Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Жароҳатлар, Тимур Кападзе билан ҳамкорлик ва тактик услуб: Фабио Каннаваро Кувайт билан ўйиндан олдин матбуот анжуманида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Кувайтга қарши ўртоқлик ўйинидан олдин матбуот анжуманида иштирок этмоқда.

«Ҳар бир учрашув мен учун футболчилик давримда ҳам, ҳозир ҳам қийин. Ҳеч қачон тайёр бўлмагам ҳолда майдонга тушади олмайсиз. Шу сабаб доимо футболчиларга максимал тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлайман. Ҳаттоки ўртоқлик учрашувларида ҳам

Ҳозирда иккита учрашув учун, шу йиғинга чақирилган футболчилардан фойдаланамиз, мен ҳужумкор футбол тарафдориман, бироқ бу 90 дақиқа давомида ҳужум қиламиз дегани эмас.

Бу футболчилар мен томонимдан чақирилмаган бўлса-да, ҳозирда энг яхши ҳолатдаги ўйинчилар шу ерда

Биз мураббийлар штаби билан биргаликда ўйин ҳақида муҳокама қиламиз, бугун футболчилар билан ҳам гаплашамиз. Ким тайёр бўлса, албатта, майдонга тушади

Барча учрашувларни кўриб чиқдим ва Турғунбоев ҳамда Эшмуродовни таркибга чақириш кераклигини айтиб ўтдим. Терма жамоа ҳар бир футболчилар орзуси. Афсуски, таркибда икки нафар футболчимиз ҳам жароҳат олди

Тимур Кападзе билан биргаликда иш олиб боряпмиз, ўйин фалсафаларимиз ўхшаш. У ўзбек футболи улкан тажтибага эга. Менда маҳаллий мутахассис билан ишлаш борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Балки штабга яна бошқа маҳаллий мутахассисларни ҳам жалб этишимиз мумкин

Тактик услублар бу шунчаки рақамлар холос. Уч марказий ҳимоячи билан ўйнаш ҳимоявий кўринса-да, аслида ҳужум бошлашда тезкорликка эришишга имкон беради. Мен учун муҳими — майдондаги 11 футболчи бир-бирини қанчалик тушуна олиши. Фаолиятим давомида буюк мураббийлар билан ишладим, улардан кўп нарса ўргандим», - деди 52 ёшли мутахассис.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 16:47, 08.10.2025.
Ўқилди: 3564 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик