам ижод сустлашгандек, назаримда. 2. Умуман барчаларингиз чет эл футболи остида ўралашиб қолдингиз, нима энди ЖЧ кейинги босқичи ё ОЛ бошлангунча ўзбек футболида ҳамма ёқ тинчми? Ишларингизга баркамоллик. Савол берилган сана: 21.01.2012 01:10 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Менимча, аксарият блоггерлар маыола ёзиб турибди. Илгари, фаыат блог учун ишлардим. Ҳозир баъзи материллар сайтнинг ўзида ҳам чоп этиляпти. Шунинг учун блогимда мақола кам бўлиши мумкин.Иккинчидан, ҳозир мавзунинг ўзи йўқ. 2. ЖЧ саралаш босқичи ва ОЛ ёки ОЧЛ бошлангунча, ўзбек футболида ҳақиқатан ҳам ҳаммаёқ тинчку. Қўлимизда на ўйин, на факт бўлмаса, нимани ёзиш мумкин? Шундай ҳолат бўлдики, икки тарафнинг бири трансферни инкор қилди, иккинчиси тасдиқлади. Яъни ҳозирги пайтда аниқ нарсанинг ўзи йўқ. Жавоб берилган сана: 21.01.2012 12:14 |
sancho |
САВОЛ: Salom Qahramon aka! Bilasizmi, men bir narsani anchadan beri o'ylab yuraman. O'zMTRK qoshida faqat futbolga oid bo'lgan yangi kanal ochilsa, degan taklifim bor. (xuddi NTV+futbol kabi). Translyatsiyalarni xatto rus sharhlovchilari bilan qo'ysa ham mayli edi (bu holat Sport kanalida ham kuzatilmoqda). Eng asosiysi, shu kanal orqali Milliy chempionatimizni barcha uchrashuvlarini, yoshlar ligasini ham (to'g'ridan-to'g'ri bo'lmasa ham) muhlislarimiz kuzatib borish imkoniyatiga ega bo'lar edi. Shu taklifga qanday fikr bildirasiz? "Stadion" nomidan O'zMTRKga shunday taklif bilan chiqa olasizmi? "Stadion"dagi ishlaringizga omad tilayman! Савол берилган сана: 20.01.2012 06:50 |
ЖАВОБ: Салом Бу таклиф, умуман бу фикр МТРК нинг ўзида ҳам бор. Лекин ҳозирча иложи йўқ. Канал очилгандан кейин дастурни тўлдириш керак. Қанақа қилиб? Тўлиғича, чет эл транслациясига (рус) улаб қўйиш нопрофессионаллик. Улардан "ўғирлаб" устидан ўзбекча шарҳлаш эса нотўғри. Канал биз мухлисларни ўйлаб, шундай қилаётганди, аммо уларга ҳам огоҳлантириш келган. Буни пайқаш қийин эмас, зеро, ушбу хафта охиридаги теледастурларни кўринг - умуман футбол йўқ! Энг тўғри йўл - бу ўйинлар транслациясини сотиб олиш. Буни сотиб олиш эса жуда қимматга тушади. Чет элда бу иш фақат пуллик каналларда амалга оширилади. Абонент туловлари орқали ўша пулни чиқариб олишади. Биздачи? Биринчидан, аудитория кенг эмас. Иккинчидан, ўша канал пуллик қилинса, қанчалик рентабел булиши аниқ эмас. Учинчидан, энг катта сабаби эса, пул тўлаб кўрганингиздан кейин сифатли шарҳни истайсиз тўғрими? Энг ёмони, балки энг яхшиси, бизнинг мухлисларда танлов хукуки бор. Яъни, ё пуллик МТРК Спорт ёки НТВ Плюсни танлайсиз. Афсуски, кўпчилик НТВ Плюсни танлашади, тўғрими? Хуллас бу шунақа занжир - 1) футбол канал очиш учун футбол кўп бўлиши керак 2) футбол кўп бўлиши учун уни сотиб олиш керак 3) сотиб олингандан кейин уни сота билиш керак 4) сотиш керак бўлгандан кейин, транслация, шарҳ, кўрсатувлар сифатли бўлиши керак 5) сифатли бўлий учун, шархловчилар ўз устида ишлаб, ривожланиши учун канал молиявий томондан бақувват бўлиши керак 6)молиявий тарафдан бақувват бўлиш учун эса яна ша канал пуллик бўлиши керак... 7) пуллик бўлиш учун эса, футбол кўп бўлиши керак ))) Бу ҳақида менинг шахсий фикрим шуки - Жуда кўп пули бўлган кимдир мана шу канални очиши ва яқин беш йилликда фойда қилишни ўйламасдан фақат сарфлаши керак. Беш йилдан кейин фойда бўлишига кафолат йўг-у, барибир. Демак бу лойиҳага фақат бизнесс сифатида қараш билан иш битмайди. Қаттиқ қизиқиш керак. Жавоб берилган сана: 20.01.2012 11:59 |
Uzbek |
САВОЛ: salom Qahramon aka savolim shundan iboratki;futbolimizdagi eng katta muammo nimada deb uylaysiz? Савол берилган сана: 19.01.2012 22:56 |
ЖАВОБ: Салом. Бунга жавоб бериш қийин. Жавоб берилган сана: 20.01.2012 12:00 |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|