Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари «Манчестер Сити»нинг молиявий фаолияти юзасидан янги текширув ўтказилишини талаб қилмоқда.
The Independent хабар беришича, айрим клублар 2018 йилдан кейинги ҳомийлик келишувларини қайта ўрганиш тарафдори. Улар аввалги суриштирувда шубҳа остига олинган молиявий амалиётлар кейинчалик ўзгарганига ишонч билдирмаяпти.
Бироқ бошқа клублар янги суд жараёнлари узоқ давом этиши ва Премьер-лига обрўсига салбий таъсир кўрсатишидан хавотирда.
Қолаверса, янги айбловларни илгари суриш учун етарли ҳужжат ва далилларни тўплаш қийин бўлиши мумкин.
«Манчестер Сити» эса қоидабузарликка йўл қўйганини рад этмоқда ва амалдаги иш бўйича хулосаларга эътироз билдиришда давом этмоқда.
Агар янги текширув бошланса, у ҳозирги жараёндан алоҳида олиб борилади. Эҳтимолий жазолар эса тегишли ҳуқуқий жараёнлар натижасига боғлиқ бўлади.













