«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни жамоанинг «Вильярреал» устидан қозонган иродали ғалабасига муносабат билдирди.
«Умид қиламанки, улар иккинчи бўлимдаги руҳиятни сақлаб қолишади. Менимча, танаффусдан кейин майдонда ҳам, трибуналарда ҳам ҳаммаси ўзгарди.
«Манчестер Юнайтед» айнан шундай — фаол ва устунликка интилиб ўйнаши керак. Бу кайфиятни «Астон Вилла»га қарши учрашувга ҳам олиб ўтиш лозим.
Агар биринчи бўлимдагидек суст ҳаракат қилишса, мағлуб бўлишади. Улар шу услубда ўйнашда давом этишлари шарт», — дея Рунининг сўзларини келтиради BBC Sport.
Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.













