Кириш Регистрация
22/11 00:45 Наполи 1-0 Торино
22/11 01:00 Реал Мадрид 2-1 Сельта
22/11 16:00 Динамо 0-1 Бунёдкор
22/11 16:30 Ювентус 4-0 Венеция
22/11 18:00 Барселона 3-2 Вильярреал
22/11 19:00 Халл Сити 2-0 Брайтон
22/11 19:00 Болонья 1-1 Удинезе
22/11 19:00 Сассуоло 0-2 Женоа
22/11 20:15 Расинг 3-2 Реал Сосьедад
22/11 21:30 Ливерпуль 4-0 Ман. Юнайтед
22/11 22:00 Милан 5-1 Фрозиноне
22/11 22:30 Осасуна 1-0 Малага
23/11 00:45 Аталанта 4-4 Интер
23/11 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
24/11 00:45 Монца - Фиорентина
24/11 01:00 Леванте - Эльче
24/11 01:00 Брентфорд - Эвертон

FIFA йилнинг энг яхшиларини аниқлаш учун янги мукофот жорий этади

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) Дубай Спорт кенгаши билан ҳамкорликда йил якунлари бўйича энг яхши футболчиларни тақдирлаш учун янги мукофот ташкил этганини маълум қилди. Бу ҳақда FIFA матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, мазкур мукофотнинг илк тақдирлаш маросими 2026-йилда бўлиб ўтади. Шунингдек, FIFA Best Awards мукофоти Дубай шаҳрида топширилишини эълон қилди. FIFA президенти Жанни Инфантино маълум қилишича, ушбу мукофот доирасида дунёнинг энг яхши футболчилари, мураббийлари ва жамоалари тақдирланади.

Мазкур ҳамкорлик ҳақида 29–30 декабрь кунлари Madinat Jumeirah мажмуасида бўлиб ўтаётган World Sports Summit саммитида маълум қилинди. Инфантинонинг сўзларига кўра, ташаббусдан кўзланган асосий мақсад — футболнинг глобал миқёсдаги нуфузини кенгайтириш ва ўйиннинг турли мамлакатларда ривожланишини қўллаб-қувватлашдир.

“Биз футболни глобал миқёсда ривожлантириш учун миллиардлаб доллар инвестиция қилмоқдамиз. FIFA сифатида бу жараёнда бутун дунё иштирок этишини истаймиз”, деди Инфантино очилиш нутқида.

FIFA талқинига кўра энг яхши футболчи 1991-йилдан буён аниқланиб келинади. 2009-йилгача ташкилот ғолибни мустақил равишда эълон қилиб келган. 2010–2015-йиллар оралиғида эса мукофот France Football журнали билан ҳамкорликда топширилган ва “FIFA Олтин тўпи” номи остида ўтказилган.

2016-йилдан бошлаб мукофотлар яна икки йўналишга ажратилди — France Football талқини ва FIFA талқини бўйича. Халқаро футбол федерациясининг мукофоти “The Best” деб номланди. 2025 йил якунларига кўра ушбу соврин франциялик футболчи Усмон Дембелега насиб этди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:14, 31.12.2025.
Ўқилди: 1591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 22-ноябрь куни «Барселона» - «Вильярреал» ўйинини жонли трансляция қилади [3384]

Почеттино илк машғулотидаёқ "Манчестер Юнайтед" футболчиларини шокка туширди [3200]

MLS, плей-офф. «Интер Майами» камчиликда қолиб, плей-оффда «Коламбус Крю»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (видеошарҳ) [2953]

"Бавария" жароҳат олган Кейннинг ўрнига "Барселона" футболчисини танлади [2529]

Мусиаланинг соғлиги ёмонлашмоқда [2245]

АПЛ. Почеттинонинг дебютида «Манчестер Юнайтед» «Ливерпуль»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2022]

"Реал" Эндрикни сотишга тайёр. Футболчининг якуний нархи маълум [1874]

Ямал пенальтини голга айлантира олмади, "Барселона" қийин аҳволда қолди [1833]

Почеттино "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи бўлган илк футболчи маълум бўлди [1639]

"Нефтчи" ва "Ал-Ҳилол" қандай рангдаги либосларда майдонга тушиши маълум бўлди [1250]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик