Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Пирс Морган Португалиянинг 7-рақамни Леауга бериш қарорига кескин муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -1

Британиялик журналист Пирс Морган Криштиану Роналду миллий жамоа қароргоҳини тарк этганидан сўнг Португалия термаси 7-рақамли футболкани навбатдаги икки ўйин учун вингер Рафаэл Леауга беришга қарор қилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

"Агар бу рост бўлса, жирканч ҳолат. Шунча воқеадан кейин ҳам шундай қилишяпти. Криштиану Португалия учун жуда кўп иш қилди, нима учун улар унга бундай муносабатда бўляпти? Кеча унинг отасининг туғилган куни эди. У ҳатто отаси вафот этганидан кейинги куни ҳам ўз мамлакати учун майдонга тушган. Улар тарихидаги энг буюк футболчига нисбатан бундай ҳайратланарли ҳурматсизликни кўриш уят", — деб ёзди Морган X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

30 сентябрь куни Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этди. У ўз баёнотида бу қарорни нима сабабдан қабул қилганини вақти келганда тушунтиришини маълум қилди.

Киритилди: 23:34, 01.10.2026.
Ўқилди: 2514 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик