Кириш Регистрация
03/11 00:45 Аталанта 0-3 Парма
03/11 01:00 Депортиво 2-1 Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл 0-1 Эвертон
03/11 12:45 Ньюкасл Жетс 2-4 Шангхай Порт
03/11 15:00 Чонбук Моторс 2-0 Жоҳор Дорул Таъзим
03/11 15:00 Кашива Рейсол 2-0 Тэжон Хана Ситизен
03/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Ратчабури
03/11 15:00 Конган Ханой 0-0 Кёто Санга
03/11 15:00 Порт 7-4 Бейжинг Гуоан
03/11 18:45 Ист Бенгал 0-2 Ас-Сийб
03/11 21:00 Истиқлол 1-0 Аш-Шамол
03/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 0-3 Аш-Шорта
03/11 22:45 Шахтёр 0-1 Спортинг
03/11 22:45 Галатасарой 2-0 Штутгарт
03/11 23:15 Ал-Ҳилол 2-0 Шабаб ал-Аҳли
04/11 01:00 Барселона 3-0 Астон Вилла
04/11 01:00 Фейеноорд 0-3 Интер
04/11 01:00 Буде-Глимт 0-0 Лилль
04/11 01:00 ЛАСК 4-0 Слован
04/11 01:00 Ман. Юнайтед 3-2 Рома
04/11 01:00 Вильярреал 0-6 ПСЖ
04/11 01:00 Атлетико 0-2 Бавария
05/11 18:30 Бунёдкор - Хоразм

Осиё кубоги-2027 қуръаси номаълум муддатга қолдирилди

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) 2027-йилги Осиё Кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими қолдирилганини расман эълон қилди. Мазкур тадбир 2026-йилнинг 11 апрель куни Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди.

ОФК расмий сайтида берилган баёнотга кўра, ушбу қарор барча манфаатдор томонларнинг маросимда тўлиқ ва хавфсиз иштирок этишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Конфедерация Саудия Арабистони ташкилий қўмитасига тайёргарлик учун миннатдорчилик билдирди ва аъзо ассоциацияларни вазиятни тўғри тушунишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, минтақадаги вазият 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши қўшма ҳарбий операцияси бошланиши ортидан кескинлашган эди. Эрон бунга жавобан АҚШнинг минтақадаги ҳарбий базаларига, шунингдек, Исроил, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Қувайт ва Баҳрайндаги қатор объектларга зарбалар берди. Айнан мана шу ҳарбий тўқнашувлар халқаро спорт тадбирларини режа асосида ўтказишга тўсқинлик қилмоқда.

Ҳозирча Осиё кубоги-2027 қуръаси қачон ўтказилиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Мусобақанинг ўзи эса Саудия Арабистони майдонларида ўтиши режалаштирилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:02, 26.03.2026.
Ўқилди: 1851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик