Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

АПЛ. Мавсумнинг энг яхши трансферлари ТОП-7

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер лигасининг 2014/2015 йилги мавсуми ҳам ортда қолди. Sports.ru ижодкорлари мавсумнинг энг омадли трансферлари ҳақида тўхталиб ўтишди. Қуйида Премmер лиганинг 2014/15 йилги мавсумдаги энг омадли 7 та трансфери билан танишишингиз мумкин.

7. Эстебан Камбяссо (“Лестер”, эркин агент)
35 ёшли марказий ярим ҳимоячи “Лестер”га текинга тушди. Камбяссо клуб сафидаги дебют мавсумини ажойиб тарзда ўтказди. У чемпионат давомида 5 та голга муаллифлик қилди ва жамоадошларига 37 та голли вазият яратиб берганлиги сўзимизга исбот бўла олади.

6. Садо Мане (“Залцбург” - “Саутгемптон”) 11,8 млн.евро
“Саутгемптон” “Залцбург”нинг Сенегаллик футболчиси учун деярли 12 млн.евро ажратди. Мане бу пулларни тўла оқлади. У мавсум давомида 30 та учрашувда майдонга тушиб 10 та гол уриб 3 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек у АПЛ тарихидаги энг тезкор “хет-трик”ка эришди. “Астон Вилла”га қарши ўйинда Садо 2 дақиқаю 52 сония ичида ўз номини уч бора таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Бунақасини ҳаттоки Роналду ва Месси каби футболчилар ҳам уддалай олишмаган.

5. Гилфи Сигурддсон (“Тоттенхем” – “Суонси”) Бен Девис+Мишел Ворма+3,5 млн.евро
Уэлс клуби тарихидаги супер омадли трансферлардан бири бу исландиялик Сигурдсон бўлди. Гилфи мавсум мобайнида “Суонси” таркибида 7 та гол уриб, 10 та голга ҳаммуаллифлик вазифасини бажариб берди.

4. Диафра Сако (“Метс” – “Вест Хем”) 4,5 млн.фунт
Сенегаллик ҳужумчи учун “Вест Хем” атиги 4,5 млн.евро сарфлади. Сако мавсум мобайнида 23 та ўйинда иштирок этиб 10 та голга муаллифлик қилди. Диафра октябрь ойининг энг яхши футболчисига айланганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

3. Диего Коста (“Атлетико” – “Челси”) 32 млн.фунт
2014-йилда “Атлетико” билан Испания чемпиони бўлган Коста учун “Челси” 32 млн.фунт тўлади. Диего дебют мавсумидаёқ 20 та гол уришнинг уддасидан чиқди. Ушбу голлар Моуриньо шогирдларининг чемпионликни қўлга киритишига муносиб ҳисса қўшган эди.

2. Францеск Фабрегас (“Барселона” – “Челси”) 27 млн.фунт
“Барселона”да 3 мавсум тўп сурган Фабрегас 2014-йилнинг ёзида яна Премьер лигага қайтди. У бу сафар ҳам Лондонга қайтди. Фақат “Арсенал” эмас, “Челси”га. Испаниялик ярим ҳимоячи мавсум мобайнида энг кўп голли узатма амалга оширган футболчига айланди ва жамоасининг мамлакат чемпионатида олтин медалларни қўлга киритишида беқиёс рол ўйнади.

1. Алексис Санчес (“Барселона” – “Арсенал”) 30 млн.фунт
Фабрегас цингари Санчес ҳам “Барселона”дан АПЛга йўл олди ва у каби жуда омадли мавсумни ўтказди. Чилилик ҳужумчи “Канонирлар” таркибида чемпионатда 16 та гол урди. Англия кубогида гъолибликни қўлга киритилишида ўз ҳиссасини қўшди. Мавсум якуни бўйича эса мухлислар томонидан АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:42, 09.06.2015.
Ўқилди: 7639 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.