«Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Чемпионлар лигаси тарихида 60 та ўйин ўтказган энг ёш футболчига айланди.
Англиялик футболчи мусобақа умумий босқичи 4-турида АЕКга қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб, тарихий натижа қайд этди.
Беллингем ЕЧЛдаги 60-ўйинини 23 ёшу 128 кунлигида ўтказди ва «Реал»нинг собиқ дарвозабони Икер Касильясга тегишли рекордни янгилади.
Касильяс Чемпионлар лигасидаги 60-учрашувини 23 ёшу 167 кунлигида ўтказган эди.













