Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Одил Аҳмедов: "Бу мен учун катта масъулият"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига биноан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Аҳмедов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланиши маълум қилинди.

Ушбу фахрий унвонга сазовор бўлган Миллий терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов ўз таасуротлари билан ўртоқлашди.

- Давлатимиз раҳбари мени ушбу фахрий унвон билан тақдирлаганларини эшитиб, бошим осмонга етди. Бизнинг меҳнатимизни шунчалик юқори қадрлаганлари учун миннатдорчилик билдираман.

Албатта, бу биз учун катта масъулият юклайди. Футболчилик фаолиятимда янада кўп ҳаракат қилиб, юртимиз довруғини дунёга кенг ёйилишига ўз ҳиссамни қўшишга доимо тайёрман.

Бўлажак муҳим учрашувларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори сифатида мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни Мустақиллик байрами билан табриклайман!

Манба: ufa.uz
Киритилди: 10:30, 28.08.2020.
Ўқилди: 4813 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.