Лондоннинг «Арсенал» клуби Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
«Эмирейтс» стадионида ўтган баҳснинг 10-дақиқасида Виктор Дьёкереш ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди.
Биринчи бўлим «Арсенал»нинг минимал устунлиги билан якунланди. Танаффусдан кейин эса меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 55-дақиқада Максимилиан Байер гол уриб, «Боруссия»га дуранг келтирди.
Шу тариқа, жамоалар бир очкодан қўлга киритди.
Чемпионлар лигасининг 6-турида «Арсенал» 9 декабрь куни Мадриднинг «Реал» клубига қарши майдонга тушади. «Боруссия» эса шу куни Италиянинг «Интер» жамоаси билан куч синашади.













