Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Қўқонлик футбол мухлисларининг ҳасрати

Баҳо:
+1 | -

Сўнгги кунларда футболимиз ватани бўлмиш Қўқон шаҳрида яшовчи мухлислардан тинимсиз қўнғироқлар бўлмоқда. Қўқонлик футбол мухлислари “Қўқон-1912” жамоасининг матбуот хизмати фаолиятидан нолишмоқда. Уларнинг аксарияти клуб расмий сайти йўқ бўлиб қолганидан хафа. Ўтган йили жамоа биринчи лигада иштирок этганида ҳам клуб ўз сайтига эга эди. Лекин узоқ йиллик танаффусдан кейин жамоа Олий лигага чиқди. Аммо профессионалик сари интилаётган жамоанинг расмий сайти умуман ишламаётгани ачинарли ҳол.

Аввалига жамоанинг янги сайти ишга тушаётгани бўлса керак деб,  бунга парво қилмагандик. Лекин орадан шунча вақт ўтибди ҳамки, на янги сайт ишламоқда на эскиси.

Умуман олганда, сўнгги кунларда “Қўқон-1912” ҳақидаги маълумотлар ҳам унчалик кўп эмас.  Бу клуб матбуот хизматининг яхши ишламаётганидан дарак беради.

Бундан ташқари, Қўқонда меҳмон жамаолар матбуот котибларига ва журналистларга бўлган муносабат яхши эмас. Ҳар сафар ОАВ вакиллари норози бўлишади.

Бунга мисол тариқасида 4 апрель  “Нефтчи” – “Навбаҳор” учрашувида бўлган ҳолатни келтириш мумкин.

Яқинда журналистлардан бир бу борада қуйидагиларни ёзганди.

“4 апрель куни Қўқон шаҳрида водий дербиси бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Мазкур ўйинни ёритиш учун келган "Навбаҳор" матбуот котибларига шу куни ҳеч қандай шароит яратиб берилмагани меҳмонларни анча ранжитди. Фарғона аҳли азалдан меҳмондўст эканлиги билан ажаратиб туради. Лекин шу куни Қўқонга келган наманганликлар шундай меҳмондўстликдан баҳра олишмагани аниқ. 

"Қўқон 1912" клубида журналистлар учун қулай шароитлар яратиб берилгани ҳақида эшитгандик. Бироқ, буларнинг барчаси фақат оғизаки гап холосми? Агар чиндан ҳам шундай бўлганда "Навбаҳор" ходимлари сарсон саргардон бўлиб, ПФЛ директори Фарҳод Магометовдан ёрдам сўрамаган бўлишарди. 

"Нефтчи" матбуот котиби ўз ҳамкасбига бемалол ишлаш учун шароит яратиб бермаган экан шу куни ўйинни бевосита ўйингоҳда томоша қилган "Қўқон 1912" матбуот котиби ҳамкасбини қўллаб-қувватласа бўларди-ку?

Бунинг натижасида фарғоналик спорт журналистлари обрўига путур етди. Мени ҳеч кимга ғарзалигим йўқ. Шунчаки, Фарғона футболи шундай кишиларга қолиб кетганига ачинаман холос. 

Шуни утунмаслик лозим, ҳа деб ўзимизни ўйламай, Фарғона футболи, унинг обрўи ҳақида ҳам қайғурайлик”.

Чиндан ҳам юқоридаги сатрларда аччиқ гаплар ёзилган. Қўқонлик футбол мухлислари доим ўз жамоаси билан фахрланиб юришни истайди. Шундай экан, клуб раҳбариятидан бизга Фарғона футболи учун жон куйдирадиган ва ўз вилоятимиздан бўлган спорт журналистини ишга олишингизни ва клуб расмий сайтини тиклаб, унда тўхтовсиз маълумотлар бериб боришни назоратга олишини илтимос қиламиз.

Қачонгача клубга доир маълумотларни бошқа сайтлардан ўқиб борамиз. Бошқа сайтлардан маълумот оладиган бўлсак, клуб матбуот хизматининг нима кераги бор. Уларга ойлик тўлашдан не наф.

Ўйлайманки, “Қўқон-1912” клуби вице-президенти Бахтиёр Толипов бизнинг илтимосимизни инобатга олади.

Қолаверса, Фарғона Футбол федерацияси ҳам бу борада бизга ёрдам беради деган умиддамиз. 

Бир қатор қўқонлик футбол
мухлислари номидан  Собиржон
26 апрель 2015 йил.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:02, 27.04.2015.
Ўқилди: 5576 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.