Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Флик "Реал"га қарши ўйинда кутилмаган қарор қабул қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Мадриднинг "Реал" клубига қарши бўлиб ўтадиган "эл-класико"да ҳимоя чизиғига кутилмаган ўзгартириш киритиши мумкин.

El Nacional нашрининг хабар беришича, немис мутахассиси мадридликларнинг сўнгги учрашувларини таҳлил қилиб, айниқса Арда Гюлернинг ҳаракатларига жиддий эътибор қаратган.

Туркиялик футболчи Чемпионлар лигасида "РБ Лейпциг"га қарши учрашувда ҳужумнинг ўнг қанотида ишончли ўйин намойиш этди.

Фликнинг фикрича, агар "Барселона"нинг чап қанот ҳимоячиси ҳужумга ҳаддан ташқари кўп қўшилса, Гюлер бўш ҳудудлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Шу сабаб каталонияликлар бош мураббийи Жоау Канселуни асосий таркибга киритиш масаласида иккиланмоқда. Португалиялик футболчининг ҳужумдаги фаоллиги жамоага қўшимча имкониятлар яратади, бироқ унинг ортида қоладиган бўшлиқларни бошқа футболчилар ёпишига тўғри келади.

"Реал" эса бундай вазиятлардан тезкор ҳужумлар ташкил этиш орқали фойдаланишга қодир.

Шу боис Флик чап қанотда ҳимоявий вазифаларга кўпроқ эътибор қаратадиган Алехандро Бальдега ишонч билдириши мумкин.

Бироқ майдонга ким тушишидан қатъи назар, "Барселона"нинг Арда Гюлерни тўхтатиш режасида ҳимоячиларнинг бир-бирини суғурта қилиши муҳим ўрин тутади.

Қизиғи, Бальде жорий мавсумда каталонияликлар сафида атиги иккита учрашувда иштирок этган. У Чемпионлар лигасининг "ПСЖ"га қарши сафар ўйинида ҳам захирадан майдонга тушган эди.

Шу сабаб 22 ёшли ҳимоячининг "Реал"га қарши асосий таркибда пайдо бўлиши кутилмаган қарор бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги Испания чемпионатининг 10-тур учрашуви 25 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 10:50, 23.10.2026.
Ўқилди: 1858 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик