Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Хёйлунд Роналдунинг гол нишонлаш услубини нега такрорлаганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -1

Дания терма жамоаси ҳужумчиси Расмус Хёйлунд Миллатлар лигасида Португалияга қарши ўйинда голини қандай нишонлагани ҳақида гапирди.

"Наполи" футболчиси учрашувнинг 53-дақиқасида гол урди, аммо бу Данияни 2:4 ҳисобидаги мағлубиятдан қутқара олмади.

Португалия эса ўйиндан бир кун олдин бош мураббий Жорже Жезуш билан можаро сабаб терма жамоа қароргоҳини тарк этган Криштиану Роналдусиз ғалаба қозонди.

"Бу кеча содир бўлган воқеалардан кейин терма жамоадаги фаолияти эҳтимол якунланган инсонга ҳурмат белгиси эди. Мен шунчаки унга яна бир бор эҳтиромимни билдирмоқчи бўлдим. Португалияга нисбатан ҳеч қандай ҳурматсизлик бўлмаган. Роналду — менинг кумирим", — дея Хёйлуннинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Якшанба куни Дания терма жамоаси сафарда Уэльсга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 08:58, 02.10.2026.
Ўқилди: 1570 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик