Европа Чемпионлар Лигаси 3-туридан сўнг Opta суперкомпютери жамоаларнинг мусобақада ғолиб чиқиш ва плей-офф босқичига йўлланма олиш имкониятларини баҳолади. Турнир жадвалида айрим жамоалар юз фоизлик натижа қайд этаётган бўлса-да, суперкомпютер ҳисоб-китобларига кўра, чемпионлик учун асосий даъвогарлар қаторида бошқа клублар ҳам бор.
Таҳлилларга кўра, ҳозирда 7 очко билан турнир жадвалининг еттинчи поғонасида бораётган Лондоннинг “Арсенал” клуби мусобақа ғолиблиги учун энг асосий даъвогар ҳисобланади. Жамоанинг чемпионлик имконияти 20,26 фоизга баҳоланган. Кейинги ўринларда “Бавария” (15,24 фоиз) ва “Манчестер Сити” (13,75 фоиз) бормоқда.
Эътиборли жиҳати, ҳозирда 9 очко жамғарган “Реал Мадрид”, “Ливерпуль” ва “Астон Вилла” клубларининг чемпионлик имкониятлари суперкомпютер томонидан нисбатан паст баҳоланган. Парижда ўтган сўнгги тур учрашувида мағлубиятга учраган “Барселона” эса чемпионлик учун энг кучли беш даъвогар қаторида қолмоқда.
Opta талқинига кўра, турнирда ғолиб чиқиш имконияти энг юқори бўлган жамоалар (Топ-10):
1. “Арсенал” — 20,26%
2. “Бавария” — 15,24%
3. “Манчестер Сити” — 13,75%
4. “ПСЖ” — 11,54%
5. “Барселона” — 10,4%
6. “Ливерпуль” — 7,15%
7. “Реал Мадрид” — 5,73%
8. “Астон Вилла” — 4,04%
9. “Боруссия Дортмунд” — 1,53%
10. “Атлетико Мадрид” — 1,23%
Маълумот учун, 2026/27-йилги Чемпионлар Лигаси финали 2027 йил 5 июнь куни Испаниянинг Мадрид шаҳридаги “Метрополитано” стадионида ўтказилади.













