Кириш Регистрация
14/11 18:00 Нефтчи - Бунёдкор
14/11 18:00 Нефтчи - Бунёдкор
Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью. “Динамо” – “Насаф”

Превью. “Динамо” – “Насаф”

8 март куни янги Cocа-cola Суперлигасига старт берилади. “Аждарлар” Cocа-cola Суперлигаси 1-турини Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши майдонга чиқишади.

Ён қўшнилар саналмиш Самарқанд ва Қарши шаҳри жамоалари ўртасидаги ҳар бир учрашув қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлган. Шунингдек “Динамо” жамоаси “Насаф” учун доимо ноқулай рақиб бўлиб келган.

Самарқанд жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтди. Эслатиб ўтамиз “Динамо” жамоаси Про-лигада иштирок этган эди.

Мана орадан бир йил ўтиб, мазкур жамоалар яна Суперлигада туқнаш келишмоқда. “Динамо” – “Насаф” учрашуви 9 март шанба куни “Динамо” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан
Мазкур клублар олий лигада шу кунгача 38 бор куч синашишган. Натижалар жамоамизнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 20 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Динамо” ғалабага эришган. 11 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.
Тўплар нисбати 35:55га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Динамо” 5:0, “Динамо” – “Насаф” 4:0.
Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни 2017 йил 20 октябрда Қаршида ўтказган. Бу учрашув 3:0 ҳисобида якунланган. 2018 йилги мавсумда “Динамо” Суперлигада иштирок этмаган.

Самарқанддаги ўзаро баҳсларга оид
Ушбу жамоалар шу пайтгача Самарқандда 18 бор куч синашишган. Учрашувларнинг олтитасида жамоамиз ғалаба қозонган. Беш учрашувда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган етти учрашувда кучлар тенг келган. Дарвозаларга жами 39та тўп киритилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик “Насаф” томонида 19:20.
Самарқандда бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда сўнгги бор, 2008 йили “Динамо” 3:0 ҳисобида ғалабага эришган. “Насаф” сўнгги бор, Самарқандда 2014 йили ғалаба қозонган. Бу учрашувда “аждарлар” рақиблари дарвозасига бешта жавобсиз тўп йўллашган.
Эътиборингизга, Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

13.05.2017 «Динамо» - «Насаф» 1:1
31.10.2015 «Динамо» - «Насаф» 1:1
03.08.2014 «Динамо» - «Насаф» 0:5
17.08.2013 «Динамо» - «Насаф» 1:3
15.03.2012 «Динамо» - «Насаф» 0:2
20.06.2011 «Динамо» - «Насаф» 0:1

Манба: Fcnasaf.uz

Киритилди: 07.03.2019 15:53. Ўқилди: 3572 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 61
2 Пахтакор 27 59
3 Навбаҳор 27 55
4 Насаф 27 45
5 ОКМК 27 45
6 Локомотив 27 43
7 Бухоро 27 42
8 Динамо 27 37
9 Қизилқум 27 35
10 Сурхон 27 31
11 Андижон 27 31
12 Сўғдиёна 27 30
13 Хоразм 27 26
14 Бунёдкор 26 26
15 Қўқон-1912 27 24
16 Машъал 27 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Ваҳда 4 9
2 Кувайт СК 4 6
3 Насаф 4 4
4 Холидия 4 4

Сўнгги учрашув

08.11.2026. Суперлига. 27-тур.
16:00
Бухоро
0-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

21.11.2026. Суперлига.
17:00
Насаф
—
Машъал

ЖАМОА ТАРКИБИ

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик