Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Осиё "легиони" ёки ОФК вакилларига назар ташлаймиз

Баҳо:
+ | -

2011 йил давомида хорижий ва маҳаллий матбуотда бир неча бор Одил Аҳмедовнинг «Арсенал» (Лондон) клуби селекционерлари томонидан кузатиб борилгани тўғрисида хабарлар тарқалгани ёдингиздами? Ўшанда «Пахта-кор»нинг собиқ сардори «Анжи» билан тўлақонли шартнома тузганидан сўнггина бу гап-сўзлар бироз тинганди. Тасаввур қилинг, агар «Пахтакор» Одилни Лондон жамоасига сотганида нима бўларди? Бу ҳолда футболимиз тарихида янги саҳифа очиларди. Яъни ўзбек футболчиси илк марта Англия премьер-лигаси мазасини тотиб кўрарди. Майли, булар энди бир хаёл, бугунги мақоламизда жорий мавсум топ-5 сирасига кирувчи чемпионатларда тўп сураётган осиёлик футболчилар ҳақида атрофлича тўхталамиз.

Муқаддима

Осиё азалдан футбол бобида у қадар мақтанолмаган, лекин қитъамизда миллионлар ўйинининг ўзига хос мактаби шаклланган. Хусусан, Европа ва Жанубий Америкадан келган мураббийлар ва «гастролёр» футболчилар энг катта қитъада ҳам соҳа ривожига ўз ҳиссаларини баҳоли қудрат қўшишган. Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида мундиал учун ажратилган жойлар кўпайгач, осиёлик ва африкалик футболчиларнинг Европа томон қадамлари тезлашди. Агарда ЖЧларда иштирок этувчи жамоалар сони 32тага оширилмаганида, бундай радикал ўзгариш кузатилармиди ёки йўқ - билмадик! Лекин айни шу ҳолат Ўзбекистонда ҳам футбол тараққиёти учун йўл очиб бергани айни ҳақиқат.

Европага дастлаб Осиёнинг қайси мамлакатидан футболчи борганини айтиш қийин. Ҳаттоки, Саудия Арабистони термасининг 1994 йилги муваффақияти ҳам араб футболчиларини оммавий равишда Европага чорламади. Зеро, у ерда менталитет ва мақсаднинг ўрни ҳам бўлакча.

Хўш, Осиё қитъасидан чиққан футболчилар бошқа минтақаларда нега кам? Бунинг бир неча сабаблари бор. Биринчидан, тил ва яшаш тарзи масаласи. Дарҳақиқат, маиший муаммо  футболчининг фаолиятида катта аҳамият касб этади. Иккинчидан, осиёлик футболчининг техник ва жисмоний имкониятлари бутун бошли мавсумда бир неча фронтда иштирок этувчи профессионал клублар учун жумбоқли масала. Бу каби сабабларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Англия премьер-лигасига қадам қўйиш осиёлик футболчилар учун илгари ҳам осон бўлмаган, ҳозир ҳам шундай. Агарда Австралия ОФКга қўшилмаганида, туманли ўлкадаги осиёликлар сони 10 нафарга ҳам етмасди.

Германияда эса бугунги кунга келиб, Жанубий Корея ва япониялик футболчилар тўп суришмоқда, холос. Бунга сабаб - маркетинг. Айнан ушбу мамлакатларда бундеслига шуҳратини ёйиш мақсади корейс ва японларни таклиф этилишига сабабдир.

Эътироф

Энди кучли 5та чемпионатда ўз маҳоратларини намойиш этиб келишаётган ва Осиё матбуоти эътирофига сазовор бўлишаётган қитъадошларимизга  рейтинг кўринишида алоҳида тўхталиб ўтамиз.

5. Юто Нагатомо

28 ёшли ҳимоячининг терма жамоада 86та ўйин ўтказишга улгургани ажабланарли ҳол эмас: Юто охирги пайтлар «А» серияси гранд клубида сардорликка ҳам даъвогарлик қиляпти. Маълумот ўрнида айтиш керак, Нагатомо «Интер» сафида тўп сурган биринчи осиёликдир. 3,5 йил «Токио» учун беминнат хизмат қилган Юто 2010 йили июлда ижара асосида «Чезена»га ўтди. Кейинги йилнинг 28 январида эса итальян клуби унинг шартномасини 1,7 млн. еврога сотиб олди. Орадан 3 кун ўтиб, Юто «Интер» (Милан)га юборилди - ижара. Янги жамоаси сафида 55-рақамни танлаган япониялик ҳимоячи  шу кунга қадар миланликлар учун 146та ўйин ўтказиб, 11та гол урди.

2011 йилнинг 15 мартида «Интер»­нинг Европа ЧЛ доирасида «Бавария»га қарши ўйинида мухлислар «Ҳеч қачон ёлғиз эмассиз!» (You - ll Never Walk Alone) шиори битилган Япония байроқларини кўтаришди. Айнан ўша пайт «кунчиқар юрт»да кучли зилзила рўй берган ва дунёнинг кўплаб мамлакатлари фуқаролари японларга ҳамдардлик ифода этишганди. ЧЛ чорак финалида «Шальке» ва «Интер» жамоалари учрашганида эса, тарихий воқеа юз берди. Майдонда ўзаро рақиблик  қилишган Ацудо Учида ва Юто Нагатомо япон футболчилари орасида Кейсуке Хондадан сўнг ЧЛ чорак финалида тўп суришди.

Айтганча, ЖЧ-2010да техник эксперт вазифасини бажарган «Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер уни турнирнинг энг яхши 11 нафар футболчиси рўйхатига киритганди.

 

4. Макото Хасебе

Япония терма жамоаси сардори совуққонликда барчага ўрнак бўла олади. «Темир Магат» қўл остида ҳам муносиб ўйнашга интилган футболчи аслида «Сиена» сафида тўп суриши мумкин эди, бироқ 18 ёшида мактабни тамомлагач, «Урава Редс Даймондс» сафидан жой олди. Орадан 2 йил ўтиб эса, J-лигасининг рамзий терма жамоаси сафига кирди. 2006 йилнинг 11 февралида АҚШ термасига қарши ўтказилган ўйинда миллий жамоа сафида дебют қилди. Кейин ЖЧ-2006 ва ЖЧ-2010 турнирларида қатнашди.

Макото 2008 йилда «Вольфсбург» сафига ўтди ва илк мавсумдаёқ бундеслига чемпионига айланди. Ҳозирда Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби ўнг қанот ярим ҳимоясида муносиб тўп сурмоқда.

Хасебе Осиё кубоги-2011 баҳсларида марказий ярим ҳимоя ва либеро чизиғида катта ҳажмда иш бажарди. Айниқса, Сурия ва Австралия термаларига қарши ўйинлардаги ҳаракатлари мутахассислар томонидан юксак баҳоланди. Терма жамоада 88та ўйин ўтказиб, 2та гол урган. Клуб футболидаги статистикаси ҳам чакки эмас: 420та ўйин, 32та гол.

3. Миле Единак

Австралия футболи анъаналарининг муносиб давомчиси. Сўнгги Осиё кубогида ўта қўпол ҳаракатлари билан ҳам ажралиб турган Миленинг Александр Гейнрих билан тенгдош эканлигини кўпчилик билмаса керак. 30 ёшли футболчи ўз терма жамоасида 58та ўйин ўтказиб, 8та гол урган.

«Кристал Пэлас» сафида 2011 йилдан буён тўп сурмоқда. Бу унинг премь-ер-лигадаги биринчи клубидир. Англияга йўл олгунига қадар «Генчлербирлиги» ва «Антальяспор» каби турк клубларини «гуллатганди».

 

2. Шинжи Кагава

Кагава - япон футболининг жавоҳири. Шинжи - ўрта мактабни тугатгунча профессионал шартнома имзолаган биринчи футболчи. 17 ёшида «Мияги Барселона» клубидан «Серезо Осака»га кўчиб ўтган ярим ҳимоячи 5 йил давомида 125та ўйин ўтказиб, 55та гол урди. Бу орада «Серезо» J-лигасига қайтди. Кагава 2010 йилнинг 12 июлида 300 минг евро (!) эвазига «Боруссия» (Дортмунд) сафига ўтди. Ҳозирга қадар Дортмунд суперклуби учун 104та ўйинда 34та гол урди. 2011|2012 йиллар мавсумида бундеслига рамзий терма жамоасидан жой олди. Клуб футболидаги фаолияти давомида умумий ҳисобда 288та ўйин ва 97та гол статистикасини қайд этиб турибди.

Кагава терма жамоадаги илк голини 2008 йилнинг октябрида БАА термаси дарвозасига урган. 5-ўйинида эса миллий жамоамиз билан дуранг қайд этилишига ҳам ҳисса қўшганди.

1. Сон Хюн Мин

Катта футболга «Гамбург» клубида кириб келган Сон Минни Кореяда жуда яхши кўришади. Парк Жи Сундан кейин корейс футболи фанатлари зерикиб қолишмаяпти, ҳарқалай. 2013 йилнинг 13 июнида «доришунослар» уни гамбургликлардан 10 млн. еврога сотиб олишди. Бу ушбу клуб учун рекорд хариддир. Сон Хюн Мин жорий Чемпионлар Лигаси баҳсларида 5та гол урди. Мавсумдаги умумий статистикаси эса қуйидагича: 17та гол ва 4та самарали «пас». Клуб билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг 30 июнигача бўлган футболчининг трансфер нархи - 16 млн. евро.

«Бавария» ва «Боруссия» Д. сингари немис грандларига ҳам етарлича муаммо туғдираётган 22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи клуб футболидаги фаолияти давомида 157та ўйинда 49та гол урди. Айтганча, Сон Хюн Мин Ўзбекистон термаси дарвозасини ҳам 2 марта ишғол қилган.

 

Молиявий назар

Сўнггги пайтлар топ-5 чемпионатларидаги клубларни осиёлик пулдорлар томонидан сотиб олиниш тенденцияси кучайгандан кучайиб боряпти. Футбол клублари сармоя киритиш учун ажойиб манбага айланиб улгурди. Футболга қизиққан миллионерлар фақатгина ўз истакларини қондирибгина қолмай, клубларни Осиё бозорлари сари ҳам йўналтирмоқдалар. Италия суперкубогининг Хитойда ўтказилиши ёки «Ливерпул»нинг Сингапур ва Малайзия клублари билан ўртоқлик учрашувларида куч синашиши одатий тус оляпти. Форс кўрфази ва Жануби-шарқий Осиё медиаси куну-тун Англия премьер-лигасини тарғиб қилиш билан овора. Европадаги кўплаб келишилган ўйинлар орқасида сингапурлик қаллобларнинг туришгани ҳам бугун Европа футболи улар учун том маънода тирикчилик манбаига айланганини билдириб турибди. Савол туғилади, осиёлик пулдорлар Европа клубларини сотиб олишаётган экан, нега ўз мамлакатлари терма жамоаларини мундиалга олиб чиқолмайдилар? Бу энди риторик савол. Чунки...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:01, 15.05.2015.
Ўқилди: 6164 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.