«ПСЖ» марказий ҳимоячиси Вильян Пачо жамоа бош мураббийи Луис Энрикенинг иш услубига юқори баҳо берди.
«У ўзига хос мураббий. Энрике оддий мураббийлар журъат этмайдиган ишларни қилади. У билан ишлаётганимдан жуда хурсандман ва ҳамкорлигимиз узоқ давом этишига умид қиламан.
Энрике футболчиларни яхши тушунади ва керакли сўзларни топа олади. У менга кўп гапирмаган, аммо айтганларининг барчаси ўринли бўлган», — дея Пачонинг сўзларини келтиради RMC Sport.
Луис Энрике 2023 йил ёзидан буён «ПСЖ»ни бошқармоқда. Унинг қўл остида парижликлар уч марта Франция чемпионати ва мамлакат Суперкубогини, икки мартадан Чемпионлар лигаси, Франция кубоги ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритган.













