Туриннинг "Ювентус" клуби Германия футболида тобора танилиб бораётган юлдузни ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда.
Италияликлар 23 ёшли немис ҳужумчиси Юнес Эбнуталиб билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sky Germany хабар бермоқда.
2026 йилдан буён Эбнуталиб Германиянинг "Айнтрахт" клубида тўп сурмоқда. Франкфуртликлар ҳужумчини жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Шунингдек, футболчига "Ювентус"дан ташқари Англиянинг "Тоттенхэм" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Эбнуталиб клуб сафида чемпионат ва Германия кубоги доирасида 10 та учрашувда майдонга тушди. Ҳужумчи 8 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди.













