Бразилия чемпионатининг 34-турида "Сантос" сафарда "Брагантино"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида "Сантос" ҳимоячиси Родиней ўз дарвозасига гол урди. 37-дақиқада Фелипе Коутиньо ҳисобни тенглаштирди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, мезбонлар ярим ҳимоячиси Ян Воллес ғалаба голини киритди.
"Сантос" юлдузи Неймар дисквалификация сабаб учрашувда иштирок этмади.
34 турдан кейин "Брагантино" ва "Сантос" 47 очкодан жамғариб, турнир жадвалида 8-ўринни бўлишиб турибди.
Кейинги турда "Сантос" 19 ноябрь куни "Коритиба" меҳмони бўлади. "Брагантино" эса 20 ноябрда сафарда "Витория"га қарши ўйнайди.













