| 22/11 00:45 | Наполи | 1-0 | Торино | ||
| 22/11 01:00 | Реал Мадрид | 2-1 | Сельта | ||
| 22/11 16:00 | Динамо | 0-1 | Бунёдкор | ||
| 22/11 16:30 | Ювентус | 4-0 | Венеция | ||
| 22/11 18:00 | Барселона | 3-2 | Вильярреал | ||
| 22/11 19:00 | Халл Сити | 2-0 | Брайтон | ||
| 22/11 19:00 | Болонья | 1-1 | Удинезе | ||
| 22/11 19:00 | Сассуоло | 0-2 | Женоа | ||
| 22/11 20:15 | Расинг | 3-2 | Реал Сосьедад | ||
| 22/11 21:30 | Ливерпуль | 4-0 | Ман. Юнайтед | ||
| 22/11 22:00 | Милан | 5-1 | Фрозиноне | ||
| 22/11 22:30 | Осасуна | 1-0 | Малага | ||
| 23/11 00:45 | Аталанта | - | Интер | ||
| 23/11 01:00 | Хетафе | - | Атлетико | ||
| 24/11 00:45 | Монца | - | Фиорентина | ||
| 24/11 01:00 | Леванте | - | Эльче | ||
| 24/11 01:00 | Брентфорд | - | Эвертон |
"Сельта" устидан қозонилган ғалабадан бир кун ўтиб, Мадрид клуби Чемпионлар лигасига тайёргарликни бошлади. Якшанба кунги машғулотда Родриго ва Рауль Асенсио тикланиш дастурини давом эттирди.
Киритилди: 18:08, 22.11.2026. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мануэль Аканжи 25 ноябрь куни "Штутгарт"га қарши майдонга тушса, Чемпионлар лигасида 70 та учрашув ўтказган биринчи швейцариялик майдон ўйинчисига айланади. "Интер" ҳимоячиси бу маррага Миландаги уй ўйинида етиши мумкин.
Киритилди: 17:25, 20.11.2026. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
25 ноябрь куни "Спортинг" Чемпионлар лигасида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади. Манчестерликлар сардори Бруну Фернандеш 2020 йилда айнан Лиссабон клубидан Англияга кўчиб ўтган. У "Спортинг" сафидаги 137 та ўйинда 64 та гол урган.
Киритилди: 17:19, 20.11.2026. Ўқилди: 710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Барселона"нинг Чемпионлар лигаси тарихида Лионель Мессидан кейинги энг сермаҳсул футболчиси Луис Суарес бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 25 та гол бор. Рафинья 25 ноябрь куни Бокуда "Сабаҳ"га қарши баҳс олдидан уругвайликдан атиги икки гол ортда.
Киритилди: 17:07, 20.11.2026. Ўқилди: 659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
25 ноябрь куни Парижда "Рома"га қарши ўйин "ПСЖ"ни Чемпионлар лигасидаги янги маррага олиб чиқиши мумкин. Парижликлар мусобақада кетма-кет 14 учрашувдан бери енгилмаяпти: ўнта ғалаба ва тўртта дуранг. Бу Франция клублари орасида "Лион" 2004–2006 йилларда қайд этган энг узоқ серияга тенг.
Киритилди: 17:01, 20.11.2026. Ўқилди: 688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Комо" ҳужумчиси Тасос Дувикас Чемпионлар лигасидаги дастлабки тўрт ўйинининг ҳар бирида гол урди. 24 ноябрда Афинанинг АЕК клуби дарвозасини ҳам ишғол қилса, у турнирдаги фаолиятини кетма-кет бешта голли ўйин билан бошлаган Алессандро Дель Пьеро, Диего Коста ва Эрлинг Холанднинг натижасини такрорлайди.
Киритилди: 17:15, 19.11.2026. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
24 ноябрь куни "Астон Вилла" Истанбулда "Галатасарой" билан ўйнайди. Туркия клуби Англия вакилларига қарши сўнгги учта уй баҳсининг барчасида ғолиб чиққан.
Киритилди: 16:43, 19.11.2026. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Арсенал" 24 ноябрь куни Дортмунднинг "Боруссия"сини енгса, ЕЧЛнинг гуруҳ ва лига босқичларидаги уй ғалабалари сериясини 13 тага етказади. Англия клублари орасида бу натижани ҳозирча фақат "Ливерпуль" қайд этган.
Киритилди: 16:41, 19.11.2026. Ўқилди: 812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Наполи" ҳимоячилари 24 ноябрь куни Манчестерда Эрлинг Холандга қарши тўртинчи бор ўйнаши мумкин. Норвегиялик шу пайтгача италияликлар билан ЕЧЛдаги учта учрашувининг барчасида гол урган.
Киритилди: 16:41, 19.11.2026. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бруну Фернандеш 25 ноябрь куни "Манчестер Юнайтед" сардори сифатида собиқ жамоаси "Спортинг" майдонига қайтади. У Лиссабон клуби сафида 137 учрашувда 64 та гол урган, 2020 йилда эса Манчестерга кўчиб ўтган.
Киритилди: 16:40, 19.11.2026. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Ливерпуль" ва "Брюгге" 25 ноябрь куни илк бор финалдан ташқарида ўзаро баҳс олиб боради. Икки клуб аввал уч марта тўқнаш келган, лекин бу учрашувларнинг барчасида соврин тақдири ҳал қилинган.
Киритилди: 16:34, 19.11.2026. Ўқилди: 1206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Усмон Дембеле 25 ноябрь куни "Рома" дарвозасини ишғол қилса, "ПСЖ"нинг Чемпионлар лигасидаги тўпурарлари рўйхатида Неймарга етиб олади. Француз ҳисобида 21 та гол бор, бразилиялик Париж клуби учун турнирда 22 марта гол урган.
Киритилди: 16:33, 19.11.2026. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ҳарри Кейн Чемпионлар лигасида 58 та гол урган. 25 ноябрь куни "Лилль"га қарши дубль унга 75-ўйинида 60-голни нишонлаш имконини беради.
Киритилди: 16:27, 19.11.2026. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ламин Ямал Чемпионлар лигасида 15 та гол урган энг ёш футболчига айланиши мумкин. Бунинг учун "Барселона" ҳужумчиси 25 ноябрь куни Бокуда "Сабаҳ" дарвозасини бир марта ишғол қилиши керак.
Киритилди: 16:18, 19.11.2026. Ўқилди: 886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Килиан Мбаппе 24 ноябрь куни Мадридда ПСВ дарвозасини ишғол қилса, Чемпионлар лигасида 75 та гол урганлар орасида ёши бўйича фақат Лионель Мессидан ортда қолади.
Киритилди: 12:52, 19.11.2026. Ўқилди: 360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Чемпионлар лигасидаги навбатдаги учрашув "Барселона"ни Бокуга олиб боради. Клуб маълумотига кўра, Озарбайжон пойтахтига сафар жамоанинг еврокубокларда шу пайтгача босиб ўтган энг узоқ йўналиши бўлади.
Киритилди: 10:44, 19.11.2026. Ўқилди: 4391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Европа клублари иттифоқи (UEC) УЕФА билан Европа футбол клублари уюшмаси (EFC) ўртасидаги келишувни текширишни сўради. 16 ноябрь куни Европа комиссиясига берилган шикоят еврокубокларга йўлланма, ўйинлар тақвими ва даромад тақсимотига ким таъсир ўтказиши ҳақида.
Киритилди: 10:41, 19.11.2026. Ўқилди: 415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадридда захирадан ўйинга қўшилган Сигне Бруун сўнгги дақиқаларда икки гол уриб, "Реал"га "Интер" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба келтирди. Мадридликлар аёллар Чемпионлар лигасининг асосий босқичи тугашига бир тур қолганида плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Киритилди: 10:36, 19.11.2026. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бу ҳақда УЕФА ва Европа футбол клублари ассоциацияси (EFC)нинг қўшма корхонаси ҳисобланган UC3 маълум қилди.
Киритилди: 08:30, 17.11.2026. Ўқилди: 902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Goal нашри УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий гуруҳ босқичининг 4-тур ўйинларидан кейин турнир ғолиблигига даъвогар жамоалар рейтингини янгилади.
Киритилди: 23:59, 14.11.2026. Ўқилди: 5870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|