2025/26 йилги мавсум якунларига кўра, еврокубоклардаги иштироки учун энг кўп мукофот пули олган клублар рўйхатини «ПСЖ» бошқариб бормоқда.
Чемпионлар лигаси финалидаги ғалаба ва УЕФА Суперкубоги йўлланмасини қўлга киритиш орқали Париж клуби бир куннинг ўзида қўшимча 10,5 млн евро ишлаб олди. Football Meets Data хабарига кўра, «ПСЖ» мавсумни 145,9 млн евро (Суперкубокни ҳисобга олганда 149,9 млн) мукофот пули билан якунлади.
Финалчи «Арсенал» эса 143,2 млн евро ишлаб топиб, рўйхатда иккинчи бўлди.
Мавсум давомида 100 млн евролик довондан ўтган жамоалар еттитани ташкил этди. Булар: «ПСЖ» (145,9 млн €), «Арсенал» (143,2 млн €), «Бавария» (127,3 млн €), «Ливерпуль» (109,5 млн €), «Атлетико» (104,2 млн €), «Реал» (102,6 млн €) ва «Барселона» (100,3 млн €).













