3 ноябрь куни УЕФА Чемпионлар лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичи 4-тури доирасида Испаниянинг «Вильярреал» клуби Франциянинг «ПСЖ» жамоасини қабул қилади.
Учрашув Вильярреал шаҳридаги «Керамика» стадионида бўлиб ўтади. Баҳсни германиялик ҳакам Феликс Цвайер бошқариб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 4 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.
Мазкур беллашув олдидан ҳар икки жамоанинг бошланғич таркиби эълон қилинди.
«Вильярреал»: Гулачи, Фримен, Моуриньо, Вейга, Ромеро, Комесанья, Масия, Гейе, Бьюкенен, Пепе, Перес.
«ПСЖ»: Сафонов, Эрнандес, Пачо, Забарний, Ҳакимий, Руис, Витинья, Невеш, Дуэ, Аклиуш, Маюлу.
«ПСЖ» Чемпионлар лигасининг дастлабки уч турида юз фоизлик натижа қайд этиб, барча учрашувларда ғалаба қозонган. Парижликлар 9 очко билан 36 жамоа иштирок этаётган умумий босқич турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
«Вильярреал» эса ҳозиргача ўтказилган учта ўйиннинг биттасида ғалаба қозониб, иккитасида мағлубиятга учраган. Испания клуби 3 очко билан турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.












