Мадриднинг «Реал» клуби 2027 йилги трансфер режаларига «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистерни киритди.
Маълумотларга кўра, Испания гранди аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери учун катта маблағ сарфлашга тайёр.
Хабар қилинишича, мадридликлар Макаллистер учун «Ливерпуль»га 60 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Аргентиналик ярим ҳимоячи жорий мавсумда мерсисайдликлар сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали Мак Аллистернинг ҳозирги трансфер қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.













