"Бавария" бош скаути Нильс Шмадтке 2027 йил 31 январда клубни тарк этади. Бу ҳақда мюнхенликлар расман маълум қилди.
Икки йил давомида клубнинг скаутлар бўлимига раҳбарлик қилган мутахассис футболчиларни кузатиш, иқтидорларни аниқлаш ва асосий жамоа таркибини режалаштириш билан шуғулланган.
"Бавария" спорт директори Макс Эберль унинг фаолиятига юқори баҳо берди.
"Нильс сўнгги икки йилда футболчиларни кузатиш ва асосий таркибни шакллантиришда бизга катта ёрдам берди. У бўлимга кўплаб янги ғояларни олиб кирди. Ажойиб меҳнати учун унга миннатдорлик билдираман ва келажакда омад тилайман", — деди Эберль.
Шмадтке эса "Бавария"да ишлаш ўзи учун катта шараф бўлганини таъкидлаб, асосий жамоа ва академиянинг скаутлик тизимида эришилган ютуқлардан фахрл













