"Барселона" собиқ футболчиси Жоау Феликсни яна ўз сафига қайтариш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.
SPORT нашри маълумотига кўра, португалиялик футболчининг агенти Жорже Мендеш клуб раҳбариятига Феликс келаси ёзда "Барселона"га қайтиш истагида эканини етказган.
Айни пайтда ҳужумчи "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг Саудия Арабистони клуби билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланиши айтилмоқда. Шу сабабли Феликс эркин агент мақомида каталонияликлар сафига текинга қўшилиши мумкин.
Ҳозирда "Барселона"нинг ҳужум чизиғида етарлича вариантлар бор. Шунга қарамай, трансфер учун маблағ талаб қилинмаслиги Феликс вариантини клуб учун қизиқарли қилиши мумкин.













